7-ma'ruza: buyrak kasalliklari

PPT 21 sahifa 9,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
буйрак касалликлари тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия 7 - маъруза “буйрак касалликлари” профессор исраилов р.и. тошкент - 2020 буйракнинг схематик тузилиши 1) каптокча; 2) капиллярлар жуфти; 3) афферент ва эфферент а; 4) проксимал каналча; 5) дистал каналча; 6) фиброцитар строма; 7) ретикуляр строма 1 2 3 4 5 6 7 п э м буйрак пўстлоқ қаватининг гистологик тузилиши 1 2 3 4 буйрак кўп тармоқли вазифаларга эга бўлган, гомеостазни меёрда ушлаб турувчи аъзо ҳисобланади. асосий вазифалари қуйидагилар: ажратиш (фильтрация, реабсорбция, концентрация), сув-туз алмашинувни бошқариш, эндокрин (ренин, простогландин, эритропоэтин ишлаб чиқариш). буйрак коптокчалари ва каналчалари сийдик ажратиш ва сув-туз алмашинувни бошқарса, юга, каптокча мезангиал ҳужайраси, интерстициал ҳужайралар ва нефроцитлар эндокрин вазифани бажаради. буйрак касалликлари xix – асрда инглиз врачи р. брайт протеинурия, шиш ва юрак гипертрофияси белгилари асосида буйрак касалликларини фарқ қилган ва бу – брайт касаллиги дейилган. 1914 йилда немец клиницисти ф. фольгард ва патолог к.т. фар буйрак касалликларини 3 …
2 / 21
к нефроз, 2) подагра буйраги, 3) миелома буйраги; наслийлари: фермен-топатиялар – де тонн-дебре-фанконн, олбрайт синдромлари, нефролитиаз ва нефрокальцинозли тубулопатия. интерстициал касалликлари: 1) тубулоинтерстициал нефрит, 2) пиелонефрит, 3) нефросклероз. буйрак касалликлари -гломерулопатиялар гломерулонефрит гломерулонефрит, бу – инфекцион-аллергик табиатли, икки томонлама, буйрак каптокчаларининг йирингсиз яллиғланишли, буйракка хос ва буйракдан ташқаридаги симптомлар билан кечувчи касалликдир. буйракка хос симптомларига протеинурия, гематурия, цилиндрурия, олигоурия; буйракдан ташқариларига – шиш, артериал гипертензия, юрак гипертрофияси, диспротеинемия, гиперазотемия, уремиялар киради. таснифи. 1) кечиши бўйича: ўткир, авж олувчи ва сурункали; 2) жойланиши бўйича: интракапилляр ва экстракапилляр; 3) яллиғланиши бўйича: экссудатив, пролифератив, аралаш; 4) каптокчаларнинг шикастланиш даражасига кўра: диффуз ва ўчоқли гломерулонефритлар фарқ қилинади. буйрак касалликлари этиологияси. гемолитик стрептакоккнинг нефритоген штамми, лекин стафилакокк, пневмококк, вируслар (гепатит в), оқиш трепанема, безгак плозмодийси ҳам бўлиши мумкин. қуйидаги инфекцион касалликлардан кейин: ангина, скарлатина, орви, пневмония, менингококкли инфекция, безгак, бактериал эндокардит, захмдан кейин иккиламчи касаллик кўринишида ривожланади. патогенези. иккита иммунопатологик механизм мавжуд: 1) каптокчалар капиллярлари …
3 / 21
дан ўткир нефритик синдром кўринишида кечади. касаллик 1,5 дан 12 ойгача давом этади ва ундан кейин чўзилувчи гломерулонефритга айланади. макро кўриниши. буйрак бироз катталашган, юмшаган, пўстлоқ қавати кенгайган, тўлақонли, ташқи пардаси остида қон қуйилишлар пайдо бўлади “ола-була буйрак” дейилади. микро- дастлаб экссудация, кейин тез орада у пролифера-цияга айланади ва эндотелий, мезангий ҳужайралари кўпаяди. буйрак стромасида мононуклеар инфильтрация, каналчалар эпителийсида оқсилли дистрофия, бўшлиғида оқсилли ва эритроцитли цилиндлар пайдо бўлади. иммунофлюоресцент микроскопияда мезангий ва гбмда igg, igm, с3 комплементдан депозитлар топилади. электрон микроскопияда базал мембрананинг эпителий томонида осмиофилли ўркач кўринишидаги депозитлар аниқланади. ўткир гломерулонефрит 1. коптокчада ҳужайралар пролиферацияси 2. каналчалар эпителийсида оқсилли дистрофия 2 ўткир гломерулонефрит тез авж олувчи гломерулонефрит тез авж олувчи гломерулонефрит (таог). (синонимлари: хавфли нефрит, диффуз экстракапилляр пролифератив гломерул-рит) касаллик ёш ва катталарда, аёл ва эркакда бир хил даражада учрайди. тасодифан холсизланиш, бош оғриғи, кўнгил айниш ва қусишдан бошланиб шифохонага азотемия, олигурия бн тушади. таог келиб чиқиши: 3 хил: …
4 / 21
йсимон инфильтрат 2. каптокча, томирлари тўлақонли 3. каналчада оқсил модда тез авж олувчи гломерулонефрит 1 2 3 сурункали гломерул-рит. 12 ойдан узоқ, яширин ва рецидивланиб кечиш хос. сабаби номалум, механизми – иммун бирикма реакция. морфология 2 типи фарқ қилинади: мезангиал ва склерозланган. мезангиал гломерулонефрит: икки турда учрайди: 1) мембрано-пролифератив (мезангиокапилляр), 2) мезангиопролифератив. морфологик жиҳатдан буйрак каптокчалари йирик, мезангиоцит-лар пролиферацияланиб кўп ҳужайрали, гбм қалинлашган, унда иммун депозитларнинг интерпозицияси, иккига ажралиши, “темир йўлсимон” базал мембрана. каптокчаларда бўлакчалар пайдо бўлиб, лобуляр гломерулонефрит юзага чиқади. каптокчалар ўзгаришлардан ташқари, каналчалар эпителийсида дистрофия ва атрофия, стромада интерстициал лимфогистиоцитар инфильтрация ва склероз ривожланади. оқибатда буйрак иккиламчи бужмайишга учрайди. диффуз склерозланган гломерулонефрит. бу гломерулонефритнинг барча турлари якунловчи даври ҳисобланади. ёруғлик микроскоп остида буйрак тўқимасида склероз, гиалиноз, каптокчалар ва каналлар атрофияси аниқланади. макро – буйраклар кескин кичиклашган, каттиқлашган, юзаси майда донадор тусга кирган ва “иккиламчи бужмайган буйрак” дейилади. сурункали гломерулонефрит электрон микроскопияда базал мембранада (1) осмиофил депозитлар мезангиопролифератив гломерулонефрит …
5 / 21
ит цитоплазмаси вакуоллашган, юзасида майда сўрғичлар пайдо бўлган. лекин, бу ўзгаришлар касалга кортикостероидли даво қўлланилса орқага кайтади. каптокчадан липопротеинларнинг ўтиши проксимал каналчалар эпителийсида липидли дистрофия ривожланишига олиб келади, шунинг учун бу касаллик “липоидли нефроз” дейилади. оралиқ тўқимада кўпикли ҳужайралар пайдо бўлади. электрон микроскопия гистология – каналчалар эпителийсининг ёғли дистрофияси липоид нефроз – «минимал ўзгаришли касаллик» тубулопатиялар ўткир буйрак етишмаслиги, подагра ва миелома буйраги ўткир буйрак етишмаслиги, некротик нефроз. бу - шок ҳолатларида буйрак пўстлоғининг ўткир ишемияси, проксимал ва дистал каналчалар эпителийсининг некрозланиши ва ўткир буйрак етишмаслиги ривожланиши ҳисобланади. этиология ва патогенези. сабабларига кўра ўбе ишемик ва токсик турлари фарқ қилинади. буйрак каналчаларининг ўткир ишемик некрози кўпинча шок ва гипогидротация ҳолатларида кузатилади. ўткир токсик каналчалар некрози бир қатор дорилар, рентген контраст моддалар, оғир металлар тузлари, органик эритмалар ва захарлар таъсирида рив-ди. шокда артериал босим кескин тушиб кетиши, буйрак пўстлоқ қавати артериялари спазми, қоннинг шунтлар бўйича мағиз қавати веналарида тўпланиши. натижада пўстлоқда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"7-ma'ruza: buyrak kasalliklari" haqida

буйрак касалликлари тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия 7 - маъруза “буйрак касалликлари” профессор исраилов р.и. тошкент - 2020 буйракнинг схематик тузилиши 1) каптокча; 2) капиллярлар жуфти; 3) афферент ва эфферент а; 4) проксимал каналча; 5) дистал каналча; 6) фиброцитар строма; 7) ретикуляр строма 1 2 3 4 5 6 7 п э м буйрак пўстлоқ қаватининг гистологик тузилиши 1 2 3 4 буйрак кўп тармоқли вазифаларга эга бўлган, гомеостазни меёрда ушлаб турувчи аъзо ҳисобланади. асосий вазифалари қуйидагилар: ажратиш (фильтрация, реабсорбция, концентрация), сув-туз алмашинувни бошқариш, эндокрин (ренин, простогландин, эритропоэтин ишлаб чиқариш). буйрак коптокчалари ва каналчалари сийдик ажратиш ва сув-туз алмашинувни бошқарса, юга, каптокча мезангиал ҳужайраси, интерстициал ҳужайралар ва не...

Bu fayl PPT formatida 21 sahifadan iborat (9,0 MB). "7-ma'ruza: buyrak kasalliklari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 7-ma'ruza: buyrak kasalliklari PPT 21 sahifa Bepul yuklash Telegram