joy tafsiloti va relefini topografik karta va planlarda tasvirlash

PPT 19 pages 7.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
техник теодолитларни текшириш ва созлаш 14-мавзу жой таъфсилоти ва релефини топографик карта ва планларда таъсвирлаш геодезия фанидан яратилган хорижий адабиётлар базаси асосий адабиётлар жой таъфсилоти ва релефини тапаграфик карта ва планларда таъсвирлаш режа 1 топаграфик шартли белгилар 2 ер сиртидаги релефни проексия сиртида тасвирлаш моҳияти 3 релефни асосий шакиллари релефни асосий шакиллари релефни асосий шакиллари жойнинг релефи ва уни карта ва планларда тасвирланиши релеф қирқим баландлиги топаграфик шартли белгилар жойдаги предметларни план ва карталарда тасвирлаш учун маҳсус ишлаб чиқилган шартли белгилардан фойдаланилади. план ва картадан фойдаланиш қулай бўлиши учун шартли белгининг шакли тасвирланаётган жой элементига ўхшаш бўлиши керак. давлат миқиёсида план ва карталарнинг шартли белгилари бир ҳил қилиб қабул қилинади. қурилиш чизмаларидан режалаш (лойихани жойга кўчириш), ижроий чизмаларда ўзига хос шартли белгилар қўлланилиши мумкин. шартли белгилар масштабли (контурли), масштабсиз ва тушунтирувчи шартли белгиларга бўлинади. масштабли шартли белгилар билан тасвирланган тафсилотларнинг узунлиги, кенглиги ва майдонини аниқлаш мумкин. контурли шартли белгилар билан …
2 / 19
ирланади. тафсилотлар карта ва планда нуқта билан кўрсатилади. нуқта тафсилот ўрнини, шартли белги эса унинг қандай тафсилот эканлигини ифодалайди. масалан доира, квадрат, учбурчак, тўртбурчак, юлдузча шаклида тасвирланган шартли белгининг марказига, якка дарахт, столбалар, йўл ва километр кўрсаткичларининг ўрни эса шартли белгининг тубига тўғри келади. карта ва планнинг масштабига боғлиқ равишда тафсилотлар масштабли ёки масштабсиз шартли белгилар билан тасвирланади. аҳоли яшайдиган пунктларнинг номи аҳолисининг сонига ва маъмурият аҳамиятига қараб турли катталикдаги ҳарфлар билан ёзилади. республикамизда қабул қилинган (тасдиқланган) шартли белгилар топографик карта ва планлар тузиш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи барча ташкилот ва муассасалар учун стандарт бўлиб ҳисобланади. ер сиртидаги релефни проексия сиртида тасвирлаш моҳияти жойдаги нотекисликлар, яъни баланд пастликлар йиғиндисига шу жойнинг рельефи дейилади. рельеф шакллари ташқи кўринишига қараб, қавариқ (дўнг, тепа, тоғ, тоғ тизими. . . ) ва ботиқ (водий, жар, дара, чуқурлик, пастлик, қозонсой, сой. . . ) бўлади. рельефни асосий шакллари. тепа – атрофдаги текис жойдан гумбазсимон …
3 / 19
илади. қўшни водийлар ёки сойлар ҳавзаси бир-биридан сув айирғич чизиқ билан айрилади. қарама – қарши томонларга йўналган водийларнинг бирлашган жойи бел ёки эгар деб юритилади. тоғли ҳудудлардаги ён бағрлари жуда тик қояли водийлар дара деб аталади. жуда тор дара тонги деб юритилади. тагидан ҳамма томонга баландлашиб борадиган рельефнинг ботиқ шаклига қозонсой дейилади. сув айирғич чизиқ водийнинг туби, ён бағирнинг букилган жойи ва баландликлар этаги рельефнинг асосий орографик чизиқлари дейилади. бу чизиқлар жой рельефини топографик карталарда тасвирлашда асос бўлиб хизмат қилади. релефни асосий шакиллари ер юзидаги баланд-пастликлар рельеф дейилади. жойнинг рельефи баландлик ва пастликларга бўлинади. тоғ, тепа, тизма тор, эгарсимон жойлар — баландликка; чуқурлик, сой, жарлик эса пастликка киради (2- шакл). рельефнинг асосий турларини қуйидагича характерлаш мумкин. 1.тоғ (тепа) — юқорига конус тарзида кўтарилган жой бўлиб, унинг энг баланд нуқтаси чўққи, ён томонлари — қиялик (ён бағир), атроф билан туташган чизиғи—тоғ этаги дейилади. 2. тизма тоғ (алиш) — бир томонга чўзилиб …
4 / 19
р хил бўлган баландликларни бирлаштирувчи ёпиқ эгри чизиққа горизонтал дейилади. горизонталларни ҳосил бўлишини қуйидагича тушунтириш мумкин. фараз қилайлик, 3-шаклда тасвирланган тепалик а нуқтагача сувда бўлсин. тепалик қирғоқ чизиғини р текисликка проекциялаймиз, натижада ёпиқ эгри чизиқни ҳосил қиламиз. сув сатҳини 1 метрга кўтарамиз. ҳосил бўлган янги қирғоқ чизиғини р текисликка проекциялаймиз. шу тариқа сув сатҳини 1 метрдан кўтариб бориб қирғоқ чизиғини текисликка проекциялаб борсак, тепаликни горизонталлар ёрдамида тасвирини оламиз. бу проекцияларни қоғозда кичрайтирилган тасвири план ва карталарда топографияни, яъни ер баланд пастлиги, яъни рельефини кўрсатади. рельеф план ёки картада бир неча усулда тасвирланади. нуқталар отметкаларини ёнига ёзиш, баландлиги қийматига қараб турли буёқлар билан бўяш, турли йўғонликда ва турли қалинликда штрихлар чизиш, горизонталлар ўтказиш каби усуллар қўлланилади. топографик план ва карталарда рельеф горизонталлар билан тасвирланади. отметкаси бир хил нуқталардан ўтган эгри ёки тўғри чизиқ горизонтал дейилади. рельеф турларини горизонталлар воситасида яққол, 0,5 м ва ундан кам кесимда аниқ тасвирлаш мумкин. горизонталларнинг моҳияти …
5 / 19
кўрсатади. икки қўшни горизонталларнинг баландликлари фарқига рельеф кесим баландлиги дейилади. текисликда икки қўшни горизонталлар орасидаги масофага горизонтал қўйилиши дейилади. горизонталлар қуйидаги ҳусусиятларга эга: а) бир горизонталда ётган барча нуқталарнинг баландликлари тенг; б) горизонталлар узлуксиз; в) горизонталлар кесишмайди; г) планда горизонталлар орасидаги масофа (қўйилиш) қанча кичик бўлса жойда қиялик (нишаблик) шунчалик тик бўлади д) қия текисликни ифодаловчи горизонталлар параллел тўғри чизиқлардан иборат бўлади. планда икки горизонтал орасидаги масофа 2 см дан катта бўлса, улар орасида горизонтал кесим баландлигининг ярмига тенг бўлган кесимда қўшимча горизонтал чизилади, бунга ярим горизонтал (қўшимча горизонтал) дейилади. ярим горизонталлар чизмада узиқ (пунктир) чизиқлар билан берилади. ч релеф қирқим баландлиги нуқталар орасидаги нисбий баландликни шу нуқталар орасидаги масофани горизонтал қўйилишига нисбати чизиқ нишаблиги дейилади. ав жойдаги чизиқ (тепалик ён бағри) билан горизонтал текислик орасидаги бурчак γ қиялик бурчаги дейилади. кесим баландлиги ҳ, горизонталлар қўйилиши д ҳамда қиялик бурчаги бир-бири билан боғлиқ бўлиб, қуйидагича ифодаланади: демак, чизиқ нишаблиги қиялик …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "joy tafsiloti va relefini topografik karta va planlarda tasvirlash"

техник теодолитларни текшириш ва созлаш 14-мавзу жой таъфсилоти ва релефини топографик карта ва планларда таъсвирлаш геодезия фанидан яратилган хорижий адабиётлар базаси асосий адабиётлар жой таъфсилоти ва релефини тапаграфик карта ва планларда таъсвирлаш режа 1 топаграфик шартли белгилар 2 ер сиртидаги релефни проексия сиртида тасвирлаш моҳияти 3 релефни асосий шакиллари релефни асосий шакиллари релефни асосий шакиллари жойнинг релефи ва уни карта ва планларда тасвирланиши релеф қирқим баландлиги топаграфик шартли белгилар жойдаги предметларни план ва карталарда тасвирлаш учун маҳсус ишлаб чиқилган шартли белгилардан фойдаланилади. план ва картадан фойдаланиш қулай бўлиши учун шартли белгининг шакли тасвирланаётган жой элементига ўхшаш бўлиши керак. давлат миқиёсида план ва карталарнинг ш...

This file contains 19 pages in PPT format (7.9 MB). To download "joy tafsiloti va relefini topografik karta va planlarda tasvirlash", click the Telegram button on the left.

Tags: joy tafsiloti va relefini topog… PPT 19 pages Free download Telegram