davlat institutsional tashkilot sifatida

DOCX 49 pages 321.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 49
xii - боб. давлат институционал ташкилот сифатида давлат ва давлат томонидан тартибга солиш табиатининг концептуал асосларини тадқиқ этиш институционал назарияда алоҳида ўрин тутади. бу шундай изоҳланадики, жаҳон хўжалиги тизими ривожланишининг ҳозирги босқичида иқтисодий ривожланиш ва бирор – бир давлатнинг иқтисодий асосини шакллантириш йўлини аниқлашда муҳим роль ўйновчи мулк ҳуқуқларини таъминлаш мулк соҳасида муайян чекловларни белгилаш, ушбу чекловларга риоя этилишини назорат қилиш ва мазкур чекловлар бузилган ҳолатларда куч ишлатиш монополиясига эга мавжуд сиёсий тузилмага боғлиқ. шундай қилиб, давлат жамиятда расмий қоидаларнинг шаклланишида катта роль ўйнайди ва бу билан институционал муҳитнинг ўзгаришига ҳал этувчи таъсир кўрсатади. 12.1. давлатнинг вазифалари 2008-йилда бошланган жаҳон хўжалик тизимида юз берган молиявий инқироз давлатнинг иқтисодиётдаги роли ва давлатнинг табиати тўғрисидаги янги баҳс-мунозараларга туртки берди. давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви чегараси нима билан белгиланади? давлатнинг иқтисодий соҳада иштирок этишининг ўзи инқироз сабаби ва иқтисодий ривожланиш учун тўсиқ ҳисобланмайдими? агар давлатнинг аралашуви етарлича самарали бўлмаса, буни қандай қилиб тўғрилаш мумкин? …
2 / 49
шоотлар ва ижтимоий муассасаларни барпо этиш ва сақлаб туриш, чунки улардан келадиган фойда ҳеч қачон алоҳида шахслар ёки кичик гуруҳларга харажатларни тўлай олмайди, лекин кўпинча харажатларни катта жамиятга ортиқча тўлаши мумкин[footnoteref:1]. [1: смит а. исследование о природе и богатстве народов. – м.: лекиздат, 1935, с. 231. ] икки асрдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, мазкур тасниф давлат фаолияти соҳаларининг асосий маъносини акс эттиради. янги институционал мактабнинг ҳозирги вакиллари давлат ҳаракатларини иқтисодий асослашни бозорнинг нуқсонлари ёки ночорлигида кўрмоқда. янги институционалистларнинг ҳозирги талқинида давлатнинг вазифалари қуйидагилардан иборат[footnoteref:2]: [2: олейник а. институциональная экономика. – м.: инфра-м, 2000, с. 344-345. ] · мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш: трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда мулкчилик ҳуқуқларининг тақсимланиши ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади; · ахборот билан алмашиш тармоқларини барпо этиш: мувазанатли нарх бозор иштирокчиларига паст харажатли ва кам бузиб кўрсатилган ахборот билан алмашиш имконини берувчи ривожланган ахборот инфратузилмаси базасида шаклланади; · ўлчаш стандартларини ишлаб чиқиш: …
3 / 49
нларининг улардан оппортунистик фойдаланишидан кафолатлаш учун «учинчи» томон (суд)нинг аралашувини талаб этади; · соф ижтимоий фаровонликни яратиш «чиптасиз» муаммосини келтириб чиқаради, бу уни молиялаш учун давлат томонидан мажбурлов чораларидан фойдаланишни талаб этади (биринчи навбатда мудофа, кейин соғлиқни сақлаш ва таълим сингари ижтимоий фаровонликни яратиш). янги институционал назария воситаларига таяниб, давлатни шакллантириш ва ривожлантириш босқичларини тадқиқ этган ҳолда, давлатни асосий бошқариш соҳаларини танлашнинг институционал сабабларини аниқлаш мумкин. 12.2. давлатнинг институционал табиати келишувлар ва алмашувнинг оддий шаклларидан тортиб то ҳозирги даврнинг ривожланаётган иқтисодиётини ажратиб турувчи мураккаб шаклларгача бўлган инсон ҳамкорлигининг эволюцияси ўз-ўзидан автоматик тарзда юз бергани йўқ. иқтисодий тарихнинг катта қисмида майда ишлаб чиқариш ва маҳаллий савдо-сотиқ жараёнида томонларнинг индивидуаллашган муносабатлари билан тавсифланувчи алмашув тури устунлик қилди. бундай алмашув такрорланиб туриши, маданий гомогенлик (яъни бойликлар умумий тўпламининг мавжудлиги) ва учинчи шахслар томонидан назорат ва мажбурловнинг мавжуд эмаслиги билан ажралиб туради. бундай алмашув иштирокчилари учун чекловлар қонли муносабатлар, гаровлар, гаровга олинганларни алмашиш каби …
4 / 49
ортишига хизмат қилди. шундай қилиб, алмашувнинг учинчи шакли – учинчи томондан назорат қилинадиган индивидуаллаштирилмаган алмашув пайдо бўлди. учинчи томондан келишув шартларининг таъминланиши ҳеч қачон идеал ва мукаммал бўлмайди ва у алмашув иштирокчилари учун катта харажатлар билан боғлиқ. давлат ривожланишининг дастлабки босқичида унинг фаолиятини икки томондан тавсифлаш мумкин: бир томондан – у мулк ҳуқуқларини ҳимоялаш ва таъминлаш манбаи бўлиб хизмат қилди, иккинчи томондан – ушбу вазифаларни кўпинча алмашув иштирокчилари учун катта миқдордаги трансакция харажатлари эвазига амалга оширди. бироқ томонларнинг келишувларни мастақил равишда таъминлаши янада катта харажатлар билан боғлиқ эди, чунки мураккаб жамиятларда хатти-ҳаракатнинг оппортунизм (алдаш, товламачилик) каби шакллари фойдалироқ бўлади. давлат ривожланишининг юқорида келтирилган босқичларига давлат тузилишининг қуйидаги турлари мос келади[footnoteref:3]: [3: норт д. институты, институциональные изменения и функционирование экономики. – м.: фонд экономической книги “начала”, 1997, с. 54-55. ] 1) унда қонун чиқарувчи, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва умумий қоидалар мавжуд бўлмаган ҳамжамият; 2) унда мутлақ ҳуқуқларни тафсирловчи …
5 / 49
удни қамраб олувчи ташкилот. ушбу устунликлар нималар билан белгиланади? ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай кафолатланган алмашув, пировардида, молмулкни ҳимоялашни соф куч билан амалга ошириш ёки куч ишлатиш таҳдидини солишга олиб келади. шу маънода ҳукм ишлатиш, иқтисодий жиҳатдан, хўжалик фаолиятининг бошқа икки туридан фарқ қилмайди. бундан ташқари, трансакция харажатлари иқтисодий тизимнинг самарадорлигига таъсир кўсатади. улар иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини таққослашда асосий мезонлардан бири ҳисобланиб, жамият, шу жумладан, давлат тузуми фаолиятининг барча соҳаларида агентлик муносабатлари ушбу мезонга асосланади. шундай қилиб, бирор-бир тузилмани танлаш ва ривожлантириш минимал трансакция харажатлари билан шартланган. демак, суверен (давлат) ҳокимияти агентлик муносабатларининг харажатлари билан чекланган ва унга рақобат тўсқинлик қилади[footnoteref:5]. энди ушбу ҳолатга ойдинлик киритамиз. агар жамиятда тартибни сақлаш ва давлат вазифаларини амалга ошириш ўлчамсиз юқори нархларда амалга оширилса, у ҳолда бу давлатнинг ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам (ҳам расмий, қонун доирасида фаолият юритувчи, ҳам норасмий) рақобатлашувчи тузилмаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. [5: эггертссон т. экономическое …

Want to read more?

Download all 49 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlat institutsional tashkilot sifatida"

xii - боб. давлат институционал ташкилот сифатида давлат ва давлат томонидан тартибга солиш табиатининг концептуал асосларини тадқиқ этиш институционал назарияда алоҳида ўрин тутади. бу шундай изоҳланадики, жаҳон хўжалиги тизими ривожланишининг ҳозирги босқичида иқтисодий ривожланиш ва бирор – бир давлатнинг иқтисодий асосини шакллантириш йўлини аниқлашда муҳим роль ўйновчи мулк ҳуқуқларини таъминлаш мулк соҳасида муайян чекловларни белгилаш, ушбу чекловларга риоя этилишини назорат қилиш ва мазкур чекловлар бузилган ҳолатларда куч ишлатиш монополиясига эга мавжуд сиёсий тузилмага боғлиқ. шундай қилиб, давлат жамиятда расмий қоидаларнинг шаклланишида катта роль ўйнайди ва бу билан институционал муҳитнинг ўзгаришига ҳал этувчи таъсир кўрсатади. 12.1. давлатнинг вазифалари 2008-йилда бошланга...

This file contains 49 pages in DOCX format (321.6 KB). To download "davlat institutsional tashkilot sifatida", click the Telegram button on the left.

Tags: davlat institutsional tashkilot… DOCX 49 pages Free download Telegram