konstitutsiyada so'g'lni saqlashga oid muhim qoidalr

DOCX 11 pages 39.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
4-мавзу. конституцияда соғлиқни сақлашга оид муҳим қоидалар режа: 1. соғлиқни сақлаш билан боғлиқ ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар 2. соғлиқни сақлаш соҳасида фаолияти олиб бораётган халқаро ташкилотларнинг инсонлар саломатлиги йўлидаги фаолияти 3. ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунларида соғлиқни сақлаш билан боғлиқ қоидалар 4. фуқаролар фаровонлиги таъминлаш - давлатнинг энг олий бурчи ёҳуд ўзбекистон - ижтимоий давлат. таянч сўз ва иборалар: соғлом турмуш тарзи, тиббиёт, соғлиқни сақлаш, тиббий хизмат, санитар-гигена, даволаш маскани, дори-воситалари, ижтимоий ёрдам, жсст. 1. соғлиқни сақлаш билан боғлиқ жаҳонда ва ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар бугунги куннинг энг долзарб масаласи ва муаммоси сифатида қолаётган инсон ва унинг саломатлиги ҳар қачонгидан ҳам унга диққат-эътиборни тортишга сабаб бўлмоқда. ер атмосферасида бўлаётган ўзгаришлар, экологик бузилиш ва ярим тайёр, сифатсиз маҳсулотларни истеъмоли ва турли-хил шароитларда меҳнат қилиш, ижтимоий ёрдам билан боғлиқ муаммоларнинг инсониятнинг глобал муаммоси сифатида бмтнинг жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва шунга ўхшаш ташкилотларни муаммони олдини олиш чораларини излашга ундамоқда. ҳар бир мамлакатда …
2 / 11
тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасида “ўзбекистон республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли. давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради. давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади” деб белгиланган. масалан, давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматни ривожлантириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб, бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги, 2022 йилда 120 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди. ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма электрон навбат асосида берилмоқда. энг муҳими, бу тизимга асосан, маблағлар шифохонага эмас, балки аниқ беморга ажратилмоқда. бу борада, ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди. 2021 йилдан, бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди. ҳозирги вақтда шамоллаш, қон босими, юрак хуружи, қандли диабет, ошқозон ва нафас йўллари …
3 / 11
биёт соҳасига буджетдан 24 триллион сўм йўналтирилди, бу маблағ 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўпдир. ўтган беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш учун маблағлар 12 баробар кўпайтирилди. шу даврда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағлар жалб қилинди”. хусусан, қишлоқлардаги 801 та оилавий поликлиника замонавий ташхис аппаратлари билан таъминланди. бу орқали қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди. ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари фаолият бошлади. тиббий соҳани, шу жумладан унинг нодавлат шаклларини ривожлантириш давлат мажбуриятларига ўтказилиши фуқароларга сифатсиз тиббий ёрдам кўрсатиш ёки умуман тиббий ёрдам кўрсатмаслик ҳолатларининг олдини олишга кўмаклашади. шу билан бирга, барча ҳудудларда ҳам спорт билан шуғулланиш учун етарли шароитлар бор деб айта олмаймиз. шу сабабли спорт билан шуғулланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шароитларни яратиш конституция даражасигача оширилиб, давлат мажбуриятига айланмоқда. мазкур масаланинг конституция даражасига кўтарилиши …
4 / 11
таъсирини камайтиришда муҳим рол ўйнайди. давлат тиббиёт соҳасига оид энг муҳим вазифаларни ўз зиммасига олаётгани оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда алоҳида аҳамиятга эга бўлади. конституциядаги норманинг яна бир аҳамияти шундаки, давлат ўз фуқароларининг моддий аҳволидан қатъи назар кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан қамраб олинишини мустаҳкамламоқда. бу фуқаролар, айниқса, моддий шароити яхши бўлмаган фуқароларнинг соғлиғини сақлашга давлат ғамхўрлик қилишдан тўхтамаслигини англатади. кафолатланган тиббий ёрдамга оид норманинг белгиланиши аҳоли, оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. янги норма орқали тиббиётнинг нодавлат шаклларини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш ишлари янада яхшиланади. жойлардаги айрим масъулиятсиз ва доим ҳам ташаббус кўрсатмайдиган ижрочиларга бу вазифаларни мажбурият сифатида белгиламоқда. бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаёттган кенг кўламли ислоҳотлар тиббий хизматга баҳо бериш мезонлари ўзгарганлигидан далолат беради. ушбу жараён соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам жадаллик билан кечаётир. тиббиёти ривожланган давлатлардаги каби энг илғор …
5 / 11
ида ушбу муассасаларга тез-тез мурожаат қилади. бунда одамларнинг талаб ва эҳтиёжига мос тиббий хизмат кўрсатилса, табиийки, халқимизда тиббий хизматга нисбатан ишонч ва қониқиш ҳисси юқори бўлади. ана шу жиҳатлар эътиборга олиниб, илгари самарасиз ишлаган бир қатор қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида, қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди. қишлоқ врачлик пунктларидан фарқли равишда қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокори билан бир қаторда, бешта тор мутатассислар - гинеколог, педиатр, хирург, стоматолог, ултратовуш таҳлил аппаратида ишлайдиган шифокор фаолияти таъминланди. шаҳар оилавий поликлиникаларида еса ўнта йўналишда тор мутахассислар аҳолига хизмат кўрсатаяпти. яна бир муҳим соҳа - оилаларга бориб аҳоли орасида тиббий маданият тарқатувчи патронаж ҳамширалар фаолияти такомиллашаяпти. хусусан, кейинги икки-уч йил ичида бу йўналишда 140 дан зиёд меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. уларда белгиланган вазифалар босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилиши натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар такомиллашмоқда. бундай кенг қамровли чора-тадбирлар туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узаймоқда. оналар, болалар ўлимининг олдини …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "konstitutsiyada so'g'lni saqlashga oid muhim qoidalr"

4-мавзу. конституцияда соғлиқни сақлашга оид муҳим қоидалар режа: 1. соғлиқни сақлаш билан боғлиқ ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар 2. соғлиқни сақлаш соҳасида фаолияти олиб бораётган халқаро ташкилотларнинг инсонлар саломатлиги йўлидаги фаолияти 3. ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунларида соғлиқни сақлаш билан боғлиқ қоидалар 4. фуқаролар фаровонлиги таъминлаш - давлатнинг энг олий бурчи ёҳуд ўзбекистон - ижтимоий давлат. таянч сўз ва иборалар: соғлом турмуш тарзи, тиббиёт, соғлиқни сақлаш, тиббий хизмат, санитар-гигена, даволаш маскани, дори-воситалари, ижтимоий ёрдам, жсст. 1. соғлиқни сақлаш билан боғлиқ жаҳонда ва ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар бугунги куннинг энг долзарб масаласи ва муаммоси сифатида қолаётган инсон ва унинг саломатлиги ҳар қачонгидан ҳам унг...

This file contains 11 pages in DOCX format (39.8 KB). To download "konstitutsiyada so'g'lni saqlashga oid muhim qoidalr", click the Telegram button on the left.

Tags: konstitutsiyada so'g'lni saqlas… DOCX 11 pages Free download Telegram