kurs ishini bajarish tartibi haqida uslubiy ko'rsatma

DOCX 17 pages 39.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети чет тиллар факультети инглиз тили ва адабиёти кафедраси в.а. воситов, г.м.ибрагимова гавҳарой и.қ., курс ишини бажариш тартиби ҳақида (услубий кўрсатма) андижон -2021 тузувчилар : ф.ф.н., доц. в.а.воситов г.м.ибрагимова гавхарой исроилжон қизи тақризчилар: ф.ф.н., доц. с.о. солижонов п.ф.н., доц. ш.с. алимов курс ишини бажариш тартиби ҳақида (услубий кўрсатма) услубий кўрсатмада талабаларнинг ўқув семестри давомида фанлар бўйича курс ишларини бажаришнинг тартиби бирма-бир келтириб ўтилган. унда курс ишини бажаришда талабалар дуч келадиган саволларга услубий кўрсатмалар ва маслаҳатлар берилган. мазкур услубий кўрсатма талабалар ва уларнинг илмий раҳбарларига мўлжалланган. услубий кўрсатма чет тиллар факультети инглиз тили ва адабиёти кафедрасининг 2020 йил 20 августдаги № 1-йиғилишида муҳокама қилинган ва чет тиллар факультети услубий кенгашида кўриб чиқилиб, 2020 йил 22 августдаги №1-баённомаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган. мундарижа: кириш.................................................................................................................. 4 1. курс ишининг мақсади ва вазифалари............................................................. 4 2. курс ишининг мавзулари ва уларни танлаш.................................................. 5 …
2 / 17
қот элементларини ўз ичига олган ёзма иш. курс ишларини бажариш ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган “давлат таълим стандартлари”да кўзда тутилган. уни ёзиш талабаларнинг фан бўйича олган билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга, мустақил равишда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш кўникмасини эгаллашга, бажарган илмий иши натижаларини ижодий якунлашни ўрганишга ёрдам беради. курс ишининг мақсади ва вазифалари олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари талабаларида илмий-тадқиқот ишлари ва моддий ишлаб чиқаришдаги масалаларнинг ечимини топишга имкон берувчи чуқур билим ва кўникмаларни шакллантиришда курс ишининг аҳамияти каттадир. курс ишини бажариш жараёнида талаба эгаллаган назарий билимлари ва мавжуд меъёрий ҳужжатлар, маълумотномалар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб амалий масалаларни мустақил равишда ечиш ҳамда ўз ғоя ва ечимларини жамоада ҳимоя қилиш кўникмасини эгаллайди. курс ишини бажаришдан мақсад – ўқув режасида кўзда тутилган муайян фан бўйича маъруза, тажриба ва амалий машғулотларда олган назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, умумлаштириш ва ушбу билимларни конкрет ижодий ва амалий масалаларни мукаммал ечишда қўллашдир. курс ишини …
3 / 17
инг тақдимоти (ҳимояси)ни ўтказиш, унда курс ишини бажариш жараёнида эгаллаган натижаларни ишончли далиллар билан асослаш, ўзини дадил тута билиш, турли замонавий техник воситалар ва уларнинг дастурларидан фойдалана олиш қобилиятини кўрсатиш; - ўқув жараёнида шаклланган коммуникатив кўникмаларини намойиш этиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, мулоқотга қўшилиш, иш бўйича саволларга асосланган жавоб бериш, этика қоидаларига риоя қилган ҳолда баҳслашиш, музокаралар ва давра суҳбатларида қатнашиш имкониятини намойиш этиш; - талабаларда гуруҳ билан ишлаш кўникмаларини фаоллаштириш, олдинга қўйилган мақсадни бажариш бўйича ташаббус кўрсатиш қобилиятини кенгайтириш, умумий масалаларни ечишда ҳамкорлар билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш; - мустақил ижодий ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологияларидан фойдалана олиш, ижодий ишлаш жараёнини тўла ниҳоясига етказиш масъулиятини ҳис этишга ўргатиш. курс ишининг мавзулари ва уларни танлаш курс ишини бажаришда муҳим масалалардан бири унинг мавзусини тўғри аниқлашдир. курс ишининг мавзулари мазкур фаннинг ўқув вазифасига жавоб бериши билан бир қаторда …
4 / 17
, курс иши мавзулари рўйхатида бўлмаган, лекин ўрганилаётган фанга бевосита алоқаси бўлган мавзу бўйича ҳам курс иши ёзишга рухсат этилади. курс ишини бир неча талабанинг битта мавзудан ёзишларига рухсат этилмайди. бундан истисно ҳолда, илмий раҳбарнинг рухсати билан бир мавзунинг турли жиҳатларини ёритиб берадиган ҳолатларда бир неча талабанинг бир мавзуда курс иши ёзишига рухсат берилади. албатта, бундай танланган мавзулар тегишли кафедрада рўйхатдан ўтказилиши шарт. талабанинг илмий раҳбари бўлиб, у ўқийдиган гуруҳда дарс олиб борадиган ўқитувчи ҳисобланади. талаба курс ишининг режасини, фойдаланадиган адабиётлар рўйхатини, мавзу бўйича йиғиладиган материалларни йиғиш усуллари, уларни қайта ишлашни ва барча маълумотларни текширтириш муддатларини илмий раҳбари билан мувофиқлаштириши керак. курс иши мавзулари рўйхати ҳар йили кафедра томонидан янги ва долзарб муаммоларни ёритишга асос бўладиган мавзулар билан янгиланиб туриши ва октябрь ойига қадар талабаларга танишиш учун берилиши керак. курс ишининг тузилиши ва уни ҳимояга тайёрлаш курс ишининг асосий этапларини тартиблаштириш мақсадида иш режасини бажарилиш муддатларини кўрсатиб тузиш мақсадга мувофиқдир. …
5 / 17
ютерда терилган 25 – 30 бетдан иборат бўлади. бетлар сонига иловалар киритилмайди. қоғозга матн 1,5 интервалда, харфлар ўлчами 14, times new roman нинг ўзбекча вариантида қоғоз четларида чапдан 30 мм, тепадан 20 мм, пастдан 20 мм ва ўнгдан 15 мм жой қолдириб терилади. курс ишини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган барча маълумот олинган адабий манбаларга ихтибос (ссылка) қилиниши шарт, ўқиб хулоса қилинган ва фикр берилган манбаларга иқтибос қўйилиши шарт эмас. ҳар бир таълим йўналиши бўйича курс ишлари бажариладиган фанлар сони ва бажарилиш муддатлари кафедранинг ишчи ўқув режасида кўрсатилади. агар ўқув режасида бир семестрда бир неча фандан курс иши бажариш кўзда тутилган бўлса, улардан бири бўйича курс иши бажрилади. курс ишлари мавзулари ўқув йили бошида талабаларга тақсимланиб, илмий раҳбарлар тайинланади ва кафедра йиғилишида тасдиқланади. курс ишларига раҳбарлик қилиш кафедра профессорлари, доцентлари, катта ўқитувчилари ва маълум йўналишда фаол илмий иш олиб бораётган ўқитувчиларга юкланади. ҳар бир профессор-ўқитувчининг курс ишларига раҳбарлик қилиш меъёри ва ҳар …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kurs ishini bajarish tartibi haqida uslubiy ko'rsatma"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети чет тиллар факультети инглиз тили ва адабиёти кафедраси в.а. воситов, г.м.ибрагимова гавҳарой и.қ., курс ишини бажариш тартиби ҳақида (услубий кўрсатма) андижон -2021 тузувчилар : ф.ф.н., доц. в.а.воситов г.м.ибрагимова гавхарой исроилжон қизи тақризчилар: ф.ф.н., доц. с.о. солижонов п.ф.н., доц. ш.с. алимов курс ишини бажариш тартиби ҳақида (услубий кўрсатма) услубий кўрсатмада талабаларнинг ўқув семестри давомида фанлар бўйича курс ишларини бажаришнинг тартиби бирма-бир келтириб ўтилган. унда курс ишини бажаришда талабалар дуч келадиган саволларга услубий кўрсатмалар ва маслаҳатлар берилган. мазкур услубий кўрсатма талабалар ва уларнинг илмий раҳбарларига мўлжалланган. услубий кўрсатма чет тиллар фак...

This file contains 17 pages in DOCX format (39.7 KB). To download "kurs ishini bajarish tartibi haqida uslubiy ko'rsatma", click the Telegram button on the left.

Tags: kurs ishini bajarish tartibi ha… DOCX 17 pages Free download Telegram