yolni va shahar ko'chalarini kokalamzorlashtirish va uni loyihalash

DOCX 6 стр. 19,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
10– amaliy ish mavzu : yo‘lni va shahar ko‘chalarini ko‘kalamzorlashtirish va uni loyihalash. ландшафтли лойиҳалашнинг мақсади – йўлнинг юқори транспортэксплуатацион сифатларини, ҳаракатнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган, ҳайдовчилар ва йўловчилар учун чарчамайдиган яхлит ва хушманзара ландшафтни сақланиб қолишига имкон яратадиган йўл трассасини яратиш. йўлларни меъморий ва ландшафт лойиҳаси меъморлар ва йўлчилардан иборат комплекс қидириш партиялари томонидан бажарилиши керак ва фотограмметрик ишлар амалга оширилиши лозим. бундан ташқари, маданий, тарихий ва архитектура ёдгорликлари билан аҳоли пунктлари ажратилиши, ҳамда атроф-муҳитда доминант сифатида аниқланиши мумкин бўлган объектлар белгиланиши керак, яъни: аэросуратлар, ҳар қандай ҳажмдаги топография режалари, материаллар, лойиҳа олди ишланмалари (ишлаб чиқариш схемаси ва ҳ.к.);меъморий ҳавзаларнинг тахминий чегаралари ва мазмуни;меъморий ҳавзалар чегараси сифатида хизмат қиладиган бўйлама кесимнинг энг сезиларли қабариқларининг жойлашиши. кўкаламзорлаштириш лойиҳасида мавжуд ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш ишлари таркибига қуйидагилар киради: - меъёрий – техник ҳужжатлар бўйича маълумотларни йиғиш ва ўрганиш; қидирилаётган объектнинг картографик (режалаштириш) материалларини тўплаш; буюртмачидан кўкаламзорлаштиришнинг ҳолатини ва мос турини …
2 / 6
бошқалар; ҳаво ва тупроқ ҳарорати, ҳавони нисбий намлиги, ёғингарчиликлар, қор қалинлиги, вегитация даври ва бошқаларнинг кўп йиллик ўртача кўрсатгичлари (жумладан иқлим маълумтномалари ва метеостанция маълумотларидан) тўғрисида маълумот йиғиш. жойни олдиндан текшириб чиқишнинг табиий қидирув ишлари лойиҳаланаётган объектлар билан танишиш, кўкаламзорлаштириладиган участка чегараларини белгилаш, танланган режалаштириш – картографик материалларни таббиий кўрсатгичларга мослиги, тўлиқ қидирувни ҳажми ва таркибини аниқлаш учун олиб борилади. яшил экинларни яратиш орқали йўл атрофини тартибга солиш учун қўшимча чора-тадбирлар қўлланиши мумкин. зич экилган дарахтлар ва буталар гуруҳлари, баъзи сабабларга кўра, йўлдан маълум бир кўринишни ёпиш керак бўлса, «тўсиқ» ёки «парда» яратишлари мумкин. бундай тўсиқлар зичлик ва баландликда ўзгариб турадиган бир неча қаторларда жойлаштирилиши мумкин. бундай гуруҳлар қатъий тартибда бўлиши шарт эмас. экиш ишларини бажариш мумкин бўлган йўл муҳитининг қўшимча минтақаси ажратувчи тасма ҳисобланади. ушбу ҳудудга унинг кенглиги, йўл муайян қисмининг табиати ва атрофдаги ландшафтга қараб дифференциал ёндашув қўлланилиши керак. тегишли иқлимий шароитларда, ажратувчи тасмада тўлиқ ўтли майсазорни яратиш …
3 / 6
боради, пейзаж уйғунлигини бузади ва ландшафтнинг ташқи гўзаллигини пасайтиради. ландшафтнинг умумий ҳолатига автомобил йўлларини эксплуатация қилиш, шовқин, автомобил тутуни, чанг, қишда йўлга туз сепиш ҳам салбий таъсир кўрсатади. автомобиль йўлларини табиий ландшафтга кўрсатадиган таъсири минимум даражага тушириш керак. йўлларни лойиҳалашда табиат муҳофазаси ва ландшафтни муҳофаза этиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. кўчаларни кўкаламзорлаштиришнинг асосий тури – қаторли дарахтзорлар бўлиб, улар йўлак билан йўлнинг ҳаракатланиш қисми ўртасида экилади. улар йўлакнинг ҳар икки томонида бир, икки, уч ва ундан кўпроқ қатор қилиб жойлаштирилади. ушбу дарахтзорлар чет қисми, йўлнинг ҳаракатланиш қисми олдида яшил тўсиқлар ёки асосан нинабарглилардан ташкил топган дарахт ва буталарнинг гуруҳлари билан тўлдирилиши мумкин. шунингдек, йўлак билан уйлар орасида аллея ҳосил қилувчи дарахтлар қаторлаб экилиши мумкин, ҳамда кўчалар йўналишида ҳиёбончалар барпо этиш мумкин. кўчалардаги дарахтзорларнинг қўшимча тоифаси сифатида: уйлар олдидаги дарахтзорлар; ҳаракатни бошқарувчи яшил оролчалар; бинолар деворлари вертикал равишда кўкаламзорлаштириш қўлланилади. йўлнинг транспорт қатнови қисмини бўлувчи йўлак унинг энига …
4 / 6
иш тавсия этилади. кўкаламзорлаштиришда кўп қаторлаб ва гуруҳлаб экилган дарахт, буталар, гуллар, шунингдек, гулли рабаткалар, ёввойи узум каби чирмашиб ўсувчи ўсимликлардан фойдаланилади. боғчалардаги дарахтларни уй деворидан 3-5 метр, буталарни эса – 1,5 м узоқликда экилади. кўчалардаги дарахтларни асосан газонлар қатлами бўйлаб экиш тавсия этилади. 11– amaliy ish mavzu : yo‘lni va shahar ko‘chalarini ko‘kalamzorlashtirish bo‘yicha loyihalash tadbirlari. автомобиль йўлини лойиҳалаш ва йўл бўйи ландшафтли режалаш тўрт босқичда ўтказилади: 1. автомобиль йўлини дастлабки лойиҳалаш босқичида ландшафтни сақлаб қолиш ва табиат муҳофазаси билан мослиги текширилади. ижобий масала ҳал этилган тақдирда автомобиль йўл лойиҳаси тасдиқланади. 2. автомобиль йўлини лойиҳаси билан бир қаторда йўл бўйини ландшафтли ташкил этиш схемаси ҳам тузилади. ҳудудни баҳолаш ўтказилади, ландшафт шакллантириш учун унинг барча компонентлари орасидаги боғлиқлик ҳисобга олинади. 3. автомобиль йўлини лойиҳасини тасдиқлаш жараёнида ландшафтли ташкил этиш схемаси ҳам муҳокама этилади, унга манфатдор юқори ташкилотлар, шу жумладан, табиат муҳофазаси ташкилоти таклифлари асосида тузатишлар киритилиши мумкин. ушбу босқичда лойиҳа …
5 / 6
дай йўл қурилишида максимал равишда йўл чеккаларидаги табиий ўсимлик дунёсини сақлаб қолишга ҳаракат қилинади. йўл чеккасидаги дарахтзор ёки алоҳида ўсиб турган дарахт ялпи экилган кўчатга қараганда табиийроқ муҳитни юзага келтиради. мавжуд дарахт-бута ўсимликларни сақлаб қолиш қуйидагича амалга оширилади: агар улар йўл полотнаси қуришда ва кейинчалик автотранспорт харакатига халақит бермаса кесилмасдан қолдирилади. сақлаб қолинадиган дарахт-буталар соғлом бўлиши ва узоқ даврга манзаравийлигини сақлаб қолиши керак. ўрмон массивлари бўйлаб ўтказилаётган автомобиль йўлларида ўрмон ландшафтини уларга тегилмаган ҳолда сақлаб қолишга эришиши зарур. ўрмон массиви структураси бузилиши ландшафт бирлигига салбий таъсир кўрсатади. ландшафт шакллантириш учун йўл чеккаларига экиладиган дарахт-буталар ассортименти автомобиль йўлини мавжуд ландшафт структурасига киритишда муҳим рўл ўйнайди.

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "yolni va shahar ko'chalarini kokalamzorlashtirish va uni loyihalash"

10– amaliy ish mavzu : yo‘lni va shahar ko‘chalarini ko‘kalamzorlashtirish va uni loyihalash. ландшафтли лойиҳалашнинг мақсади – йўлнинг юқори транспортэксплуатацион сифатларини, ҳаракатнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган, ҳайдовчилар ва йўловчилар учун чарчамайдиган яхлит ва хушманзара ландшафтни сақланиб қолишига имкон яратадиган йўл трассасини яратиш. йўлларни меъморий ва ландшафт лойиҳаси меъморлар ва йўлчилардан иборат комплекс қидириш партиялари томонидан бажарилиши керак ва фотограмметрик ишлар амалга оширилиши лозим. бундан ташқари, маданий, тарихий ва архитектура ёдгорликлари билан аҳоли пунктлари ажратилиши, ҳамда атроф-муҳитда доминант сифатида аниқланиши мумкин бўлган объектлар белгиланиши керак, яъни: аэросуратлар, ҳар қандай ҳажмдаги топография режалари, материалла...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (19,2 КБ). Чтобы скачать "yolni va shahar ko'chalarini kokalamzorlashtirish va uni loyihalash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: yolni va shahar ko'chalarini ko… DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram