яшилиқtisodiyot

PPTX 13 sahifa 4,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
“яшил иқтисодиёт” “яшил иқтисодиёт” мавзу: "яшил иқтисодиёт"консепсиясининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари. "яшил иқтисодиёт"ни ривожлантириш йўналишлари 1.“яшил иқтисодиёт” концепциясининг моҳияти 2.“яшил иқтисодиёт” концепциясининг ривожланиш босқичлари 3.“яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш йўналишлари “барқарор ривожланиш” концепцияси дунё мамлакатларининг бош мақсадига айланиб бормоқда 7 . ушбу масаланинг кульминацион чўққиси 2015 йилда франциянинг париж шаҳрида ўтказилган бмтнинг иқлим исишига бағишланган конференцияда 195 мамлакат томонидан глобал исиш даражасини +2 с да ушлаб туриш сиёсатини қабул қилиши билан белгиланди. конференцияда 147 та мамлакат “яшил иқтисодиёт” режаларини, 147 та мамлакат тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш дастурларини ва 167 та мамлакат энергия самарадорлигини иқлим ўзгаришларига муносиб равишда ошириш тавсияларини тақдим этишди “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепцияси ўз ривожланиш тарихига эга ва қуйидаги босқичларга бўлинади 1 2 3 1960-1970 йй 1950-1960 йй. 1980-1990 йй иқтисодиё т-нинг атрофмуҳит ва инсонга салбий таъсирини англаб етиш инсон учун қулай атрофмуҳит ва табиий ресурсларни сақлаб қолиш мақсадида тежамкор (рационал) иқтисодиётни шакллантириш иқтисодий ўсиш ва саноат ривожланишининг экологик жиҳатдан …
2 / 13
атроф-муҳитни ифлослантириш иқтисодиётнинг моддий-ресурс базасини издан чиқариши ва инсон турмуш фаровонлигининг пасайишига олиб келиши тўғрисидаги баҳс-мунозалар кучайди. 1972 йили стокгольмда (швеция) атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган бмт конференцияси бўлиб ўтиб, унда бмтнинг атроф-муҳит дастури (unep) ишлаб чиқилди. ушбу ҳолат миллий давлат даражасида халқаро ҳамжамият эътиборини экологик муаммоларни ҳал этишга қаратишни англатди . учинчи босқич – 1980-1990 йиллар. ушбу давр ривожланган мамлакатларда “яшил” технологияларни жадал суръатларда ривожланиш босқичи бўлиб, экологик модернизация ғояси илгари сурилди. мазкур ғоянинг асосий мазмуни иқтисодий ўсиш ва саноатнинг ривожланиши экологик жиҳатдан мослашиши иқтисодиёт нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ эканлиги билан изоҳланади. ушбу даврда мутахассислар ўртасида барқарор ривожланиш концепцияси шакллана бошлади. 1992 йилда рио-де-женейрода атроф-муҳит ва унинг ривожланиши бўйича конференция (ер саммити) ўтказилди. 1997 йилда киото протоколи имзоланди. киото протоколи — бмтнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (1992)га қўшимча равишда қабул қилинган ҳужжат бўлиб, япониянинг киото шаҳрида 1997 йил декабрь ойида қабул қилинган. ушбу ҳужжат турли хил мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиёти …
3 / 13
р билан белгиланади: - атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиий ресурслар тугашининг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида иқтисодиётда технологик модернизациялашни амалга оширишни зарурлиги; - углеводород хом-ашёси ва унинг пировард маҳсулот қийматидаги улушига боғлиқлигини қисқартириш асосида иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш; катта мультипликатив самарага эга бўлган юқори технологияли тармоқларни янгилаш имконини берувчи яшил инновацияларни қўллаш; юқорида қайд этилганидек, жаҳонда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ташаббуси 2008 йилда unep томонидан илгари сурилган бўлиб, қуйидаги умумий тамойилларга асосланади: - экология билан боғлиқ муаммоларни миллий ва халқаро даражада баҳолаш ва биринчи кун тартибига айлантириш; - “яшил” ишчи ўринларни яратиш ҳисобидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; - барқарор ривожланишга эришиш учун бозор механизмидан фойдаланиш. иқтисодий адабиётда “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришнинг қуйидаги йўналишлари ажратилади 1. тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш. энергетика сектори иқлим ўзгаришларига жиддий таъсир кўрсатиувчи соҳа ҳисобланади ва атмосферага иссиқхона газларини чиқариш миқдорининг 60%га яқини ушбу сектор ҳиссасига тўғри келади. 2. чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда ҳар …
4 / 13
в танқислиги кузатиладиган ҳудудларда яшайди ва 2050 йилга қадар ушбу кўрсаткич 4,8 млрд. кишидан 5,7 млрд. кишигача ортиши мумкин 4. “соф”, “барқарор” ёки “яшил транспорт”ни ривожлантириш. unep аҳолининг умумий ҳаракатига зиён етказмасдан транспортга, аввало хусусий транспорт воситаларига бўлган талабни қисқартириш устида тадқиқотлар олиб бормоқда. “яшил транспорт” деганда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирувчи ҳаракатланишнинг ҳар қандай усули ёки ташкилий шакли тушунилади. 5. қишлоқ хўжалигида органик деҳқончиликни ривожлантириш. қишлоқ хўжалигида гебицидлар, пестицидлар, заҳарли кимёвий моддалар ҳамда сунъий ўғитлардан фойдаланишдан воз кечиш таклиф этилмоқда. органик қишлоқ хўжалиги глобал “яшил иқтисодиёт”нинг муҳим йўналиши сифатида дунёнинг 178 мамлакатида ривожлантирилмоқда. органик ишлаб чиқариш учун ажратилаётган ер майдонлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. жумладан, 2019 йилда жаҳон бўйича 70 млн. гектардан ортиқ майдон органик қишлоқ хўжалиги асосида фойдаланилмоқда ва ушбу кўрсаткич жаҳон қишлоқ хўжалик ерларининг тахминан 1,4%ини ташкил этади 6. уй-жой коммунал хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш. самарасиз иситиш тизимлари ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган уй-жойларнинг мавжудлиги иссиқликни сезиларли даражада йўқотишга …
5 / 13
йўғи 1,0%га яқини потенциал фойдаланиш нуқтаи назаридан ўрганилган30 . 8. “яшил технологиялар”ни яратиш ва сотиш бозорларини ривожлантириш. баъзи ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилга бориб жаҳондаги экологик тоза асбоб-ускуналар бозори 4,4 трлн. евро (тахминан 6 трлн. долл.)га тенглашади. ушбу бозорнинг ҳар йили ўртача 30%га ўсаётганлиги ва жаҳон ялпи ички маҳсулотига қўшаётган ҳиссаси 6-7%га қадар ортаётганлиги кузатилмоқда. таҳлиллар кўрсатишича, 2020 йилдаёқ жаҳондаги экологик тоза асбоб-ускуналар бозори ҳажми икки бараварга, тегишли тармоқларда банд бўлганлар сони тўрт мартага, “яшил иқтисодиёт”нинг жаҳон ялпи ички маҳсулотига қўшган ҳиссаси эса 5%га ортиши кутилмоқда image6.png image7.png image8.jpeg image9.png image10.png image11.png image12.png image13.jpeg image14.png image15.png image16.png image17.png image18.png image19.png image20.jpg image21.jpg image22.png image2.png image3.png image4.png image5.png /docprops/thumbnail.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"яшилиқtisodiyot" haqida

“яшил иқтисодиёт” “яшил иқтисодиёт” мавзу: "яшил иқтисодиёт"консепсиясининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари. "яшил иқтисодиёт"ни ривожлантириш йўналишлари 1.“яшил иқтисодиёт” концепциясининг моҳияти 2.“яшил иқтисодиёт” концепциясининг ривожланиш босқичлари 3.“яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш йўналишлари “барқарор ривожланиш” концепцияси дунё мамлакатларининг бош мақсадига айланиб бормоқда 7 . ушбу масаланинг кульминацион чўққиси 2015 йилда франциянинг париж шаҳрида ўтказилган бмтнинг иқлим исишига бағишланган конференцияда 195 мамлакат томонидан глобал исиш даражасини +2 с да ушлаб туриш сиёсатини қабул қилиши билан белгиланди. конференцияда 147 та мамлакат “яшил иқтисодиёт” режаларини, 147 та мамлакат тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш дастурларини ва 167 та мамлакат энергия са...

Bu fayl PPTX formatida 13 sahifadan iborat (4,2 MB). "яшилиқtisodiyot"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: яшилиқtisodiyot PPTX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram