tadbirkorlik faoliyatini yurituvchi iqtisodiyot subjektlari (yu...hato harakatlar s...

DOCX 20 sahifa 77,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
v - боб. трансакция ва трансформация харажатлари ҳамда уларни таҳлил қилишга ёндашувлар тадбиркорлик фаолиятини юритувчи иқтисодиёт субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) фаолияти жараёнида мулкчилик ҳуқуқи алмашиши (шартномалар асосида маҳсулотни сотиш ёки сотиб олиш ва шу каби бошқа ҳолатларда), бошқа шахслар томонидан мулкка нисбатан ноқонуний хаттиҳаракатлар содир этилган шароитларда уни ҳимоя қилиш ёки иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аввал фаолият юритиб турган институтлар ва нормаларни янгилари билан алмаштириш зарурати юзага келади. шундай вазиятларда тадбиркор ёки давлат томонидан турли харажатлар қилишига зарурат пайдо бўлади. бундай харажатлар хорижий манбаларда “трансакция харажатлари” тушунчаси билан юритилади ва у институционал иқтисодиёт назариясининг таркибий қисмларидан бири сифатида институтлар билан бир қаторда унинг категорияси ҳисобланади. трансакция харажатлари тушунчаси билан бир қаторда трансформация харажатлари тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, ушбу тушунчаларни тўғри англаб етиш уларни таҳлил қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. 5.1. трансакция ва унинг турлари инглиз тилидаги “transaction” сўзини икки таркибий қисмга ажратиш мумкин, яъни “trans” (транс), ўзбек тилида “ўзаро” сўзини …
2 / 20
арса келиб чиқадики, трансакциянинг маъноси қандайдир нарсаларни бевосита алмашишни амалга оширишдан эмас, балки қандайдир активларга бўлган муайян ҳуқуқларнинг бир субъектдан бошқасига ўтишини англатади. трансакция – бу иқтисодий жараён ҳисобланади, ушбу жараёнда унда иштирок этувчи томонлар муайян иқтисодий мақомга (мулкдор, фойдаланувчи мақоми ва ҳ.к.) эга бўлишади ёки бошқалар ундан воз кечади. трансакциянинг таърифи ва унинг изоҳлари трансакция турларини кўриб чиқиш, уларнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш жараёни нима билан шартланганлигини аниқлашга имкон беради. трансакцияларни турларга ажратишнинг аҳамияти шундан иборатки, у иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги ўзаро алмашувларга воситачилик қилувчи муқобил вариантларни қиёсий таҳлил қилиш имконини беради. муқобил вариантлар – бу иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги чекланган неъматлар борасидаги ўзаро ҳамкорликка воситачилик қилувчи қоидаларнинг тизимли ёпиқ (бўлинмас, ўзаро бир-бирини тўлдирувчи) тўпламлари йиғиндиси ҳисобланади. трансакцияларни қуйидаги учта турини ажратиш мумкин: савдо битими трансакцияси, бошқарув трансакцияси ва мукаммаллаштириш трансакцияси. 1) савдо битими трансакцияси – мулкий ҳуқуқ ва эркинликларни тасарруфидан чиқариш ва ўзлаштириш жараёнини амалга оширишга хизмат қилади ва …
3 / 20
фаатига асосланган икки томонлама розилиги зарур. савдо битими трансакцияси – унда тарафлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг ўхшашлиги шартларига амал қилиш мумкин бўлган ягона шакл. бундай савдо битими трансакциясига ёлланма ходим ва иш берувчи (ёки улар иттифоқлари)нинг меҳнат бозоридаги ҳаракатлари, қонун чиқарувчиларнинг сиёсий бозордаги хатти-ҳаракатлари, кредитор ва қарздорнинг вақтинчалик бўш турган пул маблағлари бозоридаги ҳаракатлари мисол бўла олади. тарафлардан ҳар бири алмашувда иштирок этиш тўғрисида мустақил тарзда якуний қарор қабул қилади. шу нуқтаи назардан савдо трансакцияси ҳуқуқий жиҳатдан тенг, лекин музокаравий кучда тенг бўлиши шарт бўлмаган, тарафлар ўртасида амалга оширилади. бироқ, ҳар қандай ҳолатда савдо битими трансакциясининг моҳияти алмашувчи тарафлар ўртасидаги ихтиёрий келишув асосида мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашишдан иборат, бу ушбу иқтисодиёт субъектлари ҳуқуқий муносабатларининг ўхшашлиги оқибатидир. бошқарув трансакциясида инсонлар ўртасидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи фақат бир тарафга тегишли бўлганда ўзаро ҳамкорликни назарда тутувчи бошқариш-бўйсуниш муносабати энг асосий ҳисобланади. трансакцияларнинг ушбу тури корхонанинг ички муносабатларида, бюрократик ташкилотларда, шунингдек, кенг маънода – ички …
4 / 20
ктлари алмашиладиган неъматларга бўлган ҳуқуқлар бўлса, ҳуқуқий муносабатлар тарафларидан бирининг хаттиҳаракати бошқарув трансакциясининг объекти ҳисобланади. агар трансакция ўз тушунчасига мос келса, бошлиқ бу билан бевосита ўз истагини ифода этган ҳолда буйруқлар беради, ишчилар ёки ходимлар эса, бу уларнинг манфаатларига мос келиш-келмаслигидан қатъий назар ушбу буйруқларни бажаради. буйруқ – бу ишчилар ва ходимлар қўллаши мумкин бўлган йўл қўйиладиган ҳаракатлар тўпламини бир томонлама чеклаш воситасидир. мукаммаллаштириш трансакциясида тарафлар ҳуқуқий ҳолатининг асимметриклиги сақланиб қолади, лекин бошқарувчи тарафнинг ўрнини, одатда, ҳуқуқларни таснифлаш функциясини бажарувчи жамоавий орган эгаллайди. хусусан, директорлар кенгаши томонидан компания бюджетининг тузилиши ва вакиллик ҳокимияти органи томонидан тасдиқланиши, арбитраж судининг ҳаракатланувчи субъектлар ўртасида юзага келадиган низо бўйича қарорлари рационаллаштириш трансакциялари ҳисобланади. бир тараф (директорлар кенгаши, суд) иккинчи тараф (бўлинмалар раҳбарлари, даъвогар ва жавобгар)нинг ҳуқуқларини белгилаб беради. трансакция харажатларининг мавжуд бўлиши трансакцияларнинг у ёки бу турини вақт ва муҳит шароитига мос равишда янада самарали бўлишига ёрдам беради. шунинг учун мазкур операциялар тартибга солувчи …
5 / 20
атни баҳолаши, сотувчини танлаши ва у билан битим тузиши керак бўлади. сотувчи бозорда жой сотиб олиши, маҳсулот сифати назоратини олиб бориши ва узлуксиз равишда нархлар ҳақида ахборот йиғиши лозим бўлади. олди-сотди шартномасини амалга ошириш. бу босқичда харидор товар ҳақини тўлайди, уни ўз ихтиёрига ўтказади ва товар сифатини қайта баҳолайди. ҳар бир трансакция 4 гуруҳдаги маълумотларни ўз ичига олади: 1. битим иштирокчилари; 2. трансакцияда ишлатилган ресурслар ва кутилаётган натижалар; 3. иштирокчиларнинг ресурс ва натижаларга нисбатан ҳуқуқлари; 4. томонлар мажбуриятлари. тузилган шартномалар доирасида трансакция муносабатларини амалга ошириш катта харажатлар билан боғлиқ бўлади (5.1 – расм). улар икки гуруҳ харажатларига бўлинади – трансакция ҳамда трансформация харажатлари. ушбу харажатлар моҳияти турлари ва таркиби китобнинг кейинги қисмида батафсил кўриб чиқилади. иқтисодиёт субъектлари трансакция муносабатлари трасакция тур лари савдо битими трансакцияси бошқарув трансакцияси мукаммаллаштириш трансакцияси трансформа ция харажатлари трансакция харажатлари мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш эски институтларни янгилари билан алмаштириш янги институтлар ва нормаларни амалга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tadbirkorlik faoliyatini yurituvchi iqtisodiyot subjektlari (yu...hato harakatlar s..." haqida

v - боб. трансакция ва трансформация харажатлари ҳамда уларни таҳлил қилишга ёндашувлар тадбиркорлик фаолиятини юритувчи иқтисодиёт субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) фаолияти жараёнида мулкчилик ҳуқуқи алмашиши (шартномалар асосида маҳсулотни сотиш ёки сотиб олиш ва шу каби бошқа ҳолатларда), бошқа шахслар томонидан мулкка нисбатан ноқонуний хаттиҳаракатлар содир этилган шароитларда уни ҳимоя қилиш ёки иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аввал фаолият юритиб турган институтлар ва нормаларни янгилари билан алмаштириш зарурати юзага келади. шундай вазиятларда тадбиркор ёки давлат томонидан турли харажатлар қилишига зарурат пайдо бўлади. бундай харажатлар хорижий манбаларда “трансакция харажатлари” тушунчаси билан юритилади ва у институционал иқтисодиёт назариясининг таркибий қисмларидан би...

Bu fayl DOCX formatida 20 sahifadan iborat (77,9 KB). "tadbirkorlik faoliyatini yurituvchi iqtisodiyot subjektlari (yu...hato harakatlar s..."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tadbirkorlik faoliyatini yuritu… DOCX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram