ер ҳисоби, унинг мазмуни, турлари ва ўтказиш услубияти

DOC 91.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1446980345_62069.doc ер ҳисоби, унинг мазмуни, турлари ва ўтказиш услубияти энг муҳим бойлигимиз ҳисобланган ер ресурсларимиз қишлоқ хўжалигида иш​лаб чиқаришнинг асосий воситаси ва халқ хўжалигининг барча тармоқ​ларини ривожлантришни маконий базиси ҳисобланади. ер шундай хусусиятга эгаки, ундан тўғри ва оқилона фойдаланилса, у бошқа ишлаб чиқариш воситаларига ўхшаб эскирмайди, аксинча маҳсулдорлиги ошиб боради. шу нуқтаи назардан ҳам ер ҳисоботи​ни доимий юритиб бориш, унда мавжуд ерлар кимга тегишлилиги, ундан қай тарзда фойдаланилаётганлиги тўғрисида маълумотлар йиғиш муҳим амалий ахамият касб этади. ер ҳисоботи (баланси) бажарилган ер ҳисоби асосида тузилади. ер ҳисоби ишларининг натижалари халқ хўжалигини ривожлан​тириш режасини тузишда, биринчи навбатда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва унга бўлган эхтиёжни аниқлашда катта аҳамиятга эгадир. қишлоқ хўжалик ерларини ҳосилдорлигини ошириш, майдон бирлигига нисбатан камрок харажат талаб қилиш асосида етиштириладиган махсулотни кў​пайтириш, иқтисодий жиҳатдан натижали фойда келтирадиган, ил​мий асосланган деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантиришда экин майдонларини энг мақбул тузилиши белгиланади. қишлоқ хўжа​лиги маҳсулотларини етиштириш мумкин бўлган ҳамма ерлар қишлоқ хўжалигида …
2
хўжаликнинг йирик шаҳар, саноат маркази ва қайта ишлаш корхоналарига нисбатан жойлашиши; -қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер миқдорининг сифати ва табиий шароити; -чорвачиликда иқтисодий фойда келтирадиган у ёки бу экин турларини танлаш; -қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш. булардан ташқари ҳар қайси туман ва вилоятда асосий қиш​лоқ хўжалик маҳсулотларининг ялпи хажми ҳисобланиб, истеъмол молларининг миқдори аниқланади. хўжаликлараро ва ички ер тузиш ишларини, давлат хўжаликларининг марказларини белгилашда, ширкат хўжаликларидаги ишлаб чиқариш бўлинмаларини аниқлашда ер ҳисо​би зиммасига маълум даражада маъсулият юклатилади. ерни давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб берилишида хўжалик ерларининг миқдори, сифати, ер турлари ва улардан фойда​ланиш даражаси, ўзлаштириладиган янги ер майдонларининг ҳисоб-китоблари ер ҳисобига асосланади. булардан ташқари, ер ҳисоби ҳамда қиймати ҳақидаги маълумотлар ердан фойдаланганлик учун тўланадиган солиққа асос бўлади. ер ҳисоби давлат ер кадастрининг таркибий қисми бўлгани ҳолда хўжалик ҳисобининг бир тури ҳисобланади. уни олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. бу хусусиятлар ер майдонларининг ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги хусусиятлари билан боғлиқдир. халқ хўжалиги тармоқларида …
3
ёки бу саноат корхонасини ҳудудий жойлаштириш ва қурилиш учун ушбу мақсадга берилган ёки ажратилган ер майдони тўғрисида маълумотга эга бўлиши зарур. аммо зарур ўлчамдаги майдон битта ёки бир нечта алоҳи​да жойлашган участкалардан ташкил топган бўлиши мумкин. шу сабабли ҳам ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш учун корхонага ажратилган ернинг макон ҳолати тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш зарур. ишлаб чиқаришнинг баъзи тармоқларида (қишлоқ хўжалиги, ўр​мон хўжалиги) ерларни макон асоси сифатида ҳисоб қилишдан ташқари, унга асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида ҳам қараш зарур бўлади. бу эса ўз навбатида ерлардан фойдаланиш ва уларнинг сифат ҳолати тўғрисидаги махсус маълумотлар олиш за​руриятини туғдиради. бунга биринчи навбатда қишлоқ хўжалик ер​ларининг таркиби ва сифат ҳолати тўғрисидаги маълумотлар кира​ди. ер ҳисобида ерларнинг миқдор жиҳатидан ҳисобини юритиш ҳамда сифат тавсифини бериш учун одатда натурал ўлчовлар қўл​ланилади. ер ҳисоби халқ хўжалигини режалаштириш, мамлакат ягона ер фондидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳо​фаза қилиш учун зарур бўлган ер майдонларининг миқори, сифати ва …
4
онидан белгиланади: ер ҳисоби маълумотлари ва уларни олиш усуллари; ҳисоб китоб ва ҳисобот хужжатларининг шакллари ва мазмуни; уни амалга оширувчи органлар ва мутахассислар; ер​ларни ҳисоб қилиш ишларини доимий юритиб бориш вазифалари бажарилади. ҳисоб-китоб ва ҳисобот ишларини юритишнинг белгилаб бе​рилган тартиби мамлакатнинг барча ҳудудлари учун мажбурий​дир. давлат ер ҳисобининг объекти бўлиб ягона мамлакат ер фонди хизмат килади. халқ хўжалигининг у ёки бу тармоғи масалаларини муваффа​қиятли ҳал қилиш мақсадида ушбу тармоқ устидан раҳбарлик қила​ётган идорага шу тармоқ корхоналари фойдаланаётган ерлари тўғ​рисида маълумотлар зарур бўлади. масалан, ўрмон хўжалиги корхоналари томонидан ўрмон хўжалигини оқилона ва самарали юритиш учун улар ихтиёридаги фойдаланилаётган, ўрмон блан қопланган ҳудуднинг ҳолати ва мавжуд фойдаланилиши тўғрисида аниқ маълумотлар за​рур ёки шаҳар ҳокимияти ва унинг органларига шаҳар чегарасидаги ерларнинг ҳолати ва ҳақиқий фойдаланилаётганлик даражаси тўғ​рисида маълумотлар зарур. шу мақсадлар учун хам ерларнинг дав​лат ҳисоби билан бир қаторда тармоқ ҳисобининг объекти бў​либ, маълум бир вазирлик (идора) ихтиёридаги ерлар хизмат қила​ди. ушбу ҳисоб …
5
таъминланганлик даражаси, жойнинг релъ​ефи, табиий ўтларнинг ҳолати, ер майдонларининг мелиоратив ҳола​ти ва бошқалар бўйича аниқланади. ерларни ҳисоб қилиш мамлакат бўйича ягона услубият асоси​да ўткаилади. бу эса ўз навбатида ҳисобга олинадиган ер тоифа​лари ва республиканинг алоҳида минтақалари бўйича маълумотлар​ни бир - бирлари билан таққослашни таъминлайди. шу мақсадларда ер турларини ягона услубда таснифлашда, ер ҳисобининг маълумотларини олиш, қайта ишлаш ва тарз гуруҳлашнинг ягона тизими қўлланилади. ер ҳисобининг объекти ягона давлат ер фонди бўлганлиги сабабли кимнинг ихтиёрида бўлишидан, ушбу ер майдонлари маълум мақсадларда фойдаланилаяптими ёки йўқми, булардан қатъий на​зар, ер фондига кирувчи барча ер участкалари ҳисоб қи​линади. бошқача қилиб айтганда, ягона давлат ер фондининг барча майдонларини ер ҳисоби ҳамма ер участкаларини қамраб олиши керак. бу эса ўз навбатида, умумий майдонни, уни ер тоифалари ва ер турлари бўйи​ча тақсимланишини тўғри аниқлаш имконини беради. ер ҳисобини тўғри ташкил этишнинг муҳим шарти уни ўз вақ​тида ва узлуксиз юритишдир. бу эса ер ҳисоби маълумотларини давр талаби даражасида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ер ҳисоби, унинг мазмуни, турлари ва ўтказиш услубияти"

1446980345_62069.doc ер ҳисоби, унинг мазмуни, турлари ва ўтказиш услубияти энг муҳим бойлигимиз ҳисобланган ер ресурсларимиз қишлоқ хўжалигида иш​лаб чиқаришнинг асосий воситаси ва халқ хўжалигининг барча тармоқ​ларини ривожлантришни маконий базиси ҳисобланади. ер шундай хусусиятга эгаки, ундан тўғри ва оқилона фойдаланилса, у бошқа ишлаб чиқариш воситаларига ўхшаб эскирмайди, аксинча маҳсулдорлиги ошиб боради. шу нуқтаи назардан ҳам ер ҳисоботи​ни доимий юритиб бориш, унда мавжуд ерлар кимга тегишлилиги, ундан қай тарзда фойдаланилаётганлиги тўғрисида маълумотлар йиғиш муҳим амалий ахамият касб этади. ер ҳисоботи (баланси) бажарилган ер ҳисоби асосида тузилади. ер ҳисоби ишларининг натижалари халқ хўжалигини ривожлан​тириш режасини тузишда, биринчи навбатда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқари...

DOC format, 91.5 KB. To download "ер ҳисоби, унинг мазмуни, турлари ва ўтказиш услубияти", click the Telegram button on the left.