инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва мохияти

PPT 19 стр. 13,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
инвестиция фаолияти ва инвестиция сиёсати 1-мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва мохияти режа: 1.фаннинг предмети, мақсади, вазифалари, таркибий тузилиши ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги. 2.инвестицияларнинг таснифланиши иқтисодий мазмуни ва моҳияти. 3.инвестицияларнинг макроиқтисодиётни ва микроиқтисодиётни ривожлантиришдаги роли. фаннинг предмети, мақсади, вазифалари фаннинг предмети: мамлакатимизда ва дунёда амалга оширилаётган инвестицион жараёнлар ва улар билан боғлиқ иқтисодий муносабатлардир. фаннинг асосий мақсади: талабаларда инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти, инвестицияларни молиялаштириш манбалари, инвестицияларни жалб этиш, давлат инвестиция дастурини шакллантириш, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш бўйича йўналишга мос билим, кўникма ва малакалар шакллантиришдан иборат. фаннинг вазифаси: талабаларга инвестициялар, уларнинг туркумланиши, молиялаштириш манбаларини аниқлаш, инвестиция лойиҳаларини самарадорлигини баҳолаш, ноанъанавий усулларни ўрганиш ва татбиқ этиш, инвестицияларни молиялаштиришда муносиб инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, лойиҳанинг инвестицион ва молиявий режаси билан таништиришни, лойиҳавий молиялаштиришнинг моҳиятини, лойиҳани бошқаришнинг ташкилий тизимини, ҳамда лойиҳани амалга ошириш тартибини ўргатишдан иборат. инвестицияларнинг иқтисодий мазмун - моҳияти тўғрисида иқтисодчи олимлар ўртасида хилма – хил фикрлар мавжуд. шунинг учун хам инвестицияларга аниқ …
2 / 19
ридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ўз бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар қандай тадбиркорлик объектига сарфлашидир” деган тўхтамга келади. иқтисодчи олимларнинг инвестиция бўйича таърифларини умумлаштириб қуйдаги хулосага келдик “инвестиция” деганда келгусида даромад (фойда) олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида қонун доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва соҳаларига инвесторлар томонидан қўйиладаган барча турдаги мулкий, молиявий ва интеллектуал бойликлар тушунилади. қўйилиш объектига қараб реал инвестициялар (капитал қўйилмалар) – пул маблағларини корхонанинг моддий ва номоддий активларига сарфланишидан иборат. молиявий инвестициялар молиявий активларга, яъни қимматли қоғозларга киритиладиган қўйилмалардир. инвестицияда қатнашиш ҳарактерига кўра бевосита инвестициялар инвесторни ўз молиявий маблағларини жойлаштириш объектини танлаш имкониятини беради портфел инвестициялар тижорат банклари, инвестицион компаниялар, фондлар ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. молиявий воситачилар тўпланган маблағларни самарали, даромад келтирадиган қилиб жойлаштирадилар. портфел инвеститциялар бошқа эмитентларнинг андеррайтинг ёрдамида қимматли қоғозларга жойлаштириш шаклида намоён бўлади. инвестициялаш даврига қараб инвестициялар қисқа муддатли (бир йилгача бўлган муддатга берилади) ва узоқ муддатли (бир …
3 / 19
тициялар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ишлаб чиқартш сохасини ривожлантириш қимматли қогозларни сотиб олиш бошқа корхоналар активларига қўйилмалар таъмирлаш ва техник қайта қуроллантириш ишлаб чиқаришни кенгайтириш янги махсулот ишлаб чиқариш mахсулотни янгилаш, модернизациялаш ва янги ресурсларни ўзлаштириш уй жой қурилишига спорт ва соглиқни мустахкамлаш объектлари қурилишига мехнат қилиш шароитларини яхшилаш ва техника хавфсизлиги даражасини ошириш бошқа тижорат ташкилотларининг акцияларини сотиб олиш облигацияларни сотиб олиш бошқа қимматли қогозларни сотиб олиш ишлаб чиқарувчи корхоналар активларига қўйилмалар mолия-кредит ташкилотлари активларига қўйилмалар бошқа тижорат ташкилотлари активларига қўйилмалар инвесторлар типи институционал якка - муассаса ва ташкилот, компаниялар бўлиб, уларга бошқаларни пулини бошқаргани учун ҳақ тўлайдилар. ўз номи билан якка инвестор, ўзига тегишли бўш турган мабълағга эга шахс. 3.инвестицияларнинг макро ва микроиқтисодиётни ривожлантиришдаги роли -иқтисодиётни ривожлантиришда инвестициялар етакчи рол ўйнайди, чунки инвестиция орқали корхоналарнинг капитал жамғарилишига, натижада мамлакатнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишига эришилади. инвестициялар иқтисодий категория сифатида қатор функсия ва вазифаларни бажаради-ки, уларсиз ҳар қандай …
4 / 19
ш; иқтисодиётнинг реал сектори ва етакчи тармоқларини ривожлантириш; ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ихтисослашувини мустаҳкамлаш; инвестициялар макродаражада қуйидагиларни таъминлайди инвестициялар импорти ва экспорти орқали миллий иқтисодиётнинг халқаро интеграциясини кучайтириш; саноат учун зарур хом ашё базасини яратиш; ишсизлик муаммосини юмшатиш ёки маълум даражада ҳал этиш; мамлакатнинг ҳарбий саноат мажмуини мустаҳкамлаш; давлатнинг мудофаа имкониятларини таъминлаш; бошқа қатор муаммоларни ҳал этиш. инвестициялар микродаражада қуйидагиларни таъминлайди: корхона ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш; асосий фондларнинг ҳаддан ташқари жисмоний ва маънавий эскиришига йўл қўймаслик; ишлаб чиқаришнинг техник-технологик даражасини ошириш; корхона маҳсулоти рақобатбардошлигини таъминлаш ва унинг сифатини ошириш; табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; қимматли қоғозлар сотиб олиш ва бошқа корхона активларига ўз маблағини сарфлаш. республика иқтисодиётини ривожлантиришда инвестицияларнинг аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жорий этиб, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради; иккинчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор соҳаларига йўналтириш …
5 / 19
инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва мохияти - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва мохияти"

инвестиция фаолияти ва инвестиция сиёсати 1-мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва мохияти режа: 1.фаннинг предмети, мақсади, вазифалари, таркибий тузилиши ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги. 2.инвестицияларнинг таснифланиши иқтисодий мазмуни ва моҳияти. 3.инвестицияларнинг макроиқтисодиётни ва микроиқтисодиётни ривожлантиришдаги роли. фаннинг предмети, мақсади, вазифалари фаннинг предмети: мамлакатимизда ва дунёда амалга оширилаётган инвестицион жараёнлар ва улар билан боғлиқ иқтисодий муносабатлардир. фаннинг асосий мақсади: талабаларда инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти, инвестицияларни молиялаштириш манбалари, инвестицияларни жалб этиш, давлат инвестиция дастурини шакллантириш, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш бўйича йўналишга мос билим, кўникма ва малакалар шакллантиришдан ...

Этот файл содержит 19 стр. в формате PPT (13,9 МБ). Чтобы скачать "инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва мохияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инвестицияларнинг иқтисодий маз… PPT 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram