шаҳарсозликка оид норматив ҳужжатлар тизими

PPTX 30 стр. 8,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
o’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi qoshidagi qurilishda texnik me’yorlash шаҳарсозликка оид норматив ҳужжатлар тизими доц. норов н.н. тошкент архитектура-қурилиш университети шаҳарсозлик кодекси 3-модда. асосий тушунчалар ушбу кодексда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: аҳоли пункти — ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган ўзбекистон республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул); аҳоли пунктининг бош режаси — аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини комплекс шакллантириш шарт-шароитларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати; аҳоли пунктлариаро ҳудудлар — икки ва ундан ортиқ аҳоли пункти оралиғидаги аҳоли пунктлари чегараларидан ташқаридаги ҳудудлар; аҳоли пунктининг чегара чизиғи — аҳоли пункти ерларининг уларни ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратиб турадиган, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган ташқи чегараси; аҳолини жойлаштириш тизими — мавжуд аҳоли пунктларини ривожлантириш ҳамда янги аҳоли пунктларини барпо этиш йўли билан аҳолини тегишли ҳудудга тартибга солиб бориладиган тарзда жойлаштиришнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланадиган асосий йўналишлари; бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги …
2 / 30
мматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими; шаҳарсозлик кодекси 3-модда. асосий тушунчалар шаҳарсозлик кодекси 3-модда. асосий тушунчалар ишлаб чиқариш объектлари — одамлар ва технологик асбоб-ускуналар ишлаши учун зарур шарт-шароитлар таъминланадиган ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар ҳамда иншоотлар; қизил чизиқлар — шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланадиган, мавзеларнинг, кичик даҳаларнинг ва режалаштириш тузилмаси бошқа элементларининг ҳудудларини аҳоли пунктларининг кўчаларидан, тор кўчаларидан ва майдонларидан ажратиб турувчи чегаралар; ноёб ва алоҳида муҳим объектлар — алоҳида ёки биргаликда ўзига хос, бетакрор ҳажмий-режавий, конструктив, муҳандислик ёки технологик ечимлари ҳамда архитектура ғояси билан, юқори техник даражадаги ютуқлар ва меъморчиликни ўзида мужассам этган бинолар, иншоотлар ва уларнинг мажмуалари; реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган воситалар, шунингдек аҳолига ахборот етказиш вазифаларини бажарувчи техник …
3 / 30
ирлаштириш билан бирга олиб борилади; фуқаровий объектлар — маданият, жисмоний тарбия, спорт, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларини, банк-молия муассасаларини, қурилиш-коммунал ташкилотларини, алоқа ҳамда транспорт корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар; шаҳарсозлик кодекси 3-модда. асосий тушунчалар шаҳарсозлик — аҳоли пунктларини, аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуришнинг ижтимоий-иқтисодий, қурилиш-техника, архитектура-бадиий ечимлари йиғиндисини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини ҳисобга олган ҳолда таъминловчи назарияси ҳамда амалиёти; шаҳарсозлик регламенти — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини қуришнинг белгиланган қоидалари, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғида аҳоли пунктларининг ҳамда аҳоли пунктлариаро ҳудудларнинг ер участкаларидан ва бошқа кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ҳамда турларининг йиғиндиси; шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар; шаҳарсозлик кодекси 3-модда. асосий тушунчалар шаҳарсозлик фаолияти — давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, …
4 / 30
рқа-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари. шаҳарсозлик кодекси 6-модда. шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозликнинг асоси бўлиб, улар шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурийдир. шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бўлиб: ҳудудларни ривожлантиришни ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш; муҳандислик қидирувлари; лойиҳалаштириш, шу жумладан технологик лойиҳалаштириш; объектларни қуришни, реконструкция қилишни, мукаммал ва жорий таъмирлашни, шунингдек бузишни амалга ошириш; объектлардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ёки қайта тиклаш (ишларни ташкил этиш, юритиш ва қабул қилиб олиш); объектларнинг муҳандислик тизимларини ўрнатиш; объектларнинг қийматини белгилаш; қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш чоғидаги мажбурий талабларни белгилайди. ўзбекистон республикасининг геологик, табиий-иқлимий, сейсмологик ҳамда бошқа ўзига хос хусусиятларига мослаштирилган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги халқаро ва хорижий норматив-техник ҳужжатлардан фойдаланишга йўл қўйилади. шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари тўғрисидаги ахборот шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари чегарадош ер участкалари, реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) …
5 / 30
итаси ва идора доирасида қўлланилиши мумкин бўлган идоравий қурилиш нормаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқиши, тасдиқлаши, қайта кўриб чиқиши ёки бекор қилиши мумкин. идоравий қурилиш нормалари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид бўлмаслиги керак. идоравий қурилиш нормалари тасдиқланишидан олдин шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи билан келишиб олинади. архитектура ва қурилиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатлар (357 та) 10 i. ташкилий-услубий нормалар (4) ii. лойиҳалаш-тиришнинг техник нормалари (10) iii. қурилишда ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш қоидалари (7) iv. иқтисодий нормативлар (ресурс смета нормалари) (6) образец текста второй уровень третий уровень четвертый уровень пятый уровень ташкилий-услубий нормалар (4 бўлим) 31 та норматив ҳужжат 1. қурилишда норматив ҳужжатлар тизими 2. тадқиқотлар тизими 3. лойиҳалаш ва ҳужжатлаштириш тизимлари 4. қурилишни ташкил этиш ва технологик ҳужжатлар тизими образец текста второй уровень третий уровень четвертый уровень пятый уровень ii. лойиҳалаштиришнинг техник нормалари (10 бўлим) 118 та норматив ҳужжат 1.умумий техник …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шаҳарсозликка оид норматив ҳужжатлар тизими"

o’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi qoshidagi qurilishda texnik me’yorlash шаҳарсозликка оид норматив ҳужжатлар тизими доц. норов н.н. тошкент архитектура-қурилиш университети шаҳарсозлик кодекси 3-модда. асосий тушунчалар ушбу кодексда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: аҳоли пункти — ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган ўзбекистон республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул); аҳоли пунктининг бош режаси — аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини комплекс шакллантириш шарт-шароитларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати; аҳоли пунктлариаро ҳудудлар — икки ва ундан ортиқ аҳоли пункти оралиғидаги аҳоли пунктлари чегараларидан ташқаридаги ҳудудлар; аҳоли пунктининг чегара чизиғ...

Этот файл содержит 30 стр. в формате PPTX (8,1 МБ). Чтобы скачать "шаҳарсозликка оид норматив ҳужжатлар тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шаҳарсозликка оид норматив ҳужж… PPTX 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram