юқумли касалликлариммунопрофилактикаси

PPTX 39 sahifa 4,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 39
юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси м.м сейтназаров режа: эмлаш қоидалари эмлашларга бўладиган қарши кўрсатмалар эмлашни ташкил этиш белгиланган мақсадни татбиқ қилиш, қуйидаги вазифаларни амалга оширишни талаб қилади; сил, қизамиқ, эпид паротит, қизилча, вгв, шол, бўғма, кўк йўтал, қоқшол, хиб ва ротавирус инфекцияларга қарши профилактик эмлаш календарига мувофиқ болалар ва ўсмирларни эмлашга камида 95% га қамраш. юқумли касалликларга қарши эмлаш — болалар саломатлигини муҳофазалаш борасида давлат томонидан амалга оширилаётган кўп қиррали ғамхўрликларидан бири бўлганлиги учун у қулай, мажбурий ва бепул бўлиши лозим. чақалоқларни туғилган вақтида унга туғруқхонада олиши лозим бўлган эмлашлар ва уларни ўтказиш муддатлари кўрсатилган «эмлаш паспорти» берилади. эмлаш паспортида ҳар бир ўтказилган ва навбатда ўтказилиши лозим бўлган эмлашлар кўрсатилиб қўйилади. эмлаш ўтказилаётган жойларда хавфсиз эмлашни ташкил этишга, вакциналарни жорий этилган талаблар асосида сақлашга, ташишга ҳамда профилактик эмлаш календарига мувофиқ эмланиши лозим бўлган аҳоли гуруҳлар (контингентлар)ни камида 95% ни эмлашга қамраб олинишига даволаш-профилактика муассасаси раҳбари шахсан жавоб беради. барча …
2 / 39
атлари тиббий ходимни жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. юқумли касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича санитария қоида ва меъёрларига риоя этмаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 53-modda. sanitariya qonunchiligini buzish sanitariya qonunchilikni, sanitariya normalarini, qoidalarini va gigiyena normativlarini buzish — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan o‘n baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — o‘n besh baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi. 54-modda. epidemiyalarga qarshi kurash qoidalarini buzish karantinli va inson uchun xavfli bo‘lgan boshqa yuqumli kasalliklar paydo bo‘lishi hamda tarqalishi sharoitida vakolatli organning maxsus talablariga zid ravishda jamoat joylarida niqobsiz bo‘lish bazaviy hisoblash miqdorining besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi. karantinli va inson uchun xavfli bo‘lgan boshqa yuqumli kasalliklar paydo bo‘lishining yoki tarqalishining oldini olish maqsadida belgilangan majburiy qoidalarni buzish, shu jumladan karantinli va inson uchun xavfli bo‘lgan boshqa yuqumli kasalliklar paydo bo‘lishi hamda tarqalishi sharoitida shifoxonadagi ichki tartibga rioya etmaslik, davlat sanitariya nazorati organlarining tibbiy tekshiruvdan o‘tish …
3 / 39
ига йўл қўймаслик лозим. 1. болалар эмлашдан олдин врач кўригидан ўтказилиши лозим. болаларни профилактик эмланишидан олдин биринчи навбатда эмланаётган боланинг умумий ҳолатига баҳо берилади. эмланаётган боланинг умумий ҳолатига баҳо беришлик болани соғлиги ҳақида ота-онаси ёки болани олиб келган шахсдан сўралади, бунда эмлашга қарши кўрсатмалар бўлганлиги, аввалда эмлаш ўтказилганда ножўя реакциялар кузатилганлиги аниқланади. эмлаш қоидалари 2. ҳомиладор аёлда (туққан аёлда) вгв маркери нbsag аниқланганда чақалоқ туғилгандан сўнг 3 — 12 соат ичида вгвга қарши эмланиши лозим. бу мақсадда, эмлашни ўз вақтида ўтказишлик учун нbsag мусбат натижаси қайд этилган аёлларни туғруқ ва чақалоқлик тарихлари варақаларини юза қисмининг ўнг томонига қизил тўрт бурчак (1х1 см) белги, фарқланадиган қилиб қўйилади. эмлаш хоналарида нbsag мусбат натижаси қайд этилган аёлларни рўйхатлари туриши лозим. 3. оив инфекцияли болалар ва оив инфекцияли оналардан туғилган болалар алохида тартибда эмланадилар. 4. эмлашлар оралиғидаги муддатлар (интерваллар). бир хил вакциналар дозаларини юбориб, эмлаш ўтказиш оралиғидаги муддат камида бир ой. эмлашлар ўтказишдаги интервални …
4 / 39
қуйилганда 7 ойдан сўнг эмланади. эмланадиганларга иммуноглобулин юборилган бўлса, қизамиқ, қизилча ва эпид паротитга, ротовирус инфекцияларига қарши эмлаш 3 ойдан сўнг, шол ва гриппга қарши эмлаш бир ярим ойдан сўнг. акдс, адс, адс-м билан эмлаш иммуноглобулин юборилгандан кейин бир ойдан сўнг эмланади. амалиётда эмлашга бўлган барча қарши кўрсатмалар вақтинча ҳисобланади ва бу қарши кўрсатмалар мунтазам равишда кузатилиб, биринчи имконият пайдо бўлиши билан бола эмланиши лозим. барча турдаги вакциналар билан эмлашга бўлган қарши кўрсатма: аввалда эмлаш ўтказилганда кузатилган кучли реакциялар ёки асоратлар ҳисобланади, хусусан: эмлашларга бўладиган қарши кўрсатмалар 1. ўртача — оғирликдаги ва оғир ҳолатдаги соматик ва юқумли касалликлар билан касалланганларни эмлаш, бемор соғайгандан сўнг, 3 — 14 кун ўтказиб, эмланиши лозим. ўткир нафас йўллари касалликлари ва оғир ҳолатда бўлмаган диарея билан касалланишлар эмлаш ўтказиш учун қарши кўрсатма ҳисобланмайди. болани умумий ҳолати қониқарли бўлган ҳолатларда эмлаш ўтказилиши лозим. сурункали юрак, жигар, буйрак, ўпка касалликлари ва шунингдек бошқа турдаги эндокрин касалликлари билан …
5 / 39
увчи асаб тизими бузилишлари хасталиклари бўлган болалар таркибий қисмида кўкйўтал антигени бўлган вакциналар билан эмланмайди. асаб тизими бузилиши ташхиси билан туғилган болалар 2 ойликка тўлгунга қадар ривожланиб борувчи асаб тизими бузилишлари хасталигини истисно қилишлик учун врач невропатолог кўригидан ўтказиш лозим. 4. аллергик касалликлар — астма, сенна — иситма, тери қопламалари аллергик касалликлари ва қўтир касалликлари билан касалланган болалар (шолга қарши эмлаш бундан мустасно) касалликни қайталанмай турган даврида, агар зарурат туғиладиган бўлса, антигистамин препаратларини қўллаб (ёки кундузги шифохона шароитида) эмланади. 5. бцж ва вгв вакцинаси билан туғруқхонада вақтинчалик тиббий чекловлар сабабли эмланмай қолган болалар, касал чақалоқлар бўлими (опн)да даволаниб, уйга чиқарилишидан олдин ёки чақалоқлик даври (туғилгандан кейин 29 кун ичи)да эмланишлари лозим. 6. сил касаллигини бактерия ажратиб чиқарувчи фаол шакллари билан касалланган оналардан туғилган болалар 2 ой муддатга оналаридан алоҳида ажратилиб, силга қарши (бцж билан) эмланиши лозим. профилактик эмлашлар — дпмсидаги белгиланган талабларга жавоб берадиган хонада ташкил этилади ва ўтказилади; эмлаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 39 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юқумли касалликлариммунопрофилактикаси" haqida

юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси м.м сейтназаров режа: эмлаш қоидалари эмлашларга бўладиган қарши кўрсатмалар эмлашни ташкил этиш белгиланган мақсадни татбиқ қилиш, қуйидаги вазифаларни амалга оширишни талаб қилади; сил, қизамиқ, эпид паротит, қизилча, вгв, шол, бўғма, кўк йўтал, қоқшол, хиб ва ротавирус инфекцияларга қарши профилактик эмлаш календарига мувофиқ болалар ва ўсмирларни эмлашга камида 95% га қамраш. юқумли касалликларга қарши эмлаш — болалар саломатлигини муҳофазалаш борасида давлат томонидан амалга оширилаётган кўп қиррали ғамхўрликларидан бири бўлганлиги учун у қулай, мажбурий ва бепул бўлиши лозим. чақалоқларни туғилган вақтида унга туғруқхонада олиши лозим бўлган эмлашлар ва уларни ўтказиш муддатлари кўрсатилган «эмлаш паспорт...

Bu fayl PPTX formatida 39 sahifadan iborat (4,2 MB). "юқумли касалликлариммунопрофилактикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.