саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш

PPT 387,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1477479872_63860.ppt саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш саноатни жойлаштириш тамойиллари саноатни мамлакат ҳудудида оқилона жойлаштириш – жамият қурилишининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, республика ва ҳар бир иқтисодий район халқ хўжалигини юқори даражага кўтариш ва ривожлантиришнинг зарурий шартидир. маълумки, ишлаб чиқарувчи кучлар ва унинг энг муҳим элементи бўлган саноатни жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари ишлаб чиқариш усули билан белгиланади. шу сабаблиz ҳозирги бозор муносабатларини шакллантиришда, унинг барча тармоқларини жойлаштиришда иқтисодий ислоҳотни давлат амалга оширмоқда ва бу унинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда уни амалга ошириш миллий иқтисодиётимизнинг ҳозирги ҳолати ва стратегик вазифалари билан белгиланади. саноатни жойлаштириш саноатни жойлаштириш деганда, уни ер шари ҳудудида, шунингдек, айрим мамлакат ёки иқтисодий районларда тақсимланиши тушунилади. саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш унинг ҳудудий ташкил этиш шаклларини ифодалайди ва корхона (фирма)ларни маъмурий ва иқтисодий районларда жойлаштиришда намоён бўлади. миллий иқтисодиётнинг бу реал секторини жойлаштириш ҳам бевосита ҳудудий меҳнат тақсимоти билан боғлиқ. ижтимоий меҳнат тақсимоти унсури бўлган ҳудудий меҳнат …
2
ойликларидан ҳар томонлама самарали фойдаланиш ва бунинг натижасида ижтимоий меҳнат унумдорлигини юксалтириш, ҳар бир корхонада маҳсулот таннархини пасайтириш, мамлакат барча иқтисодий ҳудудларини бир текис ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқ ҳамда саноат ва қишлоқ хўжалиги ўртасидаги тафовутни йўқотиш, мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш имконини беради. саноатнинг оқилона жойлашиши транспорт ва қишлоқ хўжалигининг жойлашишига ҳамда янги шаҳар ва қишлоқларнинг пайдо бўлишига, айрим иқтисодий ҳудудларнинг муайян маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувига олиб келади. саноатни иқтисодий ҳудудлар бўйлаб жойлаштириш ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга катта таъсир кўрсатади. ишлаб чиқариш жараёнига узлуксиз эришиш, тежамкор ижтимоий меҳнат унумдорлиги ўсиши ҳамда аҳолининг моддий ва маданий фаравонлиги кўтарилиши саноат ишлаб чиқаришини жойлаштиришнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги мезонидир. ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг фундаментал тамойиллари мавжуд бўлиб, улар ишлаб чиқариш кучларини, хусусан, саноатни мамлакат бўйича оқилона жойлаштириш, иқтисодий сиёсатни амалга оширишда илмий асос бўлиб хизмат қилади. улар жумласига қуйидагилар киради: саноат ишлаб чиқаришини авваламбор хомашё, ёқилғи-энергетика манбаларига яқин ва ниҳоят, саноат маҳсулотларини истеъмолчи ҳудудуларга тобора …
3
н маълум бўлаяптики, саноат ишлаб чиқаришини хомашё манбаига ва истеъмолчи ҳудудларга яқин жойлаштириш саноатни оқилона жойлаштиришнинг энг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади. саноатнинг хомашё базасига яқин бўлиши қайта ишлашнинг барча тадрижий босқичларида ушбу ресурсни қайта ишлашдан тортиб, яримфабрикатдан тайёр маҳсулот олишга қадар, меҳнатнинг энг кам сарфлаш имкониятини назарда тутади. масалан, электроэнергетика кўпинча сув ёки ёқилғи базасида ривожланади, тўқимачилик саноати хомашё манбаига яқинлаштирилади, озиқ-овқат саноати эса кўпроқ истеъмолчи ҳудудларда жойлаштирилади. саноатни хомашё ва ёқилғи-энергетика манбаига яқинлаштириш ҳудудларда мавжуд ресурсларни қайта ишлаш соҳасига жалб этиш, корхона (фирма)ларнинг оқилона ўлчамини (размерини) белгилаш имкониятини беради. хомашё, ёқилғи ва тайёр маҳсулотни узоқ масофага ташишни камайтиради ва шу асосда ижтимоий меҳнатни анчагина тежашга олиб келади. саноатнинг хомашё, ёқилғи-энергетика манбалари ва истеъмолчиларга яқин жойлаштирилиши саноат ишлаб чиқариши мамлакат бўйлаб бир текис тақсимланишини таъминламайди. чунки мамлакат бўйлаб ишлаб чиқариш ресурслари нотекис тақсимланган. саноатни бир текисда жойлаштириш саноат тараққиётининг бозор иқтисодиёти шароитига мос сифат хусусиятидир. лекин унинг барча соҳаларини дуч …
4
йтиради, саноатни жойлаштириш пунктларини анча эркин (пухта) танлаб олишга моддий-техник шарт-шароитлар яратиб беради. электронизациялаш ва кимёлаштириш ишлаб чиқариш соҳасига янгидан-янги материалларни, ишлаб чиқариш чиқиндиларини, иккиламчи ресурсларни жалб этади. хомашёдан мажмуали фойдаланиш турли хилдаги ишлаб чиқаришларни бирлаштиради. фан-техника тараққиёти геологик - қидирув ишларини кенгайтиришга, мамлакатнинг турли ҳудудларида минерал хомашёнинг янги конларини очишга имконият туғдиради. саноатни жойлаштириш режаси, янги корхоналар ва ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари жойлаштириладиган ҳудудлар ва пунктлари танланишининг ҳар томонлама иқтисодий асосланишини талаб қилади.
5
саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш" haqida

1477479872_63860.ppt саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш саноатни жойлаштириш тамойиллари саноатни мамлакат ҳудудида оқилона жойлаштириш – жамият қурилишининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, республика ва ҳар бир иқтисодий район халқ хўжалигини юқори даражага кўтариш ва ривожлантиришнинг зарурий шартидир. маълумки, ишлаб чиқарувчи кучлар ва унинг энг муҳим элементи бўлган саноатни жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари ишлаб чиқариш усули билан белгиланади. шу сабаблиz ҳозирги бозор муносабатларини шакллантиришда, унинг барча тармоқларини жойлаштиришда иқтисодий ислоҳотни давлат амалга оширмоқда ва бу унинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда уни амалга ошириш миллий иқтисодиётимизнинг ҳозирги ҳолати ва стратегик вазифалари билан белгиланади. саноатни жойл...

PPT format, 387,0 KB. "саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.