mikroorganizmlarni hayot faoliyati mahsulotlarini (pigmentlar, fermentlar, toksinlar va boshq.) identifikatsiyada qo'llanishi

DOCX 6 sahifa 252,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
тема: микроорганизмларни хаёт фаолияти махсулотларини (пигментлар, ферментлар, токсинлар ва бошқ.) идентификацияда қўлланилиши tmi. bakteriyalarda fermentativ jarayonlar. tashqi muhitni biologik va tehnologik chiqindilar bilan ifloslanishi бактерия токсинлари (заҳарли моддалари). бактериялар синтез қиладиган захарли моддалар кимёвий табиатига кўра оқсиллар (экзотоксинлар) ёки липополисахаридлар (эндотоксинлар) бўлиши мумкин. оқсиллар бактерия хужайрасининг ташқи қобиғида жойлашган бўлиб, тўлиқ ташқарига синтез қилинадиган (v.cholerae холерогени, v.parahaemolyticus гемолизини, cor.diphteriae гистотоксини ва бошқалар), қисман (bord.pertussis лейкотоксини, cl.teteani тетаноспазмини, cl.botulinum нейротоксини) ва умуман синтез қилинмайдиган турлар (sh.dysenteriae энтеротоксини, y.pestis “сичқон токсини”)га бўлинади. охирги хиллари фақат бактерия хужайраси парчаланганидан кейин ташқарига тушади. бинобарин, оқсил табиатли токсинлар нафақат микроб вирулентлигининг амалга ошишида, балки бактерияларнинг метаболик жараёнларида хам қатнашади. оқсил табиатли токсинлар. бу хилга мансуб 80 дан ортиқ бактерия захарлари тафовут қилинади. улар бир-биридан молекуляр массаси, кимёвий тузилиши, троплиги (мойиллиги) ва биологик фаоллиги билан фарқ қилади. оқсиллар асосан термолабил бўлишига қарамай, уларнинг иссиққа чидамли турлари хам мавжуд. масалан, cl.botulinum, e.coli, патоген стафилококклар ишлаб чиқарадиган захарлар …
2 / 6
гемолизин) ва лейкоцитлар (лейкоцидин) ўтказувчанлигини оширади, натижада биринчилари гемолизга учрайди, иккинчилари эса парчаланди. функционал блокаторлар – хужайра аденилатциклаза ферменти фаоллигини оширадиган энтеротоксинлар, улар таъсирида ингичка ичак деворининг ўтказувчанлиги ошади ва суюљлик кўп миқдорда чиқиб кетиши хисобига диарея юзага келади. масалан, патоген вабо вибриони ишлаб чиқарадиган холероген, энтеробактерияларнинг энтеротоксинлари худди шундай хусусиятга эга. бу гуруќга яна токсикоблокатор ва нейротоксинлар ќам киради. биринчисига куйдирги ва ўлат қўзғатувчиларининг вирулентлик омиллари мисол бўлади, улар энтеротоксинлардан фарқли ўлароқ аденилатциклаза ферменти фаоллигини сусайтиради, чунки у бу фермент антагонисти хисобланади. нейротоксинлар (тетаноспазмин, ботулиник токсин) орқа ва бош мия хужайраларига таъсир кўрсатади. патоген стафилококк ва стрептококклар ишлаб чиқарадиган эксфолиатин ва эритрогенинлар хужайраларнинг ўзаро ва хужайрааро моддалар таъсирлашуви жараёнларига таъсир кўрсатади. оқсил табиатли токсинларнинг юқори захарлилиги улар молекуласининг макроорганизм гормон, фермент ва нейромедиаторлари суббирликларига ўхшашлиги билан боғлиқ. натижада улар хаёт учун зарур бирикмаларининг функционал фаоллигини антиметаболит сифатида тўсади. экзотоксинлар юқори тропликка эга (моно- ва политроплик). улар патоген микроб тушган …
3 / 6
ил фаглар днксида, e.coli нинг эса плазмидаларида жойлашган ва х.к. токсигенлик турга хос доимий белги хисобланмайди, яъни хамма токсиген бактериялар токсин ишлаб чиқаравермайди. токсинларнинг таъсир бирлиги уларга мойил тажриба хайвонларида dlm ва dl50 ўлчанади. масалан, қоқшол токсинини 1 мг да оқ сичқонларни ўлдирувчи 200000 dlm бор. эндотоксинлар бактерия қобиғи билан боғланган бўлиб, организмда микроб хужайраси парчаланганидан сўнг ажралиб чиқади. эндотоксинлар кимёвий таркиби бўйича лпс бўлгани учун, кўпроқ грамманфий бактерияларда учрайди. улар глюцидо-липидо-протеин бирикмасидан иборат бўлиб, иссиққа чидамли (термостабил), автоклавда хам ўз кучини сақлаб қолади ва протеолитик ферментлар таъсирида парчаланмайди, эндотоксин формалин таъсирига хам чидамли. эндотоксин тажриба хайвонларига катта миқдорда киритилса, фагоцитознинг пасайиши, холсизлик кузатилади, нафас олиш қийинлашади, юрак фаолияти сусаяди, тана харорати пасаяди. аксинча, кичик миљдорда киритилса, қарама-қарши холат кузатилади: фагоцитоз кучаяди, тана харорати кўтарилади ва х.к. лпс қонга тушгач қон хужайраларига таъсир кўрсатиб, улардан пироген моддалар ажралади, натижада одам иситмалайди. дастлаб лейкопения, кейин эса иккиламчи лейкоцитоз кузатилади. хар хил …
4 / 6
иборат бўлиб, ўта махсус, шунинг учун микроорганизмларда моддалар алмашинувида мухим ахамиятга эга. уларнинг махсуслиги аминокислоталар гурухи хосил хиладиган фаол марказга боғлиқ. хозирги маълумотларга кўра микроорганизмлар 6 хил ферментларни синтез қилади: 1) оксидоредуктаза; 2) трансфераза; 3) лиаза; 4) гидролаза; 5) изомераза; 6) лигаза. ферментлар хар бир микроорганизмни генлар орқали назорат қилиб турадиган қатъий белги хисобланади. шу сабабли бактерияларнинг сахаралитик, протеолитик ва бошқа ферментларини аниқлаш микроорганизмларни идентификация қилишда ақамияти катта. нейраминидаза, гиалуронидаза, коагулаза каби ферментлар эса микроорганизмларнинг патогенлик хусусиятини таъминлайди. бир гурух ферментлар микроорганизм хужайрасининг цитоплазмасида, иккинчи гурухи цитоплазматик мембрана ва переплазматик бўшлимда жойлашади, бошқалари эса, жумладан гидролазалар атроф мухитга ажралади. шунга кўра улар экзо- ва эндоферментларга бўлинади. экзоферментлар атроф мухитдаги макромолекулаларни содда бирикмаларга парчалайди, сўнгра улар микроб хужайрасига киради. айрим цитоплазмада жойлашган ферментлар бир-биридан алохида, бошқалари эса биргаликда фаолият кўрсатиб, метаболитик реакцияларнинг кетма-кет бир текисда кечишини таъминлайди. хужайра ичидаги тузилиши ва фаолияти билан бир-бирига бириккан ферментлар, масалан, цитоплазматик мембранада жойлашган нафас …
5 / 6
, галактозиопермеаза ва бошқалар киради. аммо бу субстратлар бўлмаса, индуктив ферментлар бактериялар хужайрасида жуда кам миқдорда бўлади. индуктив ферментлар хужайрадаги эркин аминокислоталар хисобига синтез қилинади, бунда бактериядаги тайёр оқсиллар фаол қатнашади. бактериялар хужайрасининг нормал ривожланиши ва фаолият кўрсатиши учун 1000–4000 гача фермент зарур. улар атроф мухитдан озиқ модданинг бактериялар хужайрасига ўтишини таъминлайди ва хужайрадаги энергияни, аминокислота, нуклеотидлар, нуклеин кислота, липидлар биосинтезини, цитогенезини идора қилади. микроорганизмларнинг пигмент хосил қилиши. сув, тупроқ ва хавода яшайдиган бактерия ва замбуруғларнинг айрим турлари пигмент хосил қилиш хусусиятига эга; қаттиқ мухитда колониялар қизил (serratia marcescens, актиномицетлар, ачитљилар), пушти (пушти микрококк), тилла ранг (тилла ранг стафилококк), оқ (оқ стафилококк), хаво ранг (кўк йирингли бактерия), бинафша ранг (бинафша рангдаги хромобактерия), қора ва тим қора (ачитқи ва замбуруғлар), сариқ ёки зангори (сил микобактерияси) рангларда бўлиши, айримлар икки ва ундан кўп пигмент хосил қилиши мумкин (оқ, сариқ, тилла ранг стафилококклар). кислород харорат ва қуёш нури етарли миқдорда бўлгандагина пигментлар хосил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mikroorganizmlarni hayot faoliyati mahsulotlarini (pigmentlar, fermentlar, toksinlar va boshq.) identifikatsiyada qo'llanishi" haqida

тема: микроорганизмларни хаёт фаолияти махсулотларини (пигментлар, ферментлар, токсинлар ва бошқ.) идентификацияда қўлланилиши tmi. bakteriyalarda fermentativ jarayonlar. tashqi muhitni biologik va tehnologik chiqindilar bilan ifloslanishi бактерия токсинлари (заҳарли моддалари). бактериялар синтез қиладиган захарли моддалар кимёвий табиатига кўра оқсиллар (экзотоксинлар) ёки липополисахаридлар (эндотоксинлар) бўлиши мумкин. оқсиллар бактерия хужайрасининг ташқи қобиғида жойлашган бўлиб, тўлиқ ташқарига синтез қилинадиган (v.cholerae холерогени, v.parahaemolyticus гемолизини, cor.diphteriae гистотоксини ва бошқалар), қисман (bord.pertussis лейкотоксини, cl.teteani тетаноспазмини, cl.botulinum нейротоксини) ва умуман синтез қилинмайдиган турлар (sh.dysenteriae энтеротоксини, y.pestis “сичқо...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (252,9 KB). "mikroorganizmlarni hayot faoliyati mahsulotlarini (pigmentlar, fermentlar, toksinlar va boshq.) identifikatsiyada qo'llanishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mikroorganizmlarni hayot faoliy… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram