ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари ва усуллари

PPT 18 pages 3.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
презентация powerpoint маъруза режаси ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари ва усуллари. ғалла ўрим-йиғим машиналарига қўйиладиган агротехник талаблар. ғалла комбайнларининг тарихи ва замонавий комбайнларнинг асосий кўрсаткичлари. ғалла комбайнларининг тузилиши ва иш жараёни. комбайнлардан самарали фойдаланиш. ғаллани ўриб-йиғиб олиш усуллари бир фазали икки фазали уч фазали ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари 1. ўрим-йиғим ишларини биринчи навбатда бошоқли донлар тўлиқ пишиб етилган майдонлардан бошлаш керак. чунки дон тўлиқ пишган кунидан бошлаб биринчи 10 кунликда ҳар куни 1—2%дан, иккинчи ўн кунликда эса 3-4%дан дон табиий ҳолда ерга тўкила бошлайди. 2. ўсимлик пояларини қуриб қолиши натижасида бегона ўтларнинг ўсиш жараёни тезлашгани сабабли ғаллани ўриб олиш ишлари бирмунча қийинлашади. ғаллани бир фазали усулда ўриб-йиғиб олиш ғаллани ўриш, уни янчиш, донни тозалаш, сомонни йиғиш, уларни ташиш воситаларига тўкиш ишлари битта агрегат (ғалла комбайни) билан бир вақтда бажарилади. ғаллани икки фазали усулда ўриб-йиғиб олиш ғалла дони думбул пишиб етилганда (пишишдан 5-10 кун олдин) уни ўргич-уюмлагичлар билан …
2 / 18
қатор уюмларини йиғиштириш ўрнатилган комбайн билан йиғиб олишда дон исрофгарчилиги 1% дан ошмаслиги керак; бир фазали усул яъни комбайн ёрдамида тик турган ғаллани бир йўла ўриб-йиғиб олганда дон исрофгарчилиги 1 %, ётиб қолган ғаллани йиғиштиришда эса 1,5 % гача йўл қўйилади. комбайн янчиш аппаратида бошоқларнинг чала янчилиши натижасида бўладиган дон исрофгарчилиги: ғалла учун 1,5%, шоли учун 2% дан ошмаслиги керак. уруғлик доннинг шикастланиши: озиқбоп дон учун-1%, дуккакли 2%, йирик дон учун 3% , шоли учун 5% дан ошмаслиги керак. ғаллани ўриб – йиғиб олишга қўйиладиган агротехник талаблар -комбайн жаткасидаги дон нобудгар- чилиги, кўпи билан 0,5 %; -комбайн орқасидаги ерга тўкилган дон миқдори, кўпи билан 1,5 %; -бункердаги доннинг шикастлан- ганлик даражаси, кўпи билан 2 %; -бункердаги доннинг тозалиги, энг камида 3 % бўлиши керак. ғалла ҳосилини комбайнларда йиғиштириш тартиблари ғалла ҳосили тўлиқ пишиб етилган далаларда, яъни ғалланинг камида 95 фоизи тўлиқ пишиб етилганда ва дон намлиги 18-20 фоиздан паст далаларда …
3 / 18
, иш вақтида юзага келган нуқсонлар ва камчиликларни тезда бартараф қилишга эришилади. ҳар бир отрядга комбайн, дон ташиш транспорт воситалари техникалар, ташкилий ишлар бўйича ишчи-ходимлар бириктирилади ҳамда ҳар бир отряднинг ўриб-йиғиб оладиган майдонлари контурлар бўйича белгиланиб, уларнинг харакатланиш схемалари ишлаб чиқилади. ўрим-йиғим даврида комбайнларнинг иш унумдорлигига қараб уларни дон ташиш транспорт воситалари билан етарли миқдорда таъминлаш керак. шундагина ўрим-йиғим ишлари ва донни қабул қилиш пунктларига ташиш ишлари узлуксиз амалга ошиши мумкин. комбайннинг ишлаш даврида ўрилаётган дала қисмини ва комбайннинг ўзини доимий назорат қилиб бориш талаб етилади. «кейс» ва «класс» комбайнлари замонавий бўлиб, уларнинг кабинасида иш жараёнини назорат қилувчи асбоблар панели мавжуддир. улар комбайн жаткаси, янчгичи ёки дон тозалаш қисмини бирор бир нуқсон ёки камчилик пайдо бўлса хамда дон нобудгарчилигига йўл қўйиладиган бўлса операторга дарҳол хабар беради. далаларда дон хосили йиғиштириб олиниши билан ердаги сомонни ҳам тезликда йиғиштириб олиш талаб этилади. барабанли ғалла комбайнининг технологик иш жараёни экинларни бўлгич 2 ўргич …
4 / 18
лади, натижада дон қолдиқларининг бир қисми ажратиб олинади. сомонэлагич 14 нинг сомонни силкитиши ҳисобига дон ва бошоқ қолдиқларининг қолган қисми эланиб ажралади ва пастга, дон транспорт тахтаси 24 га тушади. тозаланган сомон, сомон тўплагич 16 га зичланиб тўпланади. транспорт тахтасининг илгариланма-қайтарма ҳаракати натижасида унинг устига тушган дон аралашмаси ғалвирлар 19,20 га суриб келтирилади. транспорт тахтасининг тароқсимон қисми дон ва чорини устки ғалвир сиртининг биринчи ярмига бир текис тақсимлаб туширади. устки ва пастки ғалвирлар 19,20 донни элаш учун тебранма ҳаракат қилади. устки ғалвирнинг кўзларидан дон ва майда хасчўплар пастга тушади, чорининг йириги устки ғалвирнинг узайтиргичида қўшимча эланади ва ундан бошоқлар ажратиб олиниб пастга, бошоқлар шнеги 18 га туширилади. бу шнек бошоқларни комбайннинг чап четига суриб, бошоқлар элеватори (кўтаргичи) 12 га йўналтиради. элеватор бошоқларни қайта янчиш учун қайтарувчи битер 11 нинг устига элтади. пастки ва устки ғалвирлар устидаги чорининг енгил бўлаклари пастдан юқорига вентилятор 23 нинг ҳаво оқими таъсирида учирилиб, сомон тўплагич …
5 / 18
ли юзаси бўйлаб катта тезлик билан судраб ўтади. таглик тирқиши 24 дан чиққан ғалла ротор тишлари жойлашган винтга тескари винт бўйлаб қобурғалар ўрнатилган бўлиб уларга бошоқ зарб билан урилганида, доннинг ажралиб чиқиши кучаяди. шу билан бирга янчилаётган ғалланинг қобиқ 6 бўйлаб силжиши секинлашиб донни тўлиқ ажратиб олишга имконият туғилади. тишлар таъсирида янчилаётган масса ротор билан биргаликда қобиқ ичида бир неча марта айланиб такроран панжарасимон таглик устидан судраб ўтилади. натижада, янчилаётган ғаллага мазкур аппаратнинг таъсир йўли ва вақти оддий аппаратларга нисбатан бир неча марта кўп бўлади. шу сабабли, роторнинг зарб бериш тезлигини минимал, барабан ва таглик орасидаги тирқишни эса максимал ўрнатиб, донларни шикастлантирмасдан бошоқлардан тўлиқ ажратиб олиш имконини яратиш мумкин. янчилаётган ғалла роторли барабаннинг биринчи ярмидан ўтгандаёқ улардаги дон деярли тўлиқ бошоқдан ажралиб улгуради. шу сабабли, роторнинг иккинчи ярмида янчиш ўрнига сомон эланади дон ва бошоқ қолдиқлари ажратиб олинади. бу жараён оддий комбайндаги сомонэлагич иши ўрнини босади. ротор ва қобиқ оралиғидан …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари ва усуллари"

презентация powerpoint маъруза режаси ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари ва усуллари. ғалла ўрим-йиғим машиналарига қўйиладиган агротехник талаблар. ғалла комбайнларининг тарихи ва замонавий комбайнларнинг асосий кўрсаткичлари. ғалла комбайнларининг тузилиши ва иш жараёни. комбайнлардан самарали фойдаланиш. ғаллани ўриб-йиғиб олиш усуллари бир фазали икки фазали уч фазали ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари 1. ўрим-йиғим ишларини биринчи навбатда бошоқли донлар тўлиқ пишиб етилган майдонлардан бошлаш керак. чунки дон тўлиқ пишган кунидан бошлаб биринчи 10 кунликда ҳар куни 1—2%дан, иккинчи ўн кунликда эса 3-4%дан дон табиий ҳолда ерга тўкила бошлайди. 2. ўсимлик пояларини қуриб қолиши натижасида бегона ўтларнинг ўсиш жараёни тезлашгани сабабли ғаллани ўриб ол...

This file contains 18 pages in PPT format (3.9 MB). To download "ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари ва усуллари", click the Telegram button on the left.