qurilish konstruktsiyalarini montaj qilish

PPT 26 pages 450.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
2 -мавзу. умумий қурилиш ишлари қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш режа: қурилиш конструкцияларининг турлари йиғма темир бетон каналлари ва коллекторлари монтаж услублари ва усуллари адабиётлар 1. қурилиш жараёнлари технологияси” фанидан ўқув-услубий мажмуа. – тошкент, тақи, 2018 йил. 2. mamajanov t., buriyev e.s., atamov a., nurmanov s.r. tayyorlash, payvandlash, montaj ishlari texnikasi va texnologiyasi. т.: “sano-standart” - 2015. 3. рашидов ю.к., короли м.а. тайёрлаш, пайвандлаш, монтаж ишлари техникаси ва технологияси. ўқув қўлланма, тақи 2000. қурилиш конструкциялари бино ва иншоотларнинг асосий қисмларини қурилиш конструкциялари дейилади. қурилиш конструкциялари: кўтарувчи; тўсувчи; кўтарувчи-тўсувчи; ёпувчи каби турларга бўлинади. қурилиш конструкцияси деганда бино ва иншоотларда алоҳида олинган вазифани бажаришга мўлжалланган, бир-бири билан ўзаро боғланган, бир ёки бир неча материаллардан тайёрланган элементлар ёки деталлар мажмуаси тушунилади. қурилиш конструкциялари тайёрланган материалига кўра металл, бетон ва темир-бетон, тош, ёғоч ва ғишт конструкцияларга бўлинади. ёғоч конструкциялар асосан ёғочдан тайёрланиб, улар енгил ва иссиқни секин йўқотади, лекин у ёнғинга чидамсиз ва нам муҳитда …
2 / 26
усули, конфигурацияси ва қўлланилиши жиҳатидан фарқланади. металл конструкциялар, шунингдек, темир-бетон конструкцияларга қараганда қатор устун жиҳатларга ҳам эга. булар вазнининг енгиллиги, монтаж ҳамда демонтаж ишларининг қулайлиги, ташишнинг осонлиги, тезлик билан тиклаш имконияти. темирбетон конструкциялар — темирбетонлаи тайёрланган элементлар ва уларнинг бирикмалари. тайёрланиш усулига кўра, монолит (яхлит), йиғма ва йиғмакуйма хиллари бўлади. темирбетон конструкциялар янги пайдо бўлган даврларда (19-а. охири, 20-а. бошлари) монолит варианти кенгтаркалди. 20-а. ўрталаридан бошлаб йиғма темирбетон конструкциялар ҳам пайдо бўла бошлади. эндиликда қурилишни йиғма темирбетон конструкциялар сиз тасаввур этиб бўлмайди. монолит темирбетон конструкциялар пойдеворлар, гидротехника ва мелиорация иншоотлари, резервуарлар, сув босими миноралари, бункер ва силос миноралари қуришда ишлатилади. айниқса, зилзилабардош иморатларни қуришда жуда қўл келади, чунки пойдевор, устун, тўсин ва ёпмаларнинг яхлит ҳолда ишланиши бинонинг зилзила бардошлигини таъминлайди. қурилиш конструкцияларига қўйиладиган талаблар функционал - ҳар бир конструкция қандай мақсадга мўлжалланган бўлса, шунга мос бўлиши ҳамда бино ёки иншоотда бажарилаётган технологик жараёнларнинг қулай ва хавфсиз бўлиши. техник - конструкциянинг …
3 / 26
б бериш киради; -тайёргарлик жараёни - бунга монтаж мосламаларини тайёрлаш, конструкцияларнинг сифатини ва геометрик ўлчамларини текшириш, зарур ҳолларда конструкцияларни йириклаштириб йиғиш ва кучайтириш, конструкцияни кўтаришга тайёрлаш; сўри, нарвон ва тўсиқларни ўрнатиш; конструкцияни тўғрилаш ва вақтинчалик маҳкамлаш мосламаларини ўрнатиш; монтаж таянчларини ўрнатиш киради. -монтаж жараёни - бунга конструкцияни илиш (строплаш), кўтариш ва ўрнатиш жойига узатиш, йўналтириш, лойиҳа жойига ўрнатиш, илмоқни бўшатиш ва дастлабки ўрнига қайтариш, конструкцияни вақтинчалик маҳкамлаш, зангдан ҳимоя ишлари, узил-кесил маҳкамлаш киради. бино ва иншоотлар монтажи қуйидаги услубларда олиб борилади: -кичик элементли монтаж - конструкцияни алоҳида деталлардан йиғиб лойиҳа жойига ўрнатиш. бу услуб чокларнинг кўплиги, сўри ва ҳавозаларни кўп марталаб қайта ўрнатишга тўғри келиши, монтаж ишларининг узоқ давом этиши сабабли кам қўлланилади. -элементлаб монтаж қилиш - конструктив элементларни маълум кетма-кетликда монтаж қилиш (устунлар, тўсинлар, плиталар ва ш.к.). бу услуб темир-бетон конструкциялардан тикланадиган саноат ва турар-жой биноларида кенг қўлланилади. -блоклаб монтаж қилиш - бу услубда алоҳида конструкциялар аввал текис ёки …
4 / 26
и лойиҳа жойига аниқ ўрнатишни таъминлаш усулларига кўра монтаж услублари қуйидаги турларга бўлинади: эркин, чекланган-эркин ва мажбурий. конструкцияларнинг ўрнатилиш кетма-кетлигига кўра монтаж услублари қуйидаги турларга бўлинади: ажратилган (дифференциал) услуб - бунда бино ёки участкада дастлаб барча бир турдаги конструкциялар (масалан, устунлар) монтаж қилинади, сўнгра навбатдаги тур конструкциялари (масалан тўсинлар, ундан сўнг плиталар ва ш.к.) монтаж қилинади. мажмуали(комплекс) услуб - бунда бинонинг бир ёки бир неча ячейкасида барча турдаги конструкциялар кетма-кет монтаж қилинади. аралаш услуб - бунда монтаж ишлари юқоридаги икки услубни биргаликда қўллаш йўли билан бажарилади (масалан, устунлар ажратилган услубда, ферма ва том ёпма плиталари коплекс услубда монтаж қилинади). қурилиш конструкцияларига таъсир этувчи юклар қўйилиш вақтининг давомийлигига кўра: статик ва динамик таъсир этиш усулига кўра: бир каррали, такрорий-ўзгарувчан, ҳаракатланувчан таъсир этиш вақтига қараб юклар доимий ва вақтинча бўлади. вақтинча юклар: узоқ муддатли; қисқа муддатли; махсус турларга бўлинади. доимий таъсир этадиган юкларга қуйидагилар киради: а) иншоот қисмларининг вазни, юк кўтарувчи ва …
5 / 26
об-ускуналардан тушадиган юклар. вақтинча қисқа муддатли юклар а) асбоб-ускуналарни ишга тушириш ва тўхтатиш, синаш, кўчириш ёки алмаш-тириш чоғларида вужудга келадиган юклар; б) одамлар ва ускуналарни таъмирлашда ишлатиладиган материаллар вазни; в) уй-жой, жамоат, қишлоқ хўжалиги биноларининг ёпмаларига одамлар ва асбоб-ускуналардан тушадиган юклар; г) қўзғалувчи кўтарма-тельфер воситаларидан тушадиган юклар д) қор юклари; е) ҳарорат иқлим таъсири; ж) шамол юклар махсус юкларга қуйидагилар киради: а) сейсмик таъсирлар; б) портлаш таъсирлари; в) технологик жараённинг кескин ўзгариши, ускуналарнинг вақтинча ишдан чиқиши ёки синиши натижасида вужудга келадиган юклар; г) грунт структурасини кескин ўзгариши (чўкувчан грунтлар намланганда) ёки тоғ конлари ҳудудида чўкиш натижасида заминда пайдо бўлган деформациялардан келиб чиққан таъсирлар каналларнинг вазифаси ва уларнинг таснифи бир жойдан иккинчи жойга сув ўтказиш вазифасини бажарадиган тўғри кесимли очиқ сунъий ўзанларга канал деб аталади. вазифаси бўйича каналлар энергетик кема ўтказувчи ичимлик сувини ўтказувчи суғориш заҳ қочириш яйловларга сув етказувчи ёғоч оқизувчи комплекс вазифаларни бажаришга мўлжалланган. канал қопламалари грунтли қопламалар (экранлар) …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "qurilish konstruktsiyalarini montaj qilish"

2 -мавзу. умумий қурилиш ишлари қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш режа: қурилиш конструкцияларининг турлари йиғма темир бетон каналлари ва коллекторлари монтаж услублари ва усуллари адабиётлар 1. қурилиш жараёнлари технологияси” фанидан ўқув-услубий мажмуа. – тошкент, тақи, 2018 йил. 2. mamajanov t., buriyev e.s., atamov a., nurmanov s.r. tayyorlash, payvandlash, montaj ishlari texnikasi va texnologiyasi. т.: “sano-standart” - 2015. 3. рашидов ю.к., короли м.а. тайёрлаш, пайвандлаш, монтаж ишлари техникаси ва технологияси. ўқув қўлланма, тақи 2000. қурилиш конструкциялари бино ва иншоотларнинг асосий қисмларини қурилиш конструкциялари дейилади. қурилиш конструкциялари: кўтарувчи; тўсувчи; кўтарувчи-тўсувчи; ёпувчи каби турларга бўлинади. қурилиш конструкцияси деганда бино ва иншоотлар...

This file contains 26 pages in PPT format (450.0 KB). To download "qurilish konstruktsiyalarini montaj qilish", click the Telegram button on the left.

Tags: qurilish konstruktsiyalarini mo… PPT 26 pages Free download Telegram