pulning paydo bo‘lishi, zarurligi va funksiyalari

PPT 26 pages 105.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
презентация powerpoint 2-мавзу :пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари режа : 1. пул, келиб чиқиши ва зарурлиги 2. пул шакллари ва турларининг эволюцияси. 3.пулнинг моҳияти ва унинг намоён бўлиш хусусиятлари. 4.пулнинг функциялари. кундалик ҳаётимизда пул деганда қиймати кўрсатилган банкнотлар, турли шаклга эга бўлган рангли қоғоз пуллар тушунилади. лекин аслида бундай пуллар иқтисодий адабиётлардаги пул тушунчасининг фақат бир қисминигина билдиради, холос. маълумки, пул бирор аниқ санада пайдо бўлгани йўқ, у дунёга келгунча ўзига ажратилган рол учун пишиб-етилишнинг узоқ йўлини қиймат шаклларининг эволюцияси орқали босиб ўтган. пул инсониятнинг энг буюк ихтироларидан биридир, иқтисодиёт фанининг энг қизиқарли ва қадимий соҳасидир. товарлар айланиши, хизматлар кўрсатилиши ва турли тўловлар бажарилиши жараёнида нақд ва нақд бўлмаган пуллар айланишидан иборат бўлган пул муомаласи иқтисодиётнинг «қон томири» тизими ҳисобланади. пул ўзига хос махсус товар. пул товар сифатида ишлаб чиқариш ва айрибошлаш жараёнининг узок муддат ривожланиши натижасида секин-аста бошқа товарлардан ажралиб чиққан. пул бозор иқтисодиётининг мухим омилини ташкил қилади. …
2 / 26
овар, кишиларнинг бирор-бир эҳтиёжини қондиради. пул эса қийматнинг бевосита ва умумий мужассами хизматини бажарувчи махсус товар ҳисобланади ва шу боис у бошқа барча товарларга тўғридан-тўғри айрибошланиш хусусиятига эга. демак, у инсонларнинг товарларга бўлган барча эҳтиёжларини қондириши мумкин. 2.оддий товар фақат аниқ меҳнат (этикдуз, новвой, олим меҳнати) маҳсули ҳисобланади. пул касб туридан қатъий назар, ижтимоий меҳнатни бевосита бирлаштирувчи восита сифатида хизмат қиладиган ягона товардир. пул ҳам аниқ меҳнат (зарибхона ходимлари меҳнати) маҳсули, лекин пулнинг истеъмол қиймати кишиларнинг муайян жисмоний ёки маънавий эҳтиёжларини қондира олишда , балки товарлар айрибошлашда ишончли восита бўла олиш қобилятидадир. 3.оддий товар хусусий меҳнат маҳсули бўлади, пул эса бутун жамиятнинг барча товарларга тақсимланган меҳнатини ўзида мужассамлаштириб, ушбу ҳолатда муайян меҳнатга тўғри келувчи товарда ўз ифодасини топган, хусусий меҳнатнинг ҳар бир турини мувозанатга солувчи эквивалиент вазифасини бажаради. пулнинг функциялари қиймат ўлчови муомила воситаси тўлов воситаси жамғарма воситаси жаҳон пули қиймат воситаси қиймат ўлчови функциясида пул, товар ишлаб чиқаришга сарфланган …
3 / 26
ейилади. баҳо бу идеал шакдаги онгимиздаги қиймат ўлчови, қиймат ўлчови вазифасини фикран ифода қиладиган пулимиз бажаради, баҳо эса тўла тўкис моддий бойликларнинг қийматини ифода қилади. қиймат шаклига эга бўлган товар, баҳога ҳам эга бўлади. пулнинг ўзи ўз баҳосига эга эмас, унинг қиймати ўзи билан аниқланиши мумкин эмас. баҳо ўрнига пул, сотиб олиш қобилияти деганда пул бирлигига тўғри келувчи товарлар ва хизматлар миқдори тушунилади. агар пул бирлигига тўғри келувчи товарлар миқдори (сони) қанча кўп бўлса, пулнинг сотиб олиш қобилияти ҳам шунча юқори бўлади ва аксинча. муомала воситаси функциясида пул ёрдамида товар ўзининг пул қийматига айрибош қилинади. бу функцияни бажариш учун нақд пул бўлиши лозим. бу функция ёрдамида товарларни бир-бирига айрибошлаш (бартер) усулига чек қўйилади. пулнинг муомала воситаси функциясида товар қўлдан қўлга ўтади ва муомаладан четлашади, яoни истеъмолчи тасарруфига ўтади. пул ва товарнинг ҳаракати (т-п-т) қисқа вақт ичида тугулланади. қийматнинг доимо бир шаклдан иккинчи шаклга (т-п ва п-т) ўтиб туриши пулнинг муомала …
4 / 26
демак, иккала ҳолда ҳам товар ва пул ҳаракатлари бир вақтда амалга ошмайди. чунки, товар айланиши (т-п-т) узилади ва пул ҳаракати товар ҳаракатига нисбатан мустақил тарзда бўлади. пулнинг бу ҳаракати тўлов деб айтилади ва бу ерда пул тўлов воситаси сифатида ўртага чиқади. тўлов воситаси функциясининг яна бир хусусияти шундаки, сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги муносабат муомала воситасидагига ўхшаб тезда тугалланмайди. тўлов воситаси функциясида истеъмолчи товарга эга бўлганидан кейин у билан мол сотувчи ўртасидаги муносабат узоқ вақт давом этади. бу муносабат - кредит муносабати ҳисобланади ва истеъмолчи қарздор, сотувчи - ҳақдор сифатида иштирок этади. пул жамғарма воситаси. пулнинг бу функцияси сотиш ва сотиб олиш жараёнига зарурат бўлмаган ҳолларда юзага келади. агар товар ишлаб чиқарувчи товарни сотгандан кейин узоқ вақт давомида бошқа товар сотиб олмаса пул муомала ва тўлов айланишидан четлашади. йиғилган пуллар жамғарма воситаси функциясини бажаради. товар ишлаб чиқариш ва муомала жараёни пулни жамғаришга имконият яратади. жамғариш мақсадли жамғариш умумий жамғариш пул жамғаришга …
5 / 26
рлардан ажралиб турувчи махсус товарлиги; иккинчидан - пул бу умумий эквивалент - ягона товар бўлиб, қолган товарларнинг қийматини ўзида ифода қилиши, (бошқа хохлаган бир товар бу хусусиятга эга бўла олмайди); учинчидан, пулнинг эквивалент сифатида товарни яратишга кетган меҳнат ва бошқа харажатларини ўзида ифода қилиши; тўртинчидан, пулнинг ҳар бир иқтисодий тизимда, товар ишлаб чиқаришда кишилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатларини ифода қилиши ва бошқалардир. кредит пуллари ва уларнинг турлари кредит пуллар деб кредит муносабатлар асосида юзага келувчи, тўлов воситасини бажарувчи қиймат белгиларига айтилади. кредит пуллар ўзининг мустақил қийматига эга эмас, чунки уларни яратиш учун абстракт зарурий меҳнат сарфланмайди. кредит пуллар қоғоз пуллардан фарқ қилиб, улар бир вақтнинг ўзида қийматни ифодалайди ва у кредит ҳужжат бўлиб, кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатни акс эттиради. кредит пулларнинг асосий турларидан бири векселдир. вексел – бу қарздорнинг (оддий вексел) ёки кредиторнинг (ўтказма вексел - тратта) кўрсатилган суммани, кўрсатилган вақтда ва жойда тўлаш тўғрисидаги ёзма …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "pulning paydo bo‘lishi, zarurligi va funksiyalari"

презентация powerpoint 2-мавзу :пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари режа : 1. пул, келиб чиқиши ва зарурлиги 2. пул шакллари ва турларининг эволюцияси. 3.пулнинг моҳияти ва унинг намоён бўлиш хусусиятлари. 4.пулнинг функциялари. кундалик ҳаётимизда пул деганда қиймати кўрсатилган банкнотлар, турли шаклга эга бўлган рангли қоғоз пуллар тушунилади. лекин аслида бундай пуллар иқтисодий адабиётлардаги пул тушунчасининг фақат бир қисминигина билдиради, холос. маълумки, пул бирор аниқ санада пайдо бўлгани йўқ, у дунёга келгунча ўзига ажратилган рол учун пишиб-етилишнинг узоқ йўлини қиймат шаклларининг эволюцияси орқали босиб ўтган. пул инсониятнинг энг буюк ихтироларидан биридир, иқтисодиёт фанининг энг қизиқарли ва қадимий соҳасидир. товарлар айланиши, хизматлар кўрсатилиши ва турли ...

This file contains 26 pages in PPT format (105.7 KB). To download "pulning paydo bo‘lishi, zarurligi va funksiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: pulning paydo bo‘lishi, zarurli… PPT 26 pages Free download Telegram