kar'yer elementlari va asosiy kontehnik tushunchalari

DOCX 6 pages 838.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
маъруза № 4. карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар. карьернинг бош параметрлари. дарснинг мақсади: карьер ва поғона элементлари ҳакида асосий контехник тушунчаларга эга бўлиш. карьер элементлари, карьернинг бош параметрлари билан танишиш. режа: 1. карьер ҳақида тушунча. поғона элементлари. 2. карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар. 3. карьернинг бош параметрлари. карьер ҳақида тушунча. поғона элементлари. 1. ернинг устки қисмида очиқ кон ишлари олиб борилиши натижасида катта чуқурликлар пайдо бўлади. чуқурликларнинг йигиндиси карьер(очиқ кон ишлари корхонаси) деб айтилади. бу чуқурликларнинг кўндаланг кесими чегараси туташмаган бўлади. маъмурий-хўжалик тушунчасида эса карьердеб конни очиқ усулда қазиб олишни ташкил этадиган кон корхонасига айтилади. кўмир саноатида ва сочилма конларни очиқ усул билан қазиб олишда карьерни кесим (разрез) деб аталади. фойдали қазилмаларни, қопловчи ва ўз ичига олувчи тоғ жинсларини қазиш ишлари табақаланган ҳолда юқоридан пастга қараб олиб борилади. натижада қазиш ишлари олиб борилаётган тоғ жинслари массиви поғона шаклини эгаллайди. алоҳида қазиш, юклаш ва ташиш воситаларига эга бўлган (таъминланган) …
2 / 6
расм. поғона элементлари поғонанинг қазиб олинган томони бўйича бурчак остида чегараловчи қиялик поғона қиялиги дейилади. поғона қиялигини унинг остки ва устки майдончалари билан кесишган чизиғига мос равишда устки (с) ва остки (d) бровкалар дейилади. поғона баландлиги ну иш олиб бориш хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади ва экскаватор ўлчамлари ҳамда тоғ жинсларининг физика-техник хусусиятларига боғлиқ бўлади. кўплаб карьерларда поғона баландлиги 10-15 м ни ташкил этади, баъзан эса 20-40 м га етади. иш олиб бориладиган поғонанинг қиялик бурчаги одатда 65-80˚ га тенг, иш олиб борилмайдиган поғонада бу кўрсаткич 45-60˚ ни ташкил этади. иш олиб бориладиган поғонани унинг баландлиги буйича чегараловчи горизонтал юзага устки (а) ва остки (в) майдончалар дейилади. қазиб олиш учун мўлжалланган жиҳозлар (бурғулаш дастгоҳлари, экскаваторлар, транспорт воситалари ва б.) жойлашган майдон ишчи майдон дейилади. ишчи майдон кенглиги 40-70 м ни ташкил этади. агар майдонда кон ишлари тўхтатилса, у ҳолда иш олиб борилмайдиган майдон дейилади. поғона одатда кетма-кет равишда параллел йўлаклар, …
3 / 6
тоғ жинслари ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари амалга оширилади. ишчи майдон кенглиги вр.п=40-80 м, ишчи борт қиялик бурчаги эса =7-15˚ ни ташкил этади. иш олиб борилмайдиган бортни ташкил қилувчи поғоналар кичик кенгликдаги майдончаларга: транспорт ва химояловчи майдончаларга бўлинади. иш олиб борилмайдиган борт қиялик бурчаги 35-45˚ ни ташкил этади. карьернинг ишчи борти пастки горизонтда жойлашган траншеяни ўтиш ҳисобига шаклланади. поғоналарда заходкаларнинг қазиб борилиши билан биргаликда карьернинг ишчи борти ҳам силжиб боради ва карьернинг чегара контурига яқинлашади, сўнгра ишсиз ҳолатга келади. ишчи майдон эса ҳимоя ёки транспорт майдонига айланади. иш олиб борилмайдиган бортни ташкил қилувчи поғоналар иш олиб борилмайдиган поғоналар дейилади. транспорт майдончалари вт карьердаги ишчи майдонларни юза билан боғловчи транспорт йўллари жойлашиши учун хизмат қилади. транспорт майдончаларининг кенглиги 10-25 м ни ташкил этади. ҳимояловчи майдончаларвпборт турғунлигини ошириш ва шамол таъсирида поғоналарнинг емирилиши натижасида ўпирилиб тушадиган тоғ жинслари бўлакларини ушлаб қолиш учун хизмат қилади. бу майдончалар кенглиги 3-5 мни ташкил этади. …
4 / 6
рини жойлаштириш учун фойдаланиш мумкин. очиқ кон ишлари ер юзасини ва ер майдонидан фойдаланишни бузилиши билан боғлиқ. шунинг учун очиқ кон ишларини атроф мухитга таъсирини йўқотиш ёки камайтириш мақсадида, қазиб олиш жараёнида ва кондан фойдалангандан сўнг ағдармаларни, қазиб олинган майдонни ва бошка ер юзасидаги бузилган участкаларни, рекультивация килиш ишлари амалга оширилади. очиқ кон ишлари натижасида қазиб олинган ва кераксиз бўлган тоғ жинслари ва нокондицион фойдали қазилма бойликлари тўпланадиган жойга ағдарма деб айтилади. агар, ағдарма олдин қазиб ўтилган карьер майдонида жойлашган бўлса ички ағдарма, карьер чегарасидан ташқарига жойлашган бўлса ташқи ағдарма деб айтилади. конни ёки унинг бир қисмини битта карьер билан қазиб олинса, у карьер майдони деб айтилади. карьер майдонининг пландаги ва чуқурликдаги ўлчамларини тавсифловчи геометрик шакл унинг ҳажми ҳисобланади. унинг таркибига карьер ташқарисига чиқариб ташланган қопловчи жинслар, саноат майдончаси ва бошқа ишлаб чиқариш қурилмалари жойлашган чегара, яъни карьернинг ер шахобчаси киради. бир вақтда карьер ичида қазиш ишлари олиб борилаётган поғоналар …
5 / 6
фарқи поғона баландлигига тенг), шунинг учун мақсадли нишабликка (i) эга. очувчи лахимлар қирқимда трапеция ёки учбурчак кесимли кўринишга эга бўлади ва мувофиқҳолда капитал траншея ва ярим траншея деб аталади. очилган поғонада бошловчи иш фронтини яратиш учун (поғонани қирқиш) очувчи лахимдан трапеция (учбурчак) кўндаланг кесим ўлчамлари билан узунлиги буйича анча фарққиладиган горизонтал кон лахимларини—қирқим траншея (ярим траншея) ёки узунлиги ва кенглиги бир ўлчов тизимига эга кесма чуқурликниўтказиш керак. карьернинг бош параметрлари. охирги чуқурлик —бу қия ва тик жойлашган уюмларни қазиб олишда, карьернинг ишлаб чиқариш қуввати, унинг майдондаги ўлчамлари, қазиб олинадиган кон массаси жами ҳажми аниқланади. горизонтал ва оғма уюмлар учун охирги чуқурлик табиий шарт-шароитлар билан аниқланади ва карьерни бутунлигича қазиб олиш даврида озгина ўзгаради. охирги чуқурлик карьерни лойихалаштириш вақтида ўрнатилади. ҳозирги вақтда жаҳонда карьерларнинг чуқурликлари 400 метрларни ташкил этади. лойихаларда 700 метргача чуқурликда очиқ кон ишларини олиб бориш мўлжалланмоқда. ер юзасида уюмнинг чўзилиши ва кўндаланг йўналиши бўйича карьернинг кўрсаткичлари, уюмнинг ўлчамлари …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kar'yer elementlari va asosiy kontehnik tushunchalari"

маъруза № 4. карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар. карьернинг бош параметрлари. дарснинг мақсади: карьер ва поғона элементлари ҳакида асосий контехник тушунчаларга эга бўлиш. карьер элементлари, карьернинг бош параметрлари билан танишиш. режа: 1. карьер ҳақида тушунча. поғона элементлари. 2. карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар. 3. карьернинг бош параметрлари. карьер ҳақида тушунча. поғона элементлари. 1. ернинг устки қисмида очиқ кон ишлари олиб борилиши натижасида катта чуқурликлар пайдо бўлади. чуқурликларнинг йигиндиси карьер(очиқ кон ишлари корхонаси) деб айтилади. бу чуқурликларнинг кўндаланг кесими чегараси туташмаган бўлади. маъмурий-хўжалик тушунчасида эса карьердеб конни очиқ усулда қазиб олишни ташкил этадиган кон корхонасига айтилади. кўмир саноатида в...

This file contains 6 pages in DOCX format (838.8 KB). To download "kar'yer elementlari va asosiy kontehnik tushunchalari", click the Telegram button on the left.

Tags: kar'yer elementlari va asosiy k… DOCX 6 pages Free download Telegram