xirurgiya faniga kirish

PPTX 15 pages 78.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
презентация powerpoint xirurgiya faniga kirish xxirurgik bemorlarni qabul qilish xirurgik bemorlarni parvarish qilish 1 жарроҳлик ҳақида тушунча- жарроҳлик –бу тиббиёт фанига мансуб мутахассислик бўлиб, касалликни даволашда тўқималарга механик таъсир этиб, уларнинг бутунлигини бузиш воситаси билан патологик ўчоқни топиш ва уни бартараф этишдан иборатдир жарроҳликда ҳамширалик ишини ташкил этиш ҳамширалик иши - бу беморни парвариш қилишни ташкил этиш, шу билан бирга инсон, оила ҳамда жамиятнинг физик, руҳий ва ижтимоий талабларини қондиришга йўналтирилган тадбир ҳисобланади. ҳамширалик иши жараёнининг мақсади – бемор соғлиғини тиклаш, таъминлаш билан бир қаторда унинг асосий талабларини қондиришдан иборатдир. ҳамширалик иши жараёнини қуйидаги босқичларга бўлинади: 1. беморни кўрикдан ўтказиш 2. бемор муаммоларини аниқлаш ва ҳамширалик ташхисини қўйиш 3. тиббий ёрдам кўрсатиш режасини тузиш 4. режалаштирилган ҳамширалик тиббий ёрдамини амалга ошириш 5. кўрсатилган ҳамширалик ёрдамининг натижасини баҳолаш 1-босқич. ҳамширалик текшируви. объектив ва субъектив хусусиятларга эга бўлган бемор соғлиғи ҳақидаги маълумотларни йиғиш. субъектив услуб - бу беморнинг физиологик, психологик, социал белгиларидир. …
2 / 15
ташхисини қўйиш. беморнинг муаммолари ҳозирги пайтда уни безовта қилиб турган ва келгусида безовта қилиши мумкин бўлган турларга бўлинади. бу 2 хил муаммони аниқлаган беморда ҳар доим бир неча муаммо бўлади. биринчи навбатда шу муаммолар ичидан беморни энг кўп ташвишга солаётган муаммони аниклайди ва уни бартараф этишга киришади. иккинчи босқич ҳамширалик ташхисини қўйиш билан якунланади. врач ташхиси ҳамшира ташхисидан фарқли ўлароқ, патологик ҳолатни аниқлашга қаратилган бўлади. ҳамшира ташхиси эса бемор соғлиғи билан боғлиқ бўлган барча муаммоларга реакциясини ёритишга асосланган бўлади. америкалик ҳамширалар ассоциацияси (уюшмаси) соғлиқ билан боғлиқ муаммоларда қуйидагиларни алоҳида таъкидлайди: ўз - ўзига хизмат қилишнинг чегараланиши, организм ҳаётий аъзолар фаолиятининг бузилиши, психологик ва коммуникант бузилишлар, ҳаёт цикллари билан боғлиқ бўлган муаммолар. ҳамширалик ташхиси қўйилганда улар қуйидаги ибораларни ишлатадилар: «гигиеник тажриба ва санитар шароитнинг етишмовчилиги», «стресс ҳолатларини енгишда шахсий қобилиятнинг пасайиши», «нотинчлик» ва ҳоказо 3-босқич. ҳамширалик парвариши ва ҳамширалик фаолияти режаларининг мақсадларини аниқлаш. ҳамширалик парвариши режаси оператив ва тактик мақсадларни кўзлаган …
3 / 15
аётган касалликларнинг олдини олиш, беморни текшириш ҳамда даволаш, реабилитация учун қилинадиган тадбирларни ўз ичига олади. ҳамширалик аралашувининг 3 хил тури тавофут қилинади ва бу турлар беморнинг эҳтиёжига қараб танлаб олинади. улар: врачга боғлиқ бўлган ҳамширалик аралашуви, врач тавсиялари ва назорати остида бажараладиган муолажалардан иборат. мустақил ҳамширалик аралашуви эса ҳамширанинг ўзи зарур деб топган, врач томонидан талаб этилмаган муолажалар ҳисобланади. масалан, беморни гигиеник кўникма, дам олиш, ҳордиқ чиқаришга ўргатиш ва ҳоказо. ўзаро боғлиқ бўлган ҳамширалик аралашуви деб, ҳамшира ва врач ёки бошқа мутахассисларнинг биргаликдаги фаолиятига айтилади. барча турдаги ҳамширалик аралашувида ҳамшира катта масъулият ҳис этиши зарур. 5-босқич. ҳамшира парвариши самарадорлигини баҳолаш. бу босқичда беморнинг ҳамшира аралашувига бўлган жавоб реакцияси ўрганилади. ҳамшира парваришини баҳолаш манбаи бўлиб қуйидаги омиллар хизмат қилади: ҳамшира аралашувига бўлган беморнинг жавоб реакцияси; ҳамшира парвариши эришга мақсадларини баҳолаш даражаси; ҳамшира ёрдамининг бемор аҳволига кўрсатган самарадорлигини баҳолаш; беморнинг янги пайдо бўлган муаммоларини баҳолаш ва фаол ҳолатда излаб топиш. ҳамширалик парваришини …
4 / 15
ўқималарни кесиб олиб ташлаш, жароҳатни тушган ёт жисмлардан тозалаш ҳисобланади. антисептиканинг - физик, механик, кимёвий, биологик турлари мавжуд физик антисептикага стерил, гигроскопик ҳусусиятга эга бўлган тампонларни қўллаш, қиздирувчи лампалар, дренажлар, резина чиқаргичлардан фойдаланиш каби тадбирлар киради. ушбу усулларнинг қўлланилиши жароҳатда тўпланган йирингни, заҳарли моддаларни, некрозга учраган тўқима парчаларини ташқарига чиқариб ташлашда муҳим аҳамият касб этади. ғпиқ бўшлиқларни тўпланган йирингдан тозалаш учун манфий босим ҳосил қилувчи дренаж мосламалар: редон, бюлау типидаги сўрғичлардан кенг фойдаланилади. некрозга учраган тўқималардан тозалаш учун ош тузининг 10% ли гипертоник эритмаси, сувда эрувчи полиэтиленгликоль асосга эга бўлган малҳамлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. куйган жароҳатлардаги микробларни бартараф этиш мақсадида аэротерапевтик мосламалардан (атм) фойдаланилади механик антисептикага жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови бериш киради. жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови беришнинг асосий тамойили бўлиб, бу жароҳатнинг чеккаларини тубигача кесиб олиб ташлаш ҳисобланади. ушбу усулни биринчи бўлиб фридрих тавсия этган. чеккалари нотекис, тўқималари эзилиб-йиртилиб кетган жароҳатларнинг чеккалари соғлом тўқима чегараси бўйлаб кесиб олиб ташланиб, чеккаларини …
5 / 15
ур. биологик антисептика - бу микроб ҳужайралари ва уларнинг токсинларига бевосита таъсир этувчи биологик препаратларнинг ишлатилишидир. ушбу гуруҳ дориларига антибиотиклар, бактериофаглар, антитоксинлар, зардоблар киради. бу дорилар билан бир қаторда микробларга билвосита, яъни макроорганизм кучлари остида таъсир этувчи биологик антисептиклар ҳам мавжуд. вакциналар, анатоксинлар, қон, плазма, иммуноглобулинлар макроорганизм иммун кучларини кўтариб, микроорганизмларни бартараф этишда муҳим роль ўйнайди /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "xirurgiya faniga kirish"

презентация powerpoint xirurgiya faniga kirish xxirurgik bemorlarni qabul qilish xirurgik bemorlarni parvarish qilish 1 жарроҳлик ҳақида тушунча- жарроҳлик –бу тиббиёт фанига мансуб мутахассислик бўлиб, касалликни даволашда тўқималарга механик таъсир этиб, уларнинг бутунлигини бузиш воситаси билан патологик ўчоқни топиш ва уни бартараф этишдан иборатдир жарроҳликда ҳамширалик ишини ташкил этиш ҳамширалик иши - бу беморни парвариш қилишни ташкил этиш, шу билан бирга инсон, оила ҳамда жамиятнинг физик, руҳий ва ижтимоий талабларини қондиришга йўналтирилган тадбир ҳисобланади. ҳамширалик иши жараёнининг мақсади – бемор соғлиғини тиклаш, таъминлаш билан бир қаторда унинг асосий талабларини қондиришдан иборатдир. ҳамширалик иши жараёнини қуйидаги босқичларга бўлинади: 1. беморни кўрикдан ўткази...

This file contains 15 pages in PPTX format (78.4 KB). To download "xirurgiya faniga kirish", click the Telegram button on the left.

Tags: xirurgiya faniga kirish PPTX 15 pages Free download Telegram