termodinamikaning birinchi qonuni (ma’ruza №3)

PPT 34 sahifa 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
слайд 1 маъруза №3 мавзу: термодинамиканинг биринчи қонуни. иссиқлик, иш ва ички энергия тахлили. термодинамик жараёнлар тахлил қилиш кетма-кетлиги. режа: 1. асосий тушунчалар. қайтар ва қайтмас термодинамика жараёнлари. 2. газнинг ички энергияси.газнинг ташқи иши. 3. термодинамика биринчи қонунининг моҳияти ва унинг математик ифодаси. 4. газларнинг иссиқлик сиғими. 5. газ энтальпияси. газ энтропияси. 6. ёпиқ тизимларда термодинамиканинг асосий жараёнлари агар моддий жисмлар ўзаро ва ташқи муҳит билан механик ҳамда иссиқлик таъсирида бўлсалар, у ҳолда бундай моддий жисмлар тизимини термодинамика тизими деб юритилди. тизим ташқи муҳитдан тўла ажратилган бўлса – ёпиқ, ташқи муҳитдан ажратилмаган бўлса – очиқ термодинамик тизим бўлади. агар термодинамик тизимнинг ҳамма нуқталарида ташқи муҳит билан бир хил босим ва бир хил ҳарорат, вақтга боғлиқ бўлмаган ҳолда сақланса (масалан, хонага олиб кирилган бирон очиқ идишдаги суюқлик, бир неча соатдан кейин), термодинамик тизим тенг салмоқли ҳолатда дейилади. яъни тизимда вақт давомида ички ва ташқи иссиқлик алмашиниш бўлмайди. газнинг бир термодинамика ҳолатдан …
2 / 34
бўлмаган, яъни реал жараёндир. ҳамма термодинамика жараёнлари тўғри ва тескари йўналишда бажарилиши мумкин. шунга кўра, термодинамика жараёнларини ҳам иккига ажратиб, тўғри жараён ёки тескари жараён деб юритилади. - диаграммасида ихтиёрий термодинамика жараёнини ифодалаймиз (расм 2.1), бунда 1-2 чизиқ шу жараёнларни ифодалайди. жараён 1-ҳолатдан 2-ҳолатга томон бораётган бўлса, кенгайиш жараёни (тўғри жараён) бўлади. бунда ишчи жисм кетма - кет а, в, с каби қатор тенг салмоқли ҳолатларни эгаллаб боради, ҳамда кенгайиш чексиз секин бўлади ва газ ҳолати кўрсаткичларининг қийматлари бир-бирига чексиз яқин деб фараз қилинади, яъни газ 1-а-б-с...-2 жараён орқали кенгаяди. энди жараёнларни тескари олиб борсак, газ юқоридаги шартларга кўра, чексиз секин қисилиб, кетма-кет тенг салмоқли ҳолатларни ифодалаб, 2-...с-в-а-1 жараёнларни бажаради ва дастлабки ҳолатини эгаллайди. шундай қилиб, термодинамика тизими тўғри ва тескари жараёнларни бажаргандан сўнг, у тўла дастлабки ҳолатига қайтади. бундай термодинамика жараёнлари қайтар жараёнлар деб юритилади. расм 2.2 расм 2.3 табиатда мавжуд бўлган барча жараёнлар қайтмас жараёнлардир, чунки ҳеч қандай …
3 / 34
нергияси; г) молекула ичидаги атомлар тебранма ҳаракатининг кинетик энергияси. реал (мавжуд) газларда эса, юқоридагидан ташқари молекулаларнинг ўзаро таъсири натижасида содир бўладиган потенциал энергия ҳам ҳисобга олинади. юқорида санаб ўтилган энергияларнинг йиғиндиси газнинг ички энергияси дейилади ва 1 кг газ учун "и" билан, ихтиёрий миқдордаги газ учун эса “u” орқали ифодаланади, яъни и =ик+иn ёки u=uk+un (2.1) газ ҳолатининг кўрсаткичлари ва т ўзаро иссиқлик тенгламаси оркали боғланганлиги учун ички энергияни ихтиёрий иккита кўрсаткичларнинг функцияси сифатида кўрсатиш мумкин, яъни биз юқорида айтиб ўтганимиздек, фақат бир жараёнда газ ташқи иш бажармайди. жараёнда газга берилган иссиқликнинг ҳаммаси ички энергияни орттиришга сарф бўлади. бундан ҳулоса шуки, бошқа термодинамика жараёнларида газга берилган иссиқлик миқдори ички энергияни орттирибгина қолмай, ташқи иш бажаришга (яъни ташқи муҳитнинг қаршилигини енгишга) ҳам сарф бўлади. маълумки, иш бажарилиши учун энг камида 2 та жисм, энергия қабул қилувчи ва энергия берувчи (йўқотувчи) мавжуд бўлиши шарт. демак, илгари айтиб ўтганимиздек, иш - энергия ўзатилишининг …
4 / 34
миканинг биринчи қонунини, термодинамиканинг бирламчи бошланиши, деб ҳам айтилади. бунинг сабаби шуки, бу қонун ҳеч қандай қонун ва тушунчалардан келиб чиқмайди, балки у энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни билан иссиқлик ва ишнинг эквивалентлик, ўзаро алмашиниш қонунларининг қўшилишидир. биринчи қонунга асосан, бир жинсли абадий двигател, яъни сарфланган энергияга нисбатан кўпроқ энергия берадиган двигател яратиш мумкин эмас. газнинг кенгайиши сабабли молекулалар орасидаги ўртача масо- фа узаяди, бу эса молекулалар ораси- даги тортиш кучидан келиб чиқади- ган ички потенциал энергияни δ u га камайтиради. шу жараён учун энер- гия баланси қуйидагича: q = δ u k + δ u n + ℓ ℓ- поршенни ҳаракатлантириш учун сарфланган иш. ички энергиянинг умумий ўзгаришини δu билан белгилаймиз. pacм 2.5 δ u = δ u k + δ u n у ҳолда, q = δ u + ℓ (2.4) бу термодинамика биринчи қонунининг математик ифодаси бўлиб, ҳар қандай термодинамика жараёнида газга берилган иссиқлик, унинг ички энергиясини …
5 / 34
ириш (ёки камайтириш) учун, газни қиздириш (ёки совитиш) керак бўлсин. бунинг учун маълум миқдордаги иссиқлик миқдори сарф қилинади. жараённинг ав оралиғида газнинг ҳароратини 10с га орттириш учун сарф бўладиган иссиқлик қуйидагича бўлади: (2.10) ифода газни t1 дан t2 гача бўлган оралиқдаги ўртача иссиқлик сиғимини ифодалайди, яъни у 1 0с га қиздириш учун сарфланган иссиқлик миқдоридир. агар а нуқта билан в нуқта орасидаги масофани қисқартириб, яъни t2 - t1 фарқни камайтириб борсак, 1 кг газни ҳар бир даражага қиздириш учун сарфланадиган иссиқлик миқдори расм 2.6 бошланғич ҳолатда (а нуқтада) сарфланадиган иссиқлик миқдорига яқинлашиб боради. бунда t2 - t1 ҳароратлар фарқи қанча камайса, ўртача иссиқлик сиғими шунча ҳақиқий иссиқлик сиғимига яқинлашади. демак, ҳароратлар фарқи нолга тенг бўлганда, ўртача иссиқлик сиғими жараённинг а нуқтасидаги иссиқлик сиғими билан бир хил бўлади. идеал газларда босим иссиқлик сиғимига кам таъсир қилади. шунинг учун, иссиқлик сиғими фақат ҳароратнинг функцияси бўлиб ҳисобланади, яъни идеал газларнинг (шу жумладан реал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"termodinamikaning birinchi qonuni (ma’ruza №3)" haqida

слайд 1 маъруза №3 мавзу: термодинамиканинг биринчи қонуни. иссиқлик, иш ва ички энергия тахлили. термодинамик жараёнлар тахлил қилиш кетма-кетлиги. режа: 1. асосий тушунчалар. қайтар ва қайтмас термодинамика жараёнлари. 2. газнинг ички энергияси.газнинг ташқи иши. 3. термодинамика биринчи қонунининг моҳияти ва унинг математик ифодаси. 4. газларнинг иссиқлик сиғими. 5. газ энтальпияси. газ энтропияси. 6. ёпиқ тизимларда термодинамиканинг асосий жараёнлари агар моддий жисмлар ўзаро ва ташқи муҳит билан механик ҳамда иссиқлик таъсирида бўлсалар, у ҳолда бундай моддий жисмлар тизимини термодинамика тизими деб юритилди. тизим ташқи муҳитдан тўла ажратилган бўлса – ёпиқ, ташқи муҳитдан ажратилмаган бўлса – очиқ термодинамик тизим бўлади. агар термодинамик тизимнинг ҳамма нуқталарида ташқи муҳит...

Bu fayl PPT formatida 34 sahifadan iborat (1,2 MB). "termodinamikaning birinchi qonuni (ma’ruza №3)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: termodinamikaning birinchi qonu… PPT 34 sahifa Bepul yuklash Telegram