asosiy vositalar hisobi

PPT 43 стр. 7,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 43
слайд 1 buxgalteriya xisobi va audit kafedrasi dotsenti tabayev azamat zaripbayevich asosiy vositalar hisobi мавзу 06 moliyaiy hisob va hisobot fan * режа: 1. асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари 2. асосий воситаларни туркумлаш ва баҳолаш 3. асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатлаштириш 4. асосий воситалар киримини ҳисобга олиш 5. асосий воситалар амортизацияси (эскириши) 6. асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш 7. асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш 8. асосий воситаларни инвентаризация қилиш бозор қтисодиёти шароитида корхоналар молия-хужалик фаолиятини амалга оширишда асосий воситаларнинг ўрни ниҳоятда каттадир. асосий воситалар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида жуда катта роль ўйнайди, чунки улар барча корхона таянадиган ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини баҳолаш мезони бўлган ишлаб-чиқариш техника базасини ташкил этади. "асосий воситалар" номли 5-сон бҳманинг 7-бандига асосан, асосий воситалар узоқ давом этадиган вақт мобайнида (бир йилдан ортиқ вақт давомида) моддий ишлаб чиқариш соҳасида ҳам, ноишлаб чиқариш соҳасида ҳам амал қиладиган, шунингдек, ижарага бериш учун фойдаланиладиган моддий активлардир. асосий воситаларнинг …
2 / 43
шни таъминлаш; ҳисобдан чиқарилган асосий воситалар бўйича молиявий натижаларни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш. асосий воситалар бажарадиган вазифасига кўра ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш воситаларига бўлинади. ишлаб чиқариш асосий воситалари бевосита моддий неъматларни яратишда иштирок этадиган воситалардир. ноишлаб чиқариш асосий воситалари гуруҳига уй-жой ҳамда коммунал-хўжалик, маиший хизмат, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқаларнинг асосий воситалари киритилади. ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятида асосий воситалар объектлардан фойдаланиш даражасига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: фойдаланилаётган; заҳирада турган; бузуқ ёки ишлатиш ҳолатида бўлмаган асосий воситалар. ер; ерни ободонлаштириш бўйича капитал сарфлар; иморатлар; иншоотлар; узатувчи мосламалар; машина ва жиҳозлар; транспорт воситалари; асбоб-ускуналар; ишлаб чиқариш инвентарлари; хўжалик инвентарлари; иш ҳайвонлари ва маҳсулдор чорва; кўп йиллик дарахтлар; бошқа асосий воситалар. дастлабки қиймат; (дқ = сн + тт + мх) эскириш қиймати; (эқ = дқ * эм) қолдиқ қиймати; (ққ = дқ - эқ) тиклаш қиймати; (тқ = дқ * тк) сотиш қиймати; тугатиш қиймат. ав-1 шакли. асосий воситаларни қабул-топшириш …
3 / 43
олиш учун қўлланилади. карточка маълумотлари асосида асосий воситалар ҳаракати ҳақидаги ҳисобот тўлғазилади. ав-9 шакли. асосий воситалар инвентар рўйхати. асосий воситалар корхонага келиб тушганда раҳбар тайинлаган комиссия ҳар бир объект бўйича алоҳида қабул қилиш-топшириш далолатномаси (юкхат)ни расмийлаштириши лозим (ав-1 шакли). далолатномада объект тавсифи, турган жойи, сотиб олинган манбаи, чиқарилган ёки қурилган йили, ишга туширилган сана, объектнинг синов натижалари, унинг техник шартларга мувофиқдаги ва бошқалар кўрсатилиши лозим. асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш умумий далолатномаси билан бир турдаги ва нархи бир хил хўжалик инвентарлари, асбоблар, станоклар олинганини расмийлаштириш мумкин. қабул қилиш-топшириш далолатномасига паспортлар, ишлатиш тартиби, йўриқномалар илова қилинади. ҳисобга қабул қилинган асосий воситалар ҳар бир объектига инвентар рақами (сони) берилади, масалан 001 дан 099 гача инвентар рақамлари биноларга, 100 дан 199 гача иншоотларга, 100 дан 299 га қадар бўлган рақамлар узатиш қурилмаларига берилади ва ҳоказо. берилган инвентар рақами асосий воситалар объектига металл жетонни қирқиб қўйиш, бўёк, билан белги қўйиш ва бошқа усулларда белгилаб қўйилади. …
4 / 43
воситалар ишлатиладиган жойларда (корхона цехлари, участкалари, бўлимлари) ҳисоб асосий воситаларнинг инвентар рўйхати бўйича олиб борилади (ав-9 шакли). бунда ҳамма моддий жавобгар шахслар билан белгиланган намунада ва икки нусхада моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. шартноманинг бир нусхаси ҳар бир моддий жавобгар шахснинг бухгалтерия (шахсий) делоси (ҳужжатлари мажмуи)да, иккинчи нусхаси шу ходимларнинг ўзида сақланади. асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш варақаси (ав-8 шакли) жорий йил учун январь ойи бошида очилади. варақада дастлаб асосий воситаларнинг борлиги, турлари бўйича маълумот 1 январь ҳолатига кўрсатилади, сўнгра ҳар ойда ой давомидаги оборотлар ёзувидан кейин кейинги ойнинг 1 кунидаги ҳолат бўйича асосий воситаларнинг мавжудлиги қайд этилади. шу маьлумотлар асосида асосий воситалар ҳаракатининг оборот рўйхати (қайднома) тузилади. унинг якунлари асосий дафтардаги якунлар билан солиштирилиб чиқилади ва шу асосда корхонанинг асосий воситалари мавжудлиги ҳамда уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисбот тузилади. асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ав-4 ва ав-4а шаклларидаги далолатнома билан расмийлаштирилади. бу шаклларда чиқим қилинадиган объектларнинг дастлабки қиймати ва эскириш суммаси …
5 / 43
ларнинг улуши тарзида ёки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритиш. қурилишга сарфланган жами ҳаражатга қуйидагича иккиёқлама ёзув берилади: д-т 0120 - "бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар" к-т 0810 - "тугалланмаган қурилиш". бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган асосий воситаларни 0820 - "асосий воситаларни сотиб олиш", 0840 -"асосий подани шакллантириш", 0890 - "бошқа капитал қўйилмалар" ҳисобварақларининг кредити билан корреспонденцияда 010 - 0190 - ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинади. транспорт воситаси бепул олинганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилади: д-т 0160 - "транспорт воситалари"; к-т 8530 - "текинга олинган мол-мулк". таъсисчилар устав капиталига улуш сифатида киритган ёки акциялар ҳақини тўлаш ҳисобига берган асосий воситаларни кирим қилинганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилади: д-т 0160 - "транспорт воситалари" к-т 4610 - "муассислар қарзлари". амортизация асосий воситанинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация қийматини мунтазам равишда тақсимлаш ва кўчириш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодасидир. асосий воситанинг амортизация қиймати тахмин қилинаётган тугатилиш қийматини чиқариб ташлаган ҳолда активнинг дастлабки қиймати ёки молиявий ҳисоботларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 43 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "asosiy vositalar hisobi"

слайд 1 buxgalteriya xisobi va audit kafedrasi dotsenti tabayev azamat zaripbayevich asosiy vositalar hisobi мавзу 06 moliyaiy hisob va hisobot fan * режа: 1. асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари 2. асосий воситаларни туркумлаш ва баҳолаш 3. асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатлаштириш 4. асосий воситалар киримини ҳисобга олиш 5. асосий воситалар амортизацияси (эскириши) 6. асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш 7. асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш 8. асосий воситаларни инвентаризация қилиш бозор қтисодиёти шароитида корхоналар молия-хужалик фаолиятини амалга оширишда асосий воситаларнинг ўрни ниҳоятда каттадир. асосий воситалар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида жуда катта роль ўйнайди, чунки улар барча корхона таянадиган ва корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати...

Этот файл содержит 43 стр. в формате PPT (7,6 МБ). Чтобы скачать "asosiy vositalar hisobi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: asosiy vositalar hisobi PPT 43 стр. Бесплатная загрузка Telegram