"metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti" faniga kirish

PPTX 45 pages 6.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 45
powerpoint presentation “metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti” faniga kirish. 1- маъруза кафедра:мс ва мсм: мамасодикова н.ю. режа 1. “metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti” фанининг мақсад ва вазифалари. 2. “metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti” фанининг ривожланиш тарихи. 3. "метрология тўғрисида" республика қонуни. метрология фан сифатида ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли бўлган қатор масалаларни ўз доирасига олади. метрология аслида юнончадан олинган бўлиб, ўлчаш, ўлчам, нутқ, мантиқ, илм ёки фан маъноларини билдиради. умумий тушунчасини оладиган бўлсак, метрология - ўлчашлар ҳақидаги фан. ўлчаш махсус техник воситалар ёрдамида физик катталиклар қийматларини тажриба йўли билан топиш демакдир. ўлчаш воситаси нормалаштирилган метрологик тавсифга эга бўлган ўлчаш асбобидир. ўлчаш воситаси, ўз навбатида, ўлчов, ўлчаш ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, ўлчаш ахборот тизими ва ўлчаш қурилмалари каби туркумларга бўлинади. ўлчаш асбоби (прибор) деб, кузатувчи идрок қилиши учун қулай шаклдаги ўлчов информацияси сигналини ишлаб чиқишга хизмат қиладиган ўлчаш воситасига айтилади. эталонлар деб, фан ва техниканинг энг юксак савиясида аниқлик …
2 / 45
рини, уларнинг техникавий тавсифларини билишлари зарур. бундан ташқари техника йўналишидаги мутахассислар ўлчанадиган ва баҳоланадиган катталикларни назорат қилиш воситалари ҳамда уларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган масалаларни билмоғи зарур. илмий-техника тараққиётининг асосий йўналишларидан бири катталикларни янада аниқроқ ўлчайдиган мукаммал назорат-ўлчаш асбобларини, қурилмаларини ва тизимларини яратишдир. метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанини ўрганиш талабаларда метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича қоидаларни, талабларни, меъёрларни стандартлаштириш ва сифатни бошқаришдаги давлат баённомаларини, меъёрий ҳужжатларни билишини тақозо этади. - маҳсулот сифати, кишилар ҳаётининг равнақи, унинг сифати (яшаш даражаси) олдиндан яратилган сифат фундаменти (пойдевори)га боғлиқдир; - сифатнинг юқори даражаси бу юртимизнинг илмий, техникавий юксалиши билан чамбарчас боғликдир; - илмий техникавий юксалиш эса сифатнинг асосий уч белгиси бўлган - стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ривожини таъминлаб беради; 13 разрядли ean коди 8 разрядли ean коди "метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" фанини ўрганишдан мақсад: талабаларда халқ хўжалигининг техника-технология, менежмент ва маркетинг соҳаларидаги ишлаб-чиқариш, савдо, назорат ва истеъмол билан боғлиқ бўлган турли метрологик, сифат бошқаруви …
3 / 45
и (чизмаси) келтирилган. xx асрнинг иккинчи ярмида халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги илм-фан, маданиятнинг гуркираб ривожланишини бежиз илмий-техникавий инқилоб деб аталмайди. илғор илмий ютуқлар фанга, бизнинг кундалик ҳаётимизга кириб келиб, шу даражада одатий бўлиб қолганки, аксарият ҳолларда биз уларга эътибор бермаймиз ёки сезмаймиз. баъзан эса, бизга, корхона ёки лабораторияга етиб келгунча уларнинг қанчалик мураккаб, нотекис йўллардан ўтганлигини кўз олдимизга келтирмасдан, фикр юритмаган ҳолда улардан фойдаланамиз. юқоридагиларнинг ҳаммаси тўла маънода замонавий ахборотли ўлчаш техникаларига ҳам тегишлидир. ўлчашлар ҳақидаги фаннинг тарихи минглаб йилларни ташкил этади. ўлчашларга бўлган эҳтиёж қадим замонларда юзага келган. инсон кундалик ҳаётида ҳар хил катталикларни: масофаларни, ер майдонларининг юзаларини, жисмларнинг ўлчамлари ва массаларини, вақтни ва ҳоказоларни бу жараёнларнинг юзага келиш сабабларини, манбаларини билмасдан, ўзининг сезгиси ва тажрибаси асосида ўлчай бошлаган. энг қадимги ўлчаш бирликлари - антропометрик, яъни инсоннинг муайян аъзоларига мувофиқликка ёки мойилликка асосланган ҳолда келиб чиққан ўлчаш бирликлари ҳисобланади. масалан: ладонь - бош бармоқни ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг кенглиги; …
4 / 45
ган. кейинчалик ернинг ўз ўқи атрофида тўла айланишига кетган вақтнинг 1/86400 қисми секунд номини олган. қадимги вавилонликлар бизнинг эрамизгача бўлган ii асрдаёқ вақтни миналарда ўлчашган. мина тахминан икки астрономик соат вақт оралиғига тенг бўлиб, бу вақт мобайнида вавилонда расм бўлган сув соатидан массаси тахминан 500 граммга тенг бўлган "мина сув" оқиб кетган. кейинчалик мина ўзгариб, биз ўрганиб қолган минутга айланди. вақтлар ўтиши билан сув соатлари ўз ўрнини қум соатларига, улар ҳам вақти келиб маятникли механизмларга бўшатиб бердилар. инсоният тараққиёти ривожланишининг илк даврлариданоқ "моддий" ўлчашлар ва ўлчов бирликларининг катта аҳамиятини тушуниб билганлар. фан ва техниканинг ривожланиши ҳар хил физикавий катгаликларнинг ўлчамларини муайян ўлчовларга қиёслаб киритишни тақозо эта бошлади. бундай фаолият жараёни ва ривожланиши давомида ўлчашлар ҳақидаги фан, яъни метрология юзага келди. амалиёт жуда кенг кўламдаги физикавий катталиклар қийматини. кўпинча жуда тез (секунднинг миллиарддан бир улушларида), юқори аниқлиқда (хатолик ўлчанаётган қийматнинг 10 % идан кичик) ва нафақат инсон сезги органлари тўғри илғай …
5 / 45
ашни амалга ошириш мумкин эмас. буларнинг ҳаммаси онгимизга, ҳаётимизга шунчалик сингиб кетганки, аксарият ҳолларда биз уларнинг атрофимизда мавжуд эканлигини сезмаймиз. ҳамма жойда: уй-рўзғор ва ишлаб чиқаришда, далада ва касалхонада, автомобилда ва илмий лабораторияда улар бизнинг беғараз ва тенгсиз ёрдамчиларимиздир. ишонч билан айтиш мумкинки, ўлчаш инсон онгли ҳаётининг асосини ташкил этади. бу борада кўплаб олимлар ўлчаш техникасининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлар. улар ичида биринчи навбатда қуйидагиларни: аҳмад фарғоний, абу наср форобий, абу райхон беруний, улуғбек, михаил ломоносов, дмитрий менделеев ва бошқаларни алоҳида кўрсатиб ўтиш ўринли бўлади. ғарбда алфраганус номи билан танилган аҳмад фарғонийнинг нил дарёсининг сатҳини ўлчаш учун мўлжалланган "миқёси нил" қурилмаси яъни нил дарёсининг сатҳини туташ идишлар қонунияти асосида ўлчаш ва унинг натижасига кўра йилнинг ёғингарчилиги ва унинг экин ҳосилига таъсири тўғрисидаги маълумотлари алоҳида таҳсинга сазовордир. . бундан ташқари, форобийнинг астрономик кузатишлар ва ўлчашлар учун махсус асбоб - устурлоб ясаш сирлари хусусидаги қимматли маълумотлари жуда катта ҳам илмий, ҳам фалсафий …

Want to read more?

Download all 45 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti" faniga kirish"

powerpoint presentation “metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti” faniga kirish. 1- маъруза кафедра:мс ва мсм: мамасодикова н.ю. режа 1. “metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti” фанининг мақсад ва вазифалари. 2. “metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti” фанининг ривожланиш тарихи. 3. "метрология тўғрисида" республика қонуни. метрология фан сифатида ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли бўлган қатор масалаларни ўз доирасига олади. метрология аслида юнончадан олинган бўлиб, ўлчаш, ўлчам, нутқ, мантиқ, илм ёки фан маъноларини билдиради. умумий тушунчасини оладиган бўлсак, метрология - ўлчашлар ҳақидаги фан. ўлчаш махсус техник воситалар ёрдамида физик катталиклар қийматларини тажриба йўли билан топиш демакдир. ўлчаш воситаси норм...

This file contains 45 pages in PPTX format (6.0 MB). To download ""metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti" faniga kirish", click the Telegram button on the left.

Tags: "metrologiya, standartlashtiris… PPTX 45 pages Free download Telegram