akkumulyatorlarning zaryadlash rejimlari va turkumchiliklari

DOC 7 стр. 146,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
тўртинчи маъруза 4. аккумуляторларнинг зарядлаш режимлари ва турлари режа 4.1. кислота-қўрғошинли аккумуляторларнинг зарядлаш режимлари 4.2. кислота-қўрғошинли аккумуляторларнинг турлари 4.3. ишқорли аккумуляторлар таянч суз ва иборалар кислотали аккумуляторларни зарядлашга тайёрлаш, йиғиш, шакллашти-риш, ишлатиш цикллари: зарядлаш – зарядсизланиш, қайта зарядлаш ва назорат-ли зарядсизланиши; зарядлаш токи ва зарядлаш вақти; зарядлаш режимлари: ўзгарадиган ток ва кучланишда зарядлаш, бир поғонали зарядлаш режими, икки поғонали зарядлаш режими, модификацияланган зарядлаш режими, ўзгармас кучланишда зарядлаш режими, ўзгарувчан қутбли токларда зарядлаш; ишла-тишдаги зарядсизланиш: нормал, қисқа муддатли ва узоқ муддатли; кислота-қўрғошинли аккумуляторларнинг с, ск, сз, сзэ, сн турлари: белгиланиши, хоссалари, кўрсаткичлари, ишқорли аккумуляторлар: таснифлаш ва тавсифлари 4.1. кислота-қўрғошинли аккумуляторларнинг зарядлаш режимлари очиқ турдаги стационар кислотали аккумуляторларни, уларни тайёр-лайдиган завод томонидан бўлакларга бўлинган ҳолда олиб келиниб, ишлатиш жойида йиғадилар. идишга мусбат ва манфий пластинкаларнинг гурухлари жойлаштирилиб, улар водород горелка ёрдамида қўрғошин шиналар билан уланади. шундан сўнг, электролит қуйиб, уни 3…4 соат мобайнида пластинкаларга сингдирилади. сўнг, шакллаштириш (формов-ка) деб номланадиган иш бажарилади, …
2 / 7
рорат пасайгунга қадар тўхтатиб туриш керак. шундан сўнг, зарядлаш яна “қайнаш” пайдо бўлгунча тикланади ва кейинчалик, у бир соатлик дам билан қайта олиб борилади. кейинги босқич машқ қилиш бўлиб, у ўз ичига зарядлаш – зарядсизланишнинг учта босқичини олади. биринчи босқичдан кейин, аккумулятор номинал сиғимнинг 70 % га тенг бўлган сиғимга эришади. учинчи босқичдан сўнг, эса аккумулятор номиналга тенг бўлган сиғимга эга бўлади. аккумуляторнинг ишлатиш (фойдаланиш) учун зарядлаш турли режимларда амалга оширилиши мумкин. ўзгарадиган ток ва кучланишда зарядлаш (1.6-расм,а). бошланғич даврда аккумулятор iз = 6n га тенг ток билан зарядланади. аккумуля-торнинг зарядлана бориши ва зарядлаш кучланишини ортиши билан электролитнинг “қайнаш”и бошланади. қайнаш жадаллигини пасайтириш ва пластинка фаол массаларининг бузилишини олдини олиш учун, зарядлаш токи iз = 3,6n гача равон пасайтирилади. зарядлаш кучланиши орта бошлайди ва 2,7 в гача етади. зарядлашнинг тугаши бир қатор характерли белгилар билан аниқланади. бундай режимда аккумуляторнинг зарядланиш муддати 12 соатни ташкил этади. бу режим энг содда бўлиб, …
3 / 7
оимий қийма-ти iз = 6n га тенг ток билан зарядланади (биринчи босқич). бунда заряд-лаш кучланиши 2,3 в га етади ва “қайнаш” бошланади. қайнаш жадал бўлмаганлиги учун ток поғонама-поғона iз = 3,6n гача пасайтирилади (иккинчи босқич) ва зарядлаш охиригача ўзгартирилмасдан ушлаб турила-ди. токнинг ўзгариш вақтида, зарядлаш кучланиши кескин пасаяди, шундан сўнг кучланиш зарядланиш охиригача секин аста орта бориб, 2,7 в гача етади. зарядлашнинг тугаши юқоридаги белгилар билан аниқланади. режим давомийлиги tз = 8 соатга тенг. бу режимни амалга ошириш учун зарядлаш қурилмаси икки босқичли ток мўтаъдилтиргичига эга бўлиши керак. модификацияланган зарядлаш режими (1.6-расм,г). бошланишида бу режим ўзгармас iз = 6n токда амалга оширилади, кучланиш 2,3 в га эришганда, зарядлаш қурилмаси кучланишни мўтаъдиллаш режимига ўтказилади. зарядлашнинг биринчи цикли 4 соат давом этади, иккинчи 1.6-расм. аккумуляторларнинг ишлатиш учун зарядлаш режимлари ва ток ва кучланишларининг вақтга боглиқлиги цикл ўзгармас кучланишда, лекин пасайтириб бориладиган токда бир неча кун давом этади. зарядлаш электролит зичлиги d = …
4 / 7
чилиги ҳисобланади. бундан ташқари, тўғрилагичдан самарасиз фойдаланилади. ўзгарувчан қутбли токларда зарядлаш (1.6-расм.е). бу режим маълум вақт оралиғида чиқишдаги кучланишнинг қутби ўзгарадиган қурилма ёрдамида амалга оширилади. қисқа вақтдаги зарядсизланиш, қисқа вақт ичида зарядланиш билан алмаштириб турилади. зарядлаш ва зарядсизланиш токларининг муддати ва қиймати конкрет шартлардан келиб чиққан ҳолда танланади. лекин ўртача зарядлаш токи шундай танланадики, бу зарядсизланиш токидан сезиларли даражада катта бўлиб, аккумуляторнинг зарядланишига зарур бўлган энергияни таъминлайди. бу режимнинг афзаллиги шундан иборатки, зарядлаш жараёнида, аккумуля-тордаги электр кимёвий реакцияларни кечишини яхшилашга олиб келади-ган қисқа муддатли зарядсизланиш амалга оширилади. ишлатишдаги зарядсизланиш нормал, қисқа муддатли ва узоқ муддатлиларга бўлинади. зарядсизланиш режими асосан, электр таъми-ноти усуллари билан аниқланади. агарда аккумуляторлардан асосий манба сифатида фойдаланилса, у холда аккумуляторнинг 10 соат мобайнида iр = 3,6n га тенг номинал ток билан зарядсизланадиган нормал режими кўзда тутилади. аварияли таъминотда, зарядсизланиш муддати 1 соатдан кам бўлган ва зарядсизланиш токи 3,6n < iз< 18,5n шартидан танланган қисқа муддатли режимдан фойдаланилади. …
5 / 7
чун 44 а·соатга тенг. саноатда 1 дан 148 гача номерли очиқ холда бажарилган аккумуляторлар ишлаб чиқарилади. аккумуляторларда и-1, и-2, ва и-4 туридаги уч хил пластинкалар қўлланилади. и-1 туридаги пласти-нкалар ск-1, ск-2 ,..., ск-5 туридаги аккумуляторларда ўрнатилади. и-2 туридаги пластинкалар и-1 пластинкаларга нисбатан икки марта катта бўлиб ск-6, ск-8, ..., ск-20 туридаги аккумуляторларга ўрнатилади. катта сиғимга эга бўлган аккумуляторда и-2 пластинкаларга нисбатан икки марта катта бўлган и-4 туридаги пластинкалар ўрнатилади. ҳар бир аккумуляторда манфий пластинкаларнинг сони мусбат пластинкаларга қараганда битта ортиқ бўлади. сз, сзэ ёпиқ ҳолда бажарилган аккумуляторларда ҳам с, ск туридаги аккумуляторда ўрнатиладиган пластинкалар ўрнатилади, шунинг учун уларнинг электр тавсифлари бир хил бўлади. ёпиқ турдаги аккумуляторларнинг зарядлаш ва ишлатиш пайтида электролитнинг сочилиб ва буғланиб кетишини олди олинади, шунинг учун уларга тез-тез электролит қуйиб туришга ҳожат колмайди. сн туридаги кислота-қўрғошинли аккумуляторларни эбонит қопқоқ билан зич ёпиладиган шиша ёки эбонит идишларда чиқарилади. уларни йиғилган холда 1 дан 20 гача тартиб рақамли холда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "akkumulyatorlarning zaryadlash rejimlari va turkumchiliklari"

тўртинчи маъруза 4. аккумуляторларнинг зарядлаш режимлари ва турлари режа 4.1. кислота-қўрғошинли аккумуляторларнинг зарядлаш режимлари 4.2. кислота-қўрғошинли аккумуляторларнинг турлари 4.3. ишқорли аккумуляторлар таянч суз ва иборалар кислотали аккумуляторларни зарядлашга тайёрлаш, йиғиш, шакллашти-риш, ишлатиш цикллари: зарядлаш – зарядсизланиш, қайта зарядлаш ва назорат-ли зарядсизланиши; зарядлаш токи ва зарядлаш вақти; зарядлаш режимлари: ўзгарадиган ток ва кучланишда зарядлаш, бир поғонали зарядлаш режими, икки поғонали зарядлаш режими, модификацияланган зарядлаш режими, ўзгармас кучланишда зарядлаш режими, ўзгарувчан қутбли токларда зарядлаш; ишла-тишдаги зарядсизланиш: нормал, қисқа муддатли ва узоқ муддатли; кислота-қўрғошинли аккумуляторларнинг с, ск, сз, сзэ, сн турлари: белгил...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOC (146,5 КБ). Чтобы скачать "akkumulyatorlarning zaryadlash rejimlari va turkumchiliklari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: akkumulyatorlarning zaryadlash … DOC 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram