харажатлари ҳақида тушунча, уларни туркумлаш ва ҳисоби

PPT 20 pages 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
теоретические основы управленческого учета маърузачи: а.х. бегбутаев мавзу: харажатлари ҳақида тушунча, уларни туркумлаш ва ҳисоби бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси “tiqxmmi” milliy tadqiqot universiteti huzuridagi qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti режа: 1. харажатлар ҳисобининг мақсади ва вазифалари 2. ҳаражатларни туркумлаш 3. маҳсулот таннархига киритиладиган бевосита ва билвосита харажатлар 4. асосий ишлаб чиқариш харажатлари ва уларни ҳисобдан чиқариш ҳисоби 5. ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби 6. ишлаб чиқаришдаги брак маҳсулотлари ҳисоби 7. хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ҳисоби 8. давр харажатлари ҳисоби ҳаражатлар деб, корхонада ишлаб чиқариш, уни ташкил этиш ва бошқариш билан боғлиқ ҳаражатларга айтилади. уларга моддий харажатлар, меҳнат ҳақи харажатлари ва бошқа ҳаражатлар киради. агар бир хил маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳаражатларнинг жами суммасини ишлаб чиқарган маҳсулот сонига тақсимласак, ишлаб чиқарилган бир бирлик маҳсулотнинг таннархини топамиз. таннарх кўрсаткичи корхона фаолиятида муҳим сифат кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. у қанча паст бўлса, ишлаб чиқариш рентабеллиги шунча юқори бўлади. таннархга …
2 / 20
у бизнинг бухгалтерич ҳисоби тизимимизни халқаро миқёсда қўлланилаётган “директ-костинг” ҳисоб тизимига анча яқинлаштирди. ҳаражатлар ҳисобининг айнан шу тизимга яқинлаштирилиши бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисоби бажариши керак бўлган вазифалардан келиб чиқди. маълумки, бозор муносабатлари шароитида бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаси тегишли фойдаланувчиларни тегишли ахборот билан таъминлашдир. фойдаланувчиларни ички ва ташқи гуруҳга бўлиниши эса ҳисобнинг молиявий ҳамда бошқарув ҳисобига бўлинишига олиб келади. ҳаражатлар ҳақидаги маълумотлар, биринчи навбатда, корхона фаолиятининг молиявий натижаларини аниқлаш учун зарурдир, яъни: маҳсулот сотишдан тушган тушум – ҳаражатлар = фойда ҳаражатлар ҳисоби олдида қуйидаги вазифалар туради: корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳаражатларни ўз вақтида тўлалигича ҳисобга олиш; ҳаражатлар ҳакидаги маълумотларни алоҳида ҳисоб варақларида ҳамда ҳисобот шаклларида тўғри акс эттириш ва солиқларни ҳисоблаш учун етарли даражадаги ишонч маълумотлар билан таъминлаш. ҳаражатлар ҳисоби ҳақидаги маълумотларни корхона қуйидаги ҳолатда шакллантириши керак: ҳаражатларни уларни пайдо бўлиш жойлари бўйича ҳисобга олиш; ҳаражатлар ҳисобини жавобгар хўжалик марказлари бўйича ташкил қилиш; ҳаражатларни уларни пайдо қилган объектлари ёки …
3 / 20
ари ўртасида тақсимлаш усулини танлаш ва ҳоказолар. маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатларининг гуруҳланиши гуруҳланиш тури ҳаражат тури ишлаб чиқариш жараёнидаги иқтисодий ўрнига қараб асосий ва доимий таркибига қараб комплекс ва бир элементли таннархга ўтказиш усулига қараб тўғри ва эгри ишлаб чиқариш ҳажмига қараб ўзгарувчан ва ўзгармас юзага келишига қараб доимий ва бир вақтли ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига қараб ишлаб чиқариш ва тижорат самарадорликка қараб самарали ва самарасиз ҳаражатлар таркиби ўзбекистон республикасида “маҳсулот (иш ва хизмат)ларнни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом”да белгилаб қўйилган. ушбу низомга мувофиқ ҳаражатлар икки гуруҳга бўлиниб ҳисобга олиниши белгиланган: 1) маҳсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар; 2) маҳсулот таннархига киритилмайдиган ҳаражатлар. 1.маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган ҳаражатлар: а)бевосита ва билвосита ҳаражатлар; б) бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи ҳаражатлари; в)бошқа бевосита ва билвосита ҳаражатлар шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама ҳаражатлар. 2.давр ҳаражатлари (операцион ҳаражатлар): а)маҳсулот сотиш ҳаражатлари; б)маъмурий ёки …
4 / 20
ишлаб чиқариш моддий ҳаражатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда); ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари; ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта ажратмалари; асосий фондлар ва ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси; ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа ҳаражатлар. ишлаб чиқаришнинг мураккаблиги ҳамда ҳаражатларнинг хилма-хиллиги уларни ҳисобга олишда бутун бир гуруҳ ҳисобварақларнинг қўлланилишини тақозо этади. -миллий бухгалтерия стандартига мувофиқ ҳаражатларни ҳисобга олишда қуйидаг ҳисобварақларни қўллаш белгилаб қўйилган. 20-асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ҳисобварақлари. 2010 – “асосий ишлаб чиқариш”. 23-ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ҳисобварақлари. 2310 – “ёрдамчи ишлаб чиқариш”. 25-умумишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари. 2510 – “умумишлаб чиқариш ҳаражатлари”. 26-ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари. 2610 – “ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот”. 27-хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ҳаражатларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари. 2710 – “хизмат кўрсатувчи хўжаликлар”. 31-келгуси давр ҳаражатларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари. 3110 – “олдиндан тўланган ижара ҳақи”. 3120 – “олдиндан тўланган хизмат ҳақи”. 3190 …
5 / 20
лари ҳаражатлари жамланади. якуний маълумотларни “корреспондентлашадиган ҳисобварақлар жами” жавдвалига, қайдноманинг орқа томонига ёзилади. юқоридаги маълумотлар № 10 – журнал-ордерда ҳаражатлар бўйича синтетик ҳисобварақларда ёзув учун асос бўлиб хизмат қилади. бундан сўнг бутун корхонада ҳаражатлар ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича натижаларни аниқлаш лозим. бунинг учун № 12 ва 15-қайдномаларда ҳисобга олинган ишлаб чиқариш ҳаражатларини иқтисодий элементлар ва ҳаражатлар йўналиши бўйича умумлаштириб таҳлил этиш ва синтетик ҳисобварақлар бўйича кредит обротини аниқлаш керак. бу маълумотлар бош китобни юритишга асос бўлади. корхона бўйича ишлаб чиқариш ҳаражатларини № 10-журнал ордерда жамланади. ушбу журнал-ордер шахмат қайдномаси принципига асосан тузилади. кредит ҳисобварақлар устунлар бўйича, дебет ҳисобварақлар қаторлар бўйича жойлаштирилган. яъни ишлаб чиқариш ҳаражатлари синтетик ҳисобварақлар системаси қаторлар бўйича жойлаштирилган. устунлар ва қаторлар бўйича маълумотлар йиғилганда натижалар бир-бирига мос келиши керак. № 10-журнал-ордер маълумотлари ишлаб чиқариш ҳаражатларини иқтисодий элементлар бўйича аниқлаш учун ҳамда таннарх ҳисоблаш уун асос бўлиб хизмат қилади. № 10-журнал – ордер якуний маълумотларини № 10-1-журнал-ордерининг …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "харажатлари ҳақида тушунча, уларни туркумлаш ва ҳисоби"

теоретические основы управленческого учета маърузачи: а.х. бегбутаев мавзу: харажатлари ҳақида тушунча, уларни туркумлаш ва ҳисоби бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси “tiqxmmi” milliy tadqiqot universiteti huzuridagi qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti режа: 1. харажатлар ҳисобининг мақсади ва вазифалари 2. ҳаражатларни туркумлаш 3. маҳсулот таннархига киритиладиган бевосита ва билвосита харажатлар 4. асосий ишлаб чиқариш харажатлари ва уларни ҳисобдан чиқариш ҳисоби 5. ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби 6. ишлаб чиқаришдаги брак маҳсулотлари ҳисоби 7. хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ҳисоби 8. давр харажатлари ҳисоби ҳаражатлар деб, корхонада ишлаб чиқариш, уни ташкил этиш ва бошқариш билан боғлиқ ҳаражатларга айтилади. уларга моддий хар...

This file contains 20 pages in PPT format (1.0 MB). To download "харажатлари ҳақида тушунча, уларни туркумлаш ва ҳисоби", click the Telegram button on the left.