идрок

DOCX 8 стр. 40,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
6 - мавзу: идрок режа: 1. идрок ҳақида тушунча. 2. идрокнинг нерв физиологик асоси 3. идрокнинг таснифи 4. фазони идрок қилиш 5. вақтни идрок қилиш 6. ҳаракатни идрок қилиш таянч иборалар: апперцепция, галлюцинация, идрокдаги иллюзия, идрокнинг предметлилиги, идрокнинг яхлитлиги, константлик, кузатувчанлик. идрок ҳақида тушунча. идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён бўлиб, барча руҳий ҳолатлар, хусусиятлар, хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўлади, акс эттиришда иштирок этади. идрок сезгига нисбатан бир мунча мураккаброқ, тўлароқ акс эттириш жараёни бўлиб, сезги аъзоларимизга таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларни бутун белги ҳамда хусусиятлари билан бутунлигича, яъни яхлит акс эттиришдан иборатдир. масалан, олмани кўрган пайтимизда унинг шакли, ранги, таъми, ҳиди ва нави билан биргаликда бир бутун нарса тарзида идрок этамиз. демак, идрок қилиш жараёнида деярли барча сезгиларимиз қатнашади. шунинг учун ҳам идрок сезгига нисбатан анча мураккаб акс эттириш жараёнидир. шахс теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг фақат …
2 / 8
б бўлмайди. идрок ўзига хос тузилишга эга бўлган ҳиссий билишнинг сифат жиҳатидан янги юксакроқ босқичидир. идрокнинг муҳим томонларидан бири – унинг хусусиятларини турли жабҳалар, вазиятлар, шароитларда намоён бўлишидир. идрокнинг муҳим хусусиятларидан бири – бу фаол равишда бевосита акс эттириш имкониятининг мавжудлигидир. одатда инсоннинг идрок қилиш (перцептив) фаолиятини унинг ўзлаштирилган билимлари, тўплаган тажрибалари шунингдек, мураккаб аналитик-синтетик ҳаракатлар тизими замирида юзага келади. идрокнинг яна бир муҳим хусусияти, унинг нарса ва ҳодисаларни умумлашган ҳолда акс эттирилишдир. маълумки, инсон психикасига кириб бораётган кўп қиррали, кўп ёқлама амаллари идрок қилиш билан чекланиб, чегараланиб қолмасдан, балки ўша мажмуа аниқ қисм ёки ҳодиса сифатида баҳоланади. идрокнинг навбатдаги хусусияти унинг ҳаракатчанлиги ва бошқарувчанлигидир. масалан: тошкўмир ёруғликда ёғду сочади, оқ қоғоздан кўпроқ нур балқийди. лекин инсон бу нарсаларни “қора” ва “оқ” деб идрок қилади, вужудга келган бевосита субъектив таассуротларга нисбатан ўзгартиришлар, тузатишлар киритади. идрок жараёнида деярли барча сезгиларимиз иштирок этса ҳам идрок сезгиларимизнинг оддий йиғиндисидан иборат деб бўлмайди. идрок …
3 / 8
ди. диққат қаратилгандагина таъсир этаётган нарса ва ҳодисаларни равшан идрок этамиз. идрок жараёнида одамнинг илгари орттирган турмуш тажрибаси иштирок қилар экан, бинобарин идрок жараёни одамнинг хотираси билан боғлиқдир. идрокда ҳар доим хусусан таниш жараёни иштирок этади. таниш жараёни қатнашаётгани туфайли одам идрок қилаётган нарсаларини дарров англаб ола билади. машҳур рус физологларидан и.и.сеченовнинг таъкидлашича, одам ҳозирги идрокидан ҳосил бўлган образлар илгариги идрокларида вужудга келган ва хотирасида сақланиб қолган образлар билан таққослаб кўради. агар ҳозирги идрокдан ҳосил бўлган образ илгари худди шу нарсани идрок қилишдан вужудга келтирилган образга тўла мос келса, айни чоқда идрок қилаётган нарсасини танийди. аксинча, агар ҳозирги идрокдан ҳосил бўлган образ илгариги образга мос келмаса, яъни айни чоқда идрок қилаётган нарсани одам танимаса идрок давом эттирила беради. идрок жараёнида нутқ ва тафаккурнинг қатнашиши шунда намоён бўладики, ҳар бир идрок ниҳоясига бориб, ҳукм шаклида, яъни чигал гап шаклида ифодаланади. чунончи одамни ёки бирор идишни идрок қилаётганимизда идрокимизни, "бу пиёла" деб …
4 / 8
р хилда муносабатда бўлмайди. агар одам илгари бирор нарсани идрок қилаётган пайтда қаттиқ хафа бўлган, кайфияти бузилган бўлса, шу нарсани яна иккинчи марта идрок қилганда яна ҳиссиётларга нисбатан бўлса ҳам содир бўлади. бундан ташқари идрок ҳиссий ҳолатнинг иштироки яна шунда очиқ равшан кўринадики, одам қаттиқ қўрқинч ҳиссини бошидан кечираётган пайтда идроки янглиш бўлади, яъни кучли ҳиссий ҳолат таъсирида айрим нарсалар бошқача бўлиб кўринади. чунончи кечаси қоронғи кўчада қўрқиб келаётган одамга рўпарасидаги тўнка писиб, пойлаб, ўтирган одамга ўхшаб кўринади. шунинг учун ҳам " кўрққанга қўша кўринар" деган халқ мақоли бежиз айтилган эмас. аксинча, одамнинг кайфияти чоғ, хурсанд пайтида ҳамма идрок қилаётган нарсалари чиройли ва ёқимли бўлиб туюлади. маълумки, идрoк сезги аъзoлари асoсида вужудга келади. ҳар бир идрoк жараёнида бир неча сезги аъзoси иштирoк этади. лекин улардан бири энг муҳим ўринда туради. масалан, суратни идрoк қилишда кўриш oргани, мусиқа ва нутқни идрoк қилишда эшитиш oргани етакчилик қилади. идрoк жараёнида қайси сезги аъзoсининг …
5 / 8
тирувчи ҳид сезгиси, мазасини акс эттирувчи таъм билиш сезгиси, ҳаракатини акс эттирувчи тери сезгиси ва бoшқалар. бу сезгилар таҳлил ёрдамида ажратиб oлинади ва идрoкнинг перцептив тoмoнини ташкил қилади. улар иштирoкида нарсанинг барча xoссалари бир бутун ҳoлда акс эттирилади. бу эса идрoкнинг перцептив тoмoнини ташкил қилади. · ҳар бир идрoк таркибига кишининг ўтмишда ҳoсил қилинган билим ва тажрибалари киради. идрокнинг нерв физиологик асоси идрок ҳам сезги каби рефлектор жараён ҳисобланади. и.п.павлов бўйича идрокнинг негизини теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар рецепторларга таъсир этиши натижасида бош миянинг катта ярим шарлари қобиғида ҳосил бўладиган шартли рефлексларнинг муваққат нерв боғланишлари ташкил этади. ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисалар комплекс қўзғатувчи сифатида хизмат қилади. анализаторларнинг қобиқ бўлинмалар ўзагида ана шу комплекс қўзғатувчиларнинг мураккаб таҳлили ва синтези амалга оширилади. идрок сезгиларга қараганда миянинг анча юксак даражадаги таҳлил қилиш, умумлаштириш фаолияти ҳисобланади. таҳлил қилмасдан туриб, идрокнинг англанган бўлиши мумкин эмас. жумладан, нотаниш хорижий тилда айтилган нутқ бошдан-оёқ товушлар оқими тарзида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "идрок"

6 - мавзу: идрок режа: 1. идрок ҳақида тушунча. 2. идрокнинг нерв физиологик асоси 3. идрокнинг таснифи 4. фазони идрок қилиш 5. вақтни идрок қилиш 6. ҳаракатни идрок қилиш таянч иборалар: апперцепция, галлюцинация, идрокдаги иллюзия, идрокнинг предметлилиги, идрокнинг яхлитлиги, константлик, кузатувчанлик. идрок ҳақида тушунча. идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён бўлиб, барча руҳий ҳолатлар, хусусиятлар, хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўлади, акс эттиришда иштирок этади. идрок сезгига нисбатан бир мунча мураккаброқ, тўлароқ акс эттириш жараёни бўлиб, сезги аъзоларимизга таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларни бутун белги ҳамда хусусиятлари билан бутунлигича, яъни яхлит акс эттиришдан ...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (40,4 КБ). Чтобы скачать "идрок", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: идрок DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram