kurs ishlari/suv hojaliği va melloiratsiya

DOCX 24 pages 339.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси «бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанидан курс ишини бажариш бўйича методик қўлланма тошкент-2016 ушбу методик қўлланма институт илмий-услубий кенгашининг “___”_______ 2016 йилда бўлиб ўтган “___”-сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди. ушбу методик қўлланмада 5230900 - “сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича «бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанидан курс ишининг мақсади, унга қўйилган талаб ва вазифалар, ҳамда уларни бажарилишининг тартиби, мавзулари ва уларни ҳимоя қилишга тайёрлаш, режа тузиш, адабиётлардан фойдаланиш тартиби хисоблаш техникаларидан фойдаланиш каби масалалар бўйича кўрсатмалар берилган. тузувчилар: и.з.юлдашева, катта ўқитувчи г.ташходжаева, ассистент тақризчилар: р.шомуродов, доцент тми,и.ф.н. тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2016 йил кириш мамлакатимиз барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo …
2 / 24
динги босқичлардан кескин фарқ қилади. бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг тобора интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. айни пайтда бу жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади. ўқув режасига асосан талабалар иккинчи курсда «бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанидан курс иши тайёрлайдилар. курс иши «бухгалтерия ҳисоби назарияси» курсининг маълум мавзулари бўйича тайёрланади. талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизимига асосан курс ишига 100 баллгача берилади. мазкур ўқув – услубий ишни тайёрлашда курс ишлари бўйича аввал чоп этилган услубий манбалар намуна сифатида фойдаланилди. i. курс ишининг аҳамияти ва мутахассислик шаклланишидаги вазифалари «бухгалтерия ҳисоби назарияси» фани бўйича курс ишининг ёзилиши, талабаларнинг ушбу фанни ўрганишнинг якуни ҳисобланади. курс ишини ёзиш жараёнида талаба маълум мавзу бўйича ўзининг илмий – назарий қарашларини амалий маълумотлар асосида бойитади, ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича хулосалар қилади ва таклифлар беради. талаба томонидан курс ишининг ёзилиши …
3 / 24
талаба иккинчи курсда “«бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанидан ёзган курс ишига эндиликда даҳлсиз назоратчи, маслаҳат берувчи аудитор сифатида қарайди. ушбу ишлар бир – бири билан узвий боғланади ва бир – бирини тўлдириб боради. ii. курс иши мавзусини танлаш тартиби талабанинг курс ишининг натижаси бевосита мавзунинг тўғри танланганлигига боғлиқ. талаба тўғри келган мавзуни танламаслиги керак. у олдин кафедра томонидан тавсия қилинган курс ишларининг мавзулари билан яқиндан танишган бўлиши керак. кафедрада «бухгалтерия ҳисоби назарияси» бўйича маълум намунавий мавзулар ишлаб чиқилади ва талабаларга маълум қилинади. мавзулар бухгалтерия ҳисобининг назарий, услубий ва ташкилий томонларини ўз ичига олади. «бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанидан курс иши мавзусини танлашда талаба ушбу фан бўйича назарий билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак. яна муҳим масалалардан бири – талаба томонидан тайёрланадиган “битирув малакавий иши” мавзуси назарда тутилган бўлиши керак. талаба томонидан фанлар бўйича тайёрланган курс ишлари сўнгида “битирув малакавий иши” билан якунланиши керак. «бухгалтерия ҳисоби назарияси» бўйича курс ишлари намунавий мавзулар асосида …
4 / 24
га раҳбарлик қилиш талабаларнинг курс ишларига умумий раҳбарлик қилиш кафедра мудири томонидан амалга оширилади. шу билан биргаликда ҳар бир талабанинг курс ишига кафедра профессор – ўқитувчилари алоҳида раҳбарлик қиладилар. ўқитувчининг курс ишларига илмий-услубий раҳбарлиги кафедра йиғилишида ушбу масала юзасидан қарор қабул қилинган кундан бошланади. кафедра қарори билан талабаларнинг курс ишларига аудиторлик фирмаларнинг бошлиқлари, унинг етакчи мутахассислари хам раҳбарлик қилишлари мумкин. айрим ҳолларда курс ишларига бухгалтерия ҳисоби, молия ва банк муассасаларининг олий маълумотли мутахассислари ҳам раҳбарлик қиладилар. бундай ҳол талабанинг “битирув малакавий иши” га раҳбарлик қилиш ҳам кўзда тутилади. талаба курс иши бўйича илмий раҳбари билан узлуксиз боғланиб туради. курс ишининг муддатида бажарилиши илмий раҳбар ва кафедра мудири томонидан назорат қилиб борилади. iv. курс иши режасини тузиш курс ишининг мувоффақиятли якунланиши ушбу ишининг тайёрланиш режасига бевосита боғлиқдир. ишнинг режаси талаба томонидан илмий раҳбар маслаҳатига асосланиб тузилади. ишнинг режасида унинг мақсади, вазифалари аниқланган бўлиши керак. бунинг учун талаба ушбу мавзунинг назарий ва …
5 / 24
и ва таклифлар бериш қийин бўлади. талаба курс иши мавзусига алоқадор бўлган кафедрадаги, кутубхонадаги мавжуд меъёрий хужжатлар, махсус адабиётлар билан яқиндан рўйхати тузилади. мавзу бўйича айрим маълумотлар олий таълим муассасаларида чоп этилган илмий – амалий анжуман тўпламларида бўлиши ҳам мумкин. талаба барча манбаларни маълум кетма – кетликда умумлаштиришда, кейинчалик ижобий ўрганади. иқтисодий масалаларга бағишланган кўпгина материаллар “ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси”, “бозор, пул ва кредит”, “солиқ тўловчининг журнали” ойномаларида, “иқтисодчи”, “солиқ ва божхона хабарлари” рўзномаларида чоп этилган бўлиши мумкин. талаба ушбу манбалар билан танишиб ўз мавзусига даҳилдор бўлган маълумотларни ўрганади. материаллар билан танишиш жараёнида талаба, журнал ёки газетанинг номи, рақами, мақола муаллифларининг исм – шарифи, мақола номи, қайси саҳифада келтирилганлигини ёзма олиши керак. айрим материаллар ҳамдўстлик мамлакатларида чоп этилган журналларда ва газеталарда бўлиши мумкин. бунинг учун талаба институт кутубхонасидаги ҳамдўстлик мамлакатларидан келтирилган манбалардан мисол учун, “бухгалтерский учет”, “аудит” журналларидан фойдаланади. институт кутубхонаси ва ўқув хонасидаги турли даврларда ўтказилган илмий анжуман материаллари тўплам …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kurs ishlari/suv hojaliği va melloiratsiya"

ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси «бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанидан курс ишини бажариш бўйича методик қўлланма тошкент-2016 ушбу методик қўлланма институт илмий-услубий кенгашининг “___”_______ 2016 йилда бўлиб ўтган “___”-сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди. ушбу методик қўлланмада 5230900 - “сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича «бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанидан курс ишининг мақсади, унга қўйилган талаб ва вазифалар, ҳамда уларни бажарилишининг тартиби, мавзулари ва уларни ҳимоя қилишга тайёрлаш, режа тузиш, адабиётлардан фойдаланиш тартиби хисоблаш техникаларидан фойдаланиш каби масалалар бўйича кўрсатмалар берилган...

This file contains 24 pages in DOCX format (339.7 KB). To download "kurs ishlari/suv hojaliği va melloiratsiya", click the Telegram button on the left.

Tags: kurs ishlari/suv hojaliği va me… DOCX 24 pages Free download Telegram