biznes etika va ijtimoiy mas'uliyat

PPT 25 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
мавзу: замонавий менежмент. ишбилармонликнинг этикаси ва этикети мавзу:бизнес этика ва ижтимоий масъулият маърузачи: н.сафина режа: 1. менежмент этикаси нима? 2. этик жихатдан мураккаб бўлган қарорларни қабул қилиш меъзонлари (утилитар ёндашув, индивидуал ёндашув, ахлоқий-хуқуқий ёндашув, адолат концепцияси) 3. этик танловни белгилаб берувчи омиллар (менежер, ташкилот) 4. ижтимоий масъулият нима? 5. ташкилотнинг фаолиятидан манфаатдор бўлган гурухлар 6. табиат мухити 7. корпорациянинг ижтимоий фаолияти натижаларини бахолаш (иқтисодий масъулият, юридик масъулият, этик масъулият, “бўйинга олинган масъулият”) 8. компаниянинг этикаси ва ижтимоий масъулиятини бошқариш (ахлоқли индивидлар, этик сардорлик, ташкилий тузилмалар ва тизимлар) этика ва янги иш жойи. “этика” тушунчасига аниқ бир таъриф бериш анчагина мураккаб. умумий маънода этика бу – инсоннинг ёки бир гурух инсонларнинг хулқ-атворини бошқарувчи ва уларнинг фикрлари хамда харакатларини ижобий ва салбий бахолашни белгилаб берувчи ахлоқий тамойиллар хамда қадриятлар тўпламидир. бу гўёки қонунларнинг ички кодексидир, у қуйидагиларни белгилаб беради: ўзини қандай тутиш мумкин, қандай тутиш мумкин эмас; қандай қарорларни қабул қилиш мумкин, …
2 / 25
нда-ки, “ствол” хужайраларининг манбаи бўлиб аборт натижасида она қорнидан олинган эмбрионлар хисобланади, демак, олимлар қаттиқ бахслар марказида қолишди. 1987-1993 йиллар мобайнида эмбрионал хужайралар сохасидаги изланишларни федерал бюджетдан молиялаштирилиш таъқиқ остида эди, бу хужайралар билан тажрибалар ўтказишга фақат яқиндагина рухсат этилди. neuralstem biopharmaceuticals компаниясининг ижрочи директори ричард гарр бундай изланишлар мухимлигини жуда яхши тушунади: унинг ўғлининг бош миясида ўсма топилди. у умид қилади-ки, “ствол” хужайралар билан миянинг бедаво касалликларида ўладиган нейронларни алмаштириш мумкин. инсонлар ва ташкилотларнинг амалларини белгилаб берувчи асосий меъёрлар тизими биринчиси бу – қонунлар, хужжатларда битилган меъёр ва қадриятлар тизими, уларга амал қилинишини назорат қилиб давлатнинг суд тизими ишламоқда. хуқуқий жихатдан белгилаб қўйилган-ки, ташкилот ва унинг аъзолари амаллари маълум чегаралар билан чекланган (автомобилни бошқариш учун хайдовчилик гувохномаси олиш зарурлиги, фойда солиғини тўлаш мажбурлиги ва хоказо). электрон бизнес (э-бизнес)нинг ривожланиши билан янги хуқуқий муаммолар хам пайдо бўлди, масалан, муаллифлик хуқуқи химояси масаласи. бундай хулқ-атворнинг айнан тескариси бу индивиднинг (ташкилотнинг) танлов …
3 / 25
га) маълум бўлган меъёрларга риоя этиши керак, лекин аслида бу меъёрлар талабларини бузганлик учун аниқ бир санкциялар, жазолар кўзда тутилмаган. этик нуқтаи назардан мақбул бўлган қарор хам хуқуқий жихатдан, хам ахлоқий жихатдан мақбул қарор хисобланади (жамиятнинг аксарият қисми учун). этик меъёрлар бу ёзилмаган қоидалар бўлгани учун, қандайдир иш-харакатни бахолаш масаласи кўпинча зиддиятларни келтириб чиқаради. этик дилемма қачон пайдо бўлади, качон-ки, барча муқобил ечимлар ёки хулқ-атвор вариантлари ўзларининг рўй бериши мумкин бўлган салбий ахлоқий оқибатлари туфайли мақбул эмас, қачон-ки яхшини ёмондан, яхшиликни ёвузликдан ажратиш қийин бўлса. ташкилотда пайдо бўладиган этик масалаларни ечиш учун масъулиятни ўз бўйнига оладиган инсонни кўпинча ахлоқ агенти деб атайдилар. этик жихатдан мураккаб бўлган қарорларни қабул қилиш меъзонлари этик танлов муаммоси билан тўқнаш келганда менежерлар одатда норматив нуқтаи назарга, яъни маълум меъёр ва қадриятларга асосланадилар, кейин уларга мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилинади. норматив этикада қадриятлар тизимини тавсифлашга бўлган, ва демак, этик жихатдан мураккаб бўлган қарорларни қабул қилишга бўлган …
4 / 25
қи кучлар томирида кесилиши лозим. хар бир инсон ўзи учун узоқ муддатли истиқболда энг фойдали бўлган қарорни танлайди, шунинг асосида ўз амалларининг сифати хусусида хукм чиқаради. бошқа муқобил вариантларга нисбатан кўпроқ ёвузлик эмас, балки кўпроқ яхшилик келтирувчи харакатларга рухсат этилади. ахлоқий-хуқуқий ёндашув ахлоқий-хуқуқий ёндашувда айтилишича, инсонга даставвал фундаментал хуқуқ ва эркинликлар берилган, улар бошқа инсонларнинг қарори билан бузилиши ёки чекланиши мумкин эмас. бу дегани, қарор таъсири тегиб ўтадиган инсонларнинг хуқуқини энг яхши химоя қиладиган қарор- этик жихатдан тўғри қарор хисобланади. қарор қабул қилиниши жараёнида қуйидаги ахлоқий хуқуқлар хисобга олиниши мумкин: розилик бериш эркинлиги хуқуқи. бошқа инсонга таъсир кўрсатишга фақат у рухсатни эркин холда берсагина йўл қўйилади. шахсий хаёт кечириш хуқуқи. ишдан ташқари холатда инсон ўзи хохлаганича хаёт кечириши мумкин ва унинг шахсий хаётига тегишли бўлган барча ахборотни назорат қилишга хақли. виждон эркинлиги хуқуқи. инсонда унинг ахлоқий ёки диний меъёрларига зид бўлган хар қандай буйруқни бажаришдан воз кечиш хуқуқи бор. сўз …
5 / 25
дриятлар, қарашлар, анъаналар ва ахлоқий урф-одатлар тизимини ифодалаш шаклидир. шундай қилиб, этик муаммолар аслида шахсга тегишли эмас, балки ташкилотга тегишлидир. менежер ташкилот ижтимоий масъулият нима? бир томондан, этика тушунчаси сингари, жамият олдидаги компаниянинг масъулияти концепцияси жуда содда: бу дегани, компания ёмонни яхшидан ажратиши лозим ва жамиятда қабул қилинган ахлоқий меъёрларга мос холда иш тутиши лозим. ижтимоий масъулиятнинг расмий таърифи ташкилот рахбариятининг компания фаровонлик даражасини оширадиган ва ҳам жамиятнинг, ҳам компаниянинг манфаатларига жавоб берадиган қарорлар қабул қилиш ва харакатларни амалга ошириш масъулиятини назарда тутади. дастурий таъминотнинг йирик яратувчиси бўлган компания фаолиятидан манфаатдор бўлган гурухлар. корпоратив масъулиятда “яшил рангнинг даражалари” корпоратив ижтимоий фаолият натижаларини бахолаш меъзонлари этик ташкилотнинг “уч устуни”

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "biznes etika va ijtimoiy mas'uliyat"

мавзу: замонавий менежмент. ишбилармонликнинг этикаси ва этикети мавзу:бизнес этика ва ижтимоий масъулият маърузачи: н.сафина режа: 1. менежмент этикаси нима? 2. этик жихатдан мураккаб бўлган қарорларни қабул қилиш меъзонлари (утилитар ёндашув, индивидуал ёндашув, ахлоқий-хуқуқий ёндашув, адолат концепцияси) 3. этик танловни белгилаб берувчи омиллар (менежер, ташкилот) 4. ижтимоий масъулият нима? 5. ташкилотнинг фаолиятидан манфаатдор бўлган гурухлар 6. табиат мухити 7. корпорациянинг ижтимоий фаолияти натижаларини бахолаш (иқтисодий масъулият, юридик масъулият, этик масъулият, “бўйинга олинган масъулият”) 8. компаниянинг этикаси ва ижтимоий масъулиятини бошқариш (ахлоқли индивидлар, этик сардорлик, ташкилий тузилмалар ва тизимлар) этика ва янги иш жойи. “этика” тушунчасига аниқ бир таъриф...

This file contains 25 pages in PPT format (1.7 MB). To download "biznes etika va ijtimoiy mas'uliyat", click the Telegram button on the left.

Tags: biznes etika va ijtimoiy mas'ul… PPT 25 pages Free download Telegram