banklar va ularning o'ziga xos xususiyatlari

PPTX 18 sahifa 1,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
мавзу 5: молиявий тизимда молиявий корхоналар, уларни молиялаштириш манбалари ва уларга давлатнинг таъсири. банкларнинг моҳияти, банк тизими ва унинг операциялари. режа: 1. банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шарт-шароитлар. 2. банкларнинг турлари ва уларнинг таснифи. 3.банкларнинг асосий вазифалари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. банк сўзи итальянча “bancо” сўзидан олинган бўлиб “стол”, банкнота эса “пуллик стол” деган маънони англатади. ўрта асрларда италиялик пулдорлар ҳамёнларидаги, идишлардаги тангаларни стол устида қуйиб ҳисоб-китоб қилганлар. xii асрларда генуяда пул алмаштирувчиларни “bancherii” деб аташган. агар пулдорлардан бирортаси ишончни оқламаса ва ишига маъсулиятсизлик қилса, у ўтирган стол синдириб ташланган ва уни “вапсо rotto”, яьни банкрот деб аташган. яьни, бизга маълум бўлган “банкрот” сўзи ҳам шу сўздан олинган банклар пайдо бўлишининг бошланғич нуқтаси бўлиб xvi асрда флоренция ва венецияда ташкил қилинган кичик жиробанклар ҳисобланади. англия банк тизими (xvi аср) юзага келган ва ривожланган биринчи давлат ҳисобланади. англия банкирлари олтин (олтинни сақлаб бериш) билан шуғулланувчилар (масалан, лондонда банк …
2 / 18
арини маълум хақ тўлаш эвазига ана шу банкларда сақлаганлар. ана шундай тарзда банкларнинг биринчи-пулни сақлаш операциялари вужудга келган. 2. ўрта асрларда йирик давлатлар жуда кам, аксинча, майда феодал давлатлар – князлик, графлик, хонлик, амирлик ва шу кабилар жуда кўп бўлган. ҳар бир ҳукмдор тахтга ўтиргач, биринчи навбатда ўз номидан танга зарб этган. бу тангалар аввалгиларидан ўзгача бўлган. ана шу сабабли савдосотиқда турли-туман тангалар ишлатилган. улар бир-бирларидан вазни, шакли, кўриниши ва таркиби жиҳатидан фарқ қилган. бу тангаларнинг ҳақиқийлиги, таркиби ва қийматини аниқлаш, уларни бир-бирига таққослаш, шунингдек, алмаштириш зарурати туғилган. бу вазифаларни дастлаб саррофлар, кейинроқ эса банклар бажара бошлаганлар. пул алмаштириш қадимий банкларнинг иккинчи операцияларидир. 4. маълумки, банк эгаси томонидан банкка пул қўйган ҳар бир кишининг пул қўйиши ва олиши ҳисоб-китоби «темир дафтарда» олиб борилган. шундай ҳоллар ҳам бўлганки, бир-бири билан савдо-сотиқ ёки «олди-берди» қилувчи икки ва ундан ортиқ шахслар бир банкда ўз пулларини сақлаганлар. улар ҳар сафар банкдан нақд пул олишлари, …
3 / 18
учун қарз олувчининг мол-мулки (уй-жойи, ери, кемалари ва бошқалар) гаровга олинган. ана шундай тарзда банкларнинг учинчи операциялари, яъни, кредит операциялари келиб чиққан. энди банклар судхўрлик билан ҳам шуғуллана бошлаганлар. банклар тижорат банклари эмиссия банклари 2. банкларнинг турлари ва уларнинг таснифи эмиссия банкларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: мамлакат миллий пул бирлигини мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш; - мамлакатда нақд пул муомаласи ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этиш ва таъминлаш; мамлакатда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари ва бошқа кредит муассасаларини назорат қилиш ва тартибга солиш; бошқа вазифалар. эмиссия банклари ҳар бир мамлакатда бир ёки бир нечта бўлиб, турлича номланади. масалан, ўзбекистонда - марказий банк, россияда - центральный банк, германияда - бундесбанк, ақш да федерал резерв тизими ва ҳоказо. эмиссия банклари одатда, давлат банки бўлиб, мамлакат манфаатларини ҳимоя қиладилар ва ҳукумат муассасаси сифатида фаолият кўрсатадилар тижорат банкларининг энг асосий мақсади ўз фаолиятлари натижасида даромад олиш бўлиб, турли корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга банк хизматларини кўрсатадилар. …
4 / 18
ий,  ҳорижий банкларга; капитали шакллантирилади. кўпгина ривожланган мамлакатларда банк тизимининг асосий қисмини акциядорлик банклари ташкил қилади. хусусий банклар – асосан жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган банклар хисобланади. майда ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандларнинг фаолиятини қўллаб қувватлаш мақсадида кооператив банклар ташкил қилинади. бу банкларнинг маблағлари иштирокчиларнинг маблағлари ҳисобидан вужудга келтирилади ва мижозларга уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун енгил шароитда кредит берилади. давлат банклари давлат ихтиёрида бўлган кредит муассасаси бўлиб, унинг биринчи куртаклари қадимий римда, мисрда, кейинчилик xvi-xvii асрларда европада вужудга келган. хусусий банклар – асосан жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган банклар хисобланади. майда ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандларнинг фаолиятини қўллабқувватлаш мақсадида кооператив банклар ташкил қилинади. бу банкларнинг маблағлари иштирокчиларнинг маблағлари ҳисобидан вужудга келтирилади ва мижозларга уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун енгил шароитда кредит берилади. давлат банклари давлат ихтиёрида бўлган кредит муассасаси бўлиб, унинг биринчи куртаклари қадимий римда, мисрда, кейинчилик xvi-xvii асрларда европада вужудга келган. аралаш мулкчилик шаклидаги банкларга, одатда чет эл капитали …
5 / 18
га хизмат қилади. улар асосан, ана шу тармоқ ва соҳага тегишли корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатади. бундай банклар қаторига инвестиция, ипотека, инновация, биржа банклари ва бошқалар киради. универсал банклар эса ўз мижозларининг у ёки бу тармоқларга тегишли бўлишидан қатъий назар, уларга турли-туман банк хизматларини кўрсатади. банклар юқорида кўриб чиқилган белгиларидан ташқари бошқа белгиларига қараб ҳам таснифланиши мумкин. банк деб, пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит ва ҳисоб-китоблар, шунингдек, бошқа ҳар хил воситачилик операцияларини бажарувчи муассасаларга айтилади. банклар кредит тизимининг энг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - жамиятдаги бўш пул маблағларини йиғиш ва жамлаш, уларни кредит ва инвеститциялар сифатида иқтисодиётни ривожлантириш учун сарфлаш, яъни ҳаракатдаги капиталга айлантириш; - тўловларда воситачилик қилиш. банклар ўз мижозларининг топшириқларига асосан тўловларни амалга оширадилар, маблағларини ҳисоб варақлар (счёт) ига қабул қиладилар, пул тушумларини ҳисобга оладилар, мижозларга нақд пул маблағларини берадилар ва бошқалар; - муомалага кредит воситалари, турли қийматли қоғозларни чиқариш, сотиш ва сотиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"banklar va ularning o'ziga xos xususiyatlari" haqida

мавзу 5: молиявий тизимда молиявий корхоналар, уларни молиялаштириш манбалари ва уларга давлатнинг таъсири. банкларнинг моҳияти, банк тизими ва унинг операциялари. режа: 1. банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шарт-шароитлар. 2. банкларнинг турлари ва уларнинг таснифи. 3.банкларнинг асосий вазифалари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. банк сўзи итальянча “bancо” сўзидан олинган бўлиб “стол”, банкнота эса “пуллик стол” деган маънони англатади. ўрта асрларда италиялик пулдорлар ҳамёнларидаги, идишлардаги тангаларни стол устида қуйиб ҳисоб-китоб қилганлар. xii асрларда генуяда пул алмаштирувчиларни “bancherii” деб аташган. агар пулдорлардан бирортаси ишончни оқламаса ва ишига маъсулиятсизлик қилса, у ўтирган стол синдириб ташланган ва уни “вапсо rotto”, яьни банкрот деб а...

Bu fayl PPTX formatida 18 sahifadan iborat (1,9 MB). "banklar va ularning o'ziga xos xususiyatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: banklar va ularning o'ziga xos … PPTX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram