dinshunoslik ekspertizasi tashkil etilishi va amalga oshirilishi haqida qaror

DOCX 15 стр. 103,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 15
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини тартибга солиш ҳамда диншунослик экспертизасидан ўтказишни янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунининг 10-моддасига мувофиқ: ўзбекистон республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан кейин амалга оширилиши; диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. қуйидагиларни назарда тутувчи диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ …
2 / 15
ча қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 5. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси с.д. тошбоев зиммасига ҳамда вазирлар маҳкамасининг ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири а. арипов тошкент ш., 2022 йил 14 апрель, 180-сон вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 180-сон қарорига 1-илова диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур низом ўзбекистон республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди. 2. ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: олдинги таҳрирга қаранг. ваколатли орган — ўзбекистон республикаси дин ишлари бўйича қўмитаси; (2-банднинг иккинчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., …
3 / 15
лар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари, мультфильмлар ва бошқалар), электрон ахборот ташувчилар (дискетлар, cd, dvd дисклари, ўрнатилган ва ечиб олинадиган хотира карталари, интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган материаллар ва бошқалар); диншунослик экспертизаси (кейинги ўринларда — экспертиза) — ваколатли орган томонидан материалларни ўзбекистон республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатишга рухсат бериш (рухсат бермаслик) масаласини ҳал этиш учун уларда амалдаги қонунчиликка зид элементлар, диний қонун-қоидалардан оғишганлик ёки бузиб кўрсатишнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига оид тадқиқотлар ўтказиш; олиб кириш — хорижда тайёрланган материалларни ўзбекистон республикаси ҳудудига етказиб беришнинг ҳар қандай шакли; тайёрлаш — ўзбекистон республикаси ҳудудида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи, ахборотни узатиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари орқали материалларни нашр этиш, қайта нашр этиш ва нусха кўчириш; тарқатиш — ўзбекистон республикаси ҳудудида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи, ахборотни узатиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари орқали материалларни сотиш, етказиб бериш, тарқатиш, юбориш ва уларга обуна бўлиш; экспертиза хулосаси (кейинги ўринларда — хулоса) …
4 / 15
тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга йўл қўйилмайди: жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёхуд бошқа ҳолатларга кўра фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш ёки ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш; ўзбекистон республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказишга даъват қилиш; уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек, экстремизм, сепаратизм, диний ақидапарастлик ёки мутаассиблик билан йўғрилган ғояларни тарғиб қилиш; миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш; диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш; динга эътиқод қилувчиларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш; фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш; давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш; гиёҳванд воситалар, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш; қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундаш. 2-боб. материалларни ўзбекистон республикаси ҳудудида тайёрлаш 5. материалларни ўзбекистон республикаси ҳудудида тайёрлаш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. 6. тайёрлашга мўлжалланган …
5 / 15
и, хорижий тиллардан таржима қилинган сўзлар, унда фойдаланиладиган тушунча ва атамалар мазмунига мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно этадиган ҳолда, бир хилда баён этилиши лозим. 8. материалларни тайёрлашга ижобий хулоса олингандан кейин йўл қўйилади. 3-боб. материалларни ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириш 9. диний ташкилотлар ва жисмоний шахслар материалларни ўз эҳтиёжлари учун тижорат мақсадларини кўзламаган ҳолда ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириши мумкин. 10. ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги, давлат божхона қўмитаси ва давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари давлат чегарасидан ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириладиган материалларни экспертизадан ўтказиш учун дарҳол ваколатли органга юборади. 11. жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ҳамда илмий-тадқиқот ўтказиш мақсадларида ҳар бир номланишдаги материалдан уч нусхадан ошмаган миқдорда, ижобий хулоса олингандан кейин ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўйилади. диний ташкилотлар томонидан ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириладиган материаллар ижобий хулоса олингандан кейин голограмма билан тамғаланиши лозим. ижобий хулоса олинмаган ва голограмма билан тамғаланмаган материаллар ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кирилиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 15 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "dinshunoslik ekspertizasi tashkil etilishi va amalga oshirilishi haqida qaror"

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини тартибга солиш ҳамда диншунослик экспертизасидан ўтказишни янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунининг 10-моддасига мувофиқ: ўзбекистон республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб...

Этот файл содержит 15 стр. в формате DOCX (103,9 КБ). Чтобы скачать "dinshunoslik ekspertizasi tashkil etilishi va amalga oshirilishi haqida qaror", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: dinshunoslik ekspertizasi tashk… DOCX 15 стр. Бесплатная загрузка Telegram