инвестиция сиёсатининг дастурий-мақсадли услуби

DOCX 13 стр. 82,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
13-мавзу давлатнинг таркибий инвестициявий сиёсати 1. инвестиция сиёсатининг дастурий-мақсадли услуби. давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш услублари, инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий ва молиявий самарадорлигини баҳолаш. 2. аралаш иқтисодиёт шароитида инвестицияларни давлат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, хусусий инвестицион қарорларга давлатнинг таъсир қилиш услублари. 3. давлат ва хусусий секторда инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги меъёрлари, уларнинг хусусиятлари. 4. давлат инновацион сиёсати услуби. ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси ва дастурлари доирасида фан-техника сиёсати йўналишларини асослаш. 1. инвестиция сиёсатининг дастурий-мақсадли услуби. давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш услублари, инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий ва молиявий самарадорлигини баҳолаш иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш назариялари фани ва унинг қонун-қоидаларини билиш учун, энг аввало, бозор иқтисодиёти ва унинг асосий белгилари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш зарур. ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти кўпчилик мамлакатлар учун хос бўлиб, у ҳар хил даражада ва ўзига хос хусусиятлар билан амал қилмоқда ва ривожланмоқда. бу иқтисодиётнинг амал қилиш механизми асрлар давомида шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда …
2 / 13
ги, тадбиркорлик эркинлиги, ресурслар эркин алмашинувининг таъминланиши бозор иқтисодиётини самарали амал қилишининг асосий шартлари бўлиб ҳисобланади. товар ишлаб чиқарувчи қанчалик мустақил бўлса, бозор ҳам шу даражада яхши ривожланади. эркин айирбошлаш товар ишлаб чиқарувчи фаолиятининг нисбатан самарали йўналишларини кўрсатиб берувчи эркин нархларнинг шаклланишига имкон яратади. бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган иқтисодий тизимдир. бундай иқтисодиёт эркин товар-пул муносабатларига асосланиб, унинг асосида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, у иқтисодий монополизмни инкор этади. бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг барча босқичлари – ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъектларини қамраб олади. бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ишчилар ҳам, истеъмолчилар, капитал эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субъектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат сектори. уй хўжаликлари – иқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият кўрсатувчи асосий таркибий бирлик. …
3 / 13
ан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган турли бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг мажмуи. банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси. ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: нарх, талаб, таклиф, рақобат. нархлар нисбати ўзгариб туради, шунинг учун нарх, ишлаб чиқарувчи учун ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши зарурлигини аниқлашда йўл кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. талаб ва таклиф ҳамда рақобатчилик муҳитидаги ўзгаришлар, ўз навбатида, нархлардаги ўзгаришларни келтириб чиқаради. бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат: - турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши; - тадбиркорлик ва танлов эркинлиги; - рақобат курашининг мавжудлиги; - давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви; - корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги. бозор иқтисодиётининг бу белгилари унинг барча босқичлари учун умумийдир. лекин бозор иқтисодиётининг мазмуни ва белгилари ҳақида гап борганда бу иқтисодиётнинг тарихан таркиб топган икки турини …
4 / 13
вор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор иқтисодиётининг қуйидаги моделлари фарқланади (1-чизма). бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо қилинади. булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши. 1-чизма замонавий бозор хўжалиги моделлари замонавий бозор хўжалиги моделлари мезонлар кўрсатилган мезонларга мувофиқ келувчи давлатлар давлат дастурларининг мақсадга йўналтирилганлиги иқтисодиётни тартибга солиш тамойиллари давлат секторининг иқтисодиётдаги улуши корпоратив иқтисодиёт аралаш иқтисодиёт ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш узоқ муддатли дастурларнинг ишлаб чиқилиши 30% германия тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шарт-шароитлар яратиш тактик усуллар-дан устун равиш-да фойдаланиш 10% атрофида ақш йирик ишлаб чиқариш ман-фаатларини ҳимоя қилиш асосий устувор-ликларни белгилаб олиш аҳамиятсиз даражада япония, швеция иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш назариялари фанининг предмети – бозор иқтисодиёти шароитида жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида товар ва хизматларни яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга …
5 / 13
кўпчилик дарслик ва ўқув қулланмаларда мавзуларни бўлимларга ажратишда маълум даражада эркинлик мавжуд бўлсада, мазмун ва моҳият жиҳатидан умумий тавсиф касб этувчи ёндашувлар ҳам учрайди. шулардан бири – иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишга иқтисодиётнинг турли даражаларидан келиб чиққан ҳолда ёндашув ҳисобланади. [1: аашодмонов ш. ш., ғафуров у.в. “иқтисодиёт назарияси” (дарслик). – т., “фан ва технология” нашриёти, 2005.] ушбу ўқув қўлланма иқтисодиёт назарияси мутахассислигидаги магистратура талабаларига мўлжалланганлиги ҳамда унда бакалавриат курсларидаги назарий муаммолар нисбатан кенгроқ ва чуқурроқ даражада ўрганилиши зарурлигини ҳисобга олиб, барча мавзуларни микродаража ва микродаражадаги иқтисодий тизим нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. маълумки, иқтисодиёт асосан икки соҳага бўлинади: микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт. микроиқтисодиёт ўз ичига қуйидаги алоҳида иқтисодий субъектлар фаолиятини олади: 1. хўжалик юритувчи субъект – истеъмолчилар, ишчилар, капитал эгалари, заминдорлар, фирмалар ва ҳоказо. 2. алоҳида бозорлар – ишлаб чиқариш воситалари бозори, ишчи кучи бозори, истеъмол моллари бозори ва ҳоказо. 3. алоҳида тармоқлар – саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инвестиция сиёсатининг дастурий-мақсадли услуби"

13-мавзу давлатнинг таркибий инвестициявий сиёсати 1. инвестиция сиёсатининг дастурий-мақсадли услуби. давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш услублари, инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий ва молиявий самарадорлигини баҳолаш. 2. аралаш иқтисодиёт шароитида инвестицияларни давлат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, хусусий инвестицион қарорларга давлатнинг таъсир қилиш услублари. 3. давлат ва хусусий секторда инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги меъёрлари, уларнинг хусусиятлари. 4. давлат инновацион сиёсати услуби. ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси ва дастурлари доирасида фан-техника сиёсати йўналишларини асослаш. 1. инвестиция сиёсатининг дастурий-мақсадли услуби. давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш услублари, инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий ва ...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOCX (82,2 КБ). Чтобы скачать "инвестиция сиёсатининг дастурий-мақсадли услуби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инвестиция сиёсатининг дастурий… DOCX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram