didaqtiik kompetentlikning shakllantirilishi

DOCX 6 стр. 26,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
ўқитувчининг дидактик компетенциясини шакллантириш режа 1. ўқитувчининг дидактик компетенцияси 2. паст ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг типлари 3.диққатнинг етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми муаммоси дидактик компетентлик – педагогик жараённи дидактик жиҳатдан оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилаш, метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ танлай олиш, дидактик воситаларни самарали қўллай олиш, дарсни ташкил этишни муваффақиятли амалга ошириш; таълим жараёнининг асосий компонентлари: 1. таълим олувчи – билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирувчи. 2. ўқув предмети – ўқув материалининг мазмуни ёки кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга қаратилган фаолият усуллари мазмуни. 3. ўқитиш технологияси – ўқув материалини тақдим этиш методи, технологияси. 4. таълим берувчи – ўқув материалини ва фаолият усулини ўзлаштирилишини таъминловчи. 5. ўқитувчи ва талаба орасидаги муносабат. паст ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг типлари ҳар томонлама етук, соғлом, мустақил фикрловчи шахсларни тарбиялашда бошланғич синфларда бериладиган таълим ва тарбиянинг роли беқиёсдир. чунки ўқувчи оладиган билимлари, кўникма ва малакаларига асос худди шу бошланғич синфларда қўйилади. бу ҳақда юртбошимиз и.а.каримов 1997 йилда …
2 / 6
ятларига боғлиқдир. шу билан бирга ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг маълум типларини ажратиш мумкин. п.п.блонский “қийин ўқувчилар” асарида психик ва жисмоний тайёргарлик турли хусусиятларини бирикуви характерига боғлиқ равишда ўзлаштирмовчи ўқувчиларни қуйидаги типларга ажратган. п.п.блонский ўзлаштирмовчи ўқувчиларни тавсифлаганда биринчи ўринда жисмоний соғликка катта эътибор беради. муаллиф ишларида психологик хусусиятлар етарлича ёритилмаган. п.п.блонский ўзлаштирмасликка олиб келадиган асосий сабабни ажратиб кўрсатган. биринчидан, ўқувчи соғлиғига боғлиқ қуйи ишчанлик қобилияти, иккинчидан ўзини фаолиятини тўғри ташкил эта олмаслик, “ишлай олмаслик”, учинчидан, ўқишга қизиқишнинг йўқлиги, тўртинчидан, ўқувчининг бўш ривожланганлиги. п.п.блонский ўзлаштирмовчи ўқувчиларни қуйидаги типларга ажратади: i тип ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг тахминан 50% жисмонан бўш ва ақлий ривожланмаган ўқувчилар киради. ii тип ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг тахминан 25% жисмонан кучсиз, кўп дарс қолдирадиган, тез чарчайдиган ўқувчи, ақлий ривожланиши етарли даражада. iii тип ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг тахминан 10% жисмонан нормал, лекин ақлан ривожланмаган ўқувчилар. iv тип ўзлаштирмовчи ўқувчилар тахминан 15% оилавий шароитга кўра мактабдан ажралиб қолган ўқувчилар. шундай қилиб, ўқувчилар типлари классификациясини асосий икки ички сабабга …
3 / 6
йинчилик билан ўзлаштирувчи ўқувчилар; 3. ўқув ишида малака ва усуллари шаклланмаган ўқувчилар; 4. меҳнат қила олмайдиган ўқувчилар; 5. билимга ва ўқишга малака ва усуллари шаклланмаган ўқувчилар. бунда турли гуруҳдаги ўқувчилар шахсининг ҳар хил томонлари орасидаги муносабат тўғрисидаги савол очиқ қолади. ўзлаштирмовчи ўқувчилар учун энг аввало ўзини кучсиз бошқариш, ўз психик жараёнлари (диққати, хотирасини) бошқара олмаслик, ўқув ишининг оқилона усуллари шаклланмаганлиги, ўқув масалаларини ечишда ўйлашни истамаслик, билимларни шартли ўзлаштириш хос. бундай ўқувчилар ақлий ишдан қочишга интилиб, фаол фикрлаш заруратидан уларни халос қиладиган ҳар хил айланма йўлларни излайдилар. ўзлаштирмовчи ўқувчилар ақлий тараққиёт даражасининг сезиларли пасайиши доимий интеллектуал зўриқмаслик, бўш ўзини-ўзи бошқариш натижаси бўлиши мумкин. н.а.менчинская ўтказган тадқиқотларидан маълум бўлишича, ўзлаштирмовчи ўқувчилар диққати ва хотирасида қуйи кўрсаткичлар олиниши бу психик жараёнларида патологик ўзгаришларнинг натижаси эмас, балки тўғри ишлаш одатларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқдир. н.а.менчинская ўзлаштирмовчи ўқувчилар типологиясини ишлаб чиқишда биринчидан тафаккур фаолияти хусусиятлари, иккинчидан, шахснинг йўналишига эътибор берди. муаллиф ўқув фаолиятини ташкил қила …
4 / 6
фаолиятининг юқори даражаси ўқишга нисбатан салбий муносабат, қисман ёки тўлиқ ўқувчи “ҳолатининг йўқолиши билан бирикиши мумкин”. 3. тафаккур фаолиятининг қуйи даражаси ўқишга нисбатан салбий муносабатда қисман ёки тўлиқ ўқувчи “ҳолатининг йўқолиши билан бирикиши мумкин”. ажратилган хусусиятлар бирикмасининг ўзига хослиги ўзлаштирмовчи ўқувчилар типини, ҳамда ўзлаштирмовчиликни йўқотиш йўлларини аниқлаб беради. н.а.менчинская ўзлаштирмовчи ўқувчиларни икки типга ажратади: 1. биринчи типга киритилган ўқувчиларнинг баъзи умумий хусусиятлари мавжуд. уларга тафаккур операциялари (анализ, синтез, умумлаштириш ва бошқаларнинг) бўш ривожланганлигида намоён бўладиган қуйи уқувчанлик хос. бундай ўқувчилар ўқув материалларини ўзлаштиришда жиддий қийинчиликларни ҳис қиладилар. ақлий масалаларни ечишда уларда “маҳсулдор бўлмаган ёндашув” вужудга келади. улар янги масалаларни одатдаги иш усули билан ечиб бўлмаса-да, улардан фойдаланишга интиладилар. бундай ўқувчилар гуруҳи учун ўқишдаги муваффақиятсизлик аҳлоқий низо манбаи ҳисобланмайди. улар: “мен масалаларни еча олмайман”, “мен учун она тили қийин”, - деб ҳотиржам айтадилар. бундай низоларнинг мавжуд эмаслиги ўқишга нисбатан ижобий йўналиш ва ўқувчи “ҳолатининг сақланишига” олиб келади. шу билан бирга уларда …
5 / 6
шда ақлий зўриқишдан қочишга олиб келади. ўқишдаги муваффақиятсизлик ахлоқий низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади. бундай низо интеллектуал имкониятларнинг нисбатан кўплиги ва бу имкониятларнинг ўқув ишларида кам рўёбга чиқариши туфайли содир бўлади. агар бундай низо таълимнинг дастлабки бсоқичларида вужудга келса, фақатгина ўқишга нисбатан салбий муносабатни келтириб қолмай, балки ўқувчининг синф жамоасидан бегоналашувига ҳам олиб келиши мумкин. бу ҳолат бир қатор салбий ахлоқий сифатларнинг вужудга келишига олиб келади. з.и.калмыкова [4] ўзлаштирмаслик асосида нима туришига қараб ўзлаштирмовчи ўқувчиларни икки типга ажратади: 1. педагогик қаровсиз болалар; 2. уқувчанлиги қуйи ўқувчилар. биринчи типга ноқулай педагогик шароитлар туфайли ўқишда орқада қоладиган ўқувчилар киради. уларда ақлий тарққиётнинг иккинчи компоненти сақланган бўлса-да, билимлар заҳираси жуда оз бўлиб, энг минимал меъёр талабларига жавоб берилмайди. иккинчи типга ўзлаштирмаслик ижтимоий , педагогик ва биологик омилларнинг ноқулай таъсири билан боғлиқ ўқувчилар киради. педагогик қаровсиз болалар. педагогик қаровсизлик ноқулай ижтимоий педагогик шароитлар таъсирида вужудга келади, натижада зарур билимлар захираси шаклланмаган, лекин бу шароитлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "didaqtiik kompetentlikning shakllantirilishi"

ўқитувчининг дидактик компетенциясини шакллантириш режа 1. ўқитувчининг дидактик компетенцияси 2. паст ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг типлари 3.диққатнинг етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми муаммоси дидактик компетентлик – педагогик жараённи дидактик жиҳатдан оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилаш, метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ танлай олиш, дидактик воситаларни самарали қўллай олиш, дарсни ташкил этишни муваффақиятли амалга ошириш; таълим жараёнининг асосий компонентлари: 1. таълим олувчи – билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирувчи. 2. ўқув предмети – ўқув материалининг мазмуни ёки кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга қаратилган фаолият усуллари мазмуни. 3. ўқитиш технологияси – ўқув материалини тақдим этиш методи, технологияси. 4. таълим берувчи...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (26,2 КБ). Чтобы скачать "didaqtiik kompetentlikning shakllantirilishi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: didaqtiik kompetentlikning shak… DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram