psixologiyada yosh tushunchasi

DOCX 6 pages 27.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
2-мавзу: психологияда ёш тушунчаси. чақалоқлик даври режа: 1.”ёш инқирозлари” тушунчаси. 2.онтогенезда энг ёрқин намоён бўладиган инқирозлар. 3.ёш инқирозларининг инсон тараққиётидаги аҳамияти. . 4.пренатал даврида психофизиологик ривожланиш. 5.чақалоқлик даврининг физиологик ва психологик хусусиятлари. ёш инқирози – онтогенезнинг алоҳида, нисбатан қисқа (1йил) давом этувчи даври бўлиб, кескин психологик ўзгаришлар билан характерланади. ёш инқирозлари инсоннинг бир ёш давридан иккинчи ёш даврига ўтиш жараёнида вужудга келиши мумкин ва инсоннинг ижтимоий муносабатлари, фаолияти, онг соҳасидаги сифатий қайта қуришлар билан боғланган. инқирознинг давомийлиги, кучи индивидуал-типологик хусусиятлар, ижтимоий шароитларга боғлиқ. психологик инқироз – бу ташқи шароитлар, хавф туфайли юзага келадиган ички эмоционал баланснинг бузилиши. рус психологи л.с.виготский бўйича: ёш инқирози – барқарор даврлар алмашинувида пайдо бўладиган бола шахсидаги ўзгаришлардир. боланинг онтогенези бир текисда кечмайди. шундай ёш даврлари борки, уларда ривожланиш тинч, стабил тарзда боради. лекин шу билан қаторда инқироз даврлари ҳам мавжуд. инқирозлар эмперик йўл билан очилган. инқироз даврларида бола қисқа вақт мобайнида бутунлай ўзгаради. ўзгаришлар мазмуни …
2 / 6
жараёнлари ҳам кузатилиб, буни л. с. виготский янги тузилмалар деб атаган. инсоннинг умри давомида энг ёрқин намоён бўладиган бир неча инқирозлар мавжуд. булар: 1. чақалоқлик инқирози 2. уч йшлик инқирози 3. ўсмирлик инқирози 4.ўрта ёш инқирози чақалоқлик инқирози. инсон ҳаётидаги биринчи инқироз - чақалоқлик инқирози (0-2 ойгача). инқирознинг белгиси – туғилганининг дастлабки кунларида бола оғирлигини йўқотиши ҳисобланади. чақалоқни ўраб турган ижтимоий вазият ўзига хос ва қайтарилмас бўлиб, 2 жиҳат билан белгиланади. бир томондан, бола биологик жиҳатдан батамом ҳимоясиз, у катталарнинг кўмагисиз биронта ҳаётий эҳтиёжларини қондира олмайди. демак, чақалоқ – максимал жиҳатдан ижтимоий мавжудот. бошқа тарафдан катталарга максимал даражада боғлиқ бўлган ҳолда у инсоний нутқ шаклидаги мулоқот воситаларидан ҳам маҳрум. максимал ижтимоийлик ҳамда минимал даражадаги мулоқот воситалари ўртасидаги қарама-қаршилик гўдаклик дарида психик ривожланиш асоси ҳисобланади. ушбу даврдаги янги тузилма – бола индивидуал психик ҳаётининг вужудга келишидир. бу босқичдаги янгилик боланинг она организмидан алоҳида яшаши ҳамда унда психик ҳаётнинг бошланиши. уч ёш …
3 / 6
жаҳлини чиқариши, уришиши, ҳақоратлашишида намоён бўлади). · деспотисм (бола ота-онасини ўзи талаб қилаётган барча нарсаларни бажаришга мажбур қилади. ўзидан кичик ука ва сингилларига рашқ қилиши). ўсмирлик инқирози белгилари:  негативизм – катталар талабларига унинг мазмунига қараб эмас, балки талаб айнан улар томонидан қўйилаётганига реакция кўрсатиш бўлиб, ўз хоҳишларига қарши бориб бўлса ҳам катталар талабларини аксини қилиш. ўсмирнинг атрофдагилар билан муносабатларида агрессив, жанжалларга мойил, интизомни тез-тез бузиш ҳоллари учрайди. шу билан бирга ички хотиржамликнинг мавжуд эмаслиги, ўзидан қониқмаслик, ёлғизликка интилиш кузатилади. ўғил болаларда негативизм қизларга нисбатан ёрқинроқ ва тез- тез кузатилади ҳамда қизларга нисбатан кечроқ, тахминан, 14-15 ёшларда бошланади. инқироз вақтида ўсмирлар хулқ атвори доимо негатив характерда бўлавермайди. л.с.виготский хулқ атворнинг уч хил вариантини кўрсатиб ўтади: · негативизм ўсмир ҳаётининг барча соҳаларида аниқ ифодаланади. бир неча ҳафта ва ундан узоқроқ давом этиши мумкин. таъсирчанлик, қулоқсизликда намоён бўлиб, бу ҳолат 20% ўсмирларда учраши мумкин. · негативизм баъзи ҳаётий вазиятларда муҳитнинг салбий таъсирларига …
4 / 6
йўлларини таҳлил қилиш оғриқли жараён бўлиши мумкин. соч оқариши, тана оғирлигининг ортиши, менапауза каби меъёрий омиллар ажралиш ёки ишдан бўшаш каби номеъёрий ҳодисалар билан уйғун келганда стрессни юзага келтириши мумкинлигига қарамай, агар улар ҳаётнинг нормал ҳолатлари сифатида қаралса, ўрта ёш инқирозини пайдо бўлиш эҳтимоли сезиларли тарзда камайиши мумкин. 40 ёш (баъзан аввалроқ ёки кейинроқ) инсон шу вақтгача бўлган вақт мобайнида ҳаётида эришганларини танқидий жиҳатдан баҳолаш даври бўлиб, бу даврда саломатлик заифлашувининг дастлабки белгилари вужудга келади, гўзаллик ва жисмоний формани йўқотиш, оилада катта ёшли фарзандлари билан муносабатлардан узоқлашиш, энди ҳаётда, мансабга эришишда ютуқларга эришмасликдан хавфсираш кузатилади. бу психологик феномен ўрта ёш инқирози деб аталади. инсон босиб ўтган ҳаётий йўлини танқидий таҳлил қилиши ва баҳолаши натижасида кўпинча “ҳаёти беҳуда ўтганлиги ва барча нарса бой берилганлигини англайди”. инсон умри давомида юзага келадиган бу инқирозлар табиий, нормал ҳолат бўлиб, ўткинчи характерга эга. атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши, инқирозни бошдан кечираётган шахсни тўғри тушуниши ҳамда бу ҳолатдан чиқиб …
5 / 6
нг кўпчилик орган ва системалари фаолият кўрсата бошлайди. ҳомила қимирлай бошлайди, бошини ўгиради. қовоғи қаттиқ юмилганига қарамай, нигоҳ ташлашга ҳаракат қилади, лабларини шивирлатади. оғзини очади, озгина суюқлик муҳитида нафас олиш машқларини бажаради, сўриш ҳаракатларини амалга оширади, хаттоки катта бармоғини сўриши ҳам мумкин. 3 – ойлигида кўз қорачиғи пайдо бўлади, милкларида тишлар шаклланади, қўл ва оёқ бармоқларида тирноқ ўса бошлайди. қалқонсимон, ошқозон ости безлари, буйрак ривожланади, жигар ишлай бошлайди. 12 – ҳафталигида қовурға, умуртқа қаттиқлашади. тана узунлиги 7,5 см, оғирлиги 14 г ни ташкил этади. 4 – ойлигида тана узунлиги ортади ва натижада бош олдинги ойларга нисбатан нопропорционал катта кўринмай қолади. юзида лаблари кўрина бошлайди. юрак мускул кучи ортиб, юрак қисқариш частотаси минутига 120160 уришга тўғри келади. 5 – ойлигида ҳомилада (хватательный) ушлаш рефлекси юзага келади, ҳолат ҳажми ва кучи ортади. бола қимирлаганда онаси унинг тирсаги, тиззаси, бошини сеза олади. 6 – ойлигида ҳомила узинлиги 30 см, оғирлиги 0,7 кг га …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "psixologiyada yosh tushunchasi"

2-мавзу: психологияда ёш тушунчаси. чақалоқлик даври режа: 1.”ёш инқирозлари” тушунчаси. 2.онтогенезда энг ёрқин намоён бўладиган инқирозлар. 3.ёш инқирозларининг инсон тараққиётидаги аҳамияти. . 4.пренатал даврида психофизиологик ривожланиш. 5.чақалоқлик даврининг физиологик ва психологик хусусиятлари. ёш инқирози – онтогенезнинг алоҳида, нисбатан қисқа (1йил) давом этувчи даври бўлиб, кескин психологик ўзгаришлар билан характерланади. ёш инқирозлари инсоннинг бир ёш давридан иккинчи ёш даврига ўтиш жараёнида вужудга келиши мумкин ва инсоннинг ижтимоий муносабатлари, фаолияти, онг соҳасидаги сифатий қайта қуришлар билан боғланган. инқирознинг давомийлиги, кучи индивидуал-типологик хусусиятлар, ижтимоий шароитларга боғлиқ. психологик инқироз – бу ташқи шароитлар, хавф туфайли юзага келадиг...

This file contains 6 pages in DOCX format (27.9 KB). To download "psixologiyada yosh tushunchasi", click the Telegram button on the left.

Tags: psixologiyada yosh tushunchasi DOCX 6 pages Free download Telegram