шартномалар назарияси

PPTX 26 стр. 3,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
слайд 1 8-мавзу. шартномалар назарияси режа шартнома тушунчаси 3. шартномаларнинг хиллари 4. ташкилот тушунчаси ва институт билан ташкилот ўртасидаги чегара 5. қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатлари 2. сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги шартнома шартнома тушунчаси шартнома – белгаланган институционал доираларда шахсларнинг онгли равишда ва эркин танлаши натижаси ҳисобланган мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги келишув шахслар ўзаро ҳамкорлигининг умумий доиралари институтлар томонидан белгиланади. битимларни тузиш шартларининг муайян доиралари эса ўзаро ҳамкорликнинг турли иштирокчилари ўртасида қайд этилади. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 9-боби (101-112-моддалар) битимларга бағишланган. агар мулкчилик ҳуқуқлари назариясининг атамаларидан фойдалансак, мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги ҳар қандай келишувни шартнома, деб аташ мумкин. шартномани тузишда шахслар расмий ва норасмий меъёрларни муайян битим эҳтиёжлари учун қўллаган ҳолда, улардан фойдаланишади. бошқача айтганда, шартнома белгаланган институционал доираларда амалга ошириладиган алмашув мақсадлари ва шартларининг шахслар томонидан онгли равишда ва эркин танланишини акс эттиради. бозор конституциясига кўра, шахс хатти-ҳаракатига «табиий» омилларнинг …
2 / 26
ат» ўзаро ҳамкорлик натижаларига таъсир кўрсатади, лекин унинг таъсирини олдиндан айтиш мумкин. шахс томонидан қабул қилинадиган қарорни муқобил натижаларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли маълум бўлганида «ҳисоблаб чиқиш» мумкин. хатар ва ноаниқлик шароитида ҳамма шахслар ҳам бир хил ҳаракат қилмайди. инсонларнинг хатарга нисбатан муносабатлари нуқтаи назаридан уларнинг учта хили мавжуд: хатарга қарши инсонлар хатарга бетараф муносабатда бўладиган инсонлар хатарга мойил инсонлар 2. сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги шартнома ёллаш тўғрисидаги шартнома - хатарга бетараф бўлган шахс ва хатарга қарши шахс ўртасидаги келажакда шартноманинг бажарилиши жараёнида амалга оширилиши мумкин бўлган вазифалар доирасини белгилаб берувчи келишув. бунда хатарга қарши шахс хатарга бетараф бўлган шахсга ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқини топширади. сотиш тўғрисидаги шартнома - бир хил даражада хатарга бетараф бўлган шахслар ўртасидаги келажакда шартноманинг бажарилиши жараёнида амалга ошириладиган вазифалар доирасини белгилаб берувчи келишув бозор конъюнктураси ва ёлланма ходим ишлаб чиқарадиган маҳсулотга бўлган талаб қандай бўлишидан қатъи назар, у меҳнати учун қатъий белгиланган …
3 / 26
рши инсонлар ўзаро ҳамкорлигининг институционал доираларини ёритади. хатарга қарши шахслар (ёлланма ходимлар) хатарга бетараф бўлган шахслар (иш берувчилар) фойдасига ўзларининг келгусида «табиий» омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат стратегиясини эркин танлаш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечишади. шахснинг шартномада белгиланган фаолият тури устидан назорат қилиш ҳууқининг ихтиёрий равишда топширилиши юз беради. ҳудди ресурсларни тасарруф этиш ҳуқуқини топшириш каби шахс ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқини ҳам топшириши мумкин. шахс томонидан фаолиятнинг шартномада белгиланган соҳалардаги ўз ҳаракатлари устидан назоратнинг топширилиши ҳукмронлик муносабатларининг асосида ётади. ҳукумронлик муносабатлари бир неча хилда бўлади: оддий - унинг доирасида назорат айнан унга назорат қилиш ҳуқуқи топширилган шахс томонидан амалга оширилади; мураккаб - бунда унга назорат қилиш ҳуқуқи топшириладиган шахс бир вақтнинг ўзида ушбу ҳуқуқни учинчи шахсларга топшириш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади; песонафикацияланган - унда назорат қилиш муайян шахсга топширилади; позицион - у назоратнинг муайян шахсга эмас, балки жамиятнинг институционал таркибида (давлат аппаратида, фирманинг ички тузилишида ва ҳ.к.) муайян …
4 / 26
к ёки гибрид, «муносабатли» шартнома ўзида ҳам ёллаш тўғрисидаги шартноманинг, ҳам сотиш тўғрисидаги шартноманинг унсурларини бирлаштиради ва томонларга кутилмаган ҳолатлар содир бўлганида унинг ҳарфларига амал қилмаслик имконини беради. классик неоклассик имплицит 1. шартнома томонларининг тавсифи иштирокчиларнинг ҳар бирининг ўрнини босадиган шахсни топишнинг осонлиги. натижа иштирокчиларнинг таркибига боғлиқ эмас. томонлар хатарга нисбатан бир хилда бетараф. тенг ўринбосар топишнинг қийинлиги туфайли шартнома томонлари бир-бирига боғлиқлигининг юқори даражаси. томонлар хатарга нисбатан бетараф. битим иштирокчиларининг икки томонлама боғлиқлиги: натижа уларнинг биргаликда фаолият юритишга қодирлигига боғлиқ. бир томон хатарга нисбатан бетараф, иккинчи томон хатарга қарши. 2. шартнома шакли шартнома стандарт шаклда, унда шартномани бажаришнинг барча деталлари ҳақида тўлиқ келишиб олинган. шартнома шакли «битимга мослаб» махсус ишлаб чиқилади. шартнома тўлиқ тафсир-ланмаган, балки тузатишлар киритиш учун имконият қолдиради. шартноманинг асосий қоидалари эксплицит тарзда умуман тафсирланмаслиги мумкин. шартнома томонларнинг бири томонидан ўз ҳаракатини назорат қилиш ҳуқуқининг бошқа томонга топширилишига олиб келади. шартнома таркиби ва хусусиятлари 3. томонлар ўртасидаги …
5 / 26
он қарорларига бўйсуниши (х вазифалар йиғиндисидан х вазифанинг бажарилишига тааллуқли). 6. шартнома шартларини бажаришга ундовчи омиллар кучли: томонларнинг мукофотланиши шартномада қайд этилган муайян вазифаларнинг бажарилиши билан боғланган. ўртача: «оқлаш» докторинасидан фойдаланиш томонларга мажбуриятларнинг бажарилишига тўсиқ сифатида кутилмаган ҳолатларни баҳона қилиш имконини беради. кучсиз: шартнома томонларидан бири назорат ҳуқуқини топширганлик факти учун қатъий белгиланган мукофотни олади. 7. шартнома шартларини бажармаганлик учун санкция шартноманинг ўзида қайд этилган ҳуқуқий санкциялар. томонларнинг узоқ вақтли ўзаро ҳамкорлик қилиши даври мобайнида орттирилган обрўнинг йўқотилиши. маъмурий жазо, назорат ҳуқуқини топширганлик учун компенсациянинг кам фойдали шартлари 8.низолар ҳал этиладиган инстанция суд учинчи томон: арбитраж суд, ҳакамлар суди. низоларни ҳал этиш қандайдир учинчи томон жалб қилинмаган ҳолда, ҳокимиятдан фойдаланиш асосида амалга оширилади. 9. низоларни ҳал этиш тартиботи самарадорлигини чекловчи омиллар суд тасарруфида бўлган ахборотнинг чекланганлиги. қонундан фойдаланиш нархи нолга тенг эмас. ҳакамлар суди ёки арбитраж судининг обрўси. учинчи томонга топшириладиган ваколатларнинг чекланганлиги (арбитраж бундан мустасно). хуфёналик нархи нолдан фарқ …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шартномалар назарияси"

слайд 1 8-мавзу. шартномалар назарияси режа шартнома тушунчаси 3. шартномаларнинг хиллари 4. ташкилот тушунчаси ва институт билан ташкилот ўртасидаги чегара 5. қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатлари 2. сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги шартнома шартнома тушунчаси шартнома – белгаланган институционал доираларда шахсларнинг онгли равишда ва эркин танлаши натижаси ҳисобланган мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги келишув шахслар ўзаро ҳамкорлигининг умумий доиралари институтлар томонидан белгиланади. битимларни тузиш шартларининг муайян доиралари эса ўзаро ҳамкорликнинг турли иштирокчилари ўртасида қайд этилади. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 9-боби (101-112-моддалар) битимларга бағишланган. агар мулкчилик ҳуқуқлари назариясининг атама...

Этот файл содержит 26 стр. в формате PPTX (3,0 МБ). Чтобы скачать "шартномалар назарияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шартномалар назарияси PPTX 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram