"зумрадойлар давраси"

DOCX 129 sahifa 12,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 129
_______мтм “зумрадойлар давраси” мавзу 2020 йил № мавзу 1 одоб саломдан бошланади 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 мавзу : одоб саломдан бошланади мақсад: болаларга катталарга ва тенгдошларига нисбатан самимий муносабатда бўлиш малакасини шакллантириш, катталарга “ассалому алайкум” деган сўзни тўғри ва тўлиқ айтиб саломлашишга ўргатиш. болаларга “ассалому алайкум, сизга саломатлик тилайман” деган маънони англатса “ваалайкум ассалом, сизга ҳам саломатлик тилайман” эканлигини тушунтириш. ўзбекона миллий саломлашишнинг ўзига хослиги табассум, очиқ чехра, самимий меҳр билан бир-бирига боқиш. “ассалому алайкум” деб саломлашганда очиқ чехрали ва табассум билан салом берувчи алик олувчиларнинг, товушлари бир-бирига эшитарли бўлиши кераклигини тушунтириш. керакли жихозлар: мавзў бўйича мазмунли расмлар, акт, видеороликлар, қўшиқ, калонка. фаолиятнинг бориши: тарбиячи : қани келинг болажонлар бир саломлашиб олайликчи. ассалому алайкум, менинг жажидан, шакар болажонларим бугун сиз билан одоб саломдан бошланади мавзусида сухбатлашамиз. қани болажонлар биз суҳбатимизни нимадан бошлаб олдик. паризода: саломлашишдан. тарбиячи: эрталаб юз-қулимизни …
2 / 129
иради. кўча-куйда қўни-қўшниларни кўрганимизда, учраган нотаниш кишиларга албатта ўн қўлни кўксингизга қўйиб олдинга сал эгилган ҳолда тавазе билан саломлашинг. болажонлар салом бериш яхши одат-а. яхши одатлар доимо катталарни хурсанд қилади. қани салом бериш хақида ким шеър айтиб беради. саида: салом билан бошланар билсанг одоб ва ахлоқ салом билан бегона бўлар тезда дўст-иноқ маржона: салом ассалом минг минг сўзлар ичра дурдона салом хар бир боланинг одобидан нишона тарбиячи: болажонлар рахмат сизларга. уйга борганингизда тўғри саломлашишни ўрганганингизни ота-онангизга ва бобо-бувингизга айтиб беринг. мавзу : ота-онага ҳурмат мақсад: болаларга ота-она энг қадрли инсон эканини тушунтириш. ота-она биз учун энг азиз, энг яқин кишилар улар фарзандни дунёга келтирадилар. умр бўйи фарзанд деб яшайдилар. шундай экан хар бир бола ўз ота-онасини хурматини жойига қуйиш, уларнинг кўнглини оғритмаслиги керак. улар чақирганда лаббай, хўп бўлади дейиш, уларга салом беришни канда қилмаслик, насихатларига қулоқ солиш, уларни ҳурмат билан ўриндан туриб қарши олиш, ота-онанинг суҳбатини бузмаслик, қилаётган ишларига кўмаклашиш, …
3 / 129
болалар: ха яхши кўрамиз. уларни ҳурмат қиламиз. тарбиячи: баракалла болажонларим биз ота-оналаримизга саломни канда қилмаслигимиз, сўзларини қунт билан тинглашимиз, насихатларига қулоқ солишимиз, уларга инжиқлик қилмаслигимиз керак. ота-онасини яхши кўрадиган болалар ота-оналарига мулойимлик билан гапирадилар. ота-оналарининг илтимосларини ва топшириқларини бажарадилар. айтган гапларига қулоқ соладилар. ота-оналари чақирганда лаббай , хўп бўлади деб жавоб берадилар. уларни ҳурмат билан ўриндан туриб қарши оладилар. қилаётган ишларига кўмаклашадилар. мана бу кўриб турган сўратингиздаги қизалоқ ҳам мана шу хислатларга эга. қани қизалоқларим ота-она хақида ёд олган шеърларимиздан ким айтиб беради? лола: ота-она икки сўз бири қошу бири кўз бир-биридан қимматли меҳри дарё химматли улар ўзин ўйламас фарзанди соғ бўлса бас малика: гоҳ йиқилиб турса ҳам гоҳи йиғлаб кулса ҳам ҳаммасига чидарлар булар қўшша чинорлар тарбиячи: болалар энди диқатингизни компютерга қаратинг. сизларга ҳозир бир қизалоқ хақида хикояни томоша қиламиз. қани болажонлар қизалоқ нима учун кўчадан кеч келди?, қизалоқ нима учун ойисидан кечирим сўради? сиз кўчада қандай ўйнайсиз? сиз …
4 / 129
т, акт видео роликлар. фаолиятнинг бориши тарбиячи: бугун болажонлар мен сизлар билан “бизнинг оила” мавзусида суҳбатлашамиз. ойимиз, дадамиз, акмиз, укамиз ҳаммамиз биргаликда оила бўламиз. мен ҳаммангизни оилангиз ҳақида сўзлаб беришингизни хоҳлайман. ким оиласи ҳақида сўзлаб беришни хоҳлайди ? камола сизнинг оилангиз нечта кишидан иборат ? оилангизда ким яшайди ? камола: бизнинг оиламизда олти кишидан иборат. бобом, бувим, онам, дадам, опам ва мен. биз жуда иноқмиз. доимо бир-биримизга ёрдамлашамиз. уй ишларини биргалашиб қиламиз. тарбиячи: баракалла, камола сизлар оилангизда жуда иноқ яшар экансизлар. яна ким оиласи хақида гапириб беради? тарбиячи болалар бўйига мос қилиб “менинг оилам” мавзусидаги рамсни илади ва болаларга хамжихатлик, ахиллик билан яшаётган оилани расмлар орқали изохлаб беришга харакат қилади. тарбиячи: расмга диққат билан қараб тасвирланган манзарани гапириб беринг? -расмда қандай оила тасвирланган? -оила аъзолари нима иш билан машгул -сизнингча расмда хафтанинг қайси куни тасиврланган? -сиз буни қандай билдингиз? ўйлаб кўрингчи қизлар бувисига қарашгунча нима иш билан банд бўлишган? тарбиячи: …
5 / 129
г ўз бувижонисини хурмат қилиш уларнинг хизматида бўлишни тушанадилар. керакли жихозлар: хар бир боланинг бувижониси билан тушган расми, акт. фаолиятнинг бориши: тарбиячи : ассалому алайкум болажонларим бугун биз бувижонларимиз хакида суҳбат олиб борамиз. хаммамиз ўз бувижонларимизни жуда яхши кўрамиз-а. бувижонларимиз меҳрибон, тўғри сўз доно бўладилар. биз уларнинг сўзларига қулоқ солишни, берган насихатларига амал қилишимиз зарур. биз буви-буважонларимизнинг уй юмушларига ёрдамлашиб, дуоларини олишимиз, уларни ҳурмат қилишимиз керак. одобли болалар кексаларга мехрибон бўладилар. қани болажонларим ким бугун уйда бувижониси билан бирга қандай ишлар билан машхул бўлганликлари хақида сўзлаб беради. шахинабону: бугун мен бува, бувижонларимга эрталаб турганларида юз-қулларини ювиш учун сув ҳамда сочиқ олиб уларнинг қўлларига сув қуйиб юзаларини ювишда ёрдамлашдим. шодиёна: менинг бувижоним хар куни боғчага олиб келадилар ва боғчадан олиб кетадилар. боғчадан уйга борганимда менга эртаклар ўқиб берадилар. мен бувижонимни жуда ҳам яхши кўраман. менга берган топшириқларини хўп бўлади деб тезда бажараман. тарбиячи: рахмат сизларга болажонларим, хаммаларингиз буви ва буважонларингизга ёрдамлашинг. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 129 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""зумрадойлар давраси"" haqida

_______мтм “зумрадойлар давраси” мавзу 2020 йил № мавзу 1 одоб саломдан бошланади 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 мавзу : одоб саломдан бошланади мақсад: болаларга катталарга ва тенгдошларига нисбатан самимий муносабатда бўлиш малакасини шакллантириш, катталарга “ассалому алайкум” деган сўзни тўғри ва тўлиқ айтиб саломлашишга ўргатиш. болаларга “ассалому алайкум, сизга саломатлик тилайман” деган маънони англатса “ваалайкум ассалом, сизга ҳам саломатлик тилайман” эканлигини тушунтириш. ўзбекона миллий саломлашишнинг ўзига хослиги табассум, очиқ чехра, самимий меҳр билан бир-бирига боқиш. “ассалому алайкум” деб саломлашганда очиқ чехрали ва табассум билан салом берувчи алик олувчиларнинг, товушлари бир-бирига эшитарли бўлиши кераклигини тушунтириш. керакли жихозлар: мавзў бўйича мазм...

Bu fayl DOCX formatida 129 sahifadan iborat (12,6 MB). ""зумрадойлар давраси""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "зумрадойлар давраси" DOCX 129 sahifa Bepul yuklash Telegram