oila tarbiyasi

DOCX 3 pages 17.1 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 3
нотинч ва муаммоли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш оила қанчалик тарбияли, яхши хулқ-атворли, унинг аъзоларининг ўзаро муносабатлари самимий бўлса, маҳаллада ҳам унинг ўрни ва ҳурмати баланд бўлади. оила тарбияси ҳам шунчалик самарали бўлади. эътиборли томони шундаки, бугунги кунда уй-жой, мерос талашиб, фарзандлар томонидан ота ё онага беҳурматлик ҳолатлари ҳам учрамоқда. демак, фарзандларнинг ҳам ота-она олдидаги бурчларини эслаш жоиз деб билдим. зеро, бу ҳақда алишер навоий айтганидек, ота-онани ҳурмат қилиш “…фарзандлар учун мажбуриятдир”. бу иккисига хизматни бирдек қил, хизматинг қанча ортиқ бўлса ҳам кам деб бил. отанг олдида бошингни фидо қилиб, онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди! туну кунингга нур бериб турган – бирисини ой деб бил, иккинчисини қуёш. уларнинг сўзларидан ташқари бир нарса ёзма, улар чизган чизиқдан ташқарига бир қадам ҳам босма. ҳамма хизматини сен одоб билан бажар, “адаб” сўзидаги “дол” каби қоматингни хам қил”. мутафаккирнинг “ҳайрат ул-аброр” достонида ота-онага ҳурмат, иймон, адолат, сахийлик, тўғрилик, омонатга хиёнат қилмаслик, сабр-қаноат, …
2 / 3
маънавий камолот маскани ва бошқа бир қанча сўз ва иборалар билан оиланинг мавқеини белгилаймиз. албатта, жамиятда намунали оилалар талайгина. намунали оила деганда, оилавий муносабатлар маънавий мезонлар асосида қурилган, яхши ва ахлоқли фарзандлар тарбиялаган, нурли, пиру бадавлат отахон ва онахоналар кўз олдимизга келади. уларнинг борлиги бошқалар учун ибрат мактабидир. аммо, афсус, бизни ўйлантирган масала бу – оила қўрғонининг бузилишига салбий таъсир кўрсатаётган бир қанча ташқи ва ички омиллардир. ташқи омил сифатида ғарбона яшаш тарзининг ўзлаштирилиши бўлса, ички омил сифатида эса, ёшларнинг оилага маънавий жиҳатдан этарли тайёргарликка эга бўлмаслик масаласидир. маънавий таҳдид сифатида баҳоланаётган ғарбона маданият, ғарбона яшаш, ғарбона муомала, ғарбона ҳаёт тарзи ва ҳоказолар бизнинг муқаддас қўрғонимизга қанчалик салбий таъсир кўрсатаётганини этарли даражада ўйлаб кўрмаяпмиз. оддий ҳол сифатида қабул қилаётганимиз турли фильмлар, сериаллар, клиплар аслида шовқинли, жангари, тошбағир бир ҳаёт тарзини бизга инъом этмаётганмикин. ғарб сериалларида келинини эркалаётган қайнота, турмуш ўртоғини очиқдан очиқ ҳақорат қилаётган хотин ёки унинг эрига хиёнат қилаётган …
3 / 3
сатаётган бундай муаммолар аслида ҳар бир виждонли инсоннинг қалб оғриқлари эмасми? ёнғин чиқса, ҳўлу қуруқ баробар ёнади деганларидек, оила бузилса, ёинки фарзанд ахлоқсиз чиқса, биргина инсон эмас, атрофдаги инсонлар, борингки, бутун жамият ҳаётига, унинг фаровонлигига, тинчлигига раҳна солинган бўлади. шундай экан, оила қўрғонини асраш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун нималарга эътибор бериш лозим. бизнингча, ҳамма нарсанинг асоси маънавий этукликка бориб тақалади. ахлоқимизга ташқи жиҳатлар салбий таъсир кўрсатаётган экан, улардан ҳимояланишнинг ягона йўли ҳам маънавий этукликдир. маънан этук инсон атро фдаги ҳар бир нарсага бефарқ қарай олмайди. маънан бой инсон ғарбона яшаш, ғарбона маданиятни қандай бўлса, шундайлигича ўзлаштирмайди, аксинча ўзбекона, миллий хусусиятларимизга уйғунлаштиради. оила деб аталмиш муқаддас қўрғонни асраб авайлашга интилади. оиланинг бир бутунлигини ташкил этаётган эр ва хотин маънан бой, ақлан камолга этган бўлса, ҳар қандай зарарли таъсирларни олдиндан кўради ва оиласини ҳимоя қила олади. айни пайтда, фарзандлар тарбиясига ҳам шу мезонлардан туриб ёндашади. оила мустаҳкамлигини таъминлашда тажрибали, кўпни кўрган отахон …

Want to read more?

Download all 3 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oila tarbiyasi"

нотинч ва муаммоли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш оила қанчалик тарбияли, яхши хулқ-атворли, унинг аъзоларининг ўзаро муносабатлари самимий бўлса, маҳаллада ҳам унинг ўрни ва ҳурмати баланд бўлади. оила тарбияси ҳам шунчалик самарали бўлади. эътиборли томони шундаки, бугунги кунда уй-жой, мерос талашиб, фарзандлар томонидан ота ё онага беҳурматлик ҳолатлари ҳам учрамоқда. демак, фарзандларнинг ҳам ота-она олдидаги бурчларини эслаш жоиз деб билдим. зеро, бу ҳақда алишер навоий айтганидек, ота-онани ҳурмат қилиш “…фарзандлар учун мажбуриятдир”. бу иккисига хизматни бирдек қил, хизматинг қанча ортиқ бўлса ҳам кам деб бил. отанг олдида бошингни фидо қилиб, онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди! туну кунингга нур бериб турган – бирисини ой деб бил, иккинчи...

This file contains 3 pages in DOCX format (17.1 KB). To download "oila tarbiyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: oila tarbiyasi DOCX 3 pages Free download Telegram