konstitutsiyada davlat hokimiyati va boshqarish tizimiga oid muhim demokratik o'zgarishlar

DOCX 6 pages 29.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
6-мавзу. конституцияда давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимига оид муҳим демократик ўзгаришлар режа: 1. янги таҳрирдаги конституцияда олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенат фаолиятига доир ўзгаришлар ва уларнинг ваколатлари. 2.янги таҳрирдаги конституцияда фуқаролик жамияти институтларига оид ўзгартириш ва қўшимчалар. 3.янги таҳрирдаги конституцияда маҳаллий давлат ҳокимияти ва халқ депутатлари кенгашларининг конституциявий ваколатлари. 4.янгиланган конституцияда суд тизимига оид ўзгаришлар. таянч сўзлар ва иборалар: парламент, президент, бош вазир, суд тизими, ҳисоб палатаси, ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни та ъминлаш принципи, фуқаролик жамияти институтлари, ннт, маҳаллий давлат ҳокимияти. 1. янгиланган конституцияда барча жабҳалар қатори давлат ҳокимияти ва бошқарув тизимига оид энг муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. конституциявий ислоҳотлар жараёнида давлат ҳокимиятини ташкил этиш бўлими бўйича келиб тушган таклифларнинг қарийб 20 фоизи, яъни 18 мингтаси айнан парламентни ислоҳ қилиш ғояси билан боғлиқ бўлди. ушбу нормаларнинг асосий мазмун-моҳияти давлат ҳокимиятини демократлаштириш, давлат ва жамият қурилишига оид муҳим масалаларни ҳал қилишда парламентнинг ролини оширишда намоён бўлади. шу асосда: биринчидан, …
2 / 6
18 тага оширилди. парламент назорати объектлари бўлмиш ижро ҳокимияти органлари ихчамлаштирилаётганидан келиб чиқиб, сенат ҳам ихчамлаштирилди. шу аснода, жойлардан тенг вакилликни сақлаб қолган ҳолда сенаторлар сони 65 нафар этиб белгиланди. бундан ташқари, қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунлар сенатда олтмиш кун ичида кўриб чиқилиши лозимлиги белгиланди. агар юқори палата бу муддат ичида қонунни кўриб чиқмаса, ушбу қонун имзолаш учун тўғридан-тўғри президентга юборилиши амалиёти жорий этилди. мазкур қоида қонун ижодкорлигига оид тартиб-таомилларни соддалаштиришга хизмат қилди. бундай амалиёт чехия, полша, япония, қозоғистон, россия каби давлатларнинг парламент фаолиятида кенг қўлланилади. давлат ҳокимияти тизимида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни таъминлаш принципидан келиб чиқиб, вазирликлар ва давлат бошқаруви органларини тузиш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларни тасдиқлаш ваколати сенатга ўтказилди. бош прокурор, ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал сенатда кўриб чиқилиб, кейин тайинланиши, махсус хизматлар устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзодни ҳам сенат билан маслаҳатлашувлардан сўнг тайинлаш амалиёти жорий қилинди. учинчидан, олий мажлис палаталарининг биргаликдаги …
3 / 6
тартиби жорий қилинди. чунки сайланган давлат бошлиғи ўз дастурини амалга ошириши учун давлат ишлари бўйича энг масъул шахс сифатида ижро ҳокимиятига оид ваколатларга эга бўлиши зарур. бу амалиёт чет элда ҳам кенг тарқалган. қаердаки, давлат бошлиғи халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланса, у ижро ҳокимиятига оид барча зарур ваколатларга эга бўлади. жанубий корея, франция, португалия, озарбайжон, аргентина ва бир қатор қўшни давлатларда ҳам шундай. бешинчидан, мамлакатимизда конституциявий қонунийликнинг таъминланишига масъул ҳисобланган конституциявий суднинг турли таъсирлардан холи бўлиши, унинг мустақиллигини кучайтириш мақсадида халқаро тажрибани инобатга олиб, мазкур суд судяларини ўн йилга бир маротаба сайлаш тартиби жорий қилинди. олтинчидан, давлат ҳокимиятини янада демократлаштириш мақсадида олий мажлис палаталари раҳбарлари, олий суд, судялар олий кенгаши раҳбариятлари, бош прокурор, марказий сайлов комиссияси раиси, халқ депутатлари кенгашлари раислари ва ҳокимларнинг лавозимга икки муддатдан ортиқ сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигигига оид конституциявий чеклов киритилди. еттинчидан, давлат бошлиғининг бир қатор ваколатлари халқ вакилларига, яъни сенатга ўтказилди, булар коррупсияга қарши кураш ҳамда …
4 / 6
тимизда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, фуқароларнинг энг муҳим сосиал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилингани диққат сазовордир. янги таҳрирдаги конституцияда мазкур институт конституциявий мақомга эга бўлди. рақамларга эътибор қаратсак, 1991 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра республикада 95 та ннт фаолият кўрсатган бўлса, 2000 йилнинг 1 январга келиб уларнинг сони 2585 тага, 2016 йил 1 январ ҳолатига кўра еса - 8417 тага, ҳозирга кунда еса 9104 тани ташкил етмоқда44. бу ўринда, аввало, янги таҳрирдаги конституцияга фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилиб, улар фаолиятининг кафолатлари белгиланганини таъкидлаш лозим. буларнинг барчаси, ўз навбатида, жамиятда очиқлик, ошкоралик ва қонунийлик муҳитини, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш ҳамда кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш учун мустаҳкам замин яратади. хусусан, янги таҳрирдаги конституциянинг 13-боби, 69-75-моддалари фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг кафолатларига бағишланган. мазкур ўзгаришларнинг моҳияти ҳақида тўхталганда, биринчи навбатда, конституцияга илк бор “фуқаролик жамияти институтлари” ибораси киритилганига эътибор қаратиш зарур. янги …
5 / 6
қаролик жамияти институтларини қўллаб- қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг иштирок этишини таъминлаш вазифаси юклатилди. тўртинчидан, давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф- муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши белгиланди. бешинчидан, фуқаролик жамияти институтларига ўзбекистон республикаси бюджетининг шакллантирилиши ва ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ваколати берилди. шунингдек, фуқаролик жамияти институтларига ўзбекистон республикаси бюджетининг шакллантирилиши ва ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ваколати берилди. бундай муҳим ваколат янги конституциянинг 148-моддасида белгиланди. бундан ташқари, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашишига, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги асосий қонун даражасида мустаҳкамланди. кучли фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришда, чинакам халқ ҳокимиятини барпо этишда, фуқаролар манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни мустаҳкамлашда давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органлари алоҳида ўрин тутади. ислоҳотларнинг хозирги даври …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "konstitutsiyada davlat hokimiyati va boshqarish tizimiga oid muhim demokratik o'zgarishlar"

6-мавзу. конституцияда давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимига оид муҳим демократик ўзгаришлар режа: 1. янги таҳрирдаги конституцияда олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенат фаолиятига доир ўзгаришлар ва уларнинг ваколатлари. 2.янги таҳрирдаги конституцияда фуқаролик жамияти институтларига оид ўзгартириш ва қўшимчалар. 3.янги таҳрирдаги конституцияда маҳаллий давлат ҳокимияти ва халқ депутатлари кенгашларининг конституциявий ваколатлари. 4.янгиланган конституцияда суд тизимига оид ўзгаришлар. таянч сўзлар ва иборалар: парламент, президент, бош вазир, суд тизими, ҳисоб палатаси, ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни та ъминлаш принципи, фуқаролик жамияти институтлари, ннт, маҳаллий давлат ҳокимияти. 1. янгиланган конституцияда барча жабҳалар қатори давлат ҳокимияти ва бошқарув тизимига оид энг м...

This file contains 6 pages in DOCX format (29.4 KB). To download "konstitutsiyada davlat hokimiyati va boshqarish tizimiga oid muhim demokratik o'zgarishlar", click the Telegram button on the left.

Tags: konstitutsiyada davlat hokimiya… DOCX 6 pages Free download Telegram