qishloq xo'jaligini "yashil iqtisodiyot" asosida barqaror rivojlanish

PPTX 20 sahifa 7,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
презентация powerpoint режа: мавзу: қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида барқарор ривожлантириш қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида ривожлантириш муаммолари. органик қишлоқ хўжалиги тушунчаси, ривожланиш кўрсаткичлари ва усуллари. 1 1. қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида ривожлантириш муаммолари ривожланган мамлакатларнинг олтинчи технологик укладга ўтиши муносабати билан иҳтт 2009 йилда “яшил иқтисодиёт” асосида узоқ муддатли (2030 ва 2050 йилларга қадар) даврга мўлжалланган ривожланиш сиёсатини расман эълон қилди. “яшил иқтисодиёт”ни шакллантиришда “декаплинг” самарасига эришиш муҳим аҳамиятга эга. “декаплинг” экологик жиҳатдан барқарор иқтисодиётга қараб ривожланишнинг стратегик асоси ҳисобланади. унинг моҳияти ўсиб бораётган эҳтиёжларни табиий капиталнинг камайишини минималлаштириш ҳисобидан қондиришда намоён бўлади. шунинг учун қишлоқ хўжалигини “яшил технологиялар” асосида ривожлантириш, табиий капитални максимал даражада тежаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришларига тез мослаша оладиган, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги аҳоли иш билан банд бўладиган асосий соҳа ва камбағаллар учун ягона даромад манбаи …
2 / 20
р ривожланиш мақсадлари таркибидаги 2-мақсад “очликка барҳам бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолни яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб қилиш”дан иборат бўлиб, ушбу мақсадга эришишда қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамият касб этади. жаҳонда 815 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмайди, уларнинг аксарият қисми ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади ва улар аҳолининг 12,9 фоизини ташкил этади сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши натижасида ўзбекистон дунёда эгаллаган ўрнини мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз мавқеини яхшилаб олди. ўзбекистон республикаси 2019 йилда глобал очлик индекси бўйича 119 мамлакат ўртасида 49-ўринни эгаллаб, 10,7 кўрсаткич билан “мўътадил” даражага эришди ердан фойдаланишга бўлган талабнинг ўсиб бориши био хилма-хиллик ва ўромнларнинг йўқолиб кетишига замин яратмоқда. қишлоқ хўжалигига таъсир этувчи ташқи омилларнинг иқтисодий қиймати ҳар йили миллардлаб долларни ташкил этмоқда ва у ўсиб бориш тенденциясига эга. xxi аср бошларига келиб 1 млрд.га яқин тўйиб овақатланмаётган аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ …
3 / 20
и ноорганик ўғитлар билан етарлича тўйинтирилмаслиги билан тавсифланади. дунё бўйича 525 млн. кичик фермерлар мавжуд бўлиб, уларнинг 404 млн. икки гектардан ортиқ бўлмаган ер майдонига эга. саноатга асосланган қишлоқ хўжалиги - ташқи ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган қайта ишлаш усулларига эга қишлоқ хўжалиги тушунилади. бу турдаги қишлоқ хўжалигининг катта қисми энергия сиғимкорлиги юқори (ишлаб чиқарилган бир бирлик озуқа калорияси учун 10 калория энергия сарфланади) хўжаликлардан иборат бўлиб, уларда юқори меҳнат унумдорлигига кимёвий ўғитлар, гербицидлар, пестицидлар, ёқилғи, сув ва мунтазам янги инвестициялар (масалан, уруғлар ва техниканинг янги турлари) сарфлаш орқали эришилади unepнинг “яшил иқтисодиёт” тўғрисидаги маърузасида қишлоқ хўжалигини экологик талаблар асосида ривожлантириш қишлоқ хўжалигини юритиш технологиялари ва усулларидан фойдаланишга тааллуқли бўлиб, қуйидаги йўналишларни қамраб олади: қишлоқ хўжалигида унумдорлик ва рентабелликни ошириш, бунда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экотизимлар билан боғлиқ хизматлар барқарорлигини таъминлаш; ташқи муҳитга салбий таъсир миқдорини камайтириш (жумладан, чиқиндилар чиқариш)ва ташқи муҳитга ижобий таъсирни босқичма-босқич ошириб бориш (жумладан, яшил майдонларни …
4 / 20
ига 4600 ккал озуқа тўғри келади. аммо озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми истеъмолчига етиб келгунча далада, ташиш пайтида нобуд бўлади. бундан ташқари 800 ккал. озиқ-овқат таркибида муҳим ўрин эгаллайдиган гўшт етиштириш учун озуқа сифатида ишлатилади. жумладан, ақшда маккажўҳори ҳосилининг 80 фоизи гўшт етиштириш ва ёқилғи ишлаб чиқариш учун ишлатилади. ҳосилнинг 11 фоизидангина озиқ-овқат сифатида фойдаланилади. германияда қишлоқ хўжалик майдонларининг 28 фоизи озиқовқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 12 фоизи эса биоэнергия ишлаб чиқариш учун хизмат қилгани ҳолда 57 фоизи гўшт етиштиришда зарур озуқа ишлаб чиқариш учун ажратилади. ушбу вазиятни яхшилаш учун ҳосил нобуд бўлишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини ошириш зарур. ҳозирда илмий доираларда мунозараларга сабаб бўлаётган асосий муаммо қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини ошириш эмас, балки уни қандай усуллар ёрдамида кўпайтириш муаммоси ҳисобланади. қишлоқ хўжалигини “яшиллаштириш” ўз навбатида: қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш; қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш; қишлоқ хўжалиги технологик базасини модернизациялаш; аграсонат мажмуасининг инновацион ривожланишини рағбатлантириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг …
5 / 20
лади. ушбу тизим аввало, ҳар бир минтақанинг ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда ташқи ресурслардан эмас, балки минтақа учун мослаштирилган бошқарув механизмларидан фойдаланишни тақозо этади. бу эса аграр ишлаб чиқаришда экстенсив усуллардан, синтетик материаллардан фойдаланиш қарама-қарши бўлган агрономия, биология ва механик усуллардан фойдаланишни назарда тутади. замонавий органик қишлоқ хўжалиги илмий ёндашув асосида ривожлантирилади. ўсимликларни етиштириш жараёни, тупроқшунослик, озуқа ем ишлаб чиқариш, чорвачилик ва бошқа соҳаларни интенсив “яшил технологиялар”ни қўллаш орқали ривожлантириш тақозо этилади. органик қишлоқ хўжалиги глобал “яшил иқтисодиёт”нинг муҳим йўналиши сифатида дунёнинг 181 мамлакатида ривожлантирилмоқда. органик ишлаб чиқариш учун ажратилаётган ер майдонлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. жумладан, 2008-2018 йилларда 15,0 млн. гектардан 71,5 млн. гектаргача ёки 4,8 мартага ортди. ушбу даврда жаҳон органик маҳсулотлар бозорининг ҳажми 5,4 мартага ошиб, 2018 йилда 96,7 млрд. долларни ташкил этди ва прогнозларга кўра 2020 йилга қадар 200 млрд. доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. ушбу жараёнга органик маҳсулотларни қайта ишлаш инфратузилмаси ва маркетингнинг ривожланиши катта …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qishloq xo'jaligini "yashil iqtisodiyot" asosida barqaror rivojlanish" haqida

презентация powerpoint режа: мавзу: қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида барқарор ривожлантириш қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида ривожлантириш муаммолари. органик қишлоқ хўжалиги тушунчаси, ривожланиш кўрсаткичлари ва усуллари. 1 1. қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида ривожлантириш муаммолари ривожланган мамлакатларнинг олтинчи технологик укладга ўтиши муносабати билан иҳтт 2009 йилда “яшил иқтисодиёт” асосида узоқ муддатли (2030 ва 2050 йилларга қадар) даврга мўлжалланган ривожланиш сиёсатини расман эълон қилди. “яшил иқтисодиёт”ни шакллантиришда “декаплинг” самарасига эришиш муҳим аҳамиятга эга. “декаплинг” экологик жиҳатдан барқарор иқтисодиётга қараб ривожланишнинг стратегик асоси ҳисобланади. унинг моҳияти ўсиб бораётган эҳтиёжларни табиий капиталнинг камайиш...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (7,4 MB). "qishloq xo'jaligini "yashil iqtisodiyot" asosida barqaror rivojlanish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qishloq xo'jaligini "yashil iqt… PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram