neyrofibromatoz va nevuslar. so‘lak bezlari o‘smalari va kistalari: etiologiya, klinika, diagnostika va davolash

PPTX 26 стр. 2,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
презентация powerpoint нейрофиброматоз ва невуслар. сўлак безлари ўсмалари ва кисталари. этиология, клиника, диагностикаси ва даволаш. бухоро давлат тиббиёт институти стоматология факултети. болалар стоматологияси кафедраси нейрофиброматоз нейрофиброматоз –тери ости ёғ қатламида нейрофибромалар ҳосил бўлиши ҳамда қилиб, эндокрин ва вегетатив нерв тизимларининг бузилишлари билан кечадиган, жуда оғир, наслдан наслга ўтувчи тизим касаллигидир. касалликнинг келиб чиқиши сабаби (этиологияси) аниқ эмас. ривожланишда эктодерманинг иштирокига нерв тизими ва теридаги ўзгаришлар, мезодермани иштирокига– суякдаги ўзгаришлар далил бўла олади. периферик нейрофиброматоз рекглинхгаузен касаллиги деб аталиб, танада кўплаб “сутли кофе” рангли гиперпигментация ўчоқлари бўлиши билан ҳарактерланади. бу касаллик билан оғриган болаларнинг кўпчилигида ақлий ва жисмоний ривожланишда ортда қолиши кузатилади. нейрофиброматоз ii – марказий ёки икки томонлама акустик нейрофиброматоз – калла суягидан чиқувчи viii жуфт нервнинг ўсмаси. унинг асосий белгиси – болаларда 10 ёшгача ривожланган карлик ҳолатидир. шикоятлар: чақалоқ туғилганида ёки бир ёшга яқин даврда юз ярмининг катталашиб, шакли бузилишига бўлади. клиник манзараси: юзнинг бир томонидаги юмшоқ тўқималар ҳажми …
2 / 26
илганда, мимик мушаклар фалажи сезилади. ўсма соҳасидаги оғиз шиллиқ пардаси ҳам ўзининг нормал тузилишини йўқотади, ранги ўчади ва силлиқлашиб, сарғиш тус олади. нейрофиброматоз нейрофиброматоз даволаш. педиатр, ортодонт, жарроҳ-стоматолог иштирокида комплекс диспансер назорати ўтказилади. ўсма жарроҳлик (босқичма- босқич операция қилиш) усули ёрдамида олиб ташланади. бироқ, аксарият ҳолларда ўсмани тўлиқ олиб ташлаш имконияти бўлмайди. сўлак безларининг ўсмасимон ҳосилалари ўсмасимон ҳосилалардан - болалар амалиётида асосан сўлак безлари кисталари кўп учрайди. киста карийб барча сўлак безларида учрайди. безлар нисбатан солиштирилганда, кичик сўлак безлари 56%ни, тил ости бези 35,6% ни, жағ ости бези 3,7% ни ташкил килиб, қулоқ олди безида эса кисталар 5% ҳолларда учрайди. кичик сўлак безлари кистаси: одатда, пастки ва юқори лабларда учрайди. чунки бу соҳадаги шиллиқ парда овқатланаётганда кўпроқ шикастланади. кичик сўлак безлари оғиз бўшлиғида бир текис жойлашмаган бўлиб, улар кўпроқ лаблар, лунж, каттик ва юмшоқ танглай чегараси шиллиқ пардасида жамланган. кисталар асосан сўлак чиқарув найининг жароҳат ёки яллиғланиш жараёни туфайли беркилиб …
3 / 26
лади. кистанинг бўртиб чиккан қисми оғиз шиллиқ пардаси билан бирга кесиб олинади. ҳосил бўлган операцион яра ўзи битади. киста катта бўлса боланинг ёши, рухий ҳолати эътиборга олиниб, махаллий ёки умумий оғриқсизлантириш остида шиш чегарасидан бир оз ўтиб, икки ярим ой шаклидаги кесма ўтказилади ва олиб ташланади, сўнг яра четларига чок куйилади. тил ости сўлак бези кистаси (ранула) тил ости сўлак бези кистаси учраши бўйича безларнинг кисталари орасида иккинчи ўринда туради. кисталарнинг бу безда кўп учраши унинг тузилишидаги анатомик ва физиологик ҳусусиятлар билан боғлиқ. тил ости сўлак безининг бўлакчалараро (ривиниев riviniv) калта ва вертикал йўналган (сони 12-15 тагача) чиқарув найчалари (бартолинов bartolinii) умумий найига туташади. чиқарув найи жағ ости сўлак безининг найи билан ёнма-ён, тил юганчаси ёнига очилади. шу сабабли, безнинг чиқарув найчалари овқатланаётганда кўпроқ шикастланади. шикоятлар: бола тил остида юмшоқ шиш пайдо бўлганлиги, ўз-ўзидан йўқ бўлиб, аста-секин пайдо бўлиб, катталашаётганига, гапираётган вақтида талаффузи бузилишига шикоят қилади. клиник мапзараси: тил остида …
4 / 26
осан хирургик усулда бўлиб, цистотомия қилинади. болаларда уларнинг ёши, руҳий ҳолатини эътиборга олиб, цистотомия махаллий ёки умумий оғриқсизлантириш остида ўтказилади. киста қобиғи жуда юпқа бўлгани боис уни тўлиқ ажратиб олиш имконияти йўқ. ҳосила устки қисмидаги шиллиқ парда "қопқоқ" шаклида кесиб олинади. кистоз суюқлик шприцга тортиб олинади. яра четларидаги оғиз бўшлиғи ва киста шиллиқ пардаларига чок қўйилади. кистоз бўшлиқ катта ва чуқур бўлса, ичи йодоформли дока тасмаси (турунда) билан тўлдирилиб 4-5 суткага қолдирилади. қумсоат шаклидаги кистада кесма энгак остидан ўтказилиб, имконият қадар шу ярадан ажратиб олинади. ташқаридан олиш амалиёти имкони бўлмаса, ушбу аралашув оғиз ичидан цистотомия усулида ўтказилади. жағ ости сўлак бези кистаси шикоятлар: юқорида келтирилганидек, бошқа сўлак безлари кисталарига ўхшаш бўлади. клиник манзараси: жағ остида, бурчакка яқинроқ соҳада, шиш аниқланади. устидаги тери ранги ўзгармаган, пайпасланганда юмшоқ консистенцияли, аниқ чегарали оғриқсиз ўсма аниқланади. пункция қилинганда ичидан шиллиқ суюқлик тортиб олиш мумкин. қиёсий ташхис: жағ ости сўлак бези кистасини томирлар ўсмалари (гемангиома, …
5 / 26
даволаш: қулоқ олди сўлак безида жойлашаган кистанинг ҳам қобиғи ўта юпқа бўлганлиги сабабли ажратиб олиш қийин. киста без орасида жойлашганда, юз нерви толаларини шикастлаш эҳтимоли ошади. оғиз шиллиқ пардасига яқин жойлашганда операция цистотомия усулида бажарилади. сўлак безларининг ўсмалари эпителиал, ноэпителиал ва таснифга тушмайдиган шаклларга бўлинади полеоморф аденома (ҳар хил морфологик структурали) 11–15 ёшда болаларда кўпроқ қулоқ олди ва жағ ости сўлак безларида учрайди. секин ўсади, фиброз капсулага эга, метастаз бермайди. одатда, сўлак бези соҳасида секин усаётган, безовта қилмайдиган шишга шикоят қиладилар. клиник манзараси: сўлак безида шиши устидаги терининг ранги ўзгармаган. пайпаслаганда – қаттиқ консистенцияга эга, чегаралари аниқ, усти нотекис, кам силжийди, оғриқсиз, юз нерви фаолиятига таъсир этмаган. ташхислаш учун цитологик текширув ёрдамида ўсмани яллиғланиш жараёнидан фарқлаб олиш мумкин; утт воситасида ўсманинг ҳажм оэхогенлиги, атрофдаги тўқималар ва сўлак бези билан муносабати аниқланади. эхограммада ўсма капсуласи аниқ кўринмаслиги, операцияни кенгайтирилган ҳажмда ўтказишга кўрсатма бўлади; сиалографияда ўсма чегараси (контраст модда сояси) аниқ кўринади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "neyrofibromatoz va nevuslar. so‘lak bezlari o‘smalari va kistalari: etiologiya, klinika, diagnostika va davolash"

презентация powerpoint нейрофиброматоз ва невуслар. сўлак безлари ўсмалари ва кисталари. этиология, клиника, диагностикаси ва даволаш. бухоро давлат тиббиёт институти стоматология факултети. болалар стоматологияси кафедраси нейрофиброматоз нейрофиброматоз –тери ости ёғ қатламида нейрофибромалар ҳосил бўлиши ҳамда қилиб, эндокрин ва вегетатив нерв тизимларининг бузилишлари билан кечадиган, жуда оғир, наслдан наслга ўтувчи тизим касаллигидир. касалликнинг келиб чиқиши сабаби (этиологияси) аниқ эмас. ривожланишда эктодерманинг иштирокига нерв тизими ва теридаги ўзгаришлар, мезодермани иштирокига– суякдаги ўзгаришлар далил бўла олади. периферик нейрофиброматоз рекглинхгаузен касаллиги деб аталиб, танада кўплаб “сутли кофе” рангли гиперпигментация ўчоқлари бўлиши билан ҳарактерланади. бу касалл...

Этот файл содержит 26 стр. в формате PPTX (2,9 МБ). Чтобы скачать "neyrofibromatoz va nevuslar. so‘lak bezlari o‘smalari va kistalari: etiologiya, klinika, diagnostika va davolash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: neyrofibromatoz va nevuslar. so… PPTX 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram