"йўл хўжалиги иқтисодиёти курс ишлари"

DOCX 68 стр. 256,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 68
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети с.юлдашева, м.с.бўрихаджаева, о.б.эгамбердиев йўл хўжалиги иқтисодиёти 5341100 - қиймат инжинеринги услубий кўрсатма тошкент – 20____ 2 уўк (удк) “йўл хўжалиги иқтисодиёти ” фанидан курс ишини ёзиш бўйича. услубий кўрсатма. тошкент давлат транспорт университети, т.: 20_____, _____бет. тузувчилар: с.юлдашева – и.ф.н., доцент м.с.бўрихаджаева --“иқтисодиёти” ассистенти о.б.эгамбердиев -“иқтисодиёти” ассистенти тақризчилар: и.у.рахимбердиев – “бухгалтерия ҳисоби кафедраси доценти(тдту); ж.с.файзуллаев – “тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси и.ф.н., доценти(тдиу) аннотация ушбу услубий кўрсатма 5341100 - қиймат инжинеринги бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “йўл хўжалиги иқтисодиёти” фанидан тахсил олувчи талабаларга курс ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш жараёнига услубий жиҳатдан ёрдам беради. тошкент давлат транспорт университети илмий-услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган. баённома №..........., “___”______________, 20____йил © тошкент давлат транспорт университети, 20____. мундарижа бет кириш................................................................................................... 4 1 мавзуни танлаш................................................................................... 6 2 курс ишларини бажариш бўйича услубий тавсиялар............................................................... 20 3 курс ишини ёзиш тартиби.................................................................. 21 …
2 / 68
а 5341100 - қиймат инжинеринги йўналиш талабалари учун “йўл хўжалиги иқтисодиёти ” фанидан таълим олувчи талабалар курс ишини тайёрлашлари ва ҳимоя этишлари кўзда тутилган. мазкур услубий кўрсатма бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “йўл хўжалиги иқтисодиёти” фанидан тахсил олувчи талабаларга курс ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш жараёнига услубий жиҳатдан ёрдам беради. йўналишнинг малака талабларида бакалавриат босқичи талабалари “йўл хўжалиги иқтисодиёти” фани бўйича қўлланилиши талаб этилган билимларга эга бўлиш ва касбий вазифани бажариш учун курс иши ёзиш белгиланган. услубий кўрсатмада курс иши мавзуларини танлаш, адабиётлар билан танишиш, курс ишини ёзиш, уларни расмийлаштириш, ҳимоя қилиш жараёнлари батафсил баён этилган. автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш учун жалб этиладиган инвестициялар самарадорлигини ошириш йўл хўжалигида лойиҳавий ишларни ташкил этиш билан узвий боғланган. лойиҳалаш – бутун қурилиш мажмуасининг бошланғич босқичи бўлиб, илм-фан ва қурилиш ишлаб чиқариши ўртасида оралиқ буғин сифатида қатнашади. лойиҳа бўйича қарорларга нафақат ишларнинг бажарилишини ташкил этиш, уларнинг қиймати ва давомийлиги, балки …
3 / 68
сифатига бутун лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари боғлиқдир. услубий кўрсатмада асосий иқтисодий тушунчалар ва курс ишларида талабалар томонидан бажариладиган қурилишнинг смета қийматини ҳисоблашлари келтирилган. автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг асосий босқичлари кўриб чиқилган. асосий эътибор мавжуд меъёрий ҳужжатлар асосида смета ҳужжатларининг таркиби ва уларни ишлаб чиқиш тартибига қаратилган. – бакалавриат таълим йўналиши бўйича таҳсил олувчи талабалар курс ишини ёзишдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат: • талабаларни йўл хўжалигини ўрганиш учун ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, илмий ва ўқув адабиётларини излаб топиш, ўрганиб чиқиш ҳамда уларни жамлаб хулоса қилиш; • мустақил таълим олиш фаолиятини фаоллаштириш; • амалий материалларни иқтисодий таҳлил қилиш ва илмий хулоса бериш борасидаги малакасини ошириш; • йўл қурилиш сохаси бўйича фактлар асосида тўғри хулоса чиқаришни ўрганиш; • йўл хўжалиги сохасида долзарб мавзуга таалуқли бўлган янгиликлар, адабиётлар ва манбалардан фойдаланиш; курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборатдир: · мавзу танлаш; · фойдаланиш учун зарур бўлган …
4 / 68
а қабул қилинган лойиҳавий қарорлар бўйича объект қурилишининг техникавий имконияти ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослайди. лойиҳа – смета ҳужжатларининг мавжудлиги – қурилишни бошлаш ва инвестицияларни мувофақиятли жалб қилишнинг муҳим шартидир. автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлашни лойиҳалаш ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари томонидан амалга оширилади. улар ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси қамровида ташкил этилган бўлиб, улар тармоқ йўналишида фаолият юритишади. лойиҳа институтлари – буюртмачилар билан шартнома асосида ишларини бажарувчи масъулияти чекланган жамиятлардир. автомобиль йўлларини қуришда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан ўзбекистон республикаси қонунчилигига мувофиқ ушбу турдаги объектларни лойиҳалашга ҳуқуқ берувчи лицензияларга эга бўлган лойиҳа–қурилиш ташкилотлари ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар шуғулланишлари мумкин. лойиҳа–қидирув ишларининг қиймати йўлларни қуришга капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмига киритилади ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги республика йўл фонди томонидан йўлларни қуриш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобига буюртмачи томонидан тўланади. лойиҳа-изланиш ишлари учун буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида ҳисоб-китоблар тўлиқ амалга оширилган лойиҳа ёки лойиҳалашнинг босқичлари бўйича …
5 / 68
тларининг таркиби ва уларни ишлаб чиқиш тартиби қурилишга смета ҳужжарлари ҳужжатлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларда иншоотлар (автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар ва бошқалар) смета қийматинининг асосланиши ўз аксини топади: смета ҳужжатларининг таркиби лойиҳалашнинг босқичлигига боғлиқдир. лойиҳалашнинг турли босқичларида қуйидаги смета ҳужжатлари тузилади [1]: 1. уч босқичли лойиҳалашнинг қурилишни инвестициялашни (қи) асослаш босқичида: · маҳаллий смета ҳисоб-китоблари; · объектлар бўйича смета ҳисоб-китоблари; · қурилиш қийматини умумлашган ҳисоб-китоби. кейинги босқичларда смета ҳужжатларининг таркиби икки босқичли лойиҳалашдаги смета ҳужжатларининг таркибига мос келади. 2. икки босқичли лойиҳалашда қуйидаги босқичлар амалга оширилади: 2.1. архитектура (а) лойиҳаси босқичида: · қурилиш қийматининг умумлашган смета ҳисоб-китоби; · харажатларни умумлаштириш (сводкаси); 7 · ишга тушириладиган мажмуага кирувчи объектлар қурилиши смета қийматининг қайдномаси (ведомости); · объектлар бўйича смета ҳисоб-китоблари; · маҳаллий смета ҳисоб-китоблари; · ишлар ҳажми ва қийматининг қайдномаси (ведомости); · ресурслар қайдномаси (ведемости) (буюртмачининг топшириғи бўйича); · маълумотларнинг ахборотлар блоки (буюртмачининг топшириғи бўйича). 2.2. қурилиш (қ) лойиҳа босқичида: · қурилиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 68 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""йўл хўжалиги иқтисодиёти курс ишлари""

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети с.юлдашева, м.с.бўрихаджаева, о.б.эгамбердиев йўл хўжалиги иқтисодиёти 5341100 - қиймат инжинеринги услубий кўрсатма тошкент – 20____ 2 уўк (удк) “йўл хўжалиги иқтисодиёти ” фанидан курс ишини ёзиш бўйича. услубий кўрсатма. тошкент давлат транспорт университети, т.: 20_____, _____бет. тузувчилар: с.юлдашева – и.ф.н., доцент м.с.бўрихаджаева --“иқтисодиёти” ассистенти о.б.эгамбердиев -“иқтисодиёти” ассистенти тақризчилар: и.у.рахимбердиев – “бухгалтерия ҳисоби кафедраси доценти(тдту); ж.с.файзуллаев – “тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси и.ф.н., доценти(тдиу) аннотация ушбу услубий кўрсатма 5341100 - қиймат инжинеринги бакалавриат таълим йўналиши талаба...

Этот файл содержит 68 стр. в формате DOCX (256,3 КБ). Чтобы скачать ""йўл хўжалиги иқтисодиёти курс ишлари"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "йўл хўжалиги иқтисодиёти курс … DOCX 68 стр. Бесплатная загрузка Telegram