texnologiya darslarini tashkil qilish

PPTX 15 sahifa 2,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
texnologiya darslarini tashkil qilish teхнология дарсларини ташкил қилиш maвзу режаси: 1. дарс – технологик таълимни ташкил этишнинг асосий шакли. 2. бошланғич таълимда технология фанининг дарс турлари ва шакллари «дарс – муқаддас» тадбирини амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, замонавий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган - комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир. халқимизнинг шундай эзгу мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида мустақиллик йилларида юртбошимиз раҳнамолигида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини замон талаблари даражасига кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. бунинг учун давлат умуммиллий дастури доирасида барча шароитлар яратилди. жумладан, 2004-2009 йиллардан бошлаб 10 000 дан ортиқ мактаблар янгидан қурилди, реконструкция қилинди, мукаммал таъмирланди. улар замонавий ўқув мебеллари, компьютер синфлари ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. педагогларнинг ойлик маошлари ҳам йилдан йилга ошириб борилмоқда. бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши барча …
2 / 15
аслигини ҳис этиши лозим. ана шу мақсадда халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, таълим жараёнига татбиқ этилган "дарс - муқаддас" деб номланган, умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда ўқитувчиларга ёрдам берадиган тавсиялар ишлаб чиқилган. ушбу тавсияларга ўқитувчилар ижодкорлик билан ёндашган ҳолда, уларни ўзларининг янгидан-янги тажрибалари билан бойитиб боришади. ii "дарс - муқаддас" тадбирини амалга ошириш: ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самараси гаровидир. дарс бу, синфда тақвим-мавзу режа асосида белгиланган вақт давомида ўқитувчи томонидан ўқувчилар учун ўқув-тарбия жараёнининг мақсадли ташкил этилишидир. шундай экан, ҳар бир ўқитувчи дарсга сифатли ва пухта тайёрланмасдан киришни инсонийликка, пок виждонга хиёнат эканлигини ва иш ҳақини ҳалоллаб олиш лозимлигини ҳис қилиши керак. чунки, ҳар бир фан ўқитувчиси фаолияти асосини сифатли дарс ўтиш, ўқувчиларга яхши таълим-тарбия бериш ташкил этади. ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги шартли равишда қуйидаги икки босқичдан иборат: 1. ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги. 2. ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги. ўқитувчининг умумий тайёргарлиги …
3 / 15
иш қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим: 1-босқич: тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади. 2-босқич: миллий дастурда ўтилаётган мавзу юзасидан ўқувчида қандай тушунчалар (билим, кўникма ва малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштирилиб, шу асосида дарс мақсадлари белгилаб олинади. 3-босқич: мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, электрон манбалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар ўрганиб чиқилади ҳамда дарс ишланмаси (конспекти) ёзилади. дарс ишланмаси (конспект)нинг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: сана, синф (параллел синфлар учун битта мавзу бўйича алоҳида-алоҳида дарс ишланмаси(конспект)ни ёзиш шарт эмас, битта мавзуга битта дарс ишланмаси ёзилса кифоя. 2-"а", "б" синфлар деб кўрсатилади), фан номи ёзилади. дарснинг мавзуси (тақвим-мавзу режа асосида). дарс мақсади (дарсга қўйилган мақсад 45 дақиқа давомида бажариладиган (эришиладиган), аниқ, ҳаётий (реал) ва дарс якунида баҳоланадиган(ўлчамли) бўлиши мақсадга мувофиқ): а) таълимий мақсад - дарс жараёнида ўқувчиларда шакллантириладиган билим, кўникма ва малакалар асосида белгиланади; б) тарбиявий мақсад - дарс жараёнида ўқувчиларда қайси ахлоқий сифатлар шакллантирилиши асосида белгиланади; …
4 / 15
ган мавзуни такрорлаш (мустаҳкамлаш); - янги мавзуни тушунтириш; - янги мавзуни мустаҳкамлаш; - ўқувчиларни баҳолаш; - уйга вазифа бериш. дарс ишланмасини тайёрлашда ўқитувчи дарснинг ҳар бир қисмини эътиборга олиши мақсадга мувофиқ. дарс ишланмаси (конспект) ҳамма ўқитувчида бўлиши шарт. лекин дарс ишланмаси қандай мазмунда, ҳажмда ва неча варақдан иборат бўлиши ўқитувчининг дарс ўтишдаги ўзига хос ёндашувидан келиб чиққани маъқул. бунда ҳамма ўқитувчи учун бир хил чегара, чеклов ўрнатиб бўлмайди. агарда ўқитувчи дарс бераётган ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги юқори бўлса, улар турли кўрик-танловларда юқори натижаларга эришган бўлса, ўқитувчининг дарс жараёнига мактаб маъмурияти ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари ходимлари томонидан ҳалақит беришларига йўл қўйилмайди. дарс ишланмаси (конспекти) қўлёзма шаклида ёки компьютерда ёзилиши мумкин. дарс ишланмасини компьютерда ёзиш учун эса ўқитувчи, албатта, ўзи компьютерда ишлашни билиши лозим. директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ҳар бир ўқитувчининг дарс ишланмасини кўриб, тасдиқлаш жараёнида уларда дарсга кириш учун қуйидаги энг муҳим (минимум) ҳужжатлар бўлишини назорат қилади: - дарс …
5 / 15
ари директорлари, уларнинг ўринбосарлари томонидан 4 соат, фан методбирлашма раҳбари томонидан 2 соат, ўқитувчилар томонидан 1 соат ўқитувчилар дарслари кузатилиши ва таҳлил қилиниши белгиланган. дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий тайёргарлиги, билим олишдаги фаолликлари, фанга бўлган қизиқишлари, ўқув материаллари ва жиҳозлар билан мустақил ишлай билишлари, ўқитувчига бўлган муносабатлари аниқланиб, таҳлилга тортилади. бунда асосий мезонлар сифатида ўқитувчи томонидан дарс мақсадининг тўғри қўйилганлиги, ўқув дастури асосида дарс жараёнини тўғри режалаштириши, материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш жараёнида асосий ғояни ажратиб олиши, илмийлик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиши, дарс мобайнида вақтдан унумли фойдаланиши ва педагогик муомала маданиятини эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлар инобатга олинади. унутмангки, сифатли дарс - бу, ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилган дарс. дарс бошлангандан кейин ҳеч кимнинг ушбу жараёнга ҳалақит беришига йўл қўйилмайди. дарснинг таҳлили қуйидаги турларга бўлинади: илмий таҳлил. психологик таҳлил. методик таҳлил. дидактик таҳлил. умумпедагогик таҳлил ва бошқа таҳлиллар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"texnologiya darslarini tashkil qilish" haqida

texnologiya darslarini tashkil qilish teхнология дарсларини ташкил қилиш maвзу режаси: 1. дарс – технологик таълимни ташкил этишнинг асосий шакли. 2. бошланғич таълимда технология фанининг дарс турлари ва шакллари «дарс – муқаддас» тадбирини амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, замонавий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган - комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир. халқимизнинг шундай эзгу мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида мустақиллик йилларида юртбошимиз раҳнамолигида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини замон талаблари даражасига кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. бунинг учун давлат...

Bu fayl PPTX formatida 15 sahifadan iborat (2,4 MB). "texnologiya darslarini tashkil qilish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: texnologiya darslarini tashkil … PPTX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram