инновация в экономике

PPTX 45 стр. 335,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 45
кириш. фаннинг предмети ва вазифалари мавзу: “инновацион иқтисодиёт” фанига кириш. р е ж а 1. фаннинг мақсад ва вазифалар. 2. фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар. 3. янгилик ва янгиликни киритиш тушунчаси. 4.инновацион ривожланишнинг моҳияти ва мазмуни. 5.инновация турлари ва унинг хусусиятлари. 6.инновацион жараён моделлари ва амал қилиш қонуниятлари. ҳар бир фан ўз предмети, мақсади, объекти, назарияси ва услубига эга. предмет ўрганилаётган фан нима билан машғул бўлиши ва уларнинг қўлланиш жабҳаларига аниқлик киритади. инновацион иқтисодиёт фанининг назарий тушунчалари жамиятда юз берадиган иқтисодий жараёнлар ва уларга хос бўлган муносабатлар қонун-қоидаларини инсонлар фаолиятида намоён бўлишини ўргатувчи иқтисодиёт назарияси ва моддий неъматлар ишлаб чиқариш, тақсимот ва истъемол қилиш босқичларида кишилар фаолиятини тадқиқ қилишга бағишланган - экономикс фанларига асосланади. инновацион иқтисодиёт фанининг предмети - бу хўжалик юритишнинг барча бўғинларида устувор бошқаришни ташкил этиш мантиқи, шакллари, услубларини ифодаловчи назарий ва амалий тамойиллар мажмуидир. фаннинг мақсади – талабаларда инновацион ғояни шакллантириш, имкониятлар излаш, …
2 / 45
янги одат, янги услуб, ихтиро, янги ҳодиса тушунилади. "янгиликни киритиш" (сўзи ) тушунчаси тўғридан тўғри янгиликдан фойдаланиш жараёнини билдиради. шундай қилиб, тарқатилиш (оммалаштириш)га қабул қилиш вақтидан (пайтидан) бошлаб янгилик янги сифат касб этади - янгиликни киритиш (инновация) бўлиб ҳисобланади. янгиликларнинг пайдо бўлиши ва уни инновацияга (янгиликни киритиш) айланиши ўртасидаги муддат вақти инновацион лаг деб аталади. новация (янгилик)нинг инновация (янгиликларни киритиш)га ўтиш жараёнида ҳам турли хилдаги ресурслар сарфини тақозо этади. уларнинг ичида энг муҳими, асосийлари бўлиб сармоялар (инвестициялар) ва вақт ҳисобланади. бозор шароитларида товарларни сотиш ва ҳарид қилишнинг иқтисодий муносабатлар тизими сифатида инновацияли фаолиятнинг асосий таркибий қисмлари (бўлаклари, компоненетлари) бўлиб, янгиликлар, инвестициялар (сармоялар) ва янгиликларни киритиш ҳисобланилади. бу тизим доирасида талаб, таклиф ва нарх-наво шаклланади. янгиликлар (новациялар) бозорини, янгиликни киритиш (инновациялар) тоза (соф) рақобат бозорини, инвестициялар капитал бозорини шакллантиради. ушбу учта асосий компоненетлар инновацияли фаолият доирасини (соҳасини) пайдо қилади (яратади.) новациялар ва инновацияли жараёнларнинг таснифи 1 мазмуни бўйича: - техникавий; - …
3 / 45
г ҳаётий даври деб аталади. мустақил давлатларлар ҳамжиҳатлиги (мдҳ) мамлакатларида кенг қўлланиладиган маҳсулотлар, сифатини бошқаришнинг мажмуий тизими услубиятида маҳсулот ҳаётий даврининг тўртта поғонаси назарда тутилган: - тадқиқот ва ишламалар; - тайёрлаш; - муомала ва амалга ошириш; - эксплуатация ва истеъмол. интеллект (лот. intellects) — билиш, тушуниш, идрок қилиш. инсоннинг ақлий қобилияти; ҳаётни, атроф муҳитни онгда айнан акс эттириш ва ўзгартириш; фикрлаш, ўқиш-ўрганиш, дунёни билиш ва ижтимоий тажрибани қабул қилиш қобилияти; турли масалаларни ҳал қилиш, бир қарорга келиш, оқилона иш тутиш, воқеа-ҳодисаларни олдиндан кўра билиш лаёқати. интеллект инсон психологияси билан боғлиқ қуйидаги омиллар таъсирида кечади. туғма истеъдод, мия имкониятлари; таълим,билим, илм ва уларнинг бойиб бориши даражаси; жўшқин фаолият, ҳаётий тажриба; савиянинг эмприк ва индивидуал ортиб бориши; ахборот ресурсларига эга бўла олиш ва х.к. инсон интеллектининг мулк сифатида шаклланиши, мулкига айланиши: таълим, билим, илм, уларнинг бойиб бориши ва жўшқин фаолият ҳамда ҳаётий тажриба кетма-кетликда ривожланиб бориши инсонда интеллектуал мулкни қарор топтиради. интеллектуал …
4 / 45
и. австриялик иқтисодчи и.шумпетер: “инновация - бу мавжуд жараёнга янгича караш, ёндашув бўлиб, замонавий кашфиёт ва ишланмани ёки инсоният фаолияти билан боғлиқ бўлган янги ишлаб чикаришни маълум бўлган кандайдир жараёнга қўллашдир”, - дея таъкидлайди. осло ҳукуматининг инновацияга берган таърифига кўра: “инновация - бу янги ғояларни яратиш асносида бозордаги талабга қараб замонавий ва сифатли товарларни ишлаб чиқариш орқали рақобатчиларидан ўзиб кетишдир” - дея қайд этилади. инновация - янги маҳсулот ёки xизматни бозорга киритиш, янги ишлаб чиқариш жараёнларини тадбиқ этиш, маҳсулот ёки xизматлар, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги шакллари ёки фаолият турларини илгари суриш, янги бозорларни ташкил этиш ёки янги жараённинг жорий бозор ва мавжуд бозорларда катта улушини қўлга киритишга қаратилган сай-ҳаракатлардир. edited by erika kraemer-mbula and watu wamae. “innovation and the development agenda”. international development research centre po box 8500, ottawa, on, canada k1g 3h9. © oecd/idrc 2010. p. 9. инновация - бу янги технологияларда мужассамлашган янги билимлар, ноу-хау, ишлаб чиқариш …
5 / 45
алабни қондиришга йўналтириладиган янги маҳсулотни яратиш борасидаги интеллектуал фаолиятидир. бошқача айтганда, бу - янги бозорни яратиш фаолиятидир ривожланишнинг инновацион типи (ингл. innovation model of development) – ижтимоий ишлаб чиқаришда янги илғор технологияларга урғу бериш, юқори технологиялар асосида маҳсулотлар ишлаб чиқариш, микро ва макроиқтисодий жараёнларда илғор ташкилий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш - технопарк , техно полис, кам энергия талаб этадиган технологиялардан фойдаланиш сиёсати, ишлаб чиқариш фаолиятини интеллектуалаштириш, иқтисодиётни софтлаштириш ва сервислаштириш билан тавсифланади. классификация мезоии инновацияларнинг классификацион гуруҳланиши инновацияларни қўллаш соҳалари бошқарув, ташкилий, ижтимоий, саноат ва ҳоказо натижаси инновация бўлган фан-техника тараққиёти босқичлари илмий, техник, технологик, конструкторлик, ишлаб чиқариш, ахборот инновацияларнинг интенсивлик даражаси бир меъёрли, суст, оммавий инновацияларни жорий этиш суръатлари тез, секин, сўнаётган, ўсаётган, бир меъёрли, тўлқинсимон инновациялар масштаблари (доиралари) трансконтинентал, трансмиллий, ҳудудий, йирик, ўртача, майда ёки кичик инновациялар натижавийлиги юқори, паст, бар қарор инновациялар самарадорлиги иқтисодий, ижтимоий, экологик, интеграл инновациялар классификацияси инновация стратегияси ва уларни рағбатлантириш хртмга аъзо …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 45 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инновация в экономике"

кириш. фаннинг предмети ва вазифалари мавзу: “инновацион иқтисодиёт” фанига кириш. р е ж а 1. фаннинг мақсад ва вазифалар. 2. фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар. 3. янгилик ва янгиликни киритиш тушунчаси. 4.инновацион ривожланишнинг моҳияти ва мазмуни. 5.инновация турлари ва унинг хусусиятлари. 6.инновацион жараён моделлари ва амал қилиш қонуниятлари. ҳар бир фан ўз предмети, мақсади, объекти, назарияси ва услубига эга. предмет ўрганилаётган фан нима билан машғул бўлиши ва уларнинг қўлланиш жабҳаларига аниқлик киритади. инновацион иқтисодиёт фанининг назарий тушунчалари жамиятда юз берадиган иқтисодий жараёнлар ва уларга хос бўлган муносабатлар қонун-қоидаларини инсонлар фаолиятида намоён бўлишини ўргатувчи иқтисодиёт назарияси ва моддий неъматлар ...

Этот файл содержит 45 стр. в формате PPTX (335,4 КБ). Чтобы скачать "инновация в экономике", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инновация в экономике PPTX 45 стр. Бесплатная загрузка Telegram