inflyatsiya va unga qarshi kurashish usullari

PPT 32 pages 613.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 32
слайд 1 8-мавзу: инфляция ва унга қарши курашиш усуллари * режа : 1.инфляция, унинг моҳияти ва сабаблари. 2.инфляциянинг турлари ва пайдо бўлиш шакллари. 3.инфляциянинг тижорат банклари фаолиятига таъсири 4. инфляциянинг давлат бюджетига таъсири 5.инфляцияга қарши кураш усуллари ва шакллари. * инфляция лотинча сўздан олинган бўлиб,«шиш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади. бу сўз xix асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар томонидан иқтисодий термин сифатида ишлатилгунга қадар, у тиббиётда хавфли ўсма касалини ифодалашда қўлланилган. инфляция сўзининг иқтисодий маъноси - муомалада мавжуд бўлган товарлар ва уларнинг баҳосига нисбатан кўп пул чиқариш демақдир. * инфляция – бу пул бирлигининг кадрсизланиши ва шунга мос равишда товар нархларини ўсишидир. бир сўз билан айтганда инфляция бу - муомалада керагидан ортикча пулнинг пайдо бўлиши; нарх-навонинг ўсиб кетиши; пулнинг кадр-киймати ва харид кобилияти пасайиши; пулнинг кадрсизланиши, обрўсизланишидир. * инфляция бозор хўжалигининг хар хил сохаларида такрор ишлаб чикариш номутаносибликлари келтириб чикарадиган мураккаб ижтимоий-иктисодий ходисадир. * инфляциянинг вужудга келтирувчи сабаблар куйидагилардан иборат. давлат …
2 / 32
носибликлардан содир бўлиши. ишлаб чикариш сустлашиб, бозор талабидан оркада колади. ишлаб чикариш хамма ресурслардан фойдалансада товар таклифлари пулни тўйдира олмайди. товарга чанкок пуллар ўз ташналигини кондира олмайди. * инфляциянинг ички омиллари монетар-пул сиёсати билан ҳамда хўжалик фаолияти билан боғлиқ омилларга бўлинади. хўжалик фаолияти билан боғлиқ омиллар бу хўжалиқдаги ва иқтисоддаги мутаносибликнинг бузилиши, ишлаб чиқаришда якка ҳукмронликка йўл қўйиш, иқтисоднинг циклик ривожланиши, инвестициялашда номутаносиблик, баҳоларни ташкил қилишда давлатнинг якка ҳокимлиги, кредит сиёсатининг нотўғри олиб борилиши ва бошқалар ҳисобланса, пул билан боғлиқ омилларга давлат молияси соҳасидаги инқирозлар; давлат бюджетининг дефицити, давлат қарзларининг ўсиши, пул эмиссияси, пул муомаласи қонунининг бузилиши, кредитлашда автоматизмга йўл қўйиш ва бошқалар киради. * инфляциянинг ташқи омилларига жаҳон иқтисодида бўлган инқирозлар, (хом-ашё, ёқилғи, валюта бўйича) давлатнинг валюта сиёсати, давлатнинг бошқа давлатлар билан бўладиган ноқонуний операциялар ва бошқалар киради. * ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишида юзага келувчи диспропорциялар сабабли товарлар ва хизматлар баҳосининг умумий ёки тўхтовсиз ўсиши ва натижада пул муомаласи …
3 / 32
ҳам бўлиши мумкин. бу инфляция, аксинча, ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни рағбатлантирувчи омил сифатида намоён бўлиши мумкин. пулнинг қиймати баркарорлигидаги ўзгариш сезилмаслиги мумкин; * шиддатли инфляция. баҳоларнинг ўрта йиллик ўсиши 10-100% (баъзида 200% гача) бўлиши мумкиш. инфляциянинг бу тури ривожланаётган мамлакатларда кўпроқ учрайди; гиперинфляция. баҳоларнинг ўсиш суръатлари йилига 200% дан ошиб кетади. бу инфляция мамлакатлар иқтисодий ривожланишининг инқирозли даврига мос келади ва у иқтисодиёт таркибий қисмларини ўзгариши билан боғлиқ. гиперинфляция даврида баҳолар кун сайин ошиб боради ва баҳолар билан иш ҳақи ўртасидаги фарқ жуда юқори бўлади. аҳолининг яшаш шароити қийинлашади, корхоналар фаолияти ёмонлашади. хўжалик фаолияти, бозор фаолиятида натураллашув авж олади. * хорижий амалиётда инфляциянинг юзага чиқишини усулларига асосан қуйидаги турларга ажратилади: таклиф инфляцияси, талаб инфляцияси, харажатлар инфляцияси, кредит инфляцияси, импорт билан боғлиқ инфляцияси, кутилаётган инфляцияси. * таклиф инфляциясида ишлаб чиқариш харажатларини ошиши натижасида маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга бўлган нарх-навонинг ўсиши юзага чиқади. ушбу инфляция турида монопол ҳолатдаги корхоналар томонидан …
4 / 32
г ўсишига олиб келади. * харажатлар инфляцияси. инфляциянинг ушбу тури хом-ашё ва энергетик ресурсларга бўлган харажатларнинг ўсиши туфайли ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва бажариладиган ишларнинг нарх-навосини ўсиши натижасида юзага чиқади. хом-ашё ва энергетик ресурсларга бўлган дунё нархларини кўтарилиши ҳамда хорижий валютага нисбатан миллий валюта курсини пасайиши харажатлар инфляциясининг юзага чиқишини асосий сабаблари ҳисобланади. харажатлар инфляциясида маълум бир маҳсулотнинг нарх-навосини ўсиши автомат равишда бошқа маҳсулотлар нарх-навони ўсишига олиб келади. * кредит инфляцияси. ушбу инфляция тури мамлакат марказий, баъзи мамлакатларда миллий банклари томонидан олиб бориладиган кредит экспансияси натижасида юзага чиқади. марказий банк тижорат банклари учун юқори даражадаги қайта молиялаштириш ставкасининг ўрнатилиши натижасида хўжалик субъектларига бериладиган кредит қимматлашади. хўжалик субъектлари олинган кредит ва у бўйича фоизларни ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулот таннархига киритади ҳамда ушбу ҳолат маҳсулотлар нарх-навосини кўтарилишига сабаб бўлади. * импорт билан боғлиқ инфляция. инфляциянинг ушбу тури аниқ олинган мамлакатга ташқи омиллар асосида юзага чиқади. ушбу ҳолатда импорт қилинадиган маҳсулотларга бўлган нарх-навонинг кўтарилиши …
5 / 32
риш бархам топади, чунки қадрли пулларда берилган кредитларнинг маълум муддатдан сўнг қадрсизланган пулларда қайтарилади; банк кредитлари учун тўланадиган фоизлар даражаси ўсиб боради. инфляция даражасини олдиндан аниқ айтиш қийин бўлганлиги сабабли кредит фоизлари даражаси хам унга бўлган талаб ва таклиф доирасидан чиқиб кетади; банклараро кредит ресурслари бозорининг фаолияти издан чиқади. энг қисқа муддатли, бир кунлик, хаттоки бир кечалик кредитларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади; * хўжаликлар ўртасидаги хисоб-китоб муносабатлари хам маълум даражада чигаллашади. бир счётдан бошқа счётга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар хисоб-китоб даврида маълум миқдорда қадрсизланади; ахолининг вақтинча бўш маблағларини омонатлар тариқасидаги жамғармаларга жалб этиш мушкуллашади; пул тизими тўлиқ издан чиқади. қоғоз пуллар қиймат ўлчови, муомала воситасини бажара олмайди. натижада ахоли қоғоз пулларни қадрлироқ пулларга алмаштиришга харакат қилади, яъни бартер муносабатлари вужудга келади. * . инфляция давлат бюджетига хам салбий таъсирини кўрсатади. чунки инфляция шароитида: давлат бюджети даромадлари қадрсизланади, нисбатан қадрлироқ пул маблағларида йиғилган даромадлар бюджет харажатлари амалга оширилгунга қадар бўлган қисқа …

Want to read more?

Download all 32 pages for free via Telegram.

Download full file

About "inflyatsiya va unga qarshi kurashish usullari"

слайд 1 8-мавзу: инфляция ва унга қарши курашиш усуллари * режа : 1.инфляция, унинг моҳияти ва сабаблари. 2.инфляциянинг турлари ва пайдо бўлиш шакллари. 3.инфляциянинг тижорат банклари фаолиятига таъсири 4. инфляциянинг давлат бюджетига таъсири 5.инфляцияга қарши кураш усуллари ва шакллари. * инфляция лотинча сўздан олинган бўлиб,«шиш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади. бу сўз xix асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар томонидан иқтисодий термин сифатида ишлатилгунга қадар, у тиббиётда хавфли ўсма касалини ифодалашда қўлланилган. инфляция сўзининг иқтисодий маъноси - муомалада мавжуд бўлган товарлар ва уларнинг баҳосига нисбатан кўп пул чиқариш демақдир. * инфляция – бу пул бирлигининг кадрсизланиши ва шунга мос равишда товар нархларини ўсишидир. бир сўз билан айтганда инфляция...

This file contains 32 pages in PPT format (613.5 KB). To download "inflyatsiya va unga qarshi kurashish usullari", click the Telegram button on the left.

Tags: inflyatsiya va unga qarshi kura… PPT 32 pages Free download Telegram