normativ va texnik hujjatlar bilan tanishish. qurilish xududlarining iqliy tasniflari

PPTX 11 sahifa 12,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
презентация powerpoint мавзу:“норматив ва техник ҳужжатлар билан таништириш. қурилиш худудларининг иқлиий таснифларини аниқлаш. ” таянч сўзлар: лойиҳалаш, корхоналар, , бинолар ва иншоотлар, ҳажмий-тарҳий, конструктив ечим ва меъморий-бадиий ечимлари, ишчи ҳужжатлар ва сметалар, электр энергия, сув, газ, иссиқлик таъминоти, оқова сувларни кетказиш тармоқлари, экология, санитар-гигиена, ёнғин хавсизлиги, давлат автомобиль назорати, авто йўл корхоналар. маъруза режаси: норматив ва техник ҳужжатлар билан таништириш. қурилиш худудларининг иқлиий таснифларини аниқлаш. маълум мақсадда фойдаланиш учун янги бино ва иншоот қуриш, шунингдек халқ хўжалиги, саноат ва қурилишнинг турли соҳаларидаги мавжуд корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш, реконструк-ция қилиш, техникавий қайта жиҳозлаш учун, аввало, лойиҳа ишлаб чиқилади. лойиҳалар нафақат корхоналар, бинолар ёки иншоотлар учун, балки шаҳар, турар-жой районлари, микрорайонлар ва бошқа аҳоли яшаш манзиллари, саноат худудлари учун ҳам тузилади. оммавий тартибда (кўп марта, қайта-қайта) қуриладиган бино ёки иншоотлар учун типовой лойиҳалар бажарилади. қайтарилмайдиган ва ноёб, архитектуравий аҳамияти катта, техник жиҳатдан жуда мураккаб бино ва иншоотлар учун индивидуал (яккаҳол) лойиҳалар …
2 / 11
. лойиҳа топшириғида лойиҳаланиши керак бўлган бинонинг вазифаси, ўлчамлари тўғриси-да маълумотлар, ҳудуднинг геодезик плани, геологик ва гидрогеоло-гик шароитлари тўғрисида тавсифларни ўз ичига олган паспорти ҳамда махсус талаблар (қаватлар сони, қурилиш навбатлари ва бошқа) келти-рилади. топшириққа асосан лойиҳалаш дастури тузилади. унда бинода-ги хоналар руйхати, майдонлари ва лойиҳаланадиган бино ва хоналар-нинг ҳажмий-план, конструктив ечим ва меъморий-бадиий ечимлари-га қуйиладиган махсус талаблар келтирилади. бундан ташқари лойиҳа топшириғига лойиҳаланаётган бино учун зарур бўлган электр энергияси, сув, газ, иссиқлик таъминоти, оқова сувларни кетказиш тармоқлари, экология, санитар-гигиена, ёнғин хавсизлиги, давлат автомобиль назорати, авто йўл корхоналари то-монидан берилган уланиш бўйича техник шартлар тўғрисида маълу-мотлар илова қилинади. лойиҳа топшириғи буюртмачи ташкилот томо-нидан, одатда, лойиҳачиларни жалб қилган ҳолда тузилади. корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг лойиҳалари, қоидага кў-ра, бир ёки икки босқичда ишлаб чиқилади. лойиҳа ҳужжатларининг неча босқичда бажарилиши буюртмачи томонидан лойиҳаланадиган объектнинг техник жиҳатдан мураккаблик ва типлаштирилганлик дара-жасига боғлиқ ҳолда лойиҳа топшириғида белгилаб берилади. йирик мураккаб қурилиш объектларини лойиҳалаш икки босқичда …
3 / 11
и миқдорда қирқимлар; бино ташқи қиёфасини тасаввур қилиш имконини берувчи бош ва ён фасадлар; мураккаб ҳажмий композицияли бинолар учун кўпинча перспектива ва макетлар қилинади; қурилиш районининг табиий шароитини тавсифи, йўллар тармоғи, яқин орада жойлашган қурилиш объектлари кўрсатилган ситуацион плани; горизонт томонлари, шамолнинг бош йўналиши, рельефни аниқлов-чи горизонталлар, лойиҳалаётган бино ва участка ўлчамлари ва чегара-лари, йўллар, дарахтлар, кўкаламзорлар кўрсатилган бош план; қурилиш райони ва участкасининг шароитларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган ечимларнинг асосномаси ва баёни, бинода кеча-диган функционал жараёнларнинг талаблари, ҳажмий-план, конструк-тив ва бадиий ечимларнинг асосномаси ва баёни, бинодаги мухандис-лик жиҳозлари (иситиш, шамоллатиш, сув таъминоти, оқова кетказиш, электр таъминоти, газ таъминоти, телефон, радиолаштириш тизимлари ва бошқалар) нинг тавсифи, бино пардозининг тавсифи, қурилиш ва монтаж ишларини бажариш усуллари ҳамда техник-иқтисодий кўрсат-кичларни ўз ичига олган тушунтириш ёзуви (изоҳнома). лойиҳалашнинг иккинчи босқичида экспертизадан ўтган ва тасдиқ-ланган лойиҳа асосида ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади. ишчи ҳуж-жатлар таркибига қуйидагилар киради: бош план; барча бир хил бўлмаган қаватлар …
4 / 11
арини ҳам киритилади. ишчи ҳужжатларга кирган чизмалар лойиҳа босқичида бажарилган чизмаларга нисбатан йирикроқ масштабда бажарилади. агар лойиҳа босқичида фақат асосий ўлчамлар кўрсатилган бўлса, ишчи ҳужжатлар таркибига кирган чизмаларда уларни тўғри тушуниш учун етарли дара-жада барча ўлчамлар қўйилади. бир босқичда ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари қисм-ларининг номенклатураси бажариладиган лойиҳалаш ишларининг ту-рига (янги қурилиш объектини лойиҳалаш, мавжуд қурилиш объектла-рини кенгайтириш, реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш) боғлиқ бўлади. бинолар ва уларнинг ташқи тўсиқ конструкциялари турли хил иқлим таъсирларини қабул қиладилар. бy таъсирлар хоналарда исталган иссиқлик режимни таъминлашни, бинолар ва уларнинг ташқи тўсиқ конструкцияларини нормал эксплуатация қилишни қийинлаштирадилар. бунга қарши махсус тадбирлар кўрилиши лозим. қурилиш иқлимшунослигининг асосий вазифаси - аҳоли яшайдиган жойлар режаларини, бинолар ва тўсиқ контрукцияларнинг мақсадга мувофиқ бўлган лойиҳа ечимларини қурилиш бўладиган ҳудуднинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, илмий асослаб беришдир. бунинг учун бинолар нинг меъморий ва конструктив ечимларига иқлимнинг таъсири ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш зарур. муҳим иқлимий кўрсаткич - ҳавотемпературасидир. …
5 / 11
биётлар: mirаlimоv m.m., sayfiddinov s., babajanov m.d. arxitekrura. darslik. toshkent, 2016 y. – 316 bet. м.м. миралимов “турар жой ва жамоат биноларини зилзилавий ҳудудларда лойиҳалаш”. тошкент - 2009 й. т.г.маклакова, с. м. нанасова, в.г.шарапенко, а.е.балакина архитектура:учебник.– м.: издательство асв, 2020. эътиборингиз учун раҳмат. image1.png image2.emf oleobject1.bin 16 - чизма. /docprops/thumbnail.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"normativ va texnik hujjatlar bilan tanishish. qurilish xududlarining iqliy tasniflari" haqida

презентация powerpoint мавзу:“норматив ва техник ҳужжатлар билан таништириш. қурилиш худудларининг иқлиий таснифларини аниқлаш. ” таянч сўзлар: лойиҳалаш, корхоналар, , бинолар ва иншоотлар, ҳажмий-тарҳий, конструктив ечим ва меъморий-бадиий ечимлари, ишчи ҳужжатлар ва сметалар, электр энергия, сув, газ, иссиқлик таъминоти, оқова сувларни кетказиш тармоқлари, экология, санитар-гигиена, ёнғин хавсизлиги, давлат автомобиль назорати, авто йўл корхоналар. маъруза режаси: норматив ва техник ҳужжатлар билан таништириш. қурилиш худудларининг иқлиий таснифларини аниқлаш. маълум мақсадда фойдаланиш учун янги бино ва иншоот қуриш, шунингдек халқ хўжалиги, саноат ва қурилишнинг турли соҳаларидаги мавжуд корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш, реконструк-ция қилиш, техникавий қайта жиҳозлаш учун, ав...

Bu fayl PPTX formatida 11 sahifadan iborat (12,3 MB). "normativ va texnik hujjatlar bilan tanishish. qurilish xududlarining iqliy tasniflari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: normativ va texnik hujjatlar bi… PPTX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram