o'zbekiston respublikasi prezidentining parlamentga murojaatnomasi

DOCX 18 sahifa 81,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
ўзбекистон республикаси президентнинг парламентга мурожаатномаси тўлиқ матни (28.12.18) ҳурматли сенатор ва депутатлар! қадрли юртдошлар! муҳтарам меҳмонлар! 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги ўзбекистон республикаси президентининг парламентга мурожаатномасини баён этишга рухсат бергайсиз. бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда. биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётимизнинг устувор йўналишларини аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур. азиз дўстлар! биз ҳар бир йилга эзгу ният билан ном берамиз ва ўз олдимизга улкан марраларни қўямиз. буюк имом бухорий ҳазратларининг «ал-жоми’ ас-саҳиҳ» асари «барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади» деган ҳадис билан бошланишида албатта жуда чуқур маъно бор. биз 2018 йилга «фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном бериб, давлат дастури доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 …
2 / 18
урлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилди. бу йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди. бу, ўтган йилга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса – шунга эътибор беришингизни сўрайман – 32 баробар кўпдир. ҳурматли юртдошлар! якунига етиб бораётган йил барчамиз учун муқаддас ватан тимсоли бўлган қишлоқларимиз, маҳаллаларимизни обод қилиш бўйича улкан ишлар бошланган йил бўлди. хусусан, «обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» дастурлари халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. жорий йилда бу борадаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди. натижада 416 та қишлоқ янгича қиёфага эга бўлди. ўтаётган йилда ҳаётимизнинг бошқа соҳаларида, жумладан, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш йўлида ҳам муҳим қадамлар қўйилди. айниқса, юртимиз ёшлари индонезияда бўлиб ўтган осиё ва пара-осиё ўйинларида, аргентинада ўтказилган ўсмирлар олимпиадасида юқори ўринларни олгани барчамизни қувонтирди. ҳурматли парламент …
3 / 18
из янги мудофаа доктринасини қабул қилдик. қуролли кучлар таркибидаги барча қўшин турларининг тузилма ва вазифалари қайта кўриб чиқилди. армия ва халқ бирлигини таъминлаш мақсадида, барча ҳудудларда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. албатта, йил мобайнида амалга оширган ишларимиз рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. лекин бундай мисолларни келтириш, қайд этишдан мақсад – кўкракка уриб мақтаниш эмас. биз бундан мутлақо йироқмиз. бизнинг мақсадимиз – ўтган бир йиллик тараққиёт йўлимизни холисона ва танқидий баҳолашдан иборат. фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча қийинчилик ва синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон ватанимиз равнақига улкан ҳисса қўшаётган олижаноб халқимизга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. муҳтарам анжуман иштирокчилари! яна саноқли кунлардан кейин юртимизга янги – 2019 йил кириб келади. янги йил арафасида анъанамизга кўра 2019 йилга қандай ном бериш тўғрисида бугун сизлар билан маслаҳатлашиб, бир қарорга келсак, айни муддао бўлади. албатта, биз бу ҳақда кўп ўйладик. жойларда халқ билан мулоқотлар давомида ва мурожаатларда билдирилган фикрлар, таклиф-мулоҳазаларни …
4 / 18
амлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас боғлиқ. ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак. халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, биз учун ҳаётий муҳим масаладир. такрор айтаман, тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз. ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, албатта, устувор вазифамиз бўлиб қолади. келгуси йилда тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш бўйича ҳам кўп ишлар қилишимиз лозим. шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, 2018 йилда бошлаган ишларимизни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида, мен кириб келаётган янги – 2019 йилга «фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном беришни таклиф этаман. азиз дўстлар! йилга бундай …
5 / 18
иш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади. буни ҳаммамиз чуқур тушуниб олишимиз ва ишимизни шу асосда ташкил этишимиз шарт. қадрли юртдошлар! иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган вазифалар ҳақида гапирганда, аввало кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар негизида қуйидаги мақсадлар мужассам эканини қайд этиш лозим: – очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш; – иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш; – иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш; – «яширин» иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш; – валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш; – иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш. бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги устувор вазифаларни амалга ошириш талаб этилади. биринчидан, биз макроиқтисодий барқарорликни ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasi prezidentining parlamentga murojaatnomasi" haqida

ўзбекистон республикаси президентнинг парламентга мурожаатномаси тўлиқ матни (28.12.18) ҳурматли сенатор ва депутатлар! қадрли юртдошлар! муҳтарам меҳмонлар! 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги ўзбекистон республикаси президентининг парламентга мурожаатномасини баён этишга рухсат бергайсиз. бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда. биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётимизнинг устувор йўналишларини аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур. азиз дўстлар! биз ҳар бир йилга эзгу ният билан ном берамиз ва ўз олдимизга улкан марраларни қўямиз. буюк...

Bu fayl DOCX formatida 18 sahifadan iborat (81,7 KB). "o'zbekiston respublikasi prezidentining parlamentga murojaatnomasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasi prezid… DOCX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram