naqash tizimi yalliglanish kasalliklari va homiladorlarni olmasligi

DOCX 8 стр. 25,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
блок 3.2.5. нафас тизими яллиғланиш касалликлари, сийдик йўллари касалликлари бўлган аёлларда, сурункали ва ўткир, бактериал ва вирусли инфекциялар билан зарарланган аёлларда ҳомиладорликнинг кечиши ва ҳамширалик парвариши нафас тизими яллиғланиш касалликлари ҳомиладорларни олиб бориш ўрви – респиратор йўллари турли қисмларининг шикастланиши билан кузатиладиган гуруҳ касалликлари (ўткир ринит, ларингит, бронхит) кхт-10 бўйича коди: 0.99.5 симптомлари ва белгилари: юз ва бўғиз гиперемияси, склера қон томирлари инъекцияси, терлаш, тахикардия, катарал белгилар. инкубацион даври бир неча соатдан 2 суткагача, ўткир бошланади: тана ҳароратининг 38-400сгача кўтарилиши; иситма 3-5 кун давом этиб, сўнг узоқ вақт субфебрилитет кузатилади. кузатишлар сони: - биринчи белгилари пайдо бўлганда. - даволаш динамикасида. қўшин мутахассислар кўриги: терапевт, отоларинголог, пульмонолог диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили: hb, эритроцитлар, ранг кўрсаткич, лейкоцитоз; эчт; умумий билирубин: боғланган ва боғланмаган, алт, аст; кўкрак қафаси рентгенографияси. асосий даволаш тадбирлари: кўп суюқлик ичиш: ўртача бир соатда 2 ст. (500мл); балғам кўчирувчи воситалар; парацетамол госпитализацияга кўрсатма: гипертермия 37,50с …
2 / 8
. қўшимча мутахассислар кўриги: терапевт, пульмонолог. диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили; билирубин, алт, аст; балғамни бактериал текшируви 17-22 ҳафтада (имкони бўлса) ҳомилани скрининг текшириш аускультатив: қуруқ, нам хириллашлар; везикуляр нафас, баъзи жойларида зичлашган кўкрак қафаси рентгенографияси асосий даволаш тадбирлари: шифохонага ётқизиш; ётоқ тартиби; бронхолитик, ҳомиладорлик муддати ва сезувчанликни ҳисобга олиб антибактериал терапия; суюқлик ичиш тартиби; симптоматик даво. шифохонага ётқизишга кўрсатма: биринчи белгилари кузатилиши билан туғруқ мажмуасининг хпбга ёткизиш. туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация ҳомиладорлик сақланади. 4 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта фаол патронаж. зотилжам билан ҳомиладорларни олиб бориш кхт-10 бўйича коди: j14-18 симптомлари ва белгилари: юз ва бўғиз гиперемияси, терлаш, тахикардия, катарал белгилар: ринит, конъюнктивит, ларингит, фарингит қуруқ йўтал билан. инкубацион даври бир неча соатдан 2 суткагача, ўткир бошланади: тана ҳароратининг 38-400сгача кўтарилиши; кучли умумий интоксикация, иситма 3-5 кун давом этиб, сўнг узоқ вақт субфебрилитет кузатилади; иситма даврида сийдикда оқсил, эритроцитлар ва цилиндрлар бўлиши мумкин; қон таҳлили: …
3 / 8
отилжамнинг биринчи белгилари кузатилиши билан туғруқ мажмуасининг хпбга ётқизиш. туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация 4 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта фаол патронаж. сурункали ва ўткир бактериал ва/ёки вирусли инфекциялар билан ҳомиладорларни хомиладорларни парвариши. барча ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларни қуйидагиларга текшириш лозим: оив, захм, қизилча, гепатит в ва с. бошқа турдаги инфекцияга текширишлар (токсоплазмоз, цмв, впг, сув чечак, паровирус в19) оғирлашган акушерлик анамнезида, репродуктив йукотишларда ёки урогенитал тизимнинг сурункали касалликларида бажарилади (уреаплазмоз, хламидиоз, микоплазмоз). симптомлари ва белгилари: кўпгина инфекцион касалликлар аёлларда, айниқса асоратланган акушерлик анамнези бўлганларда ҳомиладорлик бўйича антенатал парваришга ҳисобга олиш вақтида текширганда тасодифан аниқланади. аниқ симптомлари кузатилмайди. аммо маълум бир инфекцияларга хос бўлган белгилар мавжуд. масалан, оив/оитсда даволаш кам самара берадиган тез- тез кузатиладиган яллиғланиш касалликлари кўп учрайди. имкони борича эртароқ оив инфекциясига маслаҳатлаш ва ихтиёрий тестдан ўтишни таъминлаш лозим. ҳомиладор аёлнинг қонида оив аниқланганда унинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун ҳомиладорликнинг 14 ҳафтасидан профилактик давони бошлаш керак (бу …
4 / 8
(уреаплазма, микоплазма, хламидий) қоннинг иммунофермент таҳлили (ифа - igg ва igm турдаги махсус антителоларни аниқлаш) ва бачадон бўйни каналидан қўзғатувчининг днксини аниқлаш учун полимераза-занжирли реакция (пзр) бажарилади. вагинал кандидоз ва трихомонадали кольпитда жинсий йўллардан ажралмалар келиши ва қичишиш билан шикоят қилганда суртма ёки бактериологик текширишда аниқланади. даволашдан сўнг такрорий текширилади. 16-20 ҳафталик муддатда ҳомила нуқсонларини, асаб найи патологияси ва бошқа ривожланиш нуқсонларини аниқлаш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун ҳомила скрининги ўтказилиши шарт. бир вақтда қон зардобида афп, хг ва эстриол миқдорининг биохимик скрининги ҳам аниқланади. асосий даволаш тадбирлари: ови, заҳм, гепатит в ва с антителалари аниқланганада ташхисни тасдиқлаш, диспансеризация ва ҳомиладорликни кейинги олиб бориш тактикасини ишлаб чиқиш, ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун махсус муассасаларга юборилади. · оив-инфекцияси бўлган ҳомиладорларни ташхисни тасдиқлаш, вирусли юкламани ва сd4-лимфоцитлар миқдорини аниқлаш, бу таҳлиллар натижасида онадан болага юқишининг олдини олиш схемаларини аниқлаш учун юбориш лозим. овининг онадан болага юқишининг олдини …
5 / 8
иш давомийлиги ҳақида маълумот бериб, ҳомиладор аёлга антиретровирусли дори воситасини беради (арв дори воситаларини ҳисобга олиш норматив талабларига риоя қилиб, уларни қайд қилиб боради), ушбу ҳомиладорни олиб бориш режасига асосан ҳомиладор аёл аҳволини назорат қилади. овининг онадан болага юқишининг профилактикаси миллий баённомасига асосан туғруқ муддати ва усулини режалаштиринг (2012 йил) ва аёлни ови чақалоққа кўкрак билан эмизганда сут орқали юқиш хавфи ҳақида маълумот беринг. учинчи триместрда ҳомиладорга чақалоқни хавфсиз озиқлантириш усуллари ҳақида огоҳлантиринг. агар оив-инфекция аёлда ҳомиладорлик даврида биринчи марта аниқланган бўлса, унга жинсий йўллар орқали юқадиган инфекцияларнинг олдини олиш усуллари ҳақида маълумот беринг. ҳомиладорликнинг охирги ойларида ва туғруқдан кейин албатта контрацепция усуллари, айниқса икки томонлама контрацепция тури (ҳомиладорликдан ва жинсий йўллар орқали юқадиган инфекциялардан) – презервативлар ҳақида маълумот беринг. · заҳм. заҳм билан зарарланган аёлларни даволаш, кейинги ҳомиладорликни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини ҳал қилиш ихтисослашган касалхоналарда амалга оширилади. заҳм билан зарарланган аёлларни ҳомиладорлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "naqash tizimi yalliglanish kasalliklari va homiladorlarni olmasligi"

блок 3.2.5. нафас тизими яллиғланиш касалликлари, сийдик йўллари касалликлари бўлган аёлларда, сурункали ва ўткир, бактериал ва вирусли инфекциялар билан зарарланган аёлларда ҳомиладорликнинг кечиши ва ҳамширалик парвариши нафас тизими яллиғланиш касалликлари ҳомиладорларни олиб бориш ўрви – респиратор йўллари турли қисмларининг шикастланиши билан кузатиладиган гуруҳ касалликлари (ўткир ринит, ларингит, бронхит) кхт-10 бўйича коди: 0.99.5 симптомлари ва белгилари: юз ва бўғиз гиперемияси, склера қон томирлари инъекцияси, терлаш, тахикардия, катарал белгилар. инкубацион даври бир неча соатдан 2 суткагача, ўткир бошланади: тана ҳароратининг 38-400сгача кўтарилиши; иситма 3-5 кун давом этиб, сўнг узоқ вақт субфебрилитет кузатилади. кузатишлар сони: - биринчи белгилари пайдо бўлганда. - давола...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (25,4 КБ). Чтобы скачать "naqash tizimi yalliglanish kasalliklari va homiladorlarni olmasligi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: naqash tizimi yalliglanish kasa… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram