mehnat resurslarining mobiligi va migratsiyasi

DOCX 9 sahifa 863,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
х-мавзу. меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг мобиллиги ва миграцияси 10.1.меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг мобиллиги 10.2. меҳнат ресурсларининг миграцияси 10.1.меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг мобиллиги меҳнат ресурсларининг мобиллиги – бу ходимларнинг бир минтақадан бошқасига кўчиб ўтишга (“жўғрофий мобиллик”), бир меҳнат фаолияти турини бошқасига алмаштиришга тайёрлиги (“касблараро мобиллик”) даражаси ҳисобланади. шу билан бирга меҳнат ресурсларининг горизонтал мобиллиги ва вертикал мобиллиги ҳам фарқланади. меҳнат ресурсларининг горизонтал мобиллигида ходимнинг мақоми ўзгармай қолади, вертикал мобилликда эса, аксинча, ўзгаради. юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда меҳнат ресурсларининг мобиллик турлари ҳудудлар, касб-малака бўйича ҳамда давомийлигига қараб таснифланади (9-расм). ҳудуд бўйича ички ва ташқи меҳнат ресурслари мобиллиги фарқланади. ички меҳнат ресурслари мобиллиги бир мамлакат миқёсида, минтақалар, туман ва шаҳарлар ўртасида бўлади. ташқи меҳнат ресурслари мобиллиги дейилганда меҳнат муҳожирларининг бир давлатдан бошқа давлатга кўчиб ўтиши тушунилади. меҳнат ресурсларининг ички ҳудудий мобиллигига ҳозирги давр иқтисодиёти нуқтаи назаридан ижобий ҳол сифатида қаралади. у мамлакатнинг меҳнат салоҳияти ҳолатига таъсир кўрсатади, миллий ва минтақавий меҳнат бозорларидаги вазиятни …
2 / 9
га мўлжалланган расм. меҳнат ресурслари мобиллигининг турлари. ташқи меҳнат ресурслари мобиллигида донор мамлакатлар (иш кучини экспорт қилувчилар) ҳамда рецепиент мамлакатлар (иш кучини импорт қилувчилар) фарқланади. меҳнат муҳожирлари рецепиент мамлакатнинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди, донор мамлакатларда эса иқтисодий фаол аҳолининг иш билан бандлик даражасини оширишга хизмат қилади. меҳнат ресурсларининг ҳудудлар ўртасида мобиллиги қуйидаги омилларга боғлиқдир (4-жадвал): · минтақавий иқтисодиёт ривожланишининг динамикаси ва хусусиятлари. иқтисодий ўсиш даврида ҳудудларда янги иш жойлари ташкил этилади, бу меҳнат бозорини тартибга солиш билан бирга қўшимча ходимларга эҳтиёж туфайли меҳнат ресурсларининг ҳудудлараро мобиллиги учун қулай шарт-шароитларни яратади; · ҳудуларнинг инвестициявий жозибадорлиги ортиши. капитал қўйилмалар миқдорининг ортиши ишлаб чиқариш ҳажмини оширади, ҳудудий меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига талабни кучайтиради ва бу меҳнат ресурслари мобиллиги фаоллигини ошириш учун иқтисодий ҳудудни кенгайтиради; · ходим эҳтиёжларининг (моддий, ижтимоий, интеллектуал) ортиши. бу ходимларни ўз малакасини ошириш, қўшимча ихтисосликларни эгаллаш, меҳнатга ҳақ тўлаш юқорироқ ва нуфузлироқ иш топишга, айни пайтда мобилликка рағбатлантиради. 4-жадвал …
3 / 9
ашишнинг осонлиги меҳнат бозоридаги конъюнктурадан хабардорлик бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумот бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот борлиги, ишончлилиги ва қиймати касб-малака мобиллиги меҳнат фаолиятининг мазмуни ўзгаришини назарда тутади ва ходимнинг аввалги касбини, малака разрядини, мутахассислиги ёки лавозимини ўзгартиришга олиб келади. меҳнат ресурслари мобиллигининг бу тури, асосан, ходимлар томонидан қўшимча касб ва ихтисосликларни эгаллаш, шунингдек меҳнат фаолиятини ўзгартиришга бўлган мотивацияси билан боғлиқдир. меҳнат ресурслари мобиллигининг давомийлигига қараб: · доимий ёки узоқ муддатга мўлжалланган (бошқа жойга доимий ишлаш учун кетиш); · вақтинчалик (масалан, шартнома асосида муайян даврда бошқа жойга ишлаш учун бориш); · мавсумий (масалан, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш); · тебранувчан (меҳнат ресурсларининг бир ҳудуддан иккинчисига, масалан қишлоқ жойларидан шаҳарларга мунтазам қатнаб ишлаши). 10.2. меҳнат ресурсларининг миграцияси ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг ҳудудий мобиллиги асосан қишлоқ - шаҳар йўналишида кузатилади. 2020 йил 1 январь ҳолатига мувофиқ, ўзбекистонда 168 та туман, 119 та шаҳар, 1081 та шаҳар посёлкаси, 1468 та қишлоқ фуқаролар йиғини, 10998 …
4 / 9
играцияси. бунга юқори малакали мутахассислар ёки ишчиларнинг имтиёзли тартибда (юқори иш ҳақи, бошқа имтиёзлар ҳисобига) ишга таклиф қилиниши мисол бўла олади; · ноқонуний миграция. бу бошқа малакатларда меҳнат фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланишдир. ҳозирги даврда халқаро меҳнат миграциясини рағбатлантирувчи асосий омил — иқтисодий омил бўлиб қолди. халқаро меҳнат миграциясининг ҳам донор мамлакатлар (меҳнат ресурсларини экспорт қилувчилар), ҳам рецепиент мамлакатлар (меҳнат ресурсларини импорт қилувчилар) учун ижобий томонлари ва салбий оқибатлари мавжуддир (5-жадвал). халқаро меҳнат миграциясининг донор ва реципиент мамлакатлар учун ижобий томонлари ва салбий оқибатлари мамлакатлар халқаро меҳнат миграциясининг ижобий томонлари халқаро меҳнат миграциясининг салбий оқибатлари донор меҳнат ресурслари экспорти меҳнат ресурсларини мамлакатлар мамлакат меҳнат бозоридаги экспорт қиладиган учун вазиятни яхшилайди, яъни меҳнат мамлакатлар ўз меҳнат ресурслари миграцияси ресурслари, меҳнатга натижасида ортиқча меҳнат лаёқатли иқтисодий фаол ресурслари сони камаяди аҳоли маълум қисмидан ажралади меҳнат ресурслари экспорти донор мамлакатларнинг донор мамлакатлар фуқароларига иммигрант ишчиларни рецепиент давлатларда янги ўқитиш ва малакасини замонавий мутахассисликларни …
5 / 9
нат фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланадиган фирмалардан давлат бюджетига солиқ ундиради рецепиент хориждан меҳнат ресурсларининг мамлакат иқтисодиёти мамлакатлар кириб келиши юқори даражадаги тармоқларининг хориж учун сафарбарликни таъминлаб, меҳнат ресурсларига иқтисодиёт таркибидаги муайян қарамлиги ортади тармоқларни жадал ривожлантиришга хизмат қилади меҳнат ресурслари миграцияси ички меҳнат реципиент мамлакатларнинг ресурсларининг маҳаллий кадрлар тайёрлаш учун меҳнат бозоридаги харажатларини тежаш имконини баҳоси пасаяди ҳамда беради хориж иш кучининг таклифи ортади меҳнат мигрантлари ички бозорни ривожлантиради, чунки улар товар ва хизматларга талабни оширадилар меҳнат ресурслари импорти реципиент мамлакатлар компания ва фирмаларининг бозордаги рақобатбардошлигини оширади, чунки арзон иш меҳнат ресурслари кириб келиши натижасида ишлаб чиқариш харажатлари тежалади иммигрантларнинг вақтинчалик бўш маблағларидан реципиент мамлакатлар иқтисодиётини молиялаштириш учун фойдаланиш имконияти пайдо бўлади ~ 36 ~ халқаро меҳнат миграцияси туфайли донор мамлакатлар меҳнат мигрантларининг ватанларига юборадиган пул жўнатмалари катта аҳамиятга эга. жумладан, ана шу пул жўнатмалари иордания, яман ялпи ички маҳсулотининг 10,0-50,0 фоизини, бангладеш, миср, марокаш, покистон, судан, туркияда эса …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mehnat resurslarining mobiligi va migratsiyasi" haqida

х-мавзу. меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг мобиллиги ва миграцияси 10.1.меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг мобиллиги 10.2. меҳнат ресурсларининг миграцияси 10.1.меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг мобиллиги меҳнат ресурсларининг мобиллиги – бу ходимларнинг бир минтақадан бошқасига кўчиб ўтишга (“жўғрофий мобиллик”), бир меҳнат фаолияти турини бошқасига алмаштиришга тайёрлиги (“касблараро мобиллик”) даражаси ҳисобланади. шу билан бирга меҳнат ресурсларининг горизонтал мобиллиги ва вертикал мобиллиги ҳам фарқланади. меҳнат ресурсларининг горизонтал мобиллигида ходимнинг мақоми ўзгармай қолади, вертикал мобилликда эса, аксинча, ўзгаради. юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда меҳнат ресурсларининг мобиллик турлари ҳудудлар, касб-малака бўйича ҳамда давомийлигига қараб таснифланади (9-рас...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (863,1 KB). "mehnat resurslarining mobiligi va migratsiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mehnat resurslarining mobiligi … DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram