tarbiyaning umumiy metodlari

PPT 27 sahifa 511,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
тарбиянинг умумий методлари тарбиянинг умумий методлари тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари. мактаб амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир. халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш) машқлантириш (одатлантириш, машқ қилдириш) намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш) насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар) қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш, онт-қасам ичириш, уриш, калтаклаш ва ҳоказолар) ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар, эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари саналади. бу гуруҳ усулларининг моҳияти шундаки, улар орқали ўқувчилар онгига жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий ғоя …
2 / 27
да тарбия беришнинг аҳамияти катта. шу сабабли давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда конституциясининг моҳияти тушунтириалди. суҳбат суҳбат мавзулари этик мавзулар (ижтимоий маънавий-ахлоқий меъёрлар, жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий муносабатлар, жамоа орасида ўзини тутиш қоидалари ва бошқалар) эстетик мавзулар (табиат гўзаллиги, шахслараро муносабатлар, инсон гўзаллиги) сиёсий мавзулар (давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, дунё воқеалари, халқаро муносабатлар ва бошқалар) таълим ва билишга оид мавзулар (коинот, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, электроника ва бошқалар) ҳикоя. ўқувчилар одатда ҳаёт ва турли адабиётлардан олинган аниқ мисоллар билан бойитилган ҳикояларни катта қизиқиш билан тинглайдилар. уларга ахлоқ меъёрлари, халқ ўтмиши, табиий бойлар, қаҳрамонлар ҳаёти ва жасорати, шунингдек, тарих, адабиёт ва санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. бадиий адабиёт намуналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари - радио, телевидение, газета ва журналлар саҳифаларида эълон қилинган маълумотлар ҳам ўқувчилар учун қимматли материал бўлади. суҳбат ҳам, ҳикоя ҳам ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда улар тушунадиган сўзлар воситасида адабий тилда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. суҳбат ёки …
3 / 27
қаерда бўлишмасин, атрофларида болалар борлигини ҳис этишлари лозим. катталарнинг сўзи билан юриш-туриши ва хатти-ҳаракатларида тафовут бўлмаслиги керак. илғор кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятидан олинган маълумотлар, адабий асар, кинофильм ва спектакллар қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатидаги яхши намуналар болаларнинг онгига кучли таъсир қилади. ўз-ўзини тарбиялаш методлари ўз-ўзини тарбиялаш методлари. ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, бартартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. тарбия жараёнида ўз-ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. ўз-ўзини тарбиялаш методлари ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилишлари, турли ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш мақсадида қўлланилувчи усуллардир. ўз-ўзини тарбиялаш ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилиш ва ўқувчиларнинг турли органлари фаолиятида фаол иштирок этишни таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеини оширишнинг таъсирчан воситасидир. ўқувчилар ўқиш, тарбия ва дам олишда ўз-ўзини тарбиялаш усулларидан фойдаланадилар, бу усуллар ўқувчиларни ўз-ўзини тарбиялаш ташаббускорлик ва мустақилликка ундайди. ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки …
4 / 27
ни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи билан кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим. ўз-ўзини баҳолаш ўқувчи учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига четдан туриб холисона баҳо бериш, ўзидан қониқиш ҳосил қилишда ёрдам беради. изоҳлаш изоҳлаш – тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули. изоҳлашнинг ҳикоя ва тушунтиришдан фарқланадиган муҳим белгиси муайян гуруҳ ёки алоҳида шахсга йўналтирилганлигидир. ушбу методни қўллаш синфнинг ўқувчиларининг умумий ёки жамоа аъзоларининг шахсий хусусиятларини билишга асосланади. бошланғич синф ўқувчилари билан иш олиб боришда изоҳлашнинг элементар усул ва воситалари қўлланилади: «шундай ҳаракат қилиш керак», «ҳамма шундай қилади». ўсмирлар билан ишлаганда маънавий-ахлоқий тушунчаларнинг ижтимоий аҳамияти ва маъносини изоҳлаш зарур. изоҳлаш қуйидаги ҳолатларни юзага келтириш учун қўлланилади янги маънавий-ахлоқий сифатлар ёки хулқ кўникмаларини таркиб топтириш ва мустаҳкамлаш тарбияланувчиларнинг содир этилган муайян ҳодиса (масалан, синф ўқувчилари оммавий равишда дарсга келмаганлари)га тўғри, онгли муносабатни ҳосил қилиш мунозара мунозара тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, иқтисодий, маданий, …
5 / 27
а зерикарли тус олади. педагог мунозара иштирокчиларига фикрларини ихчам, асосли ва далиллар асосида баён этишга ёрдам беради. машқ ва ўргатиш машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари муайян машқёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради. ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. натижада одат характерга айланади. машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, тжобий жараёндир. машқ натижасини кўникма, одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади. ўргатиш ўргатиш тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлардир. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tarbiyaning umumiy metodlari" haqida

тарбиянинг умумий методлари тарбиянинг умумий методлари тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари. мактаб амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир. халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш) машқлантириш (одатлантириш, машқ қилдириш) намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш) насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар) қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қили...

Bu fayl PPT formatida 27 sahifadan iborat (511,0 KB). "tarbiyaning umumiy metodlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tarbiyaning umumiy metodlari PPT 27 sahifa Bepul yuklash Telegram