nerv tizimining adaptatsion-trofik funktsiyasi va vegetativ funktsiyalarining boshqarilishi

DOCX 5 pages 22.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
12-мавзу. нерв тизимининг адаптацион - трофик функцияси ва вегетатив функцияларинингбошкарилиши режа: 1. вегетатив нерв тизимнинг функционал тузилиши. 2. симпатик ва парасимпатик нерв тизимлар ва уларни ички аъзолар функциясини бошкариш. 3. мия пўстлоғини вегетатив функцияларни бошкариши. 4. функционал тизимлар тўғрисида тушунчалар. таянч иборалар: вегетатив нерв тизими, парасимпатик нерв тизими, соматик нерв тизими, симпатик нерв тизими, симпатик нерв тизимидаги адаптацион-трофик (мослаштирувчи-озиқлантирувчи ) вазифаси , функционал тизими внс нерв системаси ички аъзолар функсиясини бошқарувчи бўлимидир. внс функсияси организм ички муҳити доимийлигини, турғунлигини сақлаш, уни ўзгарувчан ташқи муҳит шарт-шароитларига мослаштиришидан иборат. внснинг ички аъзолар функсиясини бошқариши уни мнс билан алоқаси бутунлай бузилганда, йўқолганда ҳам рўёбга чиқишида кузатилади. бунга сабаб внснинг эффектор нейронлари мнсдан ташқарида жойлашганлигидир. внс ҳам марказий ва периферик қисмлардан тузилган. внснинг марказий қисми нейронлар тўпламлари, яъни ядролари нерв системанинг турли бўлимларида (ўчоқ-ўчоқ бўлиб) орқа, узунчоқ, ўрта мияларда жойлашган. внснинг периферик қисми мнсдан ташқарида нерв тугунлари, чигаллари ва нерв толалари кўринишида тананинг турли …
2 / 5
аридан ички аъзоларга етиб борган аксонларни, нерв толаларни (ганглиянат) тугункети нерви деб аталади. симпатик нерв система тугунлари ички аъзолардан узоқроқ, орқа миянинг ўнг ва чап томонида нерв тугунлар занжири, қуёш чигали ва чувалчангсимон нерв чигаллари кўринишида жойлашган. парасимпатик нерв система ганглиялари ички аъзолар олдида ёки уларнинг ичида жойлашган. парасимпатик нерв система аксонлари (нерв толалари) мнснинг турли бўлимларидан чиқади, симпатик нерв система нерв толалари орқа миядан чиқади ва улар организмнинг барча аъзо ва тўқималарини, жумладан мнс, сезувчи ретцепторлар ва скелет мускулларини нервлаштиради. симпатик нерв учларидан асосан норадреналин медиатори ажралади. парасимпатик нерв учларидан эса атсетилхолин (ах) медиатори ажралади. умуман улардан ажралган медиаторлардан – 90% норадреналин, 7% адреналин, 3% дофаминлардир. нерв учларидан ажралган медиаторнинг 75-80% қайта синапс пуфакчаларига ўтади, қолган бир қисми синапс бўшлиғида фермент (ах) таъсирида парчаланади, яна бир қисми қонга ва ҳужайралараро суюқлигига диффузияланади. симпатик нервлар орасида меда-ичаклар ҳаракатини рағбатлантирувчи серотонинни ажратувчилари ҳам аниқланган. буйрак усти безининг мағиз қатлами симпатик ганглияларни …
3 / 5
сти безини, буйрак усти безларини, буйракларни, жигар ва қора талоқни нервлантиради; 1. орқа миянинг думғаза қисмидан чиққан нервлар тўғри ичак, сийдик пуфагини, жинсий аъзоларни нервлантиради. симпатик нервлар эса барча ички аъзоларни, скелет мускулларини ва мнсни нервлантиради. парасимпатик ва симпатик нервларнинг ички аъзолар функсиясига бўлган таъсири антогонистик ва синергистик характерга эга. масалан, юрак функсиясини симпатик нерв кучайтиради, парасимпатик нерв эса сусайтиради. симпатик нерв бронх мускулини бўшаштиради, уларнинг сатҳи кенгаяди, парасимпатик нерв бронх мускулларининг таранглигини оширади, натижада бронхлар сатҳи тораяди, кичраяди. внснинг икки бўлими ҳам турли рефлектор реакцияларни амалга оширади. парасимпатик нерв системаси ҳисобига қуйидаги рефлектор реакциялар рўёбга чиқади: 1) кўзнинг ҳимоявий рефлектор реакцияси, яъни ёруғ таъсирида кўз қорачиғининг торайиши; 1. организм ички муҳити таркиби ва хусусиятини сақлашга йўналтирилган рефлектор реакциялар (ҳазм жараёнларини тезлаштиради, организмда озуқа моддаларини тикланишини таъминлайди). 1. ичи ковак аъзоларни бўшатишга йўналтирилган рефлектор реакциялар (ўт пуфаги, сийдик пуфагни-қовуғни, тўғри ичакни бўшатишни таъминлайди). симпатик нерв системаси ҳисобига эса қуйидаги рефлектор …
4 / 5
и функсияларини бошқарилишида ёки симпатик нерв системасини, ёки парасимпатик нерв системасини устунлик қилиши кузатилади. внсни ички аъзоларга таъсири асосан уч йўл билан амалга оширилади: 1. ефферент нерв импулслари билан; 1. ефферент импулсларни тўғрилаш, тузатиш билан; 1. озиқлантирувчи-трофик йўл билан. организм ички аъзоларининг функциясини бошқарилишида катта яримшарлар пўстлоғи ва пўстлоқости тузилмалари муҳим аҳамиятга эга. мия пўстлоғининг пешона ва лимбик система (пўстлоқости тузилмаси) организмнинг ҳаракатланиш ва вегетатив функцияларини уйғунлаштиради. академик а.к. анохин внснинг озиқлантирувчи-мослаш-тирувчи функсиясига асосланиб организмнинг функционал системалари ҳақидаги таълимотини яратди. организмнинг функционал системаси – турли тузилишли ва функсияли тўқима ва аъзоларни бирлаштириб организмнинг муайян мослашиши фаолиятини таъминловчи аъзолар бирлашмасидир. функционал системанинг мақсади организмда модда алмашинув жараёни ва гомеостаз учун меъёрий шароит яратишдир. функционал система мутлоқ, анатомик тузилма эмас, у организм учун фойдали бўлган вақтинчалик турли нерв марказларини ва периферик аъзоларни бирлашишидан ёки тўпламидан иборат. организмнинг ҳар қандай фаолиятини фойдали натижаси, яъни артерия қон босимини, қондаги кислород ёки глюкоза миқдорини меъёрий …
5 / 5
нерв марказларидан жўнатилган эфферент импулслар периферик аъзолар функсиясини ўзгартиради. бу жараён билан бир вақтда мнсда бўлажак хатти-ҳаракатнинг натижасини модели шаклланади. п.к.анохин буни омил таъсири натижасини олдиндан билиш, фаҳмлаш, кўз олдига келтириш, яъни ҳаракатланиш натижасини аксептори деб атади. периферик аъзолар функсиясидаги ўзгаришлар натижаси ҳақидаги импулслар тескари йўналишли афферент нерв йўллари орқали нерв марказларига ўтказилади. нерв марказларида, актсепторларда олдиндан бўлажак фаолият натижаси моделига тўғри келмаса, бошқа аъзолар бирлашмасидан иборат янги функтсионал система тузилади, организм фойдали натижага эришади. организм мақсадли, фойдали натижага эришгач бу функтсионал система йўқолади, зарур бўлганда янги функтсионал система тузилади. шундай қилиб функционал системасига: 1. ўзини-ўзи бошқариши; 1. организм фойдали натижаларга эришиши учун тез ўзгариши; 1. динамик ва гетероген (ўзгарувчан, турли таркибли, тузилишли) бўлиши хосдир. контрол саволлар 1. вегетатив нерв системасининг қандай бўлимлари бўлади? 2. вегетатив нерв системасининг симпатик ва парасимпатик бўлимлари қандай анатомик ва физиологик хусусиятларга эга? 3. парасимпатик ва симпатик нерв системалари ички органлар фаолитига қандай таъсир кўрсатади? …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "nerv tizimining adaptatsion-trofik funktsiyasi va vegetativ funktsiyalarining boshqarilishi"

12-мавзу. нерв тизимининг адаптацион - трофик функцияси ва вегетатив функцияларинингбошкарилиши режа: 1. вегетатив нерв тизимнинг функционал тузилиши. 2. симпатик ва парасимпатик нерв тизимлар ва уларни ички аъзолар функциясини бошкариш. 3. мия пўстлоғини вегетатив функцияларни бошкариши. 4. функционал тизимлар тўғрисида тушунчалар. таянч иборалар: вегетатив нерв тизими, парасимпатик нерв тизими, соматик нерв тизими, симпатик нерв тизими, симпатик нерв тизимидаги адаптацион-трофик (мослаштирувчи-озиқлантирувчи ) вазифаси , функционал тизими внс нерв системаси ички аъзолар функсиясини бошқарувчи бўлимидир. внс функсияси организм ички муҳити доимийлигини, турғунлигини сақлаш, уни ўзгарувчан ташқи муҳит шарт-шароитларига мослаштиришидан иборат. внснинг ички аъзолар функсиясини бошқариши уни м...

This file contains 5 pages in DOCX format (22.9 KB). To download "nerv tizimining adaptatsion-trofik funktsiyasi va vegetativ funktsiyalarining boshqarilishi", click the Telegram button on the left.

Tags: nerv tizimining adaptatsion-tro… DOCX 5 pages Free download Telegram