pul islohotlari

PPTX 24 sahifa 117,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
мавзу:“пул ислоҳотлари” мавзу:“пул ислоҳотлари” режа : 1 пул ислоҳотларини амалга оширишнинг зарурлиги. 2 пул ислоҳотларини амалга ошириш усуллари 3 ўзбекистон республикасида амалга оширилган пул ислоҳотлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. пул ислоҳотлари - миллий валютани мустаҳкамлаш, пул бирлигини барқарорлаштириш ва пул муомаласини тартибга солиш мақсадида давлат томонидан мамлакат пул тизимини тўлиқ ёки қисман қайта ташкил этиш. пул ислоҳотлари : қоғоз пул белгиларининг ҳаммаси ёки бир қисми қадрсизланганда ва уларнинг ҳажми кўпайиб, янгиси (қоғоз ёки металл) билан алмаштириш лозим бўлганда, пулнинг олтин қиймати ёки валюта курси ўзгарганда, пул тизимига ўзгартиш киритиш зарур бўлганда ўтказилади. пул ислохотлари мамлакатдаги иқтисодий ҳолатга, пулнинг қадрсизланиш даражасига ва давлатнинг сиёсатига боғлиқ ҳолда турли усулларда: ортиқча қоғоз пулларни йўқ қилиш билан пул ҳажмини камайтириш (дефляция); эски пул белгиларини йирикроқ янги пул белгиларига алмаштириш (деноминация); пул бирлиги ёки қоғоз пул бирлиги курсининг металл қиймати ва чет эл валютасига нисбатан курсини пасайтириш (девалвация); эски пул белгиларини йўқ қилиб, янги …
2 / 24
даврдан бошланган. унинг ташаббуси билан ўша давргача муомалада бўлган майда мис тангалар ўрнига сифат ва ҳажм жиҳатдан бир неча марта ортиқ бўлган, йирик қийматга эга олтин ва кумуш тангалар зарб этила бошлаган. амир темур тасарруфида бир неча зарбхоналар бўлганлиги ва уларда зарб этилган тангалар европада ҳам машҳур бўлганлиги ҳақида кўп маълумотлар бор. биргина ғарбий эрон ва озарбайжонда амир темурнинг номи битилган 120 турдан ортиқ олтин ва кумуш тангалар муомалага киритилган муҳим пул ислоҳотлари . мирзо улуғбек томонидан 1428 й. амалга оширилган пул ислохотларида илгари зарб этилган мис тангаларнинг муомалада бўлиши тақиқланган. бир қатор шаҳарларда — бухоро, самарқанд, тошкент, шоҳрухия, андижон, қарши ва термизда янги тангалар зарб этила бошлаган. эски тангаларни янги тангаларга алмаштириш тугаллангандан кейин, факат бухородаги зарбхона фаолияти саклаб қолиниб, қолганлари ёпилган. мирзо улуғбек томонидан пул ислоҳотлари амалга оширилган .бунда илгари зарб этилган мис тангаларнинг муомалада бўлиши тақиқланган. бир қатор шаҳарларда — бухоро, самарқанд, тошкент, шоҳрухия, андижон, қарши ва …
3 / 24
чли инфляция натижасида паст номиналдаги пул белгилари бозор эҳтиёжларини қондира олмади ва 1000, 2500, 5000 рубллик пуллар босиб чиқарилди. 1920—21 йилларда хоразм совет халқ республикаси (хсхр) томонидан муомалага 250, 500, 750, 1000, 2000, 5000 ва 10000 рубл номиналида ипакдан қўлда тўқилган махсус пул белгилари чикарилган. ушбу пуллар хсхр тугатилганга қадар, яъни 1924 йилларгача муомалада бўлган. юқори инфляция натижасида 1922 — 23 й.ларда хсхр томонидан деноминация амалга оширилиб, эски пулларнинг устига уларнинг янги номиналини кўрсатувчи тамгалар босилган. 1923—24 й.ларда бухоро ва хоразм халқ республикаларининг пул белгилари рсфср пул белгилари (рубл червон) билан алмаштиридди. 1921—22 ва ундан кейинги йилларда пул ислохотни ўтказишга қаратилган қатор тадбирлар туркистон ассрда амалга оширилди. тошкентда туркистон ассрнинг пули — туркбонлар чиқарилган. кейинчалик 1921 йил 1 январдан бошлаб туркистонда 3 ой давомида пул ислохотлари ўтказилиб, туркбон рсфср пул бирлигига 10:1 нисбатда алмаштирилди 1947 йилда собиқсссрда пул ислохотлари ўтказилди, маҳсулотларни тақсимлашда карточка тизими тугатилди ва давлат кооператив чакана савдоси …
4 / 24
а харбий давлат бошқарувидан бозор иқтисодига ўтишда қўлланилган. “шок йўли” билан даволашда иш хақини тўлашни тўхтатиб қўйиш, ишлаб чикаришни қискартириш, пул ислохатини ўтказиш, иш ўринларини қисқартириш каби қаттиқ чоралар қўлланилиши мумкин ғарбий германияда 1948 йилнинг июн ойида ўтказилган пул ислоҳатида ахолининг накд пуллари ва жамғармалари 6,5 янги немес маркасига 100 эски рейхсмарка қилиб алмаштирилди. аҳолининг пул жамғармаларини тўлаш вақтинча тўхтатилган, кейинчалик фақат 30 фоиз атрофида тўланган ва хар бир кишига 60 немис маркаси миқдорида нафақа ажратилган. натижада давлатнинг рейх маркасидаги қарзи, мамлакатда бўлган дисбаланс тугатилган ва шу йўл билан инфляциянинг ўсиш суръатлари тухтатилган шок йўли” билан даволаш японияда 1949-50 йилларда ўтказилган у “додж режаси” деган номини олган.бу режага асосан японияда инфляцияга қарши жуда қаттиқ чора-тадбирлар амалга оширилган.эркин бахога ўтиш билан бир вақтнинг ўзида ер ислоҳати ўтказилди, бюджет камомадини йўкотиш йўллари ишлаб чиқилди. японияда мавжуд зарар билан ишловчи корхоналарга давлат томонидан бериладиган субсидия бекор қилинди, корхона, ташкилотларга кредит бериш шартлари мукаммаллаштирилди, …
5 / 24
йириклаштириш, яъни пул бирлигидаги "0" ларни қисқартиришдан, пул бирлигида кўрсатилган номинални камайтиришдан иборат. нулификацияда кучли қадрсизланган пул бирлиги бекор қилинади ва ўрнига янги пул бирлиги киритилади. 20 ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, россия ўз миллий валютасини чиқаргунга қадар бошқа собиқ иттифоқ республикалари сингари вақтинча рубл зонасида қолди ва мамлакатда амалда бўлган иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олиб, ўз миллий валютасини муомалага киритишни икки босқичда амалга оширди. ўзбекистонда пул ислоҳати 1993 й.нинг 15 ноябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва аҳоли даромадларининг ўз вақтида тўланишини, республика ички истеъмол бозорини таъминлаш мақсадида ўзбекистон республикаси ҳудудида тўлов воситаси сифатида 1961—92 йиллардаги рубл банкнотлари ва россия банкининг 1993 йилдаги рубли билан параллел равишда 1:1 нисбатда оралиқ валюта сифатида "сўм купон" муомалага киритилди. ўзбекистон республикаси марказий банки муомалага қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 сўм купон қоғоз пулларни чиқарди. 1994 й. 1 июлидан бошлаб ўзбекистон республикасининг миллий валютаси сўм 1 сўм …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pul islohotlari" haqida

мавзу:“пул ислоҳотлари” мавзу:“пул ислоҳотлари” режа : 1 пул ислоҳотларини амалга оширишнинг зарурлиги. 2 пул ислоҳотларини амалга ошириш усуллари 3 ўзбекистон республикасида амалга оширилган пул ислоҳотлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. пул ислоҳотлари - миллий валютани мустаҳкамлаш, пул бирлигини барқарорлаштириш ва пул муомаласини тартибга солиш мақсадида давлат томонидан мамлакат пул тизимини тўлиқ ёки қисман қайта ташкил этиш. пул ислоҳотлари : қоғоз пул белгиларининг ҳаммаси ёки бир қисми қадрсизланганда ва уларнинг ҳажми кўпайиб, янгиси (қоғоз ёки металл) билан алмаштириш лозим бўлганда, пулнинг олтин қиймати ёки валюта курси ўзгарганда, пул тизимига ўзгартиш киритиш зарур бўлганда ўтказилади. пул ислохотлари мамлакатдаги иқтисодий ҳолатга, пулнинг қадрсизланиш даражасига ва д...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (117,5 KB). "pul islohotlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pul islohotlari PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram