bolalar tarbiyasi bo'yicha savollar - javoblar (ota-ona-lar ga tavsiyalar)

DOCX 48 стр. 112,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 48
республика болалар ижтимоий мослашуви маркази болалар тарбияси бўйича саволларга - жавоблар (ота-оналарга тавсиялар) тошкент - 2013 удк ббк алимов х., азимова ф. болалар тарбияси бўйича саволларга - жавоблар (ота-оналарга тавсиялар). – т.: фан ва технология, 2013. – 48 б. қўлланма болалар тарбияси бўйича ота-оналар билан савол-жавоб кўринишида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ота-оналарнинг болалар хулқ-атвори, уларда кузатиладиган салбий хатти-ҳаракатлар, хулқ-атворида “салбий оғишлар” кузатиладиган болаларнинг турлари, болаларда тарбияси қийинликнинг кўринишлари ва бошқа саволларга жавоблар ҳамда болалардаги девиант хулқ-атворнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар берилган. мазкур қўлланма ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамапси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг “ҳуқуқни тикловчи одил судлов тадбирлари ва замонавий йўналишлар асосида хатар гуруҳидаги болаларни жамиятга ижтимоий мослашуви, реабилитация ва интеграцияси механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий лойиҳаси доирасида яратилди. қўлланма кенг жамоатчилик оммаси учун мўлжалланган. тақризчилар: р.расулева, олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳузуридаги бош илмий-методик маркази методисти, психология фанлари номзоди ж.к.фазилов, а.авлоний номидаги хтхқтмоми маънавий-маърифий ва илмий ишлар бўйича …
2 / 48
очиғини айтганда, ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги муносабатларда кузатиладиган бундай муаммолар битта ёки иккита оилага тааллуқли муаммо эмас, балки у кўпчилик оилаларни қийнаётган муаммо ҳисобланади. дарҳақиқат, ота-онанинг тарбиясини қабул қилмайдиган, уларнинг ўгитларини эшитмайдиган, турли-туман нотўғри йўлларга кириб кетган болалар қаердан пайдо бўлади? қандай қилиб шунақанги болаларнинг пайдо бўлишининг олдини олиш мумкин? умуман, хулқи оғишган болаларни қайтадан тарбиялаб бўладими? тарбиялаб бўлса, қандай тарбиялаш зарур? аксарият ота-оналар шунга ўхшаш саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишади. уларнинг безовталигини тушунса бўлади. чунки хушхулқ, одобли, ҳар томонлама етук бола ота-она кўзининг нури, қалбининг қўридир. бундай фарзандларни вояга етказиш икки томонлама фойдалидир. биринчидан, бундай фарзандлар жамиятимизнинг устунлари бўлиб, уларнинг елкасига қурилган бино мустаҳкам бўлади ва натижада мамлакатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий-руҳий тараққиёти жадаллашади. иккинчидан, бундай фарзандлар билан ота-оналар кексалик гаштини суриши мумкин ва натижада мамлакатимиздаги демографик муаммолар ҳам ўз ечимини топади. бироқ, афсуслар бўлсинки, орамизда шундай фарзандлар ҳам учраб турадики, улар ҳам ўз оиласига, ҳам жамиятга зарар келтиради. …
3 / 48
рли, бир вақтнинг ўзида қанчалар тушунарсиз муаммолар. яна шуниси борки, боланинг ҳар бир ёшига мос муаммолар мавжуд. шу муаммолар ичида, уларнинг ечилиши ва ечилмаслиги баробарида болада маълум характер, ҳаётий тажриба, дунёқараш, мустақиллик ёки тобелик шаклланади. катталарнинг болаларга тарбиявий таъсири бола ҳаётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган масала ҳисобланади. сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур қўлланма нафақат фарзандингизда ғайриодатий хулқ-атворнинг пайдо бўлиш сабабларини тушуниб олишингизга ёрдам беради, балки одатда тажрибасиз ота-оналарда кузатиладиган, улар орасида тарбиядаги кенг тарқалган хатоларнинг олдини олиш имкониятини беради. бу ерда бугунги кунда ота-оналарни қизиқтирган саволларга жавобларни топиш мумкин. шу жиҳатдан бу қўлланма кўпчиликни қизиқтиради ва улар ўзларини қийнаган саволларга жавоб топади, деган умиддамиз. савол: нотўғри тарбияни келтириб чиқарадиган тарбиявий усулларга қайсилар киради? жавоб: бундай тарбияга қуйидагилар киради: 1)“ҳаракат қоидалари” усули; 2) “боғ” усули; 3) “мукофот ва жазо” усули. “ҳаракат қоидалари” усулида худди йўл ҳаракати қоидаларига ўргатиш кўринишида болага таъсир қилинади. ота-оналар болани маълум қоидаларга ўргатилса, шунинг ўзи етарли, …
4 / 48
ган дарахтига қарагандек қарашади. гўё ота-она боғбон. “боғбон” ота-оналар ўсиб келаётган ниҳолнинг нотўғри ўсган шохларини қирққандек, ўз боласининг камчиликларини тўғрилаб борсак етарли, деб ўйлашади. шундай қилсак боламиз секин-аста яхшиланиб бораверади ва ёши улғайгани сари боламизнинг тарбияси юксалади, деган фикрдадирлар. бола дарахт эмас, у инсон. ўсимликларга қўлланиладиган усуллар болаларга таъсир қилмайди. бундай тарбия усули билан ота-оналар қанчалик болалардаги камчиликларни камайтиришга уринишмасин, болалар ўзгариб қолмайди. бу ҳақиқатни англамаган ота-оналар бир умр болалардаги камчиликлар билан курашадилар, бироқ уларнинг саъй-ҳаракатлари натижа бермайди. учинчи усул “мукофот ва жазо” усули деб аталади. бунда ота-оналар болаларини айб иш қилиб қўйсалар жазолайдилар ва яхши иш қилсалар “мукофотлайдилар”, яъни мақтаб қўядилар. болаларни табиялаш учун шунинг ўзи етарли деб ҳисоблашадилар. холбуки бола бу усул билан тарбияланганда ҳар доим ҳам яхшиланиб бормайди. балки у ота-онасидан қўрқиб ёки унинг мақтовини олиш учунгина ҳаракат қилади. бола ўзи қилаётган ишнинг асл моҳиятини тушуниб етмайди. бундан ташқари, ота-оналарнинг ҳар доим ҳам адолатли бўлишлигига кафолат йўқ. …
5 / 48
мулоқотга киришмайдилар ва бола хулқ-атворидаги ўзгаришларни тушунишмайдилар. боланинг ёш даврларида кузатиладиган барча кризисларида уларга фаол мулоқот зарур бўлади. фаол мулоқот деганда болада кузатилаётган муаммоларни, шубҳаларни, кутилмаган вазиятларни муҳокама қилиш назарда тутилади. ҳар бир ота-она ўзларига шундай савол бериб кўрмоғи зарур: 1. мен кечқурун, эрталаб нонушта вақтида, мактабдан (колеждан, лицейдан) келганида ўз фарзандим билан нима ҳақида гаплашдим? 2. фарзандим ўзини қийнаган муаммолар бўйича гаплашгани қачон менга учрашган эди? 3. фарзандим билан мулоқот қилишга бир кунда қанча вақтим кетади? 4. фарзандим билан мен қачон кинога, театрга борганман ёки у билан қизиқарли китобни муҳокама қилганман? 5. фарзандим билан бартараф этилмаган бирорта низоли вазият қолдими? 6. сўнгги ойларда ёки йилда фарзандим ўзгардими? агар ўзгарган бўлса, қайси томонга: ижобий томонгами ёки салбий томонгами? агар боланинг хулқ-атворида салбий томонга ўзгариш кузатилса, албатта бу ҳолатнинг сабабини аниқлашга ҳаракат қилинг. балки у ўзидаги маълум ўзгариш билан сизнинг эътиборингизни тортмоқчидир. балки у сизни ёрдамга чақираётгандир. сиз тезда уни тўхтатинг, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 48 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "bolalar tarbiyasi bo'yicha savollar - javoblar (ota-ona-lar ga tavsiyalar)"

республика болалар ижтимоий мослашуви маркази болалар тарбияси бўйича саволларга - жавоблар (ота-оналарга тавсиялар) тошкент - 2013 удк ббк алимов х., азимова ф. болалар тарбияси бўйича саволларга - жавоблар (ота-оналарга тавсиялар). – т.: фан ва технология, 2013. – 48 б. қўлланма болалар тарбияси бўйича ота-оналар билан савол-жавоб кўринишида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ота-оналарнинг болалар хулқ-атвори, уларда кузатиладиган салбий хатти-ҳаракатлар, хулқ-атворида “салбий оғишлар” кузатиладиган болаларнинг турлари, болаларда тарбияси қийинликнинг кўринишлари ва бошқа саволларга жавоблар ҳамда болалардаги девиант хулқ-атворнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар берилган. мазкур қўлланма ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамапси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаш...

Этот файл содержит 48 стр. в формате DOCX (112,1 КБ). Чтобы скачать "bolalar tarbiyasi bo'yicha savollar - javoblar (ota-ona-lar ga tavsiyalar)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: bolalar tarbiyasi bo'yicha savo… DOCX 48 стр. Бесплатная загрузка Telegram